Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2004 30.01.1992 йилдаги 38-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.01.1992 йилдаги 38-сон
Date of entry into force
30.01.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2004
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

БУТУНИТТИФОҚ МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАКИЛЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН БЎЛИМИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАКИЛЛИГИ (АГЕНТЛИГИ)ГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика Агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2004 йил 16 июндаги 286-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги, шунингдек, муаллифлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга тааллуқли амалдаги қонунларга биноан, Муаллифлик ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон (Женева) конвенцияси қоидалари ва инсон ҳуқуқлари Декларациясига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг халқаро фаолиятини таъминлаш ҳамда етук миллий адабиёт, фан ва санъат асарларини тарғиб қилиш мақсадида 1992 йил январдан бошлаб Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг Ўзбекистон бўлими Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигига айлантирилсин. Унинг ходимлари сони 11 нафардан иборат этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 августдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг илова қилинган Низоми тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган тегишли қарорлари ва бошқа ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, ноширлик, театрлашган концерт ташкил этиш билан шуғулланадиган ва ўз фаолиятида турли санъат намуналаридан фойдаланадиган ташкилот ва муассасалар, корхоналар, ширкатлар, хусусий фирмалар, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 августдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги идораси ходимларига 1992 йил учун Вакиллик ўз даромади билан қоплай ололмайдиган сарф-харажатларига маблағ ажратишни назарда тутсин ҳамда 1,5 смена ишлайдиган енгил автомашина сақлаш учун лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, вакилликнинг харажатлари даромадларидан ошиб кетганда камомад давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 августдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги бир ой мобайнида ўз фаолиятини белгиловчи меъёрий ҳужжатларни тайёрлаб Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 30 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 30 январдаги 38-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАКИЛЛИГИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМИ

I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда амалдаги қонунлар ва ушбу Низом асосида иш юритувчи, Ўзбекистон Республикасида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи республика давлат ташкилотидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 августдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлар ва уларнинг меросхўрлари ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ягона ташкилотидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Бутуниттифоқ Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Ўзбекистон Республикаси бўлимининг ворисидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигини қайта ташкил қилиш ёки тарқатиб юбориш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалдаги қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 августдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз номи битилган, давлат герби тасвири туширилган муҳрга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик номи ва идора манзилгоҳи кўрсатилган тўртбурчакли штампга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш қоғозига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рамзига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вакилликда иш юритиш Ўзбекистон Республикаси давлат тилида, халқаро алоқаларда рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги ўз иш фаолиятини бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки томонлама шартномалар тузиш асосига кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги, республикадан ташқарида истиқомат қилувчи ҳуқуқий шахслар билан, комиссион ажратмалар олиш назарда тутилган икки томонлама шартномалар, битимлар ва келишувлар асосида ўз муносабатларини ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудида истиқомат қилувчи муаллифлар билан тузилган шартномалар, битим ва келишувлар асосида муаллифлик қалам ҳақидан комиссион ажратмалар олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги Тошкент шаҳрида жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва чет эл муаллифларининг адабиёт, фан ва санъатга тааллуқли асарларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилувчи муаллифлар асарларидан республикадан ташқарида фойдаланилганда муаллифлар ёки уларнинг меросхўрлари қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адабиёт, фан ва санъат асарлари муаллифлари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам берувчи ҳуқуқий, маънавий ва моддий шарт-шароитлар яратиб беришда фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида истиқомат қилувчи муаллифлар ижодини бошқа халқлар ўртасида тарғиб қилиш, маданият ва муаллифлик ҳуқуқи соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юқорида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун вакиллик қуйидаги ишларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва чет эл муаллифлари ҳамда уларнинг меросхўрларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваколат бериш, қоида бузишларнинг олдини олиш ва бузилган ҳақ-ҳуқуқларни тиклаш учун барча чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифларнинг муаллифлик ҳуқуқлари билан қўриқланадиган асарларидан фойдаланиш учун ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузишда воситачилик қилиш ва шартномалар тузиш (ҳуқуқ берувчидан ваколат олган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Ҳукумат тасарруфидан ташқаридаги халқаро ташкилотларнинг фаолиятида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқини ўзаро ҳимоя қилиш бўйича халқаро битим ва шартномаларни тайёрлаш ва тузишда, Муаллифлик ҳуқуқлари бўйича Бутунжаҳон (Женева) конвенцияси иштирокчиси бўлган мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан битимлар тузишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли хорижий ташкилотлар билан тузилган ўзаро шартномаларга кўра муаллифлар ва уларнинг асарларини ҳисобга олишга тааллуқли ахборотлар, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материалларни алмашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамкорлик тўғрисида хорижий шериклар билан музокаралар олиб бориш, хорижий ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан тегишли битимлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фирмалар ва ташкилотлар билан биргаликда республикада ва ундан ташқарида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларига ҳамда маданият ютуқларини айирбошлашга тааллуқли халқаро анжуманлар, китоб ярмаркалари, кўргазмалар, фестиваллар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар, ижодий уюшмалар ва бирлашмалар билан биргаликда миллий адабиёт, фан ва санъат асарларини хорижда тарғиб этиш ва реклама қилиш, Ўзбекистон Республикасининг сиёсий, иқтисодий ва маданий манфаатларини кўзлаган ҳолда республикада чет эл муаллифларининг асарларидан фойдаланишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги республика қонунларини ҳаётга татбиқ этиш тажрибасини, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича хорижий қонунларни ва тажрибани ўрганиш, муаллифлик ҳуқуқига тааллуқли таклифларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилувчи турли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг жорий қонунлари асосида ва ўша қонунларни бажариш учун муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида тегишли йўриқномалар ва тушунтиришлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кино-, теле-, видеофильмлар, грампластинкалар, лазер дисклари, магнит ёзувларида нусха кўчирганлиги ҳамда санъат асарларидан ўз маҳсулотларида фойдаланганлик учун белгиланган тартибда, амалдаги қонун асосида қўшимча ҳақ (тиражига қараб) ундириб олиш ҳамда республикада ва хорижда яшовчи муаллифларга ёки уларнинг меросхўрларига тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилган муаллифлар асарларидан республикада ва ундан четда фойдаланганлик учун қалам ҳақини белгиланган тартибда олиш ва уларнинг меросхўрларига тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада яшовчи ва хорижий муаллифлар асарларидан магнит, аудиовизуал ва бошқа ёзувларда фойдаланганлик учун муаллифлик қалам ҳақини йиғиш ва тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар ва битимларга мувофиқ мусиқа, адабиёт, журналистика ва бошқа жамғармаларга, шунингдек, ташкилотларга ажратмалар йиғиш ва тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик қалам ҳақи Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги орқали тўланадиган асарлардан ташқари, республика ҳудудида оммавий ижро этилган асарлар ва уларнинг муаллифларини рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакилликнинг махсус ишлаб чиқилган йўриқномаси асосида адабиёт, фан ва санъат асарлари муаллифини рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноширлик, театрлашган концерт ташкил этиш билан шуғулланадиган ва ўз фаолиятларида турли санъат намуналаридан фойдаланадиган кичик ва бошқа турдаги корхоналар, кооперативлар, хусусий фирмалар, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, фуқароларни ҳисобга олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўз иш фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифларга қалам ҳақи тўловчилар, турли жамғармаларга маблағ ўтказувчиларнинг тегишли ҳужжат ва материалларини танишиш ва солиштириш учун талаб қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асар рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотнома бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Вакилликнинг тузилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва бўшатилади.
(13-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 августдаги 413-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик иш фаолиятига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, ҳуқуқий шахслар билан ўзаро муносабатда, вакилликнинг вазифаларини бажаришда вакиллик номидан иш кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик маблағларини тақсимлайди, молиявий режаларнинг бажарилишини, шунингдек, кирим ва чиқимлар сметасини назорат қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик штат жадвалини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик ваколатига кирувчи бошқа масалаларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вакиллик ваколати доирасида вакилликнинг барча ходимлари учун бажариш мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вакиллик раисининг ўринбосари, вакиллик бўлинмаларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги раисининг буйруғи билан ишга тайинланади ва бўшатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг раис ўринбосари, структура бўлинмалари бошлиқлари вакиллик фаолиятининг тегишли бўлимлардаги ишнинг аҳволи учун тўла жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ҳуқуқий ҳолати ва маблағлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги ҳуқуқий шахс ҳисобланади, асосий ва оборот маблағларига эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқ ва мажбурият олиши, ўз вазифаларидан келиб чиққан ҳолда турли келишувлар ва шартномалар тузиши, судда, ҳакамликда ва ҳакамлик судида даъвогар, жавобгар бўлиши, ҳисоб-китоб счётлари, шунингдек, валюта счёти очиши, вакиллик манфаатларини назарга олган ҳолда кредит олиши ва вакиллик вазифаларини бажариш учун зарур бўлган бошқа хўжалик ишларини юритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллиги хўжалик мустақиллиги асосида ишловчи хўжалик ҳисобидаги ташкилотдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Унинг даромадлари адабиётчилар, мусиқачилар, журналистлар ва республиканинг бошқа ижодий уюшмаларидан келиб тушадиган ҳамда вакиллик йиғадиган бошқа комиссион йиғимлардан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажатлар даромаддан ошиб кетганда камомад давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг хўжалик йили календарь йилнинг 1 январидан 31 декабригача қилиб белгиланади. Вакилликнинг ҳисоб-китоби ҳисобот тўғрисидаги республика йўриқнома ва низомлари асосида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг штат жадвали вакиллик раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш вакиллигининг молиявий фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш республика молия ташкилотлари томонидан амалга оширилади.