10.08.2017 йилдаги ПҚ-3194-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 10.08.2017 йилдаги ПҚ-3194-сон
Date of entry into force
14.08.2017
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятининг бой табиий-иқтисодий, минерал-хом ашё, илмий-техникавий ва меҳнат салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги рақобатбардош саноат ишлаб чиқаришлар ва кичик хусусий корхоналарни ривожлантиришни янада рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва шу асосда янги иш ўринларни яратиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратураси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилоятида 1-иловага мувофиқ ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — КСЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда мазкур қарорнинг 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулклари тадбиркорлик субъектларига, бизнес-режани бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, солиқларнинг барча турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шартлари бажарилган тақдирда мулк ҳуқуқини тақдим этган ҳолда, узоқ муддатли ижарага 10 йил муддатга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланишда ижара ҳақи ноль ставкада белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида ер участкаларини ажратиш электрон онлайн аукцион орқали амалга оширилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида жойлашган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тўлов ундирилмаган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5305-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5305/0592-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5305-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5305/0592-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. Ғуломов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари М. Азимов, иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари С. Бекенов, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Абдураҳмонов зиммасига Тошкент вилоятида КСЗ барпо этиш ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловага мувофиқ ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида КСЗларини барпо этиш тўғрисида қарор қабул қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда Тошкент вилояти ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат муассасаси шаклидаги КСЗ дирекциясини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ дирекцияси ташкил этилмаган тақдирда, КСЗ доирасида шартномалар тузиш ва бошқа тартиб-таомилларни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатлар туман (шаҳар) ҳокимига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2973-сон қарори билан Тошкент шаҳри кичик саноат зоналари иштирокчиларига тақдим этилган солиқ имтиёзлари Тошкент вилояти кичик саноат зоналари иштирокчиларига татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗга ажратилган қисм чегарасигача унинг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмасини қуриш тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимлигининг бюджети маблағлари, шунингдек, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зоналари таркибига уларнинг ҳудудида жойлашган ёки туташ бўлган хусусий мулк объектлари ўз бизнес-режаларини тақдим этган ҳолда ва улар асосида лойиҳаларни амалга ошириш шарти билан киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Ғуломов) манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда белгиланган тартибда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаётган тегишли давлат мулки объектларини Тошкент вилояти ҳокимлиги тасарруфига ўтказишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари бошқарув органлари ва хўжалик бошқаруви органлари мажлисларида фойдаланилмаётган объектларни уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши ва хўжалик бошқаруви органлари улушини топширилаётган активларнинг баҳолаш қиймати суммасига тегишлича камайтирган ҳолда Тошкент вилояти ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш бўйича ташаббуслар кўриб чиқилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзтрансгаз» АК (А. Мустафоев) раҳбарлари ва Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ш. Бобоев) зиммасига КСЗ иштирокчиларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси, табиий газ (ресурс ва транспорт имкониятларини ҳисобга олган ҳолда) ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафоев) икки ой муддатда Тошкент вилояти КСЗларида амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линияси маблағлари импорт ускуналар ва бутловчи буюмларни харид қилиш учун ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредитларни сўндириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг сўндириш санасидаги курси бўйича миллий валютада, тўлов жадвалларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Тошкент вилояти ҳокими Ш.Х. Бобоев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Ш.А. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 10 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3194-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3194-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналари (КСЗ)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкил этилаётган КСЗ номи

КСЗнинг жойлашган жойи

Ҳудуд* (га)

КСЗга бирикитирилган тижорат банклари

1.

Бекобод шаҳар КСЗ

«Бекободйўлсаноат» ишлаб чиқариш корхонаси майдони

36,8

ТИФ Миллий банк

2.

Бекобод тумани КСЗ

Собиқ таъмирлаш-механика корхонасининг гаражи биноси

3

3.

Оҳангарон тумани КСЗ

Собиқ «Ўзбекистон» жамоа хўжалигининг гаражи бино ва иншоотлари

2,2

«Ипотекабанк» АТИБ

4.

Олмалиқ шаҳар КСЗ

Собиқ ДСКнинг ишлаб чиқариш майдони

7,2

5.

Юқори Чирчиқ тумани КСЗ

Туман шифохонаси акушер мажмуасининг собиқ туғуруқ бўлими биноси

2,5

6.

Янгийўл тумани КСЗ

«2503-Янгийўл автоколоннаси»

5,6

«Қишлоқ қурилишбанк» АТБ

7.

Ангрен шаҳар КСЗ

Собиқ «Резинатехника» АЖнинг қозонхона биноси

1,5

8.

Оққўрғон тумани КСЗ

«Оққўрғон МТП»нинг бўш турган бино ва иншоотлари

2,4

«Агробанк» АТБ

9.

Ўрта Чирчиқ тумани КСЗ

«Тошкент темир-бетон буюмлар заводи» МЧЖ бино ва иншоотлари

10,0

10.

Қуйи Чирчиқ тумани КСЗ

«Дўстобод тажриба механика заводи» МЧЖ бино ва иншоотлари

3,7

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

11.

Чирчиқ шаҳар КСЗ

Қурилиши тугалланмаган «Сувоқава» ДУК объект

3,4

«Чирчиқсельмаш» заводи ишлаб чиқариш майдонининг бир қисми

17,4

12.

Бўка тумани КСЗ

«Бўка МТП»нинг бўш турган бино ва иншоотлари

2,3

«Савдогарбанк» АК

13.

Пскент тумани КСЗ

«Пскент МТП»нинг бўш турган бино ва иншоотлари

4,7

АКБ

«Микрокредитбанк»

14.

Бўстонлиқ тумани КСЗ

«Ғазалкент-ойна» АЖнинг бино ва иншоотлари

14,4

«Ўзэнергоиндустрия» ДБнинг бино ва иншоотлари

9,55

15.

Қибрай тумани КСЗ

Қурилиши тугалланмаган санаторий –профилакторий биноси

3,4

Асакабанк

16.

Паркент тумани КСЗ

«Паркент МТП»нинг бўш турган бино ва иншоотлари

4,0

17.

Чиноз тумани КСЗ

«Қишлоқ хўжалик маҳсулот таъминот базаси» ДУКнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари

6,15

Халқ банк

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Давергеодезкадастр, Давлат рақобат қўмитаси томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқлик киритилиши лозим.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 805-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5305/0592-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)