26.12.2018 йилдаги 1047-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.2018 йилдаги 1047-сон
Date of entry into force
27.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025 йил 1 майдан бошлаб Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг 9-бандида белгиланган зарарларни (кейинги ўринларда — зарарлар) қоплаш бўйича қонуний кучга кирган суд ҳужжатларининг онлайн рўйхат шаклида юритиладиган Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш реестри (кейинги ўринларда — Реестр) тизими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Реестрда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар онлайн рўйхати ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар онлайн рўйхати алоҳида-алоҳида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарлар онлайн рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларнинг ишчи органлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар онлайн (очиқ) рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида тасдиқланган зарарлар ва улар ҳақидаги маълумотлар зарарларни қоплаш учун маблағлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, Реестрга киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) зарарлар уларнинг Реестрда жойлашган навбатига қатъий риоя қилган ҳолда ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) суд ҳужжати бўйича зарарлар қопланганда, зарарларни қоплашга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда, зарарлар ва улар ҳақидаги маълумотлар Реестрга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 майга қадар Реестрни электрон юритиш имкониятини берадиган дастурий мажмуа яратилишини таъминласин.
(21 ва 22-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 26 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1047-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда республика даражасида — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — республика компенсация жамғармаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — маҳаллий ҳокимликлар) ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар (кейинги ўринларда — ҳудудий компенсация жамғармалари) ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон ҳамда «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон фармонларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш 1-иловадаги;
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш 11-иловадаги;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш 2-иловадаги схемаларга мувофиқ тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика компенсация жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва унинг қўшимча манбалари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳудудий компенсация жамғармалар қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳокимликлар захира жамғармалари маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни электрон савдо платформасида реализация қилишдан келиб тушган, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг махсус ғазна ҳисобварақларига қўшимча манбалар сифатида ўтказиладиган маблағлар;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий бюджет параметрларида мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш учун назарда тутилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулкларни реализация қилишдан тушган маблағлар (ҳудудий компенсация жамғармаларига йўналтириладиган қисми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган манба бўйича шакллантирилган маблағлар фақат мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган манба бўйича туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига тушган тушумлар ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарлар, мулкий ва маънавий зарарлар тўловларидан қарздорлик мавжуд бўлганда, қарздорлик тўлиқ бартараф этилгунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармага йўналтирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларга тушган маблағлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика компенсация жамғармаси маблағларидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан етказилган зарарларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жисмоний ва юридик шахсларга етказилган қуйидаги зарарларни (кейинги ўринларда — мулкий ва маънавий зарар) қоплаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида уларга ишониб ҳаракат қилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ва суднинг қонуний кучга кирган қарори билан аниқланган зарарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф деб топилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарар ва маънавий зиёнлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жой инсофли эгалловчидан қонунчиликда белгиланган тартибда талаб қилиб олинишига йўл қўйилмаслиги натижасида мулкдорга етказилган зарар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Республика компенсация жамғармаси маблағларидан фақат Ўзбекистон Республикасининг «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган тартибда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёки республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан компенсация эвазига ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг маблағларидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ташаббусига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, тегишли халқ депутатлари вилоят ёки Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун фойдаланилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашлари мазкур жамғармаларни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашлари (кейинги ўринларда — кузатув кенгашлари) тегишли равишда мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ таркибда фаолият юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кузатув кенгашлари қуйидаги ваколатларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ташаббускори томонидан тақдим этилган асослантирувчи материалларни кўриб чиқиш ва келишиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрни жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқиш, шунингдек, уларни кейинги йил учун тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли жамғарма даромадларининг барқарор шакллантирилишини ҳамда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб беришни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кузатув кенгашлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатув кенгашларининг қарорлари кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органлари уларнинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика компенсация жамғармаси кузатув кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари эса ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларининг ишчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли жамғармалар маблағлари тушуми ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади ҳамда белгиланган муддатларда жамғармаларнинг кузатув