07.03.2018 йилдаги 183-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.03.2018 йилдаги 183-сон
Date of entry into force
07.03.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорига мувофиқ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларни автотранспорт воситаларини бошқаришга ўргатиш мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг фойдаланиши учун республикада ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозлаш мазкур шахсларнинг буюртмаларига асосан «GM Uzbekistan» АЖ расмий дилерларининг ихтисослаштирилган сервис марказлари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг буюртмалари бўйича республикада ишлаб чиқариладиган «Spark» ва «Matiz» русумли енгил автомобилларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозлаш учун «GM Uzbekistan» АЖ расмий дилерларининг ихтисослаштирилган сервис марказларини зарур воситалар ва ускуналар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом»ни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил автотранспорт воситаларини бошқариш учун ногиронлиги бўлган шахсларга қўйиладиган тиббий мезонларини киритган ҳолда қайта кўриб чиқсин ҳамда унинг ижросини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмидан белгиланган тартибда тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизи (камида 2 та жой) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши учун вақтинчалик тўхтаб туриш жойларини ташкил этсин ва ушбу жойларга Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 1-иловага мувофиқ «5.15. «Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. «Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларини тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда амалиётга жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, қуйидаги шахслардан автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль» таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки унинг ўрнини босувчи шахслар) — 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларидан бошқа автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг фойдаланганлиги учун уларнинг жавобгарлигини ўрнатиш бўйича қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.З. Салимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 7 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
183-сон