31.05.2017 йилдаги 332-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.05.2017 йилдаги 332-сон
Date of entry into force
13.06.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилоятида саноатни, қишлоқ хўжалигини ва хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш учун захиралар ва имкониятларни сафарбар этиш, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш, юқори даражада қулай бизнес муҳитини шакллантириш ҳамда шу асосда маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси мустаҳкамланишини, аҳолининг фаровонлиги, ҳаёт даражаси ва сифати ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Жиззах вилояти ҳокимлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Комплекс дастур деб аталади) маъқуллансин, унинг таркибига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-2018 йилларда туманлар (Жиззах шаҳри), тижорат банклари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг йиғма параметрлари 1 — 6-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-2018 йилларда саноатда, қишлоқ хўжалигида ва хизматлар соҳасида амалга ошириладиган йирик ва аҳамиятли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари 7 — 9-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперимент тариқасида тадбиркорлик субъектларига бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялари рўйхати 10-иловага мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекенгилсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, «Ўзфармсаноат» АК, «Ўзэлтехсаноат» АК, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар — масъул бажарувчилар раҳбарлари зиммасига Комплекс дастурда назарда тутилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, янги иш ўринлари яратиш таъминланиши учун шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тижорат банкларига Комплекс дастурга киритилган лойиҳалар бўйича кредит шартномаларини ўз вақтида расмийлаштириш ва молиялаштиришни бошлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жиззах вилояти ҳокимлиги барча даражалардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлиги аниқ мувофиқлаштирилишини, ушбу қарор билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва беришда сансалорлик ва бюрократия ҳолатларига йўл қўйилмаслигини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг 2017-2018 йиллар даврида, эксперимент тариқасида, Жиззах вилоятининг пахта калаваси ишлаб чиқарувчи корхоналарига фермер хўжаликларидан пахта хом ашёсини шартнома асосида, бироқ белгиланган давлат харид нархларининг 1,15 бараваридан паст бўлмаган эркин нархлар бўйича харид қилиш ёки уларга ўз пахта хом ашёсини етиштириш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК билан биргаликда — Жиззах вилоятининг пахта калаваси ишлаб чиқарувчи корхоналари фермерлар хўжаликларидан пахта хом ашёсини харид қилиш, уни қайтариш асосида пахта толаси этиб қайта ишлаш ва пахта толасини қайта ишлаш маҳсулотларини сотишнинг Вақтинчалик тартиби лойиҳасини бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 11-иловага* мувофиқ айрим турларини Жиззах вилояти ҳокимининг қарори бўйича экспорт қилишга истисно тариқасида рухсат бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 11-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хўжалик бошқаруви республика органлари раҳбарлари зиммасига идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловларни республиканинг ўзлари фаолиятни амалга ошираётган тегишли ҳудудлар бюджетларига ўз вақтида тўлашлари учун шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси хўжалик бирлашмаларига уларнинг идоравий мансуб корхоналарининг маҳаллий бюджетлар олдидаги мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисида белгиланган муддатларда билдиришномалар юборсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк билан биргаликда:
(7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан биринчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, Жиззах вилоятининг барча даражалардаги ҳокимликларининг Комплекс дастур ва ушбу қарор қоидалари тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши юзасидан фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминласин, амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича объектларни белгиланган муддатларда сўзсиз ишга тушириш ва янги иш ўринлари яратиш параметрларига эришиш таъминланишига алоҳида эътибор берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда — аҳоли ва тадбиркорлик тузилмалари ўртасида Комплекс дастурнинг, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш бўйича унда назарда тутилган асосий чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек берилган солиқ имтиёзлари ва преференциялари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017-2018 йилларда Жиззах вилоятида саноатда, қишлоқ хўжалигида ва хизматлар соҳасида амалга ошириладиган йирик ва аҳамиятли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг тармоқ жадваллари бир ой муддатда ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комплекс дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини, ушбу қарор талабларини амалга оширишнинг бориши ва натижалари ҳар ойда кўриб чиқилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Комплекс дастурда назарда тутилган йирик ва аҳамиятли инвестиция лойиҳаларининг асосий параметрларига ва манзилли рўйхатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига Комплекс дастурни амалга оширишнинг бориши ва натижалари тўғрисида ахборот, зарурат бўлганда, Комплекс дастурни амалга оширишда қолоқликка ва камчиликларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишчи гуруҳ (С.Х.Бекенов) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда — Жиззах вилояти пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларининг 2016 йилги фаолияти натижалари бўйича ва ундан олдинги йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича, шунингдек хизмат кўрсатувчи тармоқлар ташкилотлари олдида қарзлари юзага келиши сабаблари ўрганилишини ташкил этсин ҳамда ўрганиш натижалари бўйича уларни ҳисобдан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилояти аҳолисини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилоятининг ишламай турган ва кам қувватли корхоналари фаолиятини тиклаш ва улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
332-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 332 -сон қарорига
10-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперимент тариқасида Жиззах вилояти тадбиркорлик субъектларига бериладиган манзилли солиқ имтиёзлари ва преференциялари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Солиқ имтиёзлари ва преференциялари, уларни бериш шартлари