кенгашларига тасдиқлаш учун тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар тушуми жадвалларини ишлаб чиқади, шунингдек, уларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва тегишли жамғармалар маблағларининг ўз вақтида жамланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етказилган зарарларни қоплашни молиялаштиришга ажратилган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши мониторингини тизимли асосда юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги чораклик ва ҳар йилги ҳисоботларни тузади ҳамда кўриб чиқиш учун тегишли жамғармаларнинг кузатув кенгашларига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Республика компенсация жамғармасидан маблағлар ҳудудий компенсация жамғармалари орқали ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари республика компенсация жамғармасидан тегишли маблағларни ҳудудий компенсация жамғармаларига ажратиш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда республика компенсация жамғармасининг ишчи органига мурожаат қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш назарда тутилган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органларининг тегишли хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бузилишга тушган объектларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек олиб қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича ҳисобот нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва мулкдор ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув шартномаси ёки суд қарори нусхалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Республика компенсация жамғармасининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни республика компенсация жамғармаси кузатув кенгашига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Республика компенсация жамғармаси кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаш учун тегишли ҳудудий компенсация жамғармасига маблағ ажратиш ёки маблағ ажратишни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қоплаб бериш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тегишли ҳудудий компенсация жамғармаси кузатув кенгаши ишчи органига мурожаат қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокама ўтказиш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий қурилиш органларининг тегишли хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг (филиалларининг) ер участкасига нисбатан ҳуқуқ эгалари ҳамда унда жойлашган кўчмас мулк объектлари ҳақидаги тегишли маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр ҳужжатидан нусхалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бузиладиган кўчмас мулк объектларини, шунингдек, олиб қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича ҳисобот нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ва мулкдор ўртасидаги нотариал тасдиқланган келишув шартномаси ёки суд қарори нусхалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгашларига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш ёки молиялаштиришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Кузатув кенгашларининг қарорлари асосида маҳаллий ҳокимликларнинг (шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликларининг) ҳисоб-китоб бўлими ҳудудий компенсация жамғармасидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар суммасини қоплаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларини бошқариш ҳамда тақсимлаш ушбу жамғармаларнинг кузатув кенгашлари раислари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан боғлиқ бўлган маълумотларни, кузатув кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ва бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда расмийлаштириш тегишли жамғармалар кузатув кенгашлари котиблари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-боб. Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
261. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш бўйича келиб тушган суд ҳужжати ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органига бир иш куни давомида тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
262. Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган мулкий зарарларни суд ҳужжатига асосан қоплаб бериш учун заруратга кўра юридик ва жисмоний шахслардан қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи қуйидаги ҳолларда ижро ҳужжатини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ижро этмаслик юзасидан тегишли судларга ариза киритиш бўйича таклиф киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган ижрога топшириш муддати ўтгандан кейин тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро варақани беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда назарда тутилмаган ҳоллар бўйича ижро варақани ижро этмасликка йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
264. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг ишчи органи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқиб, уларни мазкур суд ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш реестрига (кейинги ўринларда — Реестр) ва тегишли ҳудудий компенсация жамғармасининг кузатув кенгашига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр онлайн (очиқ) рўйхат шаклида юритилади. Реестрда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида (суд ҳужжатлари асосида ундириш белгиланган) мулкдорга етказилган зарарларни рўйхати ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарлар рўйхати алоҳида-алоҳида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш суд ҳужжати келиб тушган санага мувофиқ кетма-кетликда ҳудудий компенсация жамғармаларида мавжуд маблағлар доирасида босқичма-босқич амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
265. Ҳудудий компенсация жамғармаларининг кузатув кенгаши тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарор қилади ёки етарли асослар мавжуд бўлганда тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266. Ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларининг ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисидаги қарорлари асосида маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисоб-китоб бўлими уч иш куни давомида ҳудудий компенсация жамғармасидан етказилган зарар суммасини юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрни жисмоний ва юридик шахсларга қоплангани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
267. Ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашлари томонидан тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида таклиф киритилганда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бундай таклиф киритилган кундан бошлаб процессуал муддатларни иноабатга олган ҳолда суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
