12.01.2018 йилдаги 3-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг қарори, 12.01.2018 йилдаги 3-сон
Date of entry into force
12.01.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларида ветеринария-санитария қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5067-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларида ветеринария-санитария қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария Бош бошқармаси бошлиғининг 2007 йил 15 январдаги 5-сон буйруғи билан тасдиқланган «Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларида ветеринария-санитария қоидалари» ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис в.б. Б. НОРҚОБИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 12 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раисининг 2018 йил 12 январдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сут етиштирувчи қорамолчилик фермалари учун ветеринария-санитария
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларида ветеринария-санитария қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Қоидалар идоравий мансублигидан қатъий назар сотиш, шунингдек хўжаликнинг ўзида фойдаланиш мақсадида сут етиштирувчи қорамолчилик фермалари учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларидаги соғин сигир подалари ветеринария врачи ёки ветеринария фельдшерининг доимий назоратида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмита томонидан белгиланган тартибда бруцеллёз, туберкулёз, мастит касалликларига, зарурат туғилганда бошқа касалликларга текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорамолларнинг юқумли касалликларини олдини олиш мақсадида сут етиштирувчи қорамолчилик фермалари ветеринария қонунчилигида белгиланган зоогигиена ва ветеринария қоидаларига риоя қилинишини ва бошқа тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини таъминлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Муассасаларни сут билан таъминлаш учун ажратилган барча қорамоллар ойига бир марта ветеринария назоратидан ўтказилиши, йилда икки марта бруцеллёз ва туберкулёз касалликларига текшириб турилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорамолларда касаллик борлиги гумон қилинганда, сут етиштирувчи қорамолчилик фермалари касалликка гумон қилинган молларни тезлик билан ажратиб, бу ҳақда ветеринария мутахассисига маълум қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касалликка ташхис қўйилгунга қадар соғилган сутни истеъмол қилиш, ҳайвонларга ичириш ёки қайта ишлаш корхоналарига топшириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Касал сигирлардан соғилган сут алоҳида идишларга қуйилиб, ундан ветеринария врачининг рухсатисиз фойдаланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларида қорамоллар одам ва ҳайвонлар учун умумий бўлган юқумли касалликлар билан касалланганда, шу касалликка қарши зарур тадбирлар ўтказилиб, хўжалик ушбу касалликдан соғломлаштирилгунга қадар, ундан сутни чиқариш ва хўжаликда истеъмол қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мастит билан касалланган ҳайвонларни аниқлаш учун фермадаги сигирлар ҳар ойда бир марта клиник кўрикдан ўтказилиб, елиннинг ҳар бир бўлагидан алоҳида сут олиниб, белгиланган тартибда текшириш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мастит касаллиги билан касалланган сигирлардан соғиб олинган сут қайнатилиб фақат ҳайвонларни боқишда озуқа сифатида фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Сигир туққан кундан кейинги 7 кун давомида (оғиз сути кетгунча) соғиб олинган сутни истеъмол қилиш, қайта ишлаш корхоналарига топшириш ёки сотиш тақиқланади. Бундай сутдан фақат ҳайвонларни боқишда озуқа сифатида фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Сутчилик фермасининг тузилиши ва жиҳозланишига қўйиладиган ветеринария-санитария талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларини қуриш, қайта қуриш (фермалардаги бинолар, сигирлар боқиладиган молхоналар, сут сақлаш хоналари, соғиш хоналари, туғруқхоналар, бузоқхоналар ва бошқа хоналар), жиҳозлаш ва қорамолчилик корхоналарини технологик лойиҳалаш меъёрлари санитария талабларига биноан бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларининг соғиш хоналари, ферма ҳудуди, қўралар, молхоналар, бузоқхоналар, сутхоналар ва уларга кириб чиқиш йўллари мунтазам равишда тозаланиб туширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларининг ҳудуди мустаҳкам девор билан ўралган, оқова сувлар чиқиб кетадиган мосламалар билан таъминланган, транспорт воситаларининг асосий йўли, йўлаклар сув ўтказмайдиган қаттиқ қоплама билан қопланган бўлиши керак. Ҳудуднинг бўш ерлари кўкаламлаштирилган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳудудга кириш ва чиқиш дарвозалари олдида транспорт воситалари ғилдиракларини ва пиёдалар оёқ кийимларини дезинфекция қилиш учун махсус дезинфекция тўсиқлари ва тўшамалари қурилган бўлиши, улар дезинфекцияловчи эритмалар билан мунтазам тўлдириб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудуд ичидаги молхоналар ва бошқа ишлаб чиқариш хоналарига кириш жойларида ҳам дезинфекция тўшамалари (қипиқли ёки майда янчилган сомонли) бўлиши ҳамда улар мунтазам равишда дезинфекцияловчи эритмалар билан тўлдириб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларда гўнгни молхонадан чиқариш, зарарсизлантириш, ишлов бериш ва фойдаланишга тайёрлашнинг технологик меъёрларидан келиб чиқиб гўнг омборлари қурилади. Ҳар бир сут етиштирувчи қорамолчилик фермасида гўнгни зарарсизлантириш усули кўзда тутилган бўлиши керак (узоқ сақлаш, кимёвий ёки биологик усул).