Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.06.2001 йилдаги 258-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 20.06.2001 йилдаги 258-сон
Date of entry into force
20.06.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА МЕБЕЛЬ САНОАТИНИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА УНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика мебель саноатини монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш ва уни бошқаришни такомиллаштириш, мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида рақобатни ривожлантириш, тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шу асосда мебель саноати корхоналарининг замонавийлаштирилишини ва техника билан қайта жиҳозланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 августдаги 403-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 375-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Файз» холдинг компаниясига холдинг компания таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли улушлари бўйича олинадиган дивидендларни 5 йил мобайнида қайтариш асосида, махсус ҳисоб рақамларида жамғаришга ҳамда мазкур маблағларни ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирган ҳолда қолдиришга истисно тариқасида рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшилган дивидендлар 2005 йилдан бошлаб, икки йил мобайнида тенг миқдорда ярим йиллик улушлар тарзида қайтарилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ал-Захира» таъминот-савдо ташкилоти республика мебель корхоналарини илгари тузилган шартномалар бўйича ёғоч хом ашёси ва бошқа ресурслар билан таъминлашга доир шартномаларни бажаришни 2001 йил мобайнида тугаллаши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Файз» холдинг компанияси 2002—2006 йилларда мебель саноати корхоналарини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, ўз маблағлари ва кредит ресурслари, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига маҳаллийлаштирувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш дастурини, кейинчалик уни белгиланган тартибда республика инвестиция дастурларига киритган ҳолда, уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекмебель» давлат-акциядорлик бирлашмасини тугатиш ва «Файз» холдинг компаниясини шакллантириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун 5-иловага* мувофиқ таркибда ишчи комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 5-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 августдаги 403-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 375-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекмебель» Ўзбекистон давлат-акциядорлик бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 25 январдаги 47-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 августдаги 405-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
258-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 августдаги 403-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 375-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 августдаги 403-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 375-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 77-модда; 2003 й., 7-8-сон, 61-модда; 2004 й., 33-сон, 375-модда)