Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2004 20.06.2001 йилдаги 257-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 20.06.2001 йилдаги 257-сон
Date of entry into force
20.06.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 18.02.2004
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

РЕСПУБЛИКА ҚОҒОЗ САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 февралдаги 76-сонли «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасини тугатиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика иқтисодиёти ва аҳолисининг целлюлоза-қоғоз маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, қоғоз саноати корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши иқтисодий самарадорлигини ошириш, қоғоз ишлаб чиқаришини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг, целлюлоза ва қоғоз маҳсулотлари, ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи ҳамда макулатура тайёрловчи корхоналар ва ташкилотларнинг «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларда целлюлоза-қоғоз маҳсулотларига бўлган талабнинг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, мана шу асосда тайёр оқ қоғоз ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларни экспорт қилишни кўпайтиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг қоғозга ҳамда целлюлоза-қоғоз ва ўраш-жойлаш маҳсулотларининг бошқа турларига бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган қоғоз саноатини ривожлантиришнинг ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори сифатли, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош целлюлоза-қоғоз буюмлари ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этишда республика қоғоз саноати корхоналари ва ташкилотларига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқнинг янги корхоналарини қуришга, ишлаб турган корхоналарини реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини янгилаш ва кенгайтиришга қаратилган ягона илмий-техника сиёсатини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макулатура ва картон тайёрлаш ва уларни қайта ишлаш бўйича шохобчаларни кенгайтириш, ўраш-жойлаш материаллари ва картон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ва унинг таркибига кирувчи корхоналар рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси бошқаруви ижро этувчи аппаратининг ходимларнинг чекланган сони 23 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси бошқаруви беш кишидан, шу жумладан раис ва унинг икки нафар ўринбосаридан иборат бўлади, улардан бири биринчи ўринбосар ҳисобланади. Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари белгиланган тартибда уюшма бошқарувининг юқори органлари томонидан сайланади ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра уюшма бошқарувининг раиси вазирнинг биринчи ўринбосарига, уюшма бошқаруви раисининг ўринбосарлари эса — вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси бошқаруви раисига зарурат бўлганда уюшманинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси бошқарувининг ижро этувчи аппаратига сарфланадиган харажатлар унинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 апрелдаги 185-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ишларни мувофиқлаштириш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда ишчи комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи комиссия икки ой муддатда «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин, унинг устав фонди миқдорини белгиласин, таъсис йиғилиши ўтказилишини, белгиланган тартибда уюшма устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолидан, республика корхоналари ва ташкилотларидан макулатура тайёрлаш ишлари пухта ташкил этилишини таъминласин, бунинг учун шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида тайёрлов пунктларининг зарур шохобчаларини барпо этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иштирокида бир ой муддатда қоғоз макулатураси топширувчиларни рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишчи комиссия (М.З. Усмонов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 18в-уйда жойлашган бинони тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Ўзбекмебель» давлат-акциядорлик бирлашмаси балансидан «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси балансига берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги «Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасини телефон алоқасининг зарур тизими билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси корхоналарида қоғоз, картон, ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида» 1995 йил 20 январдаги 13-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
257-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 20 июндаги 257-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ўзбекқоғозсаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 20 июндаги 257-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

Т/р‎

Корхоналар номи‎

Корхоналар ва ташкилотлар ихтисоси‎

Жойлашган жойи‎

1.‎ «Ўзбек қоғози» акциядорлик жамияти ва Янгийўл шаҳрида қурилаётган целлюлоза-қоғоз фабрикаси‎ Целлюлоза, қоғоз ва қоғоз товарлари ишлаб чиқариш‎ Тошкент шаҳри‎
2.‎ «Наманган қоғоз фабрикаси» қўшма корхонаси‎ Қоғоз ишлаб чиқариш‎ Наманган шаҳри‎
3.‎ «Саноаткартонсавдо» акциядорлик жамияти‎ Картон ва картон ўраш-жойлаш материаллари ишлаб чиқариш‎ Ангрен шаҳри‎
4.‎ «Полиграфкартон» масъулияти чекланган жамият‎ Идора буюмлари ишлаб чиқариш ва матбаа хизматлари‎ Тошкент шаҳри‎
5.‎ «Қўқониккиламчиресурслар» акциядорлик жамияти‎ Макулатура тайёрлаш‎ Қўқон шаҳри‎
6.‎ Самарқанд «Иккиламчи ресурслар» акциядорлик жамияти‎ Макулатура тайёрлаш‎ Самарқанд шаҳри‎
7.‎ «Жиззахиккиламчиресурслар» масъулияти чекланган жамият‎ Макулатура тайёрлаш‎ Жиззах шаҳри‎
8.‎ «Наманганҳошия» масъулияти чекланган жамият‎ Макулатура тайёрлаш‎ Наманган шаҳри‎
9.‎ Сирдарёиккиламчиресурслар» масъулияти чекланган жамият‎ Макулатура тайёрлаш‎ Гулистон шаҳри‎
10.‎ Тошкент вилояти «Иккиламчи ресурслар» масъулияти чекланган жамият‎ Макулатура тайёрлаш‎ Тошкент шаҳри‎
11.‎ «Хоразмиккиламчиресурслар» масъулияти чекланган жамият‎ Макулатура тайёрлаш‎ Урганч шаҳри‎
12.‎ Тошкент шаҳар «Иккиламчи ресурслар» масъулияти чекланган жамият‎ Макулатура тайёрлаш‎ Тошкент шаҳри‎
13.‎ Бухоро «Хатес Глед» ХИТФ ‎ Макулатура тайёрлаш‎ Бухоро шаҳри‎
14.‎ Қарши «Иқтисод» хусусий фирмаси‎ Макулатура тайёрлаш‎ Қарши шаҳри‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 20 июндаги 257-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекқоғозсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппарати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 76-модда; 2003 й., 7-8-сон, 61-модда)