08.05.2018 йилдаги ПФ-5439-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.05.2018 йилдаги ПФ-5439-сон
Date of entry into force
10.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этишни амалга ошириш бўйича конституциявий ваколатини рўёбга чиқариш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига мувофиқ:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПФ-4094-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 8 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5439-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5439-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларни тақдим этиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Афв этиш маҳкумни жазодан тўлиқ ёки қисман озод этадиган ёки суд томонидан тайинланган жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштирадиган ёхуд судланганликни олиб ташлайдиган инсонпарварлик акти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Афв этиш муайян маҳкумга нисбатан индивидуал тартибда амалга оширилади ҳамда уни оқлайдиган ва у томонидан жиноят содир этганлик фактини бартараф қиладиган ҳолат ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Афв этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонини қабул қилиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ихтиёрига кўра исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Афв этиш Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ҳукм қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Афв этиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судланганликни олиб ташлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича комиссия фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланган Комиссия томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг фуқаролик ва афв этиш шуъбаси (кейинги ўринларда — Шуъба) Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссиянинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва «Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, шунингдек, бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда бошқа шахслар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия мажлисларини Комиссия раиси ёки унинг топшириғига кўра ўринбосар ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия мажлислари афв этиш тўғрисидаги илтимосномалар келиб тушишига қараб ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда Комиссия мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Комиссия мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори, Давлат хавфсизлик хизмати раиси, ички ишлар, адлия вазирлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, улар бўлмаган тақдирда ўринбосарлари иштирок этиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Комиссия афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун ўз мажлисларига давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларини ва бошқа шахсларни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Комиссия мажлисида баённома юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларни тақдим этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан афв этиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳуқуқи берилган шахс (орган)лар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма шаклда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар илтимоснома қонун ҳужжатлари билан афв этиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳуқуқи берилган шахс (орган) томонидан берилган бўлса, маҳкумнинг ёзма розилиги олиниши шарт. Бундай ҳолатда афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган органларга маҳкумнинг розилигини олиш, тегишли материалларни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун юборилади. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома маҳкумнинг ёзма розилиги ва ушбу Низом талабларига мувофиқ расмийлаштирилган бошқа материаллар билан бирга Шуъбага юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома суд ҳукми қонуний кучга киргандан кейин қуйидаги муддатларда берилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс томонидан у тайинланган жазонинг йигирма беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган жазонинг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахс томонидан у тайинланган жазо муддатининг йигирма йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, агар жазони ўташ даврида маҳкум қатъий тузалиш йўлига ўтган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган, меҳнат ва ўқишга нисбатан виждонан муносабатда бўлаётган, тарбиявий тадбирлар ўтказишда фаол иштирок этаётган тақдирда эса, тайинланган жазонинг ўн беш йилини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа жазога ҳукм этилган шахс томонидан ўталган (ижро этилган) жазо муддати (ҳажми)дан қатъи назар, ушбу банднинг «г» кичик бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) илгари амнистия акти асосида жиноий жавобгарликдан озод этилган, шартли ҳукм қилинган, муддатидан илгари шартли равишда, амнистия акти ва афв этиш асосида жазодан озод қилинган, шунингдек, ўзига нисбатан енгилроқ жазо билан алмаштириш қўлланилган ҳамда яна қасддан жиноят содир этган шахс, худди шунингдек, ўта хавфли рецидивист томонидан у тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин, ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома Шуъбага:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти ёки ҳукмни ижро этувчи бошқа орган (кейинги ўринларда — муассаса