Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2024 20.10.2018 йилдаги 838-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.2018 йилдаги 838-сон
Date of entry into force
22.10.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ ҳамда истеъмол қилинадиган электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 йил, 1-сон, 10-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов, «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафоев ва «Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси Ш.А. Турсунов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
838-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 838-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 4-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бюро истеъмолчилар билан биргаликда истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши ва зарур бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини улаш схемасини текшириб кўриши керак. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюрога белгиланган шакл бўйича ўз қўли билан, факсимил, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-банддаги «гача» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«14. Республикада электр энергияси истеъмолининг прогнози ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан иқтисодий ривожланиш, аҳоли сонининг ўсиши ва уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномаларида кўрсатилган эҳтиёж миқдорлари асосида аниқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«19. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр таъминотининг намунавий шартномаси «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ва Бюро, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 52-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«52. Маиший истеъмолчилардаги электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошига «, корхона эса, ўз навбатида, қайд этилган ҳолатлар тўғрисида Бюрога кечиктирмасдан хабар беради» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошига «электр тармоқлари корхонаси» сўзларидан кейин «Бюро ва» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 84-банднинг ўзбек тилидаги матни ўзгаришсиз қолдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 87-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 98-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва хусусий хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши ва бутунлиги учун истеъмолчи жавоб беради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ўзгартирилган» сўзидан кейин «ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган,» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «корхонаси томонидан» сўзларидан кейин «Бюро билан биргаликда» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «ўзгартирилганда,» сўзидан кейин «ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги гап қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар учун ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ягона электр энергетикаси тизимининг максимал юкланиш соатларида амал қиладиган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) 118-банднинг биринчи хатбошидаги «электр ускуналарнинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши» сўзлари «электр энергиясини қабул қилгич қурилманинг уланган қувват бўйича суткасига 24 соат давомида ишлаши ва ўзбошимчалик билан уланган электр тармоғи (электр узатиш линияси ва трансформаторлар) участкасида йўқотилган қувват» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «пломбалари бузилганда» сўзларидан кейин «ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилганда» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «ўлчов трансформаторлари уланиши,» сўзларидан кейин «ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилиши» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) 121-банднинг иккинчи хатбошидаги «корхонаси томонидан» сўзларидан кейин «Бюро билан биргаликда» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) 125-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) 130-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«130. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчилардан электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни тегишли даражада бажаришни талаб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши оқибатида унга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария режимида Бюрони хабардор қилган ҳолда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш (ўчириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюро кўрсатмаси бўйича истеъмолчиларни электр тармоқларидан, шунингдек, ЭҲНАТга уланган ва олдиндан тўланган маблағ тугагандан сўнг электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга ошириш қурилмасига эга ҳисобга олиш асбоб мавжуд бўлган истеъмолчиларни узиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ёки Бюро мазкур Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш оқибатлари учун жавобгар бўлмайдилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) 134-банднинг биринчи хатбошидаги «истеъмол қилинган» сўзларидан кейин «(ҳосил қилган)» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
т) 135-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«135. Устамалар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи уланган электр тармоқнинг катта юклама соатларида реактив энергия истеъмол қилинганда ва ягона электр энергетика тизимининг кам юклама соатларида истеъмолчи реактив энергия ҳосил қилганда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Устама қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда актив энергия учун қуйидаги миқдорда аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5% — реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 134-банди бешинчи хатбошига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдори доирасида истеъмол қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10% — реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 134-банди бешинчи хатбошига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдоридан ортиқ истеъмол қилинганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реактив энергия коммпенсацияси учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига асосан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реактив энергия ўрни етарлича қопланмагани ҳисобига қувват коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани аниқланганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергияси йўқолиши қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини амалга оширади, шунингдек, қувват коэффициенти кўрсаткичлари белгиланган нормативларга нисбатан пасайтирилгани учун истеъмолчилардан қўшимча маблағлар ундиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳисоб-китоблар ва қўшимча маблағларни ундириш ҳисоб-китоб даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан истеъмолчи томонидан қувват коэффициентининг амалдаги қийматини пасайтиришга йўл қўйилганлиги тўғрисида «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг тасдиқлови мавжуд бўлганда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «700» ва «2300» рақамлари тегишли равишда «600» ва «2200» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбошидаги «2300» ва «700» рақамлари тегишли равишда «2200» ва «600» рақамлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«талаб этиладиган қувват коэффициенти (косинус «фи»)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — олтинчи хатбошилари тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи ушбу тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшайдиган электр энергияси истеъмолчилари мазкур банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тариф бўйича ҳақ тўлайди. Ушбу уйлар ва ётоқхоналарни электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввал бошидан мазкур электр плиталарининг қуввати ҳисобга олинган, электр қурилмаларни (трансформаторлар, куч кабеллари, тақсимлаш шитлари, коммутация аппаратлари, электр узаткичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш уларнинг техник шартларда кўрсатилган қувват ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ц) 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«153. Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан сарфланадиган электр энергияси ҳажмининг ҳақи IV тариф гуруҳи бўйича тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ч) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хатлов далолатномаси — газ таъминоти ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан истеъмолчи иштирокида истеъмолчининг табиий газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча маълумотлари (номланиши, манзили ва реквизитлари, газни ҳисобга олиш прибори ва газдан фойдаланиш ускунасининг техник тавсифлари, газ хўжалигининг лойиҳа маълумотлари, расмийлаштириш санасидаги ҳисоб-китоблар ҳолати, ваколатли органлар томонидан табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича берилган хулосаларнинг мавжудлиги, шунингдек, маиший истеъмолчилар учун яшовчилар, ҳайвонлар сони ва иситиладиган бинолар ҳажми) акс эттирилган ҳолда тузилган ҳужжат»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — ҳисобга олиш прибори ёки ўлчов комплексининг ишига аралашиш ҳолати ва санасини аниқлаш имконини берадиган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ёки материаллар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ҳисоб-китоб даври — табиий газ истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган табиий газ учун истеъмолчи ва газ таъминоти ташкилоти ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилиши зарур бўлган вақт даври (ой)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирманчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма биринчи — йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«48. Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома газ таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газ таъминотининг намунавий шартномаси «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Бюро, «Ўздавнефтгазинспекция» ва Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 67-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 81-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хатловдан ўтказиш далолатномаси табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечиб олиш санасида тузилади. Маиший истеъмолчида ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда хатловдан ўтказиш далолатномаси уч йилда камида бир марта тузилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қуйидаги мазмундаги 1221-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1221. Тарифлар ўзгарганда, истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар мазкур Қоидаларнинг 100 — 102-бандларида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 125-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шунингдек, тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада максимал (тўлиқ) қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати қуйидаги ҳолларда ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда — рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл қўйилганда — маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш имкони бўлмаганда — охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса — Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда — охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) — бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда — бир ҳисоб-китоб давридан кўп бўлмаган вақтда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси мазкур Қоидаларни бузилиши билан боғлиқ бўлган қонун бузилиши натижасида келтирилган зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«з» кичик бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқлаган жадваллар ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш:»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«к» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «нархларни тартибга солиш органи» сўзлари «газ таъминоти ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 138-бандига қуйидаги мазмундаги «ж» кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ж) газ сарфини ҳисобга олиш приборларига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашилган, ўрнатилган пломбаларнинг бутунлиги бузилган ва пломбалар узилган ҳолларда газ тармоқларига рухсатсиз улангандаги каби мазкур Қоидаларнинг 67, 123 — 125-бандларида назарда тутилган чораларни қўллаш».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2018 й., 09/18/838/2077-сон)