Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 21.08.2017 йилдаги ПҚ-3229-сон
Date of entry into force
28.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғўзани сифатли дефолиация қилиш, пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олиш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш учун далаларни ўз вақтида тайёрлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2017 йилда ғўза дефолиация қилинадиган майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги 1-иловага мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари чигит экиш муддатлари, нави ва ғўзанинг етилиш даври, жойлардаги об-ҳаво-иқлим шароитларини, кўсак очилиши суръатларини ҳисобга олган ҳолда туманлар ва фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада белгиланган майдонлар ва муддатларда дефолиация ўтказиш юзасидан аниқ чора- тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғўза дефолиациясининг белгиланган муддатларда ва сифатли ўтказилиши ҳамда дефолиантларни ишлатиш нормалари ва тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш кун муддатда дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштирувчи республика эксперт ишчи комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва туманларда эксперт ишчи комиссияларни шакллантирсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат»АЖ, Ўзбекистон «Сифат» маркази, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ мутахассисларини киритиб, уларнинг зиммасига ғўза дефолиацияси ишлари ташкил этилиши ва комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлашга доир аниқ вазифалар юкласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дефолиация ишлари ўтказилиши юзасидан қатъий ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказиш борасида белгиланган муддатлар ва меъёрларга риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ, «Ўзагросервис» АЖ жорий йилнинг 31 августигача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиладиган майдонларни аниқласинлар ва ҳар бир туманни дефолиантлар билан таъминлаш ҳамда уларни алоҳида ажратилган жойларда тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, дефолиацияни ташкил этиш ва мақбул муддатларда ўтказиш тадбирларини — «йўл харита»ларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни белгилашда уруғлик ғўза майдонлари ҳисобга олинмасин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерда ишлатиладиган техникалардан тўлиқ фойдаланишни таъминлашга эътибор қаратиб, дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғўза майдончаларини тайёрлашни тугалласинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг 2-иловага мувофиқ 2017 йил 31 августгача минтақаларга етиб боришини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 31 августига қадар махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шароитлар яратилишини тугалласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиация ўтказилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин ҳамда дефолиантларни қўллаш меъёрларига риоя этилиши ва дефолиациянинг белгиланган муддатларда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишларини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосланган буюртманомаларга биноан тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, келгусида улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ва «САР» авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раиси У.А. Ахунов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 21 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3229-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3229-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилда ғўза дефолиацияси ўтказиладиган майдонлар ва уни ўтказишнинг мақбул муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудудлар номи

Дефолиация ўтказиладиган майдон, минг, га

Дефолиация ўтказиш муддатлари*

бошланиши

тугалланиши

давомийлиги,

кун

Қорақалпоғистон

Республикаси

70,0

10 сентябрь

19 сентябрь

10

Андижон вилояти

77,0

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Бухоро вилояти

90,0

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Жиззах вилояти

83,2

7 сентябрь

16 сентябрь

10

Қашқадарё вилояти

123,0

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Навоий вилояти

30,3

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Наманган вилояти

60,0

7 сентябрь

16 сентябрь

10

Самарқанд вилояти

73,9

8 сентябрь

17 сентябрь

10

Сурхондарё вилояти

85,1

2 сентябрь

11 сентябрь

10

Сирдарё вилояти

94,4

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Тошкент вилояти

72,9

8 сентябрь

17 сентябрь

10

Фарғона вилояти

83,9

5 сентябрь

14 сентябрь

10

Хоразм вилояти

79,4

7 сентябрь

16 сентябрь

10

Жами:

1023,1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Дефолиация кўсакларнинг амалда очилиши суръатларига кўра, табақалаб ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3229-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилда ғўза дефолиациясини ўтказиш учун ҳудудлар бўйича самолётлар тақсимоти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳудудлар номи

Самолётлар сони

Бухоро вилояти

5

Жиззах вилояти

2

Қашқадарё вилояти

6

Наманган вилояти

3

Сурхондарё вилояти

1

Сирдарё вилояти

5

Фарғона вилояти

3

Жами:

25

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 884-модда)