268. Суд ҳужжати устидан судга шикоят киритилган ва ижро ишини юритиш суд томонидан тўхтатиб турилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни ичида юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга ижро ишини юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади. Бунда суд ҳужжати асосида берилган ижро варақани ижро этиш бўйича барча ҳаракатлар суд томонидан ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг хатига асосан Реестрга тегишли суд ҳужжати бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида маълумот киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
269. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) қабул қилинганда, зарарларни қоплаш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир иш куни ичида ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағ тўлашни рад этиш тўғрисида тегишли ҳудудий компенсация жамғармаси ишчи органига хат юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2610. Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағ тўлашни рад этиш тўғрисидаги хатига асосан тегишли маълумотларни Реестрга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи ундиришнинг ҳар қандай босқичида ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган зарарлар ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилгандан ёки зарарни қоплаб бериш тўғрисида суд ҳужжати бекор қилингандан сўнг суд ҳужжатини кўриб чиқиш тамомланган ҳисобланади.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш бўйича аризаси (мурожаати) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш бўйича аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати (ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор) нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақанинг асл нусхаси (агар суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган бўлса, унинг асл нусхасини илова қилиш талаб этилмайди);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий компенсация жамғармаси ҳисобидан маблағлар ўтказиш учун аризачининг тегишли банкдаги ҳисобварағи реквизитлари ҳақида маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қуйидаги ҳолларда аризани қайтаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризага илова қилинмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати асосида берилган ижро варақа Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида назарда тутилган ижрога топшириш муддати ўтгандан кейин тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро варақани беришга асос бўлган суд ҳужжати бекор қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг тегишли банкдаги ҳисобварағи реквизитлари тўлиқ тақдим этилмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича кўриб чиқмасдан қайтаришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ариза қабул қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати уч иш куни ичида мулкий ва маънавий зарар ва у ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ҳокимга киритади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга асосан унда кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида (шикоят лойиҳасини илова қилган ҳолда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари уч иш куни ичида юридик хизматнинг тегишли таклифи асосида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб бўлимига суд ҳужжатида кўрсатилган маблағларни қоплаб бериш бўйича кўрсатма беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳисоб-китоб бўлими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки тегишли ҳокимнинг кўрсатмаси келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бўйича зарар қоплангани тўғрисидаги маълумотларни Реестрга киритади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш суд ҳужжати қабул қилинган санага мувофиқ кетма-кетликда ҳудудий компенсация жамғармаларида мавжуд маблағлар доирасида босқичма-босқич амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда, икки иш куни ичида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда назарда тутилган маблағларни маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб бериш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашига таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан судга шикоят киритилган ва ижро ишини юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки иш куни ичида ариза берувчига ижро ишини юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади. Бунда суд ҳужжати асосида берилган ижро варақани ижро этиш бўйича барча ҳаракатлар суд томонидан ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисида қарор (ажрим) қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида маълумотни бир иш куни ичида Реестрга киритади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келиб тушган кундан бошлаб бир иш куни ичида суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ариза берувчининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда бир иш куни ичида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хат юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида маълумотни бир иш куни ичида Реестрга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза бўйича етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилгандан ёки зарарни қоплаб бериш тўғрисида суд ҳужжати бекор қилингандан сўнг, мурожаатни кўриб чиқиш тамомланган ҳисобланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Суд ҳужжатида регресс тартибида ундириш назарда тутилган бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари ҳамда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилган маблағларни кейинчалик айбдор деб топилган давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларидан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи, унинг мансабдор шахси ва хизматчисининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарлар, биринчи навбатда, тегишли давлат органининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига тушадиган маблағлари ҳисобидан қопланади ва кейинчалик айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Республика компенсация жамғармаси ва ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағларидан мақсадли ва тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобини, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика компенсация жамғармаси маблағларининг ҳисобини юритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағлари шаклланиши ва улардан фойдаланилишини назорат қилиш тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар ва уларнинг регресс тартибида ундириб олинишига оид ҳисоботни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар тақдим этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги республика ва ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловлар ва уларнинг регресс тартибида ундириб олинишига оид ҳисоботларни умумлаштириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати асосида ёки ўз ташаббусига кўра тегишли ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар кузатув кенгашларининг (кейинги ўринларда — кузатув кенгашлари) ишчи органларига мурожаат қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Кузатув кенгашлари

