Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 10.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3038
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи, 10.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3038
Date of entry into force
12.10.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 10 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3038]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумотларни узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173-сон

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 21 майдаги 173-сон буйруғига
1-ИЛОВА

Маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Алоқа тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ маълумотлар узатиш тармоғи, шу жумладан Интернет (бундан буён матнда маълумотлар узатиш тармоғи деб юритилади) хизматларини кўрсатиш қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
GSM-шлюз — мобил алоқа тармоқлари ва телекоммуникацияларнинг бошқа тармоқлари ўртасида трафикни ўтказиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий восита;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IP-шлюз — IP тармоқлар ва телекоммуникацияларнинг бошқа тармоқлари ўртасида трафикни ўтказиш учун мўлжалланган аппарат-дастурий восита;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IP-адрес — TCP/IP технологиялари билан бошқариладиган маълумотлар узатиш тармоғида компьютерлар ёки узелларни идентификациялайдиган ноёб адрес;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IP-телевидение (IPTV) — телевидение, видео, аудио, матн, графика ва шу каби, бошқа маълумотлар, IP протоколи асосидаги тармоқлар таъминланадиган, сифат, хавфсизлик, интерактивлик ва ишончлиликнинг талаб қилинадиган даражасини таъминлаш мақсадида бошқариладиган мультимедиа хизматлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IP-телефония — IP технологияси асосида пакетлар коммутацияланадиган маълумотлар узатиш тармоқлари орқали нутқли ахборот, жумладан маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро алоқани айирбошлаш хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
SMS-шлюз — мобил телефондан фойдаланмасдан SMS хабарлар жўнатиш ва олиш имконини берадиган аппарат-дастурий восита;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Wi-Fi хизмати ташкилотчиси — маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун Wi-Fi технологияси бўйича ўзларининг четки ускуналаридан, мижозлар ёки ташриф буюрувчилар ҳисобланадиган тор доирадаги фойдаланувчиларга ускунадан фойдаланишни тақдим этадиган маълумотлар узатиш тармоғи оператори ёки маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари провайдери ёхуд абонент — юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Wi-Fi хизматлари — маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш учун Wi-Fi технологияси бўйича четки ускуналарга фойдаланувчиларнинг чекланган доирасига ускунадан фойдаланишни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент — маълумотлар узатиш тармоғи оператори ёки маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари провайдери билан шартнома тузган, маълумотлар узатиш тармоғи хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутентификация — маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланувчи томонидан кўрсатилган идентификациялаш маълумотларининг ҳақиқийлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
домен номи — ахборот ресурсига ёки ахборот тизимига берилган, уларни Интернет тармоғида идентификациялаш учун хизмат қиладиган ноёб ном;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
домен номлари тизими — Интернет тармоғида домен номларини бериш, рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идентификациялаш — мавжуд маълумотлар асосида маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланувчи шахсини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғи — ягона адрес ва номлар маконидан фойдаланиладиган, шлюзлар ёрдамида бирлаштирилган, ягона ТСР/IP протоколига мувофиқ ишлайдиган кўплаб тармоқлардан иборат глобал халқаро тармоқ (бошқариладиган тармоқлар бирлашмаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернетдан жамоат бўлиб фойдаланиш пункти — фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланиш юзасидан ҳақ эвазига ёки бепул хизматлар кўрсатиш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш — маълумотларни (рақамли шаклда тақдим этилган, электрон воситалар билан қайта ишлаш учун яроқли бўлган, нутқни, матн, факсимил хабарлар, динамик тасвирларни (видеони) ва бошқаларни ўз ичига оладиган ахборотларни) иккилик сигналлар кўринишида, кейинчалик ҳисоблаш техникаси воситалари билан қайта ишлаш учун, телекоммуникациялар воситалари орқали бир пунктдан бошқа бир пунктга кўчириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона хизмат кўрсатиш, тақдим этиш ва тўлов принциплари асосида барча жисмоний ва юридик шахсларга маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган телекоммуникациялар тармоғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи оператори (бундан буён матнда оператор деб юритилади) — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида маълумотлар узатиш тармоғига эга бўлган, унинг ишлашини, ривожланишини таъминловчи ва маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари — оператор ва провайдернинг маълумотлар узатиш тармоғи орқали сигналлар ва ахборотнинг бошқа турларини қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш бўйича фаолияти маҳсули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари провайдери (бундан буён матнда провайдер деб юритилади) — фойдаланувчиларга операторлар тармоғи орқали тижорат асосида маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланувчи (бундан буён матнда фойдаланувчи деб юритилади) — маълумотлар узатиш тармоғи хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хостинг хизматлари — Интернет тармоғида доимий бўладиган серверда ахборотни жойлаштириш учун техник ресурсларни тақдим этиш хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Оператор ва провайдернинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Оператор ёки провайдер томонидан