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қорамолчилик фермаси ҳудудидаги ҳожатхоналар ферманинг сигирхоналари ва бошқа биноларидан 25 м узоқликда қурилиши ҳамда унинг чуқури 2/3 қисмга тўлганда тозаланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Сутни совутиш хонасига махсус совутгич ва пастеризатор қурилмаси ўрнатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермалари технологик мақсадлар учун (соғиш аппаратлари ҳамда сут солинадиган идишларга санитария ишлови бериш, елинни ювиш ва бошқалар) ичимлик суви билан таъминланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаларидаги биноларни сақлаш ва молларни парвариш қилишда ветеринария-санитария талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Сигирхоналарга ва бошқа ишлаб чиқариш биноларига кириш жойлари оёқ кийимини тозалаш мосламалари ҳамда дезинфекцияловчи моддалар билан намланган дезинфекция гиламчалари билан жиҳозланган бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ветеринария врачининг рухсатисиз ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан ферма ҳудудига бошқа хўжаликлардан қорамол олиб келиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермага кириб келган ҳар бир одам ўрнатилган тартибда санитария ўтказгичи орқали киритилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермаси ҳудудида, қорамоллар сақланадиган ва бошқа ишлаб чиқариш биноларида ветеринария қонунчилиги талабларига мувофиқ профилактик дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари ўтказиб турилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қорамолчилик фермасида ҳар ойнинг маълум бир белгиланган куни санитария куни деб эълон қилиниши зарур. Санитария куни ферма ҳудуди, молхоналар ва бошқа ишлаб чиқариш бинолари яхшилаб механик тозаланиши, сигирхона деворлари, ойналари, шиплари, охурлари ва бошқа ускуналари чангдан тозаланиши, соғиш заллари деворлар, устунлар ва тўсиқларнинг ифлосланган жойлари ювилиб, янги сўндирилган оҳак билан оқланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу куни ветеринария ходимлари барча соғин сигирларни кўздан кечириб, уларнинг елинларига алоҳида эътибор беришлари, шунингдек молхоналар ва унинг атрофларини тозалаш ҳамда дезинфекция ишларини сифатини текширишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Сут сақлаш асбоб-ускуналари, поллар ҳар куни ювилиб, ифлосланган соғиш заллари деворлари мунтазам равишда тозаланиб, ишқорли эритма билан дезинфекцияланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Сигирлар остига сомон, похол ёки қириндидан тўшама солиниши ва у ҳар куни алмаштириб турилиши зарур. Сигирлар соғилишидан бир соат олдин тозаланиб, терисининг ифлосланган жойлари илиқ сув билан ювилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Сигир соғишда ветеринария-санитария талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Сут соғувчилар сигир соғишда санитария қоидаларига қатъий риоя қилишлари, соғиш хоналарини озода сақлашлари, шунингдек доимо сигирлар елинининг ҳолатини кузатиб боришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Соғувчи (машинада соғиш оператори) соғишдан олдин қуйидагиларга риоя қилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қўлини билагигача совунлаб ювиб, тоза сочиқда артиб, тоза халат кийиб, бошига рўмолча боғлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сигирни елинини эътибор билан кўздан кечириши, ювиши, сочиқ (мато ёки қоғоздан қилинган) билан артиб қуритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) сутни биринчи оқимини алоҳида идишга соғиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Елиндан сут билан ивиган қон ёки йиринг келганда, шунингдек елинда қизариш, шиш ёки оғриқ кузатилганда соғувчи бу ҳақда тезлик билан ветеринария врачига (фельдшер) хабар бериб, сутни алоҳида идишга солиб қўйиши зарур. Бундай сигирни соғиб бўлгач, соғувчи қўлини ювиб, дезинфекцияловчи эритма билан ишлов бериши, сут соғилган идишни дезинфекциялаши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Касалланган ёки касалликка гумон қилинган сигир ажратиб, алоҳида сақланади. Касалланган сигир сутини ишлатиш ва сигирни сақлаш ветеринария врачи (фельдшер) хулосаси билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Сутга биринчи ишлов бериш ва сақлаш қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Сутга биринчи ишлов бериш, фильтрлаш ва совутиш сутхонада амалга оширилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сутни фильтрлашга бир неча қаватли оқ дока ёки лавсан матолари ишлатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докали фильтр бир идишга бир марта сутни фильтрлаш учун ишлатилиши зарур. Фильтрлашга ишлатилган дока 2 фоизли кальцийли сода эритмасида ювиб, 12 — 15 дақиқа қайнатилиши ва қуритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фильтрланган сут зудлик билан совутилади. 