Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2006 15.01.1997 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.01.1997 йилдаги 27-сон
Date of entry into force
15.01.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 09.06.2006
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДА БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 июндаги 113-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат мулки қўмитаси ҳузурида хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш жараёнларини илмий таъминлаш, кўп укладли иқтисодиётнинг шаклланиши ва фаолият кўрсатиши механизмини ишлаб чиқиш, давлат мулкини кенг миқёсда акционерлаштириш ва хусусийлаштириш, фонд бозорини ривожлантириш, кичик, хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига кўмаклашиш ҳамда республикада амалда мулкдорлар қатламини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳисоблаш марказига эга бўлган кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузурида Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти (БИЧИТИ) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда тизим ва бозор қайта ўзгартиришлари жараёнини таҳлил қилиш, иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг жаҳон тажрибасидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда республикада бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришга оид илмий асосланган таклифларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётда хусусий секторнинг жадал ривожланишини рағбатлантириш ва мулкдорлар ҳуқуқи кафолатларини кучайтириш, бозор инфратузилмасини, қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорини ривожлантириш бўйича илмий асослар ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда хусусийлаштирилгандан сўнг ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқариш-хўжалик тузилмаларини монополиядан чиқариш ва таркибий қайта ўзгартиришлар, кичик ва хусусий корхоналар тармоғини ривожлантириш ҳамда рақобат муҳитини яратиш бўйича илмий асосланган таклифларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш шароитларида давлат мулкини бошқаришнинг услубий принциплари ва механизмини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш ва бозор тузилмаларини шакллантириш жараёнларида хорижий инвесторларнинг самарали иштирок этиши механизмини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-таҳлил ва дастурий тизимларни ишлаб чиқиш, мулкнинг аҳволи ва ҳаракати, хусусийлаштирилган корхоналарнинг молиявий ҳамда иқтисодий аҳволи, кичик ва хусусий корхоналар тармоғини, фонд бозори ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш масалаларига оид илмий, йўриқнома-услубий ва ахборот материалларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш, республиканинг иқтисодиётни ислоҳ қилиш соҳасидаги тажрибасини кенг тарғиб этиш, аҳолининг иқтисодий билим даражасини ошириш ва уларда замонавий иқтисодий фикрлашни шакллантиришда фаол иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ва илмий ёрдамчи ходимлар штатлари сони Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳисоблаш марказига эга бўлган кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш муаммолари бўйича илмий-тадқиқот маркази учун тасдиқланган доирада (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари 70 нафар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БИЧИТИнинг раҳбар ва илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари учун амалда бўлган иш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БИЧИТИ директорига илмий ходимларига лавозим маошига 70 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини маблағ билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси тасдиқлаган илмий тадқиқотларнинг мақсадли дастурларини молиявий таъминлашга Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқотларни рағбатлантириш ҳамда амалий вазифаларни ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона ва ташкилотларнинг БИЧИТИ томонидан илмий-тадқиқот ва амалий ишларнинг шартнома асосида бажарилишига йўналтириладиган маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги 53-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси биносига жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси БИЧИТИга моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги БИЧИТИни зарур телефон ва коммуникация алоқаси билан, шу жумладан, бир дона ҳукумат алоқаси телефони ўрнатилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 29 январдаги 54-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган инвестиция молия ва бошқа бозор тузилмаларини хусусийлаштириш, ташкил этиш ва ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан йўналтириладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга қуйидаги қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-банднинг 3-хат боши «бизнес-марказлар» сўзларидан сўнг қуйидаги сўзлар билан тўлдирилсин: «шунингдек, Бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти (БИЧИТИ)нинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 14 февралдаги 72-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 15 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 15 январдаги 27-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтининг

тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(нафар)‎

Институт раҳбарияти
‎‎

4‎

Таҳлил ва бозор қайта ўзгартиришларини ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш услубиёти бўлими
‎‎

‎7‎

Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўлими
‎‎

‎7

Давлат мулкини бошқаришни ташкил этиш ва хусусийлаштириш бўлими
‎‎

‎6‎

Монополиядан чиқариш, таркибий қайта ўзгартиришлар ва рақобат муҳитни яратиш бўлими
‎‎

‎6‎

Қимматли қоғозлар бозорини ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш бўлими
‎‎

‎6‎

Хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўлими
‎‎

‎6‎

Ахборот-ноширлик бўлими‎

5‎

Компьютерлаштириш ва ҳисоблаш тизимлари бошқармаси‎

15‎

Маъмурий-бошқарув ходимлари‎

8

Жами:‎

70‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1997 й., 1-сон, 2-модда)