маълумотлар узатиш тармоғидан ва маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланишнинг тақдим этилиши, операторлар ва провайдерлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шунингдек операторлар ёки провайдерларнинг абонентлар билан ўзаро муносабатлари ёзма ёки электрон шаклда тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари рўйхати оператор ёки провайдер ҳамда абонент ўртасида тузиладиган маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш шартномасида белгиланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маълумотлар узатиш тармоғи орқали маълумотлар узатиш тармоғи хизматларининг қуйидаги турлари тақдим этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланиш (турли стандартлар бўйича), трафик транзити, шунингдек маълумотлар узатишнинг халқаро тармоқларидан, жумладан Интернетдан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реал вақтда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон хабарлар қабул қилиш ва узатиш (шу жумладан, электрон почта);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конфиденциал ахборотни криптографик ва бошқача муҳофаза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик (қуйи) тармоқ ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
домен ва домен номлари тизимини рўйхатга олиш ва олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IP-адрес ажратиш ва тутиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IP-телефония ва IP-телевидение (IPTV);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хостинг хизматлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор ёки провайдер қонун ҳужжатларига мувофиқ маълумотлар узатиш тармоғининг бошқа хизматларини ҳам кўрсатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фавқулодда ҳолатларда маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Wi-Fi хизматини кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Wi-Fi хизмати ташкилотчиси чекланган доирадаги фойдаланувчиларга пулсиз ёки пуллик асосда Wi-Fi хизматлари кўрсатиши мумкин. Фойдаланувчиларнинг чекланган доирасини аниқлаш шартлари Wi-Fi хизмати ташкилотчиси томонидан белгиланади. Wi-Fi хизматини кўрсатишда сессиянинг амал қилиш давомийлиги 24 соатдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Wi-Fi хизмати ташкилотчиси бўлган абонент-юридик шахс томонидан ўз ҳудудида бепул Wi-Fi хизматини ташкил этиш оператор ёки провайдер билан тузилган шартномага мувофиқ оператор ёки провайдернинг аппарат-дастурий воситалари асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Wi-Fi хизмати ташкилотчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер билан биргаликда, фойдаланувчиларнинг шахсини идентификациялаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилган веб-ресурслари (log-файллар) ҳисобини юритиш бўйича аппарат-техник чора-тадбирлар кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер билан биргаликда, ахборот ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлашга, Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этишга, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни, шунингдек порнографияни тарғиб қилишга қаратилган ахборотнинг ва тарқатилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа ахборотнинг тарқатилишига йўл қўймасликка қаратилган чораларни кўриши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Wi-Fi хизмати абонент — юридик шахс томонидан кўрсатилган тақдирда, абонент — юридик шахс ва оператор ёки провайдер ўртасида тузиладиган шартномада фойдаланувчиларга Wi-Fi хизмати тақдим этиши тўғрисида маълумот кўрсатилиши, шунингдек фойдаланувчилар шахсини идентификациялаш бўйича кўриладиган чоралар белгиланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фойдаланувчилар шахсини идентификациялаш мобил телефон рақами бўйича ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар асосида амалга оширилган бошқа рўйхатдан ўтиш маълумотлари (авиачипталар, темир йўл чипталари, меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш маълумотлари ва шу каби бошқа маълумотлар) бўйича амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланувчини мобил телефон рақами бўйича идентификациялашда, фойдаланувчининг мобил телефон рақамига SMS-хабар воситасида бир марталик пароль (One Time Password — OTP) юборилади ва фойдаланувчи аутентификация қилинади. Бунда бир марталик паролнинг (One Time Password — OTP) активлик муддати чекланган бўлиши (10 дақиқадан кўп бўлмаслиги) керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Wi-Fi хизмати ташкилотчиси фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ва телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган хабарларининг сир сақланишини таъминлаши шарт, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Оператор ёки провайдер «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ абонентларга ўзи томонидан кўрсатиладиган маълумотлар узатиш хизматлари тўғрисида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор ёки провайдер томонидан абонентга қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдернинг номи, почта манзили, фойдаланувчилар ва абонентлар билан ҳамкорлик қиладиган филиалларининг номи, улар жойлашган жой, иш тартиби ва алоқа телефонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдерга берилган лицензия рақами ва амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш тартиби ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиладиган абонент интерфейслари ва маълумотлар узатиш протоколлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатишдаги чекловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тариф режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян тариф режаси, маркетинг кампаниялари доирасида ёки тадбирлар ўтказиш даврида маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланиш хизматларини тақдим этишда имтиёзлар ёки чегирмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланишнинг пулли ва пулсиз хизматлари рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматларига ҳақ тўлаш муддатлари ва шакллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонентларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-маълумот хизматининг ва техник таъминлаш хизматининг телефон рақамлари (мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-маълумот бериш бўйича хизмат кўрсатиш тизими тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш ҳудудларида техник имкониятлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Оператор ёки провайдер билан абонент ўртасида тузиладиган шартномада қуйидаги маълумотлар мажбурий равишда кўрсатилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома тузилган жой ва сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдернинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер ҳисобварағи реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдерларга берилган лицензия реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартноманинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб шакли ва тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тариф режаси, хизматларнинг нархлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикастланишларни бартараф этиш муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сифат кўрсаткичлари (маълумотлар узатишнинг максимал тезлиги, маълумотлар узатишнинг минимал кафолатланган тезлиги, маълумотлар узатиш кечикишининг максимал вақти);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (зарур бўлганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада томонлар ўртасидаги келишувга асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Абонент оператор ёки провайдер билан шартнома тузганидан кейин, оператор ёки провайдер уланиш усулига боғлиқ ҳолда, абонентга уланиш учун зарур параметрларни етказади (IP-адрес ва бошқа адрес реквизитлари), маълумотлар узатиш тармоғида ишлаш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида йўл-йўриқ кўрсатади, фойдаланувчининг зарур ускунасини (компьютер, модем, факс) ва зарур дастурий таъминотни тавсия қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Интернетдан жамоат бўлиб фойдаланиш пунктида бир марталик маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари фойдаланувчиларга Жамоат фойдаланиш жойларида интернет тармоғидан ахборот олиш имконини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1393, 2004 йил 30 июль) мувофиқ кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Оператор ёки провайдер маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ахборотни абонентларга тақдим этиш мақсадида ахборот-маълумот бериш бўйича хизмат кўрсатиш тизимини яратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги маълумотлар оператор ёки провайдер томонидан абонентнинг сўровига мувофиқ 24 соат мобайнида ҳеч қандай чекловларсиз тақдим этилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғининг кўрсатиладиган хизматлари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғидан фойдаланиш хизматларига бўлган тарифлар тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонентга унинг шахсий ҳисобварағининг ҳолати ва маълумотлар узатиш тармоғи хизматларидан фойдаланиш ҳақини тўлаш бўйича қарздорлик тўғрисидаги, жумладан абонентга уланган хизматлар: маълумотлар узатиш вақти, тезлиги, олинган ва (ёки) узатилган ахборот ҳажми, шунингдек лимитланган трафикли тарифлардаги трафик қолдиғи тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник носозликлар тўғрисидаги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматларига ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари учун тарифлар қонун ҳужжатларига мувофиқ томонлар ўртасида тузиладиган шартномада белгиланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳисоб-китоблар шакли ва тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ, оператор ёки провайдернинг технологик имкониятлардан келиб чиқиб абонент билан келишилган ҳолда оператор ёки провайдер томонидан белгиланади ҳамда шартномада акс эттирилади ва ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматлари учун тарифлар миллий валютада белгиланади ва барча тўловлар миллий валютада амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Оператор ёки провайдер автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимлари ёрдамида абонентга кўрсатилган хизматлар (маълумотлар узатиш вақти, тезлиги, олинган ва (ёки) узатилган ахборот ҳажми, шунингдек абонент пул маблағларининг ҳаракати ва бошқалар) тўғрисидаги ахборот ҳисобини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Оператор ёки провайдер шартнома асосида ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш тўғрисида абонентга ахборот тақдим этади. Бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер реквизитлари ва мурожаат учун телефон рақамлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб даври;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган ишлар нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этиладиган хизматлар рўйхати, ҳар бир хизмат учун ҳисоб-китоб даври ва улар учун тўланадиган сумма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғи суммаси (агар ундирилса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий тўланадиган сумма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб тақдим этилган сана;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳақ тўлаш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Оператор ёки провайдер томонидан абонентнинг ҳисоб варағи юритилган тақдирда, тўлов тўғрисида кўрсатилган ахборот оператор ёки провайдер ва абонент ўртасидаги шартнома шартларининг ўзгаришлари билан боғлиқ абонентнинг ҳисобварағи бўйича баланс тузатишларини, шунингдек келиб тушган ва абонентнинг ҳисобварағида акс эттирилган олдинги ҳисоб-китоб давридаги хизматлар учун абонентнинг тўловлари тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Оператор ва провайдерларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Оператор ва провайдер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) абонентлар ва фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги ҳолларда абонентни шартномада белгиланган муддатда олдиндан хабардор қилиб, абонентга хизматлар кўрсатишни тўхтатиб туриш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент томонидан шартнома шартлари бузилганда, шу жумладан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ ўз вақтида тўланмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бузилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) абонентнинг айби билан юзага келган зарарлар ўрни тўлдирилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) абонентга зарар етказмасдан абонентга хизматларни тақдим этиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни, техник ва тариф сиёсатини мустақил белгилаш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) абонент томонидан маълумотлар узатиш тармоғининг фойдаланилган веб-ресурсларининг ҳисобга олинишини (log-файлларининг юритилишини) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қонун ҳужжатларига мувофиқ абонентнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) операторни огоҳлантирмасдан маълумотлар узатиш тармоғига GSM, IP ёки SMS-шлюзлар уланганда, шу жумладан маълумотлар узатиш тармоғида махсус аппарат-дастурий воситаларини ўрнатиш йўли билан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда хизматлар кўрсатишни бир томонлама тўхтатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор ва провайдер қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қуйидагилар оператор ва провайдернинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ, лицензия ва ушбу Қоидалар асосида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шартномада белгиланган муддатда ва ҳажмда ишларни бажариш ҳамда хизматларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қонун ва қонун ости ҳужжатларига, шу жумладан техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга ҳамда шартномага мувофиқ кўрсатиладиган хизматларнинг сифатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) абонентларга ўзининг веб-сайтида ва (ёки) оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек абонентлар ва фойдаланувчилар билан ишлаш жойларида қуйидаги ахборотларни тақдим этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматларни кўрсатиш тартиби ва шартлари ўзгарганлиги, шу жумладан хизматлар учун тарифлар ўзгарганлиги тўғрисида — ўзгартиришлар кучга киришидан камида 10 кун олдин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш вақти, почта манзили ва банк реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида — тегишли ўзгаришлар киритилган вақтдан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) шартноманинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, шунингдек абонентнинг аризасига кўра хизматлар кўрсатилмаганлиги ёки шартномада белгиланган даражадаги сифатга эга хизматлар кўрсатилмаганлиги учун қайта ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) абонентларга хизматлар кўрсатиш нормал режимининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган таъмирлаш-созлаш ва профилактика ишлари ўтказилишини бошлаш муддатлари ҳамда давомийлиги тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) хизматлар узлуксиз, кечаю кундуз кўрсатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) абонентнинг талаби билан унинг ҳисобварағида акс эттирилган ўзаро ҳисоб-китобларнинг жорий ҳолати тўғрисидаги, шу жумладан абонент томонидан олинган хизматлар тўғрисидаги ахборотни: маълумотлар узатиш вақти, тезлиги, олинган ва (ёки) узатилган ахборотнинг ҳажми тўғрисида батафсил ахборотни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ахборот ресурслари ҳимоя қилинишини таъминлашга, Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этишга, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни, шунингдек порнографияни тарғиб қилишга қаратилган ва тарқатилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа ахборотнинг тарқатилишига йўл қўймасликка қаратилган чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) абонентларнинг оғзаки мурожаатларини дарҳол, ёзма ёки ахборот тизимлари орқали қабул қилинган мурожаатларини операторга келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) фойдаланувчиларга ҳар ойда бир маротаба маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур қоидаларга риоя қилиш зарурлиги юзасидан эслатма хабарини бериш. Бунда эслатма хабар матни телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) Wi-Fi хизмати кўрсатиш вақтида фойдаланувчиларнинг шахсини идентификациялаш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилган веб-ресурслари (log-файллар) ҳисобини юритиш бўйича аппарат-техник чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) халқаро ва шаҳарлараро трафик ноқонуний ўтказиш, шу жумладан GSM, IP ёки SMS-шлюзлардан, шу жумладан тармоқда махсус аппарат-дастурий воситаларини ўрнатиш йўли билан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор ёки провайдер қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларига юклатилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Оператор ёки провайдер абонентни ҳақ тўлаш эвазига қўшимча хизматлар кўрсатишга ёки маълум бир хизматни кўрсатиш учун бошқа хизматларни олишга мажбурлашга, шунингдек абонентдан кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундиришга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Оператор ёки провайдер фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ва маълумотлар узатиш тармоқлари орқали узатиладиган хабарларининг сир сақланишини таъминлаши шарт, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Абонент ва фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Абонент ва фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада кўзда тутилган оператор ёки провайдернинг сифатли ва узлуксиз хизматларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдердан ушбу қоидаларда белгиланган мажбуриятларини, шунингдек унинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини тақдим этиш шартномаси бўйича мажбуриятларини бажаришини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада кўзда тутилмаган хизматлар учун ҳақ тўлашни рад этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер айби билан етказилган зарар ўрнининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер билан тузилган шартномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонент оператор ёки провайдер томонидан маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш муддатлари