19.06.2018 йилдаги ПҚ-3786-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 19.06.2018 йилдаги ПҚ-3786-сон
Date of entry into force
20.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган давр мобайнида пойтахтда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг яқин ҳамкорлиги асосида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, ҳуқуқ-тартиботни ва фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, хизматни ўташни ташкил этиш амалиётини ўрганиш сутканинг кечки ва тунги вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мавжуд куч ва воситаларини тақсимлашнинг етарли даражада самарали эмаслигини кўрсатди ҳамда бу пойтахтда криминоген вазиятга тезкор таъсир кўрсатиш, уни назорат қилиш ва баҳо бериш имконини бермаяпти. Ушбу вақтда ҳуқуқбузарликлар умумий сонининг ярмидан кўпи, айниқса, оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилаётганлиги ҳам бундан далолат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, сутканинг кечки ва тунги вақтида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида уларнинг яқин ҳамкорлигини ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Олий суди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг 2018 йил 1 июлдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимига қуйидагиларни назарда тутадиган «Хавфсиз пойтахт» концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб юритилади) эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соат 16:00 дан 8:00 га қадар вақт оралиғида ички ишлар органлари, Миллий гвардия саф бўлинмалари жамоат тартибини таъминлаш кучларининг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчилик вакилларини (кейинги ўринларда — жамоат тартибини таъминлаш кучлари) жалб қилиш орқали куну тун уч сменали патруль режимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар ва прокуратура органларининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари, маъмурий судлар, адвокатура, шунингдек, суд-тиббий экспертиза хизматлари ходимлари томонидан сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат фаолиятини тўлиқ амалга ошириш, кейинчалик сутканинг кундузги вақтида ўн олти соат давомида уларни бевосита хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш ва уларга чек қўйиш мақсадида ички ишлар органлари бўлинмалари, биринчи навбатда, жамоат тартибини таъминлаш кучларининг патруль гуруҳлари ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга максимал тезкорлик билан етиб боришини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патруллик қилиш учун бириктирилган ҳудудда жамоат тартибини бузиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги, уларнинг ўз вақтида олди олиниши ва уларга чек қўйилиши сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат олиб бораётган жамоат тартибини таъминлаш кучлари фаолиятини баҳолашнинг энг муҳим мезонлари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сутканинг кечки ва тунги вақтидаги фаолият жамоат тартибини таъминлаш кучларининг ва жалб этилган давлат органлари бўлинмалари шахсий таркибининг яқин ҳамкорлигида ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини таъминлаш кучлари томонидан сутканинг кечки ва тунги вақтида автомобилларда патруллик қилиш аралаш тартибда, яъни ҳам автомобилларда, ҳам пиёда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат олиб боришга жалб этилган жамоат тартибини таъминлаш кучлари ва давлат органлари шахсий таркибининг фаолияти даврий равишда сутканинг кундузги вақтидаги иш билан алмаштириб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Концепцияни амалга ошириш доирасида жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва алоқа мобиль марказларининг (кейинги ўринларда — мобиль марказлар) фаолият юритиши амалиёти жорий этилсин ва улар ички ишлар бўлимлари хизмат кўрсатиш ҳудудларига бириктирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар мобиль марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат олиб бориш давомида жамоат тартибини таъминлаш кучлари ва жалб этилган давлат органлари бўлинмаларини назорат қилиш, бошқариш ҳамда уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этишда ички ишлар бўлимларига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳодиса содир бўлган ёки сигнал берилган жойга жамоат тартибини таъминлаш кучларининг энг яқин патруль гуруҳи дарҳол етиб келишини таъминлаш орқали ҳуқуқбузарликлар ҳақида келиб тушган ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича тезкор чора кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини таъминлаш кучларини мувофиқлаштириш ва ҳаракатлантириш мақсадида, жумладан ҳодиса содир бўлган жойга бевосита чиққан ҳолда мобиль штаб функцияларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий тадбирларни ўтказишда ва одамлар гавжум жойларда тезкор ва криминоген вазиятни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда бевосита кузатиш ҳамда визуал баҳолашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини таъминлаш кучлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ва қидирувдаги жиноятчилар қўлга олинган ҳолларда ички ишлар ва прокуратура органларининг профилактика, тезкор ва тергов бўлинмалари жалб этилишини ташкил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича узлуксиз куну тун хизмат режимини ташкил этиш схемаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозими Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига ўзгартирилсин ҳамда унинг зиммасига қуйидагилар юклансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини сақлашнинг, айниқса, сутканинг кечки ва тунги вақтида натижадорлигини таъминлаш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун шахсий жавобгарлик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларининг самарали ва ўзаро боғлиқ фаолият юритишини ташкил этиш бўйича вазифалар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласида «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларини (кейинги ўринларда — жамоатчилик гуруҳлари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ҳамда ушбу гуруҳлар таркиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматни ўташ ниятида мудофаа ишлари бўйича туман бўлимига мурожаат қилган ҳарбий хизматга чақирилувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек, ички ишлар органларининг таълим муассасаларига кириш истагини билдирган номзодлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларида хизмат қилиш истагини билдирган номзодлар орасидан шакллантирилиши назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик гуруҳлари таркибига кириш мудофаа ишлари бўйича туман бўлимлари ёки ички ишлар органлари томонидан бериладиган йўлланмалар асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик гуруҳлари улар фаолият олиб борадиган маҳалла ҳудудида яшовчи ёшлардан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича жавобгарлик туман ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва профилактика инспекторлари зиммасига юкланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик гуруҳларининг ҳар бир аъзоси сутканинг кечки ва тунги вақтида белгиланган йўналиш бўйича умумий 100 соатдан кам бўлмаган вақт миқдорида патруллик қилишга жалб этилади ва бу хизматга (ўқишга) ҳужжатларни якуний қабул қилишга асос ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг маҳалласида ҳуқуқ тартиботни таъминлашда фаол қатнашган жамоатчилик гуруҳи аъзоларига профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда хизматга (ўқишга) танлов ўтказишда инобатга олинадиган тавсияномалар берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 2018 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида хизмат олиб бораётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларга ҳар ойлик иш якуни бўйича патруллик ҳудудида оғир ва ўта ўғир жиноятларга бевосита чек қўйганлиги, уларни аниқлаганлиги ёки фош этганлиги, шунингдек, тергов ва суддан яширинган шахсларни ушлаганлиги учун лавозим маошининг 50 фоизигача бўлган миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартиби ўрнатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди бир ой муддатда Тошкент шаҳар туманлари маъмурий судларининг штат бирликларини қайта тақсимлаш ва кўпайтириш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида туманлараро суд-тиббий экспертиза пунктларини энг муқобил жойлаштириш заруратини инобатга олган ҳолда уларни очиш ва фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканлигини, жумладан олиб юриладиган техник воситалар орқали аниқлашнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига сутканинг кечки ва тунги вақтида процессуал ҳаракатларни ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия билан биргаликда Концепция талабларини инобатга олган ҳолда икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоат тартибини таъминлаш кучлари таркибида биргаликда патруллик хизматини ўташ тартибини, жумладан автомобилларда ва пиёда патруллик қилишнинг аралаш услублари механизмини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги патруль йўналишларининг жойлашувини ўзгарувчан оператив ва криминоген вазиятга мувофиқ тарзда жамоат тартибини сақлаш кучларини тезкор ҳаракатлантириш механизмини жорий этган ҳолда қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сутканинг оралиқ вақтига мувофиқ жамоат тартибини таъминлаш кучлари шахсий таркибининг қайта тақсимланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат олиб борилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш бўйича ўз хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Концепцияга мувофиқ сутканинг кечки ва тунги вақтида хизмат олиб бораётган ҳамда фаолият юритаётган ходимлар ва ҳарбий хизматчиларнинг овқатланишини ташкил этиш ва бунинг учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни назарда тутган ҳолда муқаддам судланган шахслар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни муқаддам судланган деб топишда қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқишга, ишга киришда ёки бошқа ҳолларда судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган шахсларнинг судланганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзиб қўйиш амалиётига барҳам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир этганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сутканинг кечки ва тунги вақтида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш тартибини соддалаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бир ой муддатда «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳларининг фаолият юритишини ташкил этиш тартиби, фаолиятни баҳолаш механизми ва мезонларини белгилайдиган «Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль гуруҳлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» аппарат-дастурий комплексини амалга ошириш жараёнида Тошкент шаҳрининг барча ички ишлар бўлимларини шахснинг юзини ва транспорт воситаларининг давлат рақами белгисини интеллектуал таниб олиш тизими билан жиҳозлашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссияси (Н. Йўлдошев) Тошкент шаҳрида Концепция самарали амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминласин ҳамда 2018 йил якуни бўйича бундай амалиётни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини сақлашда намуна кўрсатган ходимларига маҳаллий ишлаб чиқарилган арзон енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериш бўйича таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда мобиль марказлар ишини ташкил этиш тартибини тасдиқласин, бунда улар томонидан жамоат тартибини таъминлаш кучларининг ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини ташкил этишнинг уйғун механизмлари ва уларнинг ҳуқуқбузарликларга тезкор муносабат билдириш назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда ушбу қарор талабларини инобатга олиб, пул мукофоти тизимининг аниқ мезонларини назарда тутган ҳолда жамоат тартибини таъминлаш кучларининг фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайдиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда республика ички ишлар органларининг амалдаги штат бирликларини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг тузилмасини такомиллаштириш ва штат бирликларини уларнинг реал иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ички ишлар органлари патруль-пост хизматлари бўлинмаларини индивидуал ҳимоя ва фаол мудофаанинг замонавий махсус воситалари билан жиҳозлаш дастурини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда комплекс таҳлил асосида Тошкент шаҳар ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг автомобиль паркини босқичма-босқич қайта жиҳозлаш ва мустаҳкамлаш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3786-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июндаги ПҚ-3786-сон қарорига
илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича хизматининг узлуксиз куну-тун режимини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2018 й., 09/18/3786/1368-сон; 30.05.2019 й., 07/19/4343/3206-сон; 26.07.2019 й., 06/20/5773/0248-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)