17.10.2018 йилдаги 832-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2018 йилдаги 832-сон
Date of entry into force
19.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастурини бажариш доирасида Фарғона водийси вилоятларининг иқтисодий, инвестицион ва тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Автомобилсозлик, энергетика, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари саноати, аграр соҳада инновацион технологиялар қўлланиладиган лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, олимлар ва тадбиркорларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Фарғона водийси вилоятларининг саноати ва иқтисодиётининг бошқа тармоқлари рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳрида давлат унитар корхонаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилоятининг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг талабалари, ёш олимлари ва ўқитувчиларига инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш учун замонавий илмий ва лаборатория асбоб-ускуналари, ахборот-коммуникация технология воситалари билан жиҳозланган технологик ва ишлаб чиқариш майдончаларини тақдим этиш йўли билан уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида инновацион ғоялар ва лойиҳалар, маҳсулотлар ва технологияларнинг истиқболли турларини ишлаб чиқишда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ривожланишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ва лаборатория тадқиқотлари олиб бориш, тажриба намуналарини, саноат маҳсулотларининг прототипларини ишлаб чиқиш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, шунингдек, инновацион фаолият натижаларининг трансфери ва тижоратлаштирилиши, стартап лойиҳаларни амалга ошириш, саноат даражасида уларни тўлақонли жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиш йўли билан ёшлар, олимлар ва ўқитувчиларни иқтисодиёт соҳалари ва корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тузилмасида ташкил этиладиган коворкинг-марказда ёшлар, олимлар ва тадбиркорларга маслаҳат, молиявий, бухгалтерия хизматлари ва бошқа хизматлар, шунингдек, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш, ахборот-коммуникация воситалари ва Интернет тармоғига кириш билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва маҳаллий даражада эътироф этилган компаниялар, ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар иштирокида инновациялар соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, долзарб илмий-инновацион йўналишлар бўйича илмий-амалий конференциялар ва семинарлар, танловлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Ёшлар инновация маркази» давлат унитар корхонасининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорига Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг умумий белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида Марказ тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига Давлат илмий дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий муассасаларнинг илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошларига тенглаштирилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори Инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш жамғармасининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан шартнома асосида бажарилган ишлар (товарлар, хизматлар)дан тушумлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича илмий лойиҳаларни амалга оширишга ажратиладиган маблағлар;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги уч ой муддатда Марказ Уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказда юридик шахсни ташкил этмасдан Ишлаб чиқаришга инновацион ғоялар ва лойиҳаларни жорий этиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин, қуйидагилар уни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган 5 млрд. сўм миқдоридаги ва Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг 5 млрд. сўм миқдоридаги маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион ривожланиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Кузатув кенгаши қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда Инновацион ривожланиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги олий таълим муассасаларининг инновация жамғармаларига йиллик тушумларнинг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг хўжалик бошқаруви органлари ва давлат корхоналарининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ кўмагида яратилган инновацион маҳсулотлар ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, шунингдек, Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушган даромад;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлар этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инновацион лойиҳалар ва стартапларнинг амалга оширилишини молиялаштириш, шу жумладан, техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш, асбоб-ускуна, хом ашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш, тажриба намуналари, саноат маҳсулотларининг прототипларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни замонавий илмий ва лаборатория ускуналари, ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш, Марказда лаборатория тадқиқотларини ўтказиш учун лаборатория жиҳозлари, реактивлар ва бошқа сарфлаш материалларини сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ кутубхонасини шакллантириш ва уни халқаро ва маҳаллий илмий-техник адабиётлар билан тўлдириш, шунингдек, инновациялар соҳасида илмий-амалий конференциялар, семинарлар, танловлар ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртмалари асосида Жамғарма маблағларини шакллантириш ва Марказ фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг имтиёзли заёмлари, грантлари ҳамда техник кўмаклашиш воситаларини жалб қилиш масалаларини ишлаб чиқсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Марказни Фарғона вилояти, Фарғона кўчаси, 84-уй (кейинги ўринларда объект деб аталади) манзили бўйича жойлашган Қиргули қурилиш-саноат касб-ҳунар коллежи биносининг бир қисмида (477,4 кв м) ижара тўловининг «ноль» ставкасида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Объектни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва Марказни лаборатория асбоб-ускуналари, мебель, инвентарь, компьютер ва бошқа ташкилий техника билан жиҳозлаш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Фарғона вилояти ҳокимияти ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича белгиланган тартибда аниқланадиган ташкилотлар — бош лойиҳалаштирувчи ва пудратчи ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари — Марказ объектини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича ишларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион ғоялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш жамғармаси маблағлари — Марказ фаолиятини бошлаш учун уни лаборатория асбоб-ускуналари, мебель, инвентарь, компьютер ва ташкилий техника билан жиҳозлаш бўйича харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги объект бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан белгиланган тартибда архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи бош лойиҳа ташкилоти билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ва муддатларда ишлаб чиқилишини, кўриб чиқилишини ва уларнинг ваколатли экспертиза органларида келишилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказнинг буюртмалари бўйича унинг белгиланган тартибда юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини ҳамда уни зарур телефон алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва Марказ фаолияти аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
832-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 октябрдаги 832-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Ёшлар инновация маркази» давлат унитар корхонасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси

Марказ ходимларининг умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 16 киши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2018 й., 09/18/832/2070-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)