бузилганда, агар шартномани ўз вақтида бажариш бошланмаган ёки ишлар (хизматлар) шартномада белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлганда, шунингдек бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар сифати шартнома шартларида белгиланганидан паст даражада бўлганда қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камчиликларини бепул бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер билан келишув бўйича маълумотлар узатиш тармоғи хизмати кўрсатилиши мумкин бўлган янги муддатни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи хизматининг нархини қайта ҳисоблашни талаб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонент ва фойдаланувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Жисмоний ёки юридик шахс оператор ёки провайдер билан шартнома тузишдан олдин оператор ёки провайдердан қуйидаги ахборотларни олишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этиладиган асосий ва қўшимча хизматлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этиладиган хизматлар нархи, тарифлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқани ва абонентнинг маълумотлар узатиш тармоғидан фойдалана олишни ташкил қилиш усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уланиш ва хизмат кўрсатиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматларни тақдим этиш қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган хизмат кўрсатиш даражаси, сифат даражаси, оператор, провайдер серверида абонент ахборотининг ҳимояланганлигини таъминлашнинг кафолатланган даражаси ва бошқа маълумотларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қуйидагилар фойдаланувчининг мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғидан давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни узатиш учун фойдаланишга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи орқали Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этишга, уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилишга, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек порнографияни тарғиб қилишга қаратилган ахборотни ва тарқатилиши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа ахборотни тарқатмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғи ёрдамида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига асосан маълумотлар узатиш тармоғи орқали тарқатилиши тақиқланган ахборотлардан тижорат ёки нотижорат мақсадларда тарқатиш учун фойдаланмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғидан фойдалана олиш атрибутларини бошқа шахсларга бермаслик (кўпайтирмаслик);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида компьютер вируслари ёки тармоқ учун зарар етказиши мумкин бўлган ахборотни ёки дастурий таъминотни эълон қилмаслик ёки узатмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компьютер ахборотидан, яъни ахборот-ҳисоблаш тизимлари, тармоқлари ва уларнинг таркибий қисмларидаги ахборотлардан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғида тақдим этилган ахборот ва интеллектуал мулк объекти учун муаллифлик ҳуқуқларини бузмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланувчига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қуйидагилар абонентнинг мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдер билан тузилган шартнома шартларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган муддатларда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор ёки провайдерни ўзининг охирги (терминал) ускунаси, тармоғи ва дастурий таъминотидаги барча носозликлар ёки ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ёхуд бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар оқибатида оператор ёки провайдерга етказилган зарарни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун GSM, IP ёки SMS-шлюзлар ёки шунга ўхшаш аппарат-дастурий воситалардан фойдаланиш нияти бўлганда, бу ҳақда оператор ёки провайдерни огоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар узатиш тармоғидан халқаро ва шаҳарлараро трафикни ноқонуний ўтказиш мақсадида фойдаланмаслик, шу жумладан GSM ва IP-шлюзлар орқали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонентга қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Маълумотлар узатиш тармоғида юзага келган шикастланишлар шартномада белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, оператор, провайдер абонентнинг талабига кўра шартномада белгиланган миқдорда жарима (пеня) тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор, провайдер томонидан жарима (пеня) тўланганлиги уларни шартнома бўйича зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Оператор, провайдер, Wi-Fi хизмати ташкилотчиси ўз ихтиёрида (бевосита бошқаруви ва назорати остида) бўлмаган маълумотлар узатиш тармоғининг ресурслари, серверлари ва сегментлари мазмуни, улардан фойдаланиш имконияти ва ишлаш қобилияти учун жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Абонент ўз мажбуриятларини бажармаганлиги, шу жумладан шартномага мувофиқ белгиланган муддатда хизматлар учун ҳақ тўламаганлиги учун шартномага мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Маълумотлар узатиш тармоғи хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мазкур қоидалар талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 май

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 21 майдаги 173-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2004 йил 25 августдаги 285-сон «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1417, 2004 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 441-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 16 майдаги 25-мҳ-сон «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1417-1, 2013 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 21-сон, 275-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекситон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2015 йил 21 майдаги 123-мҳ-сон «Маълумотларни узатиш тармоқлари, шу жумладан Интернет хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1417-2, 2015 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 277-модда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 10/18/3038/1490-сон)