маъмурияти) орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) судланганликни олиб ташлаш бўйича афв этиш тўғрисидаги илтимоснома берилган ҳолларда мустақил равишда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Афв этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва тақдим этиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома муассаса маъмурияти томонидан афв этиш тўғрисидаги илтимосномалар ҳисоби юритиладиган махсус журналда илтимоснома берилган кунда рўйхатдан ўтказилади, бу ҳақда маҳкум имзо қўйдирилган ҳолда хабардор этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс томонидан берилган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки суд томонидан жазони ижро этиш зиммасига юкланган бошқа органга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсни афв этиш тўғрисидаги илтимоснома Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан, хизмат бўйича чеклаш ва интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсни афв этиш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки жазони ижро этувчи бошқа орган томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда Шуъбага юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низомнинг 16 ва 34-бандлари талабларига мувофиқ берилган афв этиш тўғрисидаги илтимосномани юборишни муассаса маъмурияти томонидан рад этиш мумкин эмас. Муассаса маъмурияти томонидан илтимоснома юборилганлиги ҳақида маҳкум икки кун давомида имзо қўйдирилган ҳолда хабардор этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу низомнинг 16 ва 34-бандларида кўрсатилган муддатлар ўтгунга қадар афв этиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилинган ҳолларда муассаса маъмурияти томонидан ушбу илтимоснома кейинчалик кўриб чиқиш учун юборилмаган ҳолда рўйхатдан ўтказилади, маҳкумга эса афв этиш тўғрисидаги илтимосномани бериш тартиби имзо қўйдирилган ҳолда тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномага муассаса маъмурияти томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг муассаса маъмурияти томонидан тасдиқланган нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) маҳкумнинг биографик маълумотлари, унинг оилавий ҳолати ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, маҳкумнинг олдинги афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш натижалари кўрсатилган сўровнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) маҳкумнинг жазони ўташ давридаги хулқ-атвори, меҳнат ва ўқишга муносабати, содир этилган қилмишга муносабати тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган муассаса маъмуриятининг маҳкум ҳақидаги тавсифномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) маҳкумнинг соғлиғи ҳолати ҳақида маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) маҳкумнинг жазони ўташига асос бўлган суд ҳукми (ҳукмлари)нинг муассаса маъмурияти томонидан тасдиқланган нусхаси ва юқори турувчи суд инстанцияларининг ушбу суд ҳукми (ҳукмлари) бўйича қарорларининг, шунингдек, маҳкумга нисбатан чиқарилган бошқа суд қарорларининг муассаса маъмурияти томонидан тасдиқланган нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) муассаса маъмуриятининг суд ҳукми қонуний кучга кириши, маҳкумга нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилиши, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган зарар маҳкум томонидан қопланиши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ахбороти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Афв этиш тўғрисидаги илтимосномага маҳкумнинг илтимосига кўра афв этиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бошқа материаллар илова қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган органлар афв этиш тўғрисидаги илтимосномани олган кундан бошлаб ўн кун давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
афв этиш тўғрисидаги илтимосномани келиб тушган материаллар билан бирга ўрганади ва ҳар бир маҳкум бўйича мазкур органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан тасдиқланадиган умумлаштирилган маълумотнома-жадвал тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илтимосномани умумлаштирилган маълумотнома-жадвал ва бошқа материаллар билан бирга Шуъбага юборади. Оғир ва ўта оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан илтимоснома, маълумотнома-жадвал, суд қарори ёки унинг қарор қилувчи қисми ҳамда бошқа материалларнинг нусхалари Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратурасига, Жиноят кодексининг 150 — 163, 2441, 2442, 2443 ва 246-моддаларида (диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларга доир қисми бўйича) назарда тутилган жиноятлар бўйича илтимоснома, маълумотнома-жадвал, суд қарори ёки унинг қарор қилувчи қисми ҳамда бошқа материалларнинг нусхалари Давлат хавфсизлик хизматига ҳам юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати бир ой давомида Шуъбага мазкур органлар раҳбарлари ўринбосарлари томонидан тасдиқланадиган маҳкумни афв этиш мумкинлиги масаласи юзасидан хулоса тақдим этади. Хулосада маҳкумнинг шахси ва содир этилган жиноятнинг ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, маҳкумга нисбатан қабул қилинган суд қарорларининг мазмуни кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Материаллар рўйхат қилинган, ип ўтказиб боғланган ва муҳрланган шаклда Шуъбага юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган органлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маҳкум вафот этганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) маҳкум сақлаш шароити ўзгарганлиги муносабати билан бошқа муассасага ўтказилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) афв этиш ҳақидаги масалани ҳал қилишга таъсир этиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар юзага келганда, жумладан маҳкумга нисбатан жазодан озод қилишнинг бошқа турлари қўлланилганда, Шуъбани дарҳол хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Шуъбанинг афв этиш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлаш бўйича ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шуъба ҳужжат айланишини ва ҳисоботни юритиш, дастлабки материаллар ва тегишли хулосаларни тўплаш, маълумотнома-жадвал ва баённомалар лойиҳаларини, шунингдек, Комиссия мажлисларини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тайёрлашни ўз ичига олган Комиссия ишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тегишли материаллар билан бирга афв этиш тўғрисида келиб тушган ҳар бир илтимоснома Шуъба томонидан ушбу Низом талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуъба ўрганиш натижалари бўйича афв этиш тўғрисидаги илтимоснома келиб тушган кундан бошлаб ўн кун давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илтимосномани белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ҳужжатларни беришда ёки расмийлаштиришда ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса, илтимосномани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этади ва илтимосномани у келган органга ёхуд уни юборган шахсга қайтаради. Бунда афв этиш тўғрисидаги илтимоснома аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин, у қайтарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан такроран тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукмнинг асоссизлигига ёки қонунийлик бузилганлигига доир текширилиши зарур бўлган маълумотлар келтирилган афв этиш тўғрисидаги илтимосномалар Шуъба томонидан текшириш учун тегишли органларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Шуъба, зарурат бўлганда, тегишли органлар ва ташкилотларга қуйидагиларни олиш учун сўровлар юборишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумнинг содир этилган жиноятга, меҳнатга, ўқишга нисбатан муносабатини, унинг хулқ-атворини, соғлиғи ҳолатини, шунингдек, жиноят оқибатида етказилган зарар қопланганлигини акс эттирувчи ахборотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳкумга нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлиги, шартли ҳукм қилинганлиги, ҳукм ижроси кечиктирилганлиги, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинганлиги, жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилганлиги, касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод этилганлиги, муқаддам судланганлиги, судланганлиги олиб ташланганлиги ва тугалланганлиги ҳақидаги маълумотларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли органлар ва ташкилотлар сўров келиб тушган кундан бошлаб ўн кун давомида сўралган ахборотни ва маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Шуъба тўпланган материалларни ўрганиш якунлари бўйича умумлаштирилган маълумотнома-жадвал тузади. Унда қуйидагилар акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) маҳкумнинг биографик маълумотлари, оилавий аҳволи, соғлиғи ҳолати ва унинг шахсини тавсифловчи бошқа маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) маҳкумнинг муқаддам судланганлиги, унга нисбатан амнистия акти ва афв этиш қўлланилганлиги, шартли ҳукм қилинганлиги, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинганлиги, ҳукм ижроси кечиктирилганлиги, жазонинг ўталмаган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилганлиги, касаллиги сабабли жазони ўташдан озод қилинганлиги, судланганлиги олиб ташланганлиги ва тугалланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳукм чиқарган суд номи ва ҳукм чиқарилган сана, суд ҳукми қонуний кучга кириши ҳақидаги маълумотлар, маҳкумга нисбатан ҳукмнинг хулоса қисми мазмуни (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг маҳкум ҳукм қилинган моддалари, тайинланган жазо тури, муддати ёки ҳажми, ундирилиши лозим бўлган зарар суммаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) маҳкум жазони ўтаётган жой, жазони ижро этиш муассасаларида унинг белгиланган режимга риоя қилиши, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг қопланганлиги, жазо муддати (ҳажми)нинг ўталган ва ўталмаган қисмлари, шунингдек, афв этиш тўғрисидаги олдинги илтимосномаларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг маҳкумларни афв этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) афв этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа материаллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ва тайёрланган тегишли материаллар Шуъба томонидан Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани Комиссия томонидан кўриб чиқиш муддати илтимоснома келиб тушган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда Комиссия томонидан қуйидагилар эътиборга олинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) жазони ўташ ёки ижро этиш вақтида маҳкумнинг хулқ-атвори (тузалиши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўталган (ижро этилган) жазо муддати (ҳажми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) маҳкумга нисбатан муқаддам амнистия акти, афв этиш қўлланилганлиги ёки жазодан муддатидан илгари шартли озод этилганлиги, жазонинг енгилроқ жазо билан алмаштирилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жиноят оқибатида етказилган зарарнинг қопланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) маҳкумнинг шахси, соғлиғи ҳолати, судланганлиги, оилавий аҳволи ва ёши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизматининг хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Комиссия илтимосномани кўриб чиқиш учун муҳим деб ҳисоблаган бошқа ҳолатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда қўшимча текширилиши зарур бўлган масалалар келиб чиққан ҳолларда, Комиссия илтимосномани кўриб чиқишдан олиб ташлаш, илтимоснома кўриб чиқиладиган муддат давомида, жумладан жойига чиққан ҳамда манфаатдор органлар ва ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда тегишли органларга ўрганиш ўтказиш ҳақида топшириқ бериш ёки ўрганишни мустақил ташкил этишга ҳақли. Ўрганиш якуни бўйича Комиссияга ўрганилган масала юзасидан хулоса киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия афв этиш тўғрисидаги илтимосномани дастлабки тарзда кўриб чиқиш натижалари бўйича оддий кўпчилик овоз билан баённома қарорини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овозлар тенг бўлиб қолганда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ижобий кўриб чиқилганда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганда, Шуъба бу ҳақда бир кун давомида илтимоснома берган шахсни хабардор қилиш учун илтимоснома келиб тушган органга ёки илтимосномани мустақил равишда юборган шахсга хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муассаса маъмурияти афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан илтимоснома берган маҳкумни имзо қўйдирган ҳолда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Оғир ва ўта оғир жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларни афв этиш тўғрисидаги такрорий мурожаатга олдинги илтимоснома рад этилган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг, бошқа жиноятлар учун ҳукм қилинган шахсларни афв этиш тўғрисидаги такрорий мурожаатга эса олдинги илтимоснома рад этилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан кейин йўл қўйилади, жиддий аҳамиятга эга бўлган янги ҳолатлар юзага келган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61-боб. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
341. Ўзбекистон Республикаси Президенти маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
342. Бу ҳақда Шуъбага Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқ хати юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
343. Шуъба Ўзбекистон Республикаси Президентидан топшириқ хатини олган кундан эътиборан бир иш куни ичида Комиссия аъзоларига Комиссиянинг мажлиси ўтказилиши куни ва жойи ҳақида хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
344. Комиссиянинг мажлиси якуни бўйича Шуъба томонидан маҳкумларни ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг шахсини ва ҳужжатларини ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар масъул ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар шакллантирилади ва уларнинг жойларга чиқиши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
345. Ишчи гуруҳ Комиссиянинг муҳокамасига киритиш учун ҳужжатлари ажратиб олинган маҳкумлардан ёки жазони ўтаб бўлган шахслардан уларга нисбатан афв этиш масаласи кўриб чиқилишига эътирози йўқлиги ҳақида розилик хатини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг розилик хатига мазкур Низомнинг 21-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс розилик хатини ёзмаган тақдирда, унинг ҳужжатлари Комиссиянинг муҳокамасига киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
346. Комиссия ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган маҳкумларнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг ҳужжатларини муҳокама қилиб, афв этилиши мумкин бўлган маҳкумлар ёки жазони ўтаб бўлган шахслар бўйича баённома қарорини қабул қилади ва Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
347. Комиссиянинг маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этишга тавсия қилишни рад этганлиги, маҳкумга ёки жазони ўтаб бўлган шахсга келгусида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга монелик қилмайди.
(61-боб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Афв этиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этиш тўғрисидаги фармони ижро қилиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жарима жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд умрбод озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга, шунингдек, судланганлиги олиб ташланган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки суд томонидан жазони ижро этиш зиммасига юкланган бошқа органга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ёки жазони ижро этувчи бошқа органларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этиш тўғрисидаги фармони маълумот учун ва ижроси устидан назоратни амалга ошириш учун тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Бош прокуратурасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган органлар Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этиш масалалари бўйича фармонлари ижроси ҳақида уларнинг ижро этилишига қараб ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг афв этиш тўғрисидаги фармони ижросини назорат қилиш Шуъба томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 06/18/5439/1185-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)