29.05.2018 йилдаги ПҚ-3752-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 29.05.2018 йилдаги ПҚ-3752-сон
Date of entry into force
30.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий-иқтисодий соҳада илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий-иқтисодий соҳанинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-амалий ишланмалар самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февралдаги «Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК-3534-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Ижтимоий тадқиқотлар институти тегишинча Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижтимоий соҳадаги тадқиқотларни ўтказиш вазифаси Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига юклатилган ҳолда Ижтимоий тадқиқотлар институти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти этиб қайта ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни либераллаштириш, аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида мамлакатнинг интеллектуал, технологик ва инновацион салоҳиятини юксалтириш шароитида қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли даврда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга қаратилган стратегик режалаштириш тизимининг ҳамда концепцияларни, комплекс, мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишнинг илмий-методологик асосларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажриба асосида прогнозли моделлаштиришнинг замонавий инструментарийсини ишлаб чиқиш, макроиқтисодий сиёсат чора-тадбирларининг миллий иқтисодиёт, унинг алоҳида соҳалари ва ҳудудлар ривожланишига таъсирини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини, ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашиш, мамлакат иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилишнинг энг муҳим йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштиришни янада чуқурлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг инвестициявий ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, кичик бизнесни, инновацион тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш ҳисобига иқтисодиётда ҳудудлараро номутаносибликни қисқартиришни назарда тутадиган ҳудудларни комплекс ва мувозанатлашган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиялари ҳамда дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор ресурс тежовчи ва инновацион технологияларни жорий қилишнинг стратегик йўналишлари, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ҳамда ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат захирасини шакллантиришнинг методологик асосларини ҳамда мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги стратегиясини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида меҳнат ресурслари прогнозли балансларини, шунингдек, аҳолига тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтиришга қаратилган инновацион чора-тадбирлар ҳамда механизмларни ишлаб чиққан ҳолда, демографик ривожланишнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатининг турли таркибий қисмлари, унинг фаровонлиги динамикаси, жумладан даромадлари миқдори ва манбалари, истеъмол харажатлари тузилмасининг тизимли таҳлилини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг кам «истеъмол саватчаси» ҳамда тирикчилик учун энг кам миқдор ҳисоб-китобини амалга ошириш, келгусида аҳолининг харид қобилиятини янада оширишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари ва илмий мақолаларда, конференциялар, «давра суҳбатлари» ва семинарлар давомида иқтисодий ислоҳотлар натижаларини маҳаллий ҳамда хорижий экспертларни, бизнес-доиралар вакилларини жалб этган ҳолда кенг муҳокама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет-солиқ ва божхона-тариф сиёсати соҳасида илмий-тадқиқот фундаментал ҳамда амалий ишларни ташкил қилиш ва олиб бориш, уларни такомиллаштириш, бюджет жараёни ҳамда солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини мустаҳкамлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини бюджет-солиқ ҳамда божхона-тариф сиёсатини такомиллаштириш масалалари бўйича услубий ва таҳлилий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия секторининг ривожланиш тенденцияларини ҳамда бюджет-солиқ ва божхона-тариф сиёсати соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, бюджетлаштиришдаги тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда унинг услублари самарадорлигини ошириш, ҳудудларнинг бюджети етарлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромад ва харажат қисмини режалаштириш ҳамда прогнозлаштиришнинг инновацион услубларини, бюджет ташкилотларини молиялаштириш механизмларини, бюджет тизими бюджетларининг ижро этилишида потенциал хавфлар шаклланиши устидан давлат молия назорати ва мониторингини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллантириш, бюджет, солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида, жумладан телевидение ва интернет-ресурсларда илмий тадқиқотлар натижаларини кенг ёритиш, шунингдек, аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини оширишда фаол иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишлича Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва молия вазирига, зарур ҳолларда, ходимларнинг тасдиқланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида институтларнинг тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Институтларга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мутахассисларини, илмий-тадқиқот ташкилотлари ходимларини, олий таълим муассасалари, жумладан халқаро ва хорижий муассасаларнинг олимлари ва ўқитувчиларини илмий-амалий тадқиқотларга экспертлар сифатида шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари, жамғармалар, жумладан халқаро ва хорижий муассасалар, жамғармалар билан қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат бошқаруви органларидан молиявий, солиқ, статистик ва тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бошқа маълумотни сўраш ҳамда бепул олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларга шартнома асосида консалтинг хизматларини кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтлар директорлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва молия вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий сақлаб туриш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан келиб тушган тушумлар, халқаро (хорижий) молия ва бошқа ташкилотларнинг фантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар институтлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтларнинг даромадлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтларнинг ходимлари учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтлар ходимлари учун бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида Моддий рағбатлантириш махсус фондлари назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтларнинг алоҳида хизмат кўрсатган ходимларини рағбатлантириш Моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан икки лавозим маошигача бўлган миқдорда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили институтларнинг асосланган ҳисоб-китобларига кўра, улар фаолиятини таъминлаш, жумладан ходимларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиши билан боғлик харажатлар учун, даврий нашрларни, хусусан хорижда чоп этиладиган нашрларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
институтлар фаолиятини таъминлаш ва уларни янада ривожлантириш мақсадида халқаро (хорижий) молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда институтлар уставларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Тошкент шаҳри, Хадра массиви, 33-уй манзилидаги бино-иншоотларни уларга туташган ер майдони билан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул қабул қилиб олган ҳолда, фаолиятига мослаштириб реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари якунлангандан сўнг жойлаштирилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 29 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3752-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3752-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Жами 42 штат бирлиги, шу жумладан, илмий ходимлар — 32 штат бирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3752-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб топилган баъзи ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил17 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармони иловасининг 13-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони иловасининг 15-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 окябрдаги ПФ-5204-сонли Фармонининг 21 ва 22-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар марказини Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтига айлантириш тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-928-сонли қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий тадқиқотлар институтини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 30 июлдаги ПҚ-930-сонли қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПҚ-3534-сонли қарори иловасининг 1 ва 2-бандлари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2018 й., 07/18/3752/1283-сон; 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)