18.09.2018 йилдаги 738-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2018 йилдаги 738-сон
Date of entry into force
20.09.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган йиллар давомида аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари (кейинги ўринларда фармацевтика маҳсулотлари деб аталади) билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва модернизация қилишга йўналтирилган ҳуқуқий база мустаҳкамланди, фармацевтика маҳсулотларини тарқатиш ва реализация қилиш тизими йўлга қўйилди, дори воситаларининг эркин муомаласини таъминлаш чоралари кўрилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, амалдаги ҳуқуқни қўллаш амалиётининг таҳлили аҳолини ва даволаш-профилактика муассасаларини сифатли ҳамда арзон фармацевтика маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи қатор ҳал этилмаган муаммолар мавжудлигидан далолат беради. Жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи, фармацевтика маҳсулотларини амалдаги қоғоз шаклида ҳисобга олиш ва ҳисоботи тизими фармацевтика ҳисобини юритишнинг замонавий талабларига мос келмайди, бюджет маблағларининг мақсадсиз фойдаланишни тезкор аниқлаш ва суиистеъмол ҳолатларининг олдини олиш имконини бермайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, мажбурий идентификациялаш механизмининг мавжуд эмаслиги давлат тиббиёт муассасалари томонидан фармацевтика маҳсулотларини сотиб олиш ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот олишда қийинчилик туғдирмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи, чекка ҳудудларда жойлашган давлат тиббиёт муассасаларида инфратузилманинг етарлича ривожланмагани, жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари суст жорий этилаётгани фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш ва ҳисоботининг замонавий инновацион усулларини қўллаш имконини бермайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи, республикада фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини давлат томонидан назорат қилиш механизмининг мавжуд эмаслиги сертификатлаштирилмаган ва контрафакт фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, олиб кириш ва уларнинг муомалада бўлишининг олдини олишга тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, давлат тиббиёт муассасаларини сифатли дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан ўз вақтида таъминлаш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ҳақида батафсил ахборот, шу жумладан товарларни ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача етказиб бериш жараёнида иштирок этувчи ишлаб чиқарувчилар ва улар томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (тури, номи, ишлаб чиқариш ҳажми ва бошқа) тўғрисидаги маълумотларни йиғишни таъминлайдиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика маҳсулотларини махсус маркалашнинг таркибий қисмларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу маҳсулотлар ҳаракатини автоматлаштирилган ҳолда кузатиш ҳамда ҳисобга олиш имконини берадиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дорихоналардан олиш учун асос бўладиган электрон рецепт орқали фармацевтика маҳсулотларини шифокорлар томонидан тайинлаш тизимини жорий қилиш имкониятини берадиган «Электрон ҳукумат» тизимига кирувчи ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари, шу жумладан ишлаб чиқилаётган «Соғлиқни сақлаш» комплекси билан келгусида интеграциялаштиришни назарда тутадиган фармацевтика маҳсулотлари ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими (кейинги ўринларда Ахборот тизими деб аталади) тажриба шаклини яратиш ва 2019 йил 1 июлдан жорий қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, шу жумладан ахборотлаштириш объектини ўрганиш, техник ва лойиҳаолди ҳужжатларни тайёрлаш «UZINFOCOM давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ (кейинги ўринларда «Ягона интегратор» МЧЖ деб аталади) томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизими ва маълумотларни қайта ишлаш марказини сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, техник қўллаб-қувватлаш ва модернизация қилишга масъул бўлган оператор функцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимининг тажриба шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотларни қайта ишлаш маркази базасида синовдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимидан фойдаланганлик учун тушадиган маблағлар Ахборот тизимига ва маълумотларни қайта ишлаш марказига хизмат кўрсатиш, уларни техник қўллаб-қувватлаш ва модернизация қилиш, шунингдек, уларни сақлаш билан боғлиқ бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ягона интегратор» МЧЖ мутахассисларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини жорий қилиш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини жорий қилиш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ижро этувчи сифатида Республикада фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини жорий қилиш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, жумладан, ахборотлаштириш объектларини ўрганиш, техник ва лойиҳаолди ҳужжатларни тайёрлаш бўйича — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари ва дорихоналарни Ахборот тизимига улаш учун ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматлар молия ташкилотлари ва донор давлатлар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари;
(4-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа давлат органлари тизимидаги тиббиёт муассасаларини Ахборот тизимига улаш учун ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш бўйича — ушбу органларнинг бюджетдан ташқари ўз маблағлари бу борадаги ишларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлатлар бошқа ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон қарорига асосан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, алкоголли маҳсулотлар ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизими (АМҲНҲАТ) ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзшаробсаноат» АЖга АМҲНҲАТни ишлаб чиқиш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ягона интегратор» МЧЖга Ахборот тизими лойиҳасининг тегишли ҳужжатларини тайёрлашда, жумладан, «АМҲНҲАТ» лойиҳасининг материалларини тақдим этиш орқали амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот тизимининг тажриба шаклни синовдан ўтказиш натижалари бўйича 2020 йил 20 февралгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимига уланмаган юридик шахсларга фармацевтика маҳсулотларини реализация қилишни тақиқлашни назарда тутган ҳолда, фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш жараёнининг барча иштирокчиларини Ахборот тизимига улашнинг якуний муддатлари, шунингдек, маълумотларни қайта ишлаш бўйича янги марказни ташкил қилиш ёки фаолият кўрсатаётган марказни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва идентификациялаш жараёнларини автоматлаштириш ва улар ҳақида зарур ахборотни олиш имконини берувчи мажбурий махсус маркировкалар тизимини жорий этиш тартибини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун лицензия талабларига лицензиялар талабгорлари ва эгаларининг Ахборот тизимига уланиш бўйича мажбуриятларини назарда тутувчи ўзгартиришлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот тизимидан пулли асосда фойдаланиш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда корхоналарнинг Ахборот тизимига ўз вақтида ва тўлиқ уланишини тизимли назорат қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 18 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
738-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги 738-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини жорий қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

(Ўрганиш)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

2018 йил

1 октябрь


«Ягона интегратор» МЧЖ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, идоралараро ишчи гуруҳ

1. Ахборотлаштириш объектларини Ахборот тизимини жорий этиш юзасидан ўрганиш.

2. Халқаро тажрибани, шу жумладан жойига чиққан ҳолда ўрганиш.

2018 йил

1 декабрь


2-босқич (Техник ва лойиҳаолди ҳужжатларни тайёрлаш)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Ягона интегратор» МЧЖ,

идоралараро ишчи гуруҳ

1. Ахборот тизими Концепциясини ишлаб чиқиш.

2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Ахборот тизимининг дастлабки техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2019 йил

1 февраль

2019 йил

1 март

2019 йил

10 апрель


3-босқич

(Ахборот тизимини ишлаб чиқиш, унга уланиш ва синовдан ўтказиш)

«Ягона интегратор» МЧЖ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

идоралараро ишчи гуруҳ

Ахборот тизимининг тажриба шаклини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

2019 йил

1 июль


«Ягона интегратор» МЧЖ,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Синов иштирокчиларини Ахборот тизимига улаш.

2019 йил

1 август


«Ягона интегратор» МЧЖ,

Давлат солиқ қўмитаси,

идоралараро ишчи гуруҳ

Ахборот тизими ишини синовдан ўтказиш ва иш жараёнида юзага келган камчиликларни бартараф этиш.

2020 йил

1 февраль


4-босқич

(Интеграция)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси,
«Ўзстандарт» агентлиги

Республикада Ахборот тизимини тўлиқ жорий этиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш.

2020 йил

20 февраль


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

«Ягона интегратор» МЧЖ, Давлат солиқ қўмитаси,

даволаш муассасалари ва дорихоналари мавжуд бўлган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар

Барча иштирокчиларни ахборот тизими билан босқичма-босқич интеграциялаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги 738-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини жорий қилиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми/шакли

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Фармацевтика маҳсулотларининг ҳаракатини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ахборот тизимини (кейинги ўринларда Ахборот тизими деб аталади) ишлаб чиқиш ва жорий қилишни мувофиқлаштирувчи идоралараро ишчи гуруҳни тузиш.

Идоралараро ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш

2018 йил

1 октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси,
манфаатдор вазирлик ва
идоралар

2.

Ахборотлаштириш объектларини Ахборот тизимини жорий этиш юзасидан ўрганиш.

Таҳлилий ҳисобот
тайёрлаш

2018 йил

1 декабрь

«Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, идоралараро ишчи гуруҳ

3.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳисобга олиш жараёнини автоматлаштириш имконини берувчи кодификация, сериализация ва маркировка қилиш бўйича халқаро тажрибани, шу жумладан жойига чиққан ҳолда ўрганиш.

4.

Ягона ахборот тизими Концепциясини ишлаб чиқиш.

Концепцияни
ишлаб чиқиш

2019 йил

1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ягона интегратор» МЧЖ, идоралараро ишчи гуруҳ

5.

Дори воситаларининг фаол моддаларини ва тиббиёт буюмларни сериализациялаш ва маркировкалаш, дори воситаларининг фаол моддаларининг кодификация/ классификация тизими ва/ёки халқаро стандартни қабул қилиш ва тасдиқлаш.

Давлат стандарти/ Кодификация/ классификация
тизими

2019 йил 1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ягона интегратор» МЧЖ, «Ўзстандарт» агентлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Техник топшириқ

2019 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ягона интегратор» МЧЖ, идоралараро ишчи гуруҳ

7.

Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни экспертизадан ўтказиш.

Эксперт хулосаси

2019 йил
10 март

«Ягона интегратор» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

8.

Ахборот тизимининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш.

Ахборот тизимини дастлабки техник-иқтисодий
асослари

2019 йил
1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
идоралараро ишчи гуруҳ

9.

Ахборот тизимининг дастлабки техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиш.

Эксперт хулосаси

2019 йил
10 апрель

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Ахборот тизимининг тажриба шаклини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Ахборот тизимининг тажриба версияси

2019 йил
1 июль

«Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, идоралараро ишчи гуруҳ

11.

Синов иштирокчиларини Ахборот тизимига улаш.

Техник тадбирлар

2019 йил
1 август

«Ягона интегратор» МЧЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

12.

Ахборот тизими ишини синовдан ўтказиш ва иш жараёнида юзага келган камчиликларни бартараф этиш.

Техник тадбирлар

2020 йил
1 февраль

«Ягона интегратор» МЧЖ,
Давлат солиқ қўмитаси, идоралараро ишчи гуруҳ

13.

Қуйидагиларни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш:

барча иштирокчиларни Ахборот тизимига босқичма-босқич интеграциялаштириш;

Ахборот тизимига уланмаган юридик шахсларга фармацевтика маҳсулотларини реализация қилишни тақиқлаш муддатларини белгилаш;

Ахборот тизимига иштирокчиларнинг мажбурий асосда уланишини ҳисобга олган ҳолда, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича лицензия талабларига ўзгартиришлар киритиш;

Маълумотларни қайта ишлаш бўйича янги марказини ташкил қилиш ёки фаолият кўрсатаётган марказни кенгайтириш;

Ахборот тизимидан пулли асосда фойдаланиш тартибини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

20 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси,
Давлат божхона қўмитаси,

«Ўзстандарт» агентлиги

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 09/18/738/1891-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)