Кузатув кенгашларининг ишчи органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан зарарларнинг ўрнини жисмоний ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилади.

Уч иш куни мобайнида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари

Етказилган зарарларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан қоплаб беради.

Уч иш куни мобайнида

4-босқич

Кузатув кенгашлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маблағлардан мақсадли тежаб фойдаланишни белгиланган тартибда назорат қилиб боради, маблағлардан фойдаланиш ҳисобини юритади ҳамда белгиланган тартибда ҳисоботини шакллантиради.

Доимий

Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларини ижро этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни ундириш тўғрисидаги келиб тушган суд ҳужжатларини ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органига тақдим қилади.

Бир иш куни давомида

2-босқич

Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи

Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарарларни қоплаб бериш бўйича келиб тушган суд ҳужжатини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли дастурий мажмуасида яратилган Реестрга киритади ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари кузатув кенгашларига (кейинги ўринларда — Кузатув кенгашлари) кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Уч иш куни мобайнида

3-босқич

Кузатув кенгашлари

Кузатув кенгашларининг ишчи органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини жисмоний
ва юридик шахсларга қопланишини молиялаштириш тў
ғрисида қарор қабул қилади ёки тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига таклиф киритади.

Уч иш куни мобайнида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Етказилган зарарларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармалар ҳисобидан қоплаб беради.

Уч иш куни мобайнида

2. Кузатув кенгаши томонидан тегишли суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш тўғрисида таклиф киритилган тақдирда, суд органига қабул қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.

Беш иш куни давомида

Суд ҳужжати устидан шикоят киритилган тақдирда, бу ҳақида юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга хат юборади.

Шикоят тақдим этилган кундан бошлаб икки иш куни давомида

5-босқич

Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи

Кузатув кенгаши қарорига асосан етказилган зарар қоплаб берилгани ёки суд органига шикоят киритилгани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади.

Икки иш куни мобайнида

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) келиб тушган кундан бошлаб, суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар юридик ва жисмоний шахсларнинг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб бериш чораларини кўради.

2. Суд ҳужжати асосида зарар қоплаб берилганда ёки бекор қилинганда, ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органга етказилган зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида маълумотларни илова қилган ҳолда хат юборади.

Икки иш куни мобайнида

7-босқич

Ҳудудий компенсация жамғармалари ишчи органи

Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги натижасида мулкдорга етказилган мулкий зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади.

Икки иш куни мобайнида

(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХEМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Жисмоний ва юридик шахс

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий ва маънавий зарарларни қоплаш бўйича ариза, суд қарори ва бошқа тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

Ихтиёрий

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Юридик хизмати уч иш куни ичида мулкий ва маънавий зарар ва у ҳақидаги маълумотларни Реестрга киритади ҳамда ариза ва унга илова қилинган тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бирини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки ҳокимга киритади:

1) ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга асосан унда кўрсатилган маблағларни тўлаб бериш;

2) аризага илова қилинган суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш (шикоят лойиҳасини илова қилган ҳолда).

Уч иш куни ичида

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими

Юридик хизматнинг тегишли таклифлари асосида қуйидаги ҳаракатлардан бирини амалга оширади:

1) ҳисоб-китоб бўлимига суд ҳужжатида кўрсатилган маблағларини қоплаб бериш бўйича кўрсатма беради;

2) суд ҳужжати устидан белгиланган тартибда шикоят киритади.

Уч иш куни ичида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Ҳисоб-китоб бўлими:

а) ҳудудий компенсация жамғармасида мавжуд маблағлар доирасида ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маблағларни ариза берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради;

Бир иш куни ичида

б) ҳудудий компенсация жамғармасида етарли маблағлар мавжуд бўлмаганда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашига таклиф киритади.

Икки иш куни ичида

2. Юридик хизмат:

а) ариза берувчига ижро бўйича иш юритиш тўхтатилганлиги ҳақида суднинг тегишли қарорини (ажримини) илова қилган ҳолда хат юборади ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни Реестрга киритади;

б) мулкий ва маънавий зарар қоплаб берилгани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади.

Икки иш куни ичида

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Суднинг ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги қарори (ажрими) келиб тушган кундан бошлаб, суд ҳужжатида кўрсатилган маблағлар ариза берувчининг тегишли банк ҳисобварағига ўтказиб бериш чораларини кўради.

Юридик хизмат:

а) суд ҳужжати белгиланган тартибда бекор қилинганда ҳудудий компенсация жамғармасидан маблағлар тўлашни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хат юборади;

б) мулкий ва маънавий зарар қоплаб берилгани ёки суд ҳужжати бекор қилингани тўғрисида ҳужжатларни Реестрга киритади.

Икки иш куни мобайнида

6-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳудудий компенсация жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган тўловларни давлат органларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағидан қоплаш учун талабнома киритади.

Уч иш куни мобайнида

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасидан маблағ ажратиш бўйича республика кузатув кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ж. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Кенгаш раиси

2.

Ш. Хидоятов

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

3.

А. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

4.

Ф. Пулатов

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

5.

А. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

6.

С. Садуллаев

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

7.

лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, Кенгаш котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Республика компенсация жамғармаси кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий компенсация жамғармаларидан маблағ ажратиш бўйича ҳудудий кузатув кенгашларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари , Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиқлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциялари бошлиқлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг масъул ўринбосари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасидаги Ер участкалари олиб қўйилиши ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбалари раҳбари, Кенгаш котиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ҳудудий компенсация жамғармалар кузатув кенгашлари аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 09/18/1047/2384-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.11.2019 й., 09/19/911/4028-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 10.01.2024 й., 09/24/9/0012-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)