Бериладиган муддат

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони 3-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиларига берилган солиқ имтиёзларини (бож тўловлари бўйича имтиёзлардан ташқари) Жиззах вилоятида (Жиззах шаҳри бундан мустасно) янгидан ташкил этилаётган саноат корхоналарига, инвестиция ҳажмларидан қатъи назар, татбиқ этиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

2.

Жиззах вилояти фермер хўжаликларини пахта ва ғалла етиштирилаётган ерлар бўйича ягона ер солиғи тўлашдан озод қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

3.

Жиззах вилояти фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 5 фоиз миқдорида белгилаш, улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тавсия этадиган ходимларнинг энг кам сони нормативларига риоя этилган тақдирда.

Жиззах вилояти фермер хўжаликларини пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш учун мавсумий ишларга жалб этиладиган ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

4.

Жиззах вилоятида жойлашган саноат соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорини бекор қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

5.

Арнасой, Бахмал, Фориш, Зафаробод, Зарбдор, Янгиобод туманларида, шунингдек Жиззах вилоятининг бошқа туманлари қишлоқ аҳоли пунктларида маиший (сартарошхона, пойабзал, кийим-кечак, электр маиший приборлар таъмирлаш ва бошқалар) хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларни белгилаб қўйилган солиқ тўлашдан озод қилиш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

6.

Жиззах вилоятининг иссиқхоналар ташкил этган ва уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган деҳқон хўжаликларини ва жисмоний шахсларини қуйидаги шартларда ер солиғидан озод қилиш, иссиқхона майдони:

жисмоний шахслар учун — камида 100 квадрат метр;

деҳқон хўжаликларига ажратилган ер участкасида — камида 500 квадрат метр бўлганда.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

7.

Жиззах вилояти халқ депутатлари туман Кенгашларига зарурат бўлганда қуйидагилар бўйича ваколатларни бериш:

якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчилар учун белгилаб қўйилган солиқнинг тасдиқланган ставкасига пасайтирувчи коэффициентларни белгилаш;

томорқаларидан, шунингдек деҳқон хўжаликларига ажратилган ер участкаларидан самарасиз фойдаланаётган жисмоний шахслар учун ер солиғи ставкасини икки бараваргача кўпайтириш.

2017 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача

9.

Жиззах вилояти муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ҳамда бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича ҳудудий комиссиясига солиқлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлаш муддатини 12 ойгача бир марта узайтириш ҳамда фаолиятини Жиззах вилояти ҳудудида амалга ошираётган корхоналар ва фермер хўжаликларининг муддати ўтказиб юборилган тўловлари бўйича ҳисобланган пеняни ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини бериш.

2017 йил 1 июлдан 2019 йил 1 январгача

10.

Жиззах вилояти фермер хўжаликларига асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили йиғиб олингандан кейин бўшайдиган ер участкаларини жисмоний шахсларга такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун вақтинчалик фойдаланиш учун шартнома асосида, 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга бериш ҳуқуқини бериш.

2017 йил 1 июлдан 2019 йил 1 январгача

11.

Қуйидаги тартибни белгилаш, унга кўра Жиззах вилоятида яшовчи ўз томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига деҳқон хўжаликлари учун белгиланган миқдорда суғурта бадаллари тўлаши пенсия тайинлашда иш стажини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади.

2017 йил 1 июлдан 2019 йил 1 январгача

12.

Эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун уларнинг Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига ўтиши муносабати билан ходимларининг чекланган сони ўзгарганда, эркин иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган санадаги ходимларнинг чекланган сонини кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киритишда қўллаш ҳуқуқи сақлаб қолинишини белгилаб қўйиш.

Рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб

(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 октябрдаги 787-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 464-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)