25.04.2017 йилдаги Ф-4917-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши, 25.04.2017 йилдаги Ф-4917-сон
Date of entry into force
01.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармойиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2831-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжирининг» Республика лойиҳа институти (кейинги ўринларда — «ЎзИнжиниринг» РЛИ) фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2831-сонли қарори, шунингдек Институт ва унинг Илмий-техник кенгаши ҳақидаги низомларнинг талабларига қатъий риоя этилиши учун — «ЎзИнжиниринг» РЛИ директори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббус кўрсатиб ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг ўз вақтида киритилиши, шунингдек лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳаларни (қурилиш босқичида) техник кузатиш учун «ЎзИнжиниринг» РЛИга тақдим этиладиган ахборотнинг тўлиқлиги. сифати ва ишончлилиги учун — иқтисодиёт базавий тармоқлари, шу жумладан геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» ДК лойиҳаларининг ташаббускорлари — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари шахсан жавоб бериши белгилаб қўйилсин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини ва ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ҳамда модернизациялаш бўйича ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги «Нефт-газ тармоғидаги лойиҳа ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-2901-сонли қарори талабларига мувофиқ нефт-газ тармоқлари бундан мустасно) «ЎзИнжиниринг» РЛИ Илмий-техник кенгашининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина ваколатли органларга экспертизадан ўтказиш учун киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси «ЎзИнжиниринг» РЛИ билан биргаликда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналари ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини кейинчалик ваколатли органларга экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун уларни синчиклаб, пухта ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларнинг бирга мувофиқлаштирилишини таъминлайдилар.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзИнжиниринг» РЛИ директори Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзИнжиниринг» РЛИ директорининг ўринбосарлари Институт директорининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «ЎзИнжиниринг» РЛИ Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишилган ҳолда икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг янгиланган уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унинг давлат рўйхатидан Ўтказилишини таъминласин хамда Институтнинг штатлар жадвалини тузсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, «ЎзИнжиниринг» РЛИ Илмий-техник кенгаши тўғрисидаги тасдиқланган Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда унинг шахсий таркиби бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ўн кун муддатда Институт зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган лицензия битимларини «ЎзИнжиниринг» РЛИ билан белгиланган тартибда тузилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «ЎзИнжиниринг» РЛИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ҳамда идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва статистика ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 25 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ф-4917-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги Ф-4917-сон фармойишига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2831-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институтининг (кейинги ўринларда — Институт) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлиги, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Институт инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг дастлабки ва узил-кесил техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китобларини (ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲ)ларни ишлаб чиқиш ва мослаштиришни, шунингдек лойиҳа (иш ҳужжатларини) ҳамда геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати соҳасида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳаларини (қурилиш босқичида) техник кузатишни амалга оширади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2901-сонли «Нефть-газ тармоғида лойиҳа ишларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ нефть-газ тармоғи бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва давлат тилида ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Институт фаолиятига мутасаддилик қилиш Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича комплекс зиммасига юкланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Институт мустақил балансга, банк ҳисобварақлари, шу жумладан валюта ҳисобварақларига, тўлиқ оператив бошқариш ҳуқуқи билан алоҳида мол-мулкка эга бўлиб, ўз мажбуриятлари бўйича мол-мулки билан жавоб беради, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни қўлга киритиши ва амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судларда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Институтнинг асосий вазифа ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2831-сонли қарорига мувофиқ Институтнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ҳужжатларини, шу жумладан ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲларни ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасининг техник тартибга солиш ва стандартлар соҳасидаги норматив ҳужжатларига мослаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни техник кузатиш, иқтисодиёт базавий тармоқлари лойиҳаларининг тендер савдолари (лойиҳалаштиришга тааллуқли қисмида) ташаббускорлари билан биргаликда уларни ўтказиш ва кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини таркибий ўзгартириш, геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати объектларини модернизациялаш ва техник реконструкция қилишнинг тармоқ идоралари томонидан ишлаб чиқилган концепцияларини кўриб чиқиш ва келишиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш ва модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурига киритиш учун тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этиш;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини жалб этган ҳолда, илғор хорижий тажрибага асосланган лойиҳа ишларини ташкил этишнинг прогрессив усулларини лойиҳалаш жараёнларига татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш, шунингдек,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мослаштириш каби йўналишларни ривожлантириш, кейинчалик иқтисодиётнинг базавий тармоқлари лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ўз зиммасига бош пудратчи функцияларини қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ёрдамчи пудратчилар сифатида маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини, шунингдек етакчи мутахассисларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва унумдорлигига нисбатан замонавий талабларга, энергия ва ресурсларни тежаш ҳамда экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва ускуналарнинг жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш, бунда истиқболсиз, маънан ва жисмонан эскирган ускуна ва технологияларни республикага олиб кириш, истисно этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаштиришда юқори технологияли, энергия самарали илғор ускуналар ва технологияларни танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг илмий-техник кенгашида иқтисодиёт базавий тармоқларининг лойиҳаолди ҳужжатларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа, лойиҳаолди ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш қисмида иқтисодиёт базавий тармоқларининг илмий-техник ва эксперт кенгашлари билан мустаҳкам ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элларда ишлаб чиқарилаётган замонавий ускуналар ва технологиялар, уларнинг техник ва ишлаб чиқариш-иқтисодий таснифлари, самарадорлиги ва амалда синалганлик даражаси