10° С совутилган сутни 20 соатдан ортиқ фермада сақлаш мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Сутни совутиш учун махсус совутгичлардан фойдаланилади, совутгичи йўқ фермаларда тузли муз аралашмали ҳовузларда сут флягаларга солиб совутилиши мумкин. Бунда флягалар оғзи очилиб тоза дока билан ёпилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Совутилган сут билан янги соғилган, яъни совутилмаган сутни аралаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баъзи ҳолатларда санитария сифати юқори даражали совутилмаган сутни санитария ва ветеринария назорати органлари билан келишган ҳолда истеъмолчиларга жўнатишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Сутни сут қабул қилиш пунктларига ёки сут заводларига сут ташишга мўлжалланган махсус автотранспортларда, автоуловларга ўрнатилган цистерналарда ёки сутни махсус идишларга солиб алоҳида ажратилган транспортларда ташишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сут ташийдиган машинанинг кузови тоза ва у ҳар хил ҳидлардан ҳоли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сут билан бирга машинада ўткир ҳидли, чангланадиган ва заҳарли моддаларни (бензин, керосин, креолин, заҳарли химикатлар, цемент, бўр ва бошқалар) ташиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Сут ташиладиган идишларнинг қопқоғи герметик ёпиладиган бўлиб, улар озиқ-овқат маҳсулотлари учун рухсат этилган материаллардан тайёрланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Сут солинган цистерна ва идишлар жўнатишдан олдин муҳрланади. Ёзда сутни транспорт воситаларида ташилганда идишлардаги сут чайқалиб ёғи ажралмаслиги учун иложи борича оғзигача, қишда эса бўғзигача тўлдирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ёз фаслида сутнинг исиб кетиши, қишда эса музлаб қолишининг олдини олиш учун сут солинган идишлар устига брезент ёки бошқа матолар ёпилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ферма ходимларининг шахсий гигиена қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермасида ишловчи барча ходимлар қуйидагиларга риоя қилишлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бевосита сут билан ишловчилар-сут соғувчилар ва бошқа ходимлар қўллари, юзлари, баданлари, оёқ кийимлари ва кийимларини тоза бўлишини таъминлашлари, тирноқларини калта қилиб олиб юришлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳожатхонага боришдан олдин санитария кийимларини сақлаш жойида ечиб қолдиришлари, ҳожатхонадан чиққандан сўнг қўлларини совунлаб ювишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўзини ёмон ҳис этиб, тана ҳарорати кўтарилиб касалликка гумон қилинганда ёки терида йирингли яралар пайдо бўлганда, куйганда, кесиб олганда тезлик билан бу ҳақда ферма раҳбариятига хабар бериб тиббиёт муассасасига мурожаат қилишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ходим тиббиёт текширувидан ўтиб ёки даволаниб бўлгач ферма раҳбариятига шахсий медицина китобчасини кўрсатиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Сут ва ҳайвонларнинг емишига ёт нарсалар тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида махсус кийимларга тўғноғич ёки игна тақиш шунингдек чўнтакларида тўғноғич, ойнача ва бошқа нарсаларни олиб юрмаслик лозим. Сигирхонада, сутга, сут идишларига ва асбоб ускуналарига ишлов бериш вақтида овқатланиш ва чекиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Сут етиштирувчи қорамолчилик фермасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳар бир ходим бошидан оёғигача махсус кийим билан таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) махсус кийимлар мунтазам ювиб турилиши ва уларни ишчиларга тоза, саранжом-саришта ҳолда берилиши назорат қилиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ферманинг барча ходимлари учун ветеринария ва санитария машғулотлари ташкил этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Мутахассислар ишга қабул қилинишида, улар томонидан тиббий кўрикдан ўтганлиги, шунингдек ветеринария ва санитария таълимини олганлигини тасдиқловчи маълумотномалар тақдим этилганида, улар расмийлаштиришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ушбу қоидаларнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария назорати органлари томонидан назорат қилиб борилади.