Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 18.05.2018 йилдаги 372-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2018 йилдаги 372-сон
Date of entry into force
24.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, миллий кино санъатини янада ривожлантириш, маҳаллий кино маҳсулотлари прокати учун замонавий шарт-шароитлар яратиш, ёшларнинг бўш вақтидан оқилона фойдаланиш, уларга кино санъатига муҳаббатни сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги (кейинги ўринларда «Ўзбеккино» МА деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда «Ўзмиллийбанк» деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК билан биргаликда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ҳар томонлама ўрганиш асосида замонавий ва ретро фильмлар учун икки залли кинотеатрларнинг ҳамда ёзги кинотеатрларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш бошланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбеккино» МА «Ўзмиллийбанк», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 июнгача бўлган муддатда кинотеатрлар қурилиши бўйича ишларни амалга ошириш учун ташаббускорларни — тадбиркорлик субъектларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, замонавий кинотеатрлар (кейинги ўринларда кинотеатрлар деб аталади) тармоғини барпо этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3176-сон қарори билан белгиланган маблағлар ҳисобига тегишли ташаббускорлар — тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, кинотеатрларни қуриш ташаббускорлари — тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари ва «Ўзмиллийбанк»нинг лойиҳа қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги кредитлари ҳисобига амалга оширилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 30-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон — 2020 йил 18 апрелдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, қурилаётган кинотеатрлар ўзаро фойдали битимлар асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий намойиш қилиш мақсадида кинотеатрларга хорижий ва маҳаллий кино маҳсулотларини марказлаштирилган рақамли он-лайн етказиб беришни таъминлайдиган ягона республика кинопрокат электрон тармоғига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий кинотеатрлар, шу жумладан, устун даражада маданият ва истироҳат боғлари ҳудудида ёзги кинотеатрлар барпо этиш (қуриш) бўйича ишларни бажариш учун зарур бўлган ер участкалари берилишини, шунингдек, уларнинг ҳудуди тайёрланишини ҳамда бинолар ва иншоотлар бузилиши муносабати билан етказилган зарарлар юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббускорлар — тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда туташиб кетган ҳудуд ободонлаштирилиши ва кўкаламзорлаштирилиши, электр таъминоти, газ таъминоти, сув таъминоти ва канализация тармоқларига улаш чораларини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбеккино» МА 2018 йил 1 июнгача хорижий тажрибани ҳамда етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини ўрганиш асосида кинотеатрларни жиҳозлаш учун зарур бўлган кино намойиш қиладиган асбоб-ускуналарнинг намунавий параметрларини белгиласин ва ташаббускорларга — тадбиркорлик субъектларига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги кинотеатрларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган кинотеатрлар объектларининг буюртмачилари — қурилиш ташаббускорлари қурилиш даврида мақбул лойиҳа ечимлари қабул қилиниши юзасидан қўйиладиган талабларга риоя этилиши, лойиҳа қиймати шакллантирилиши, уларда зарур инфратузилма объектлари (автотранспортни вақтинча сақлаш жойлари, ҳудудларни ободонлаштириш), шунингдек, хавфсизлик талаблари (кузатиш камералари ва ёнғин хавфсизлиги тизими) жойлаштирилиши тизимли назорат қилинишини белгиласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва «Ўзбеккино» МА бош директори Ф.Ш. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
372-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/372/1255-сон; 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон)