Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020 02.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 573-7
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 02.05.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 573-7
Date of entry into force
03.05.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 573-7]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 426-сон билан тасдиқланган Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 573, 1998 йил 19 декабрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 14 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14/20-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 14 апрелдаги 14/20-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк устав капитали миқдорини, акциядорлар таркибини, банк номи ва манзилини ўзгартириш, уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1.4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Уставга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун банк акциядорлари умумий йиғилиши тегишли қарор қабул қилган кундан бошлаб бир ой мобайнида Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментига (кейинги ўринларда — Пруденциал назорат департаменти) қуйидаги ҳужжатларни уч нусхада тақдим этади:».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1.5. Тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ва мазкур Низом талабларига мос келган ҳолларда Пруденциал назорати департаменти Банк назорати қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун киритади, акс ҳолда ҳужжатлар банкка қайта ишлаш учун қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уставга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш 30 кун муддат ичида амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 1.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1.6. Қўмита томонидан банк уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин Пруденциал назорати департаменти томонидан банк уставининг титул варағига ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатга олинганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади, тақдим этилган ҳужжатларнинг бир нусхаси Марказий банкда сақланадиган банкнинг юридик йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга олинган ҳужжатлар бир нусхадан банкнинг бош офиси жойлашган ердаги тегишли Марказий банк Бош бошқармасига ва банкка банк юридик йиғмажилдига тикиб қўйиш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бош бошқармалари ва банк уставининг титул варағига ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатга олинганлигини қайд этади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 1.7-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «1.5» рақами «1.4» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Комиссия» деган сўз «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.

5. 4.6-банднинг биринчи хатбошисидаги, 5.4-банднинг биринчи хатбошисидаги, 6.1-банддаги ва 6.3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Лицензиялаш» деган сўз «Пруденциал назорати» деган сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 4.7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Пруденциал назорати департаменти тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва Қўмитага банкнинг янги номини тасдиқлаш, банк уставига бу билан боғлиқ киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги ном билан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайта расмийлаштириб бериш масаласини киритади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 4.8-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «Лицензиялаш» деган сўз «Пруденциал назорати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Комиссиянинг» деган сўз «Қўмитанинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 6.4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6.4. Пруденциал назорати департаменти тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар мазкур Низом талабларига мос келса, Банк назорати қўмитасига банк филиали тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш масаласини киритади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 6.7-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6.7. Қўмита томонидан банк филиали тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг Пруденциал назорати департаменти томонидан филиал тўғрисидаги низомнинг титул варағига ўзгартириш ва қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади, Қўмита баённомаси ва тақдим этилган ҳужжатларнинг биттадан нусхаси банк филиалининг Марказий банкда сақланадиган юридик йиғмажилдига тикиб қўйилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Комиссия» деган сўз «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/573-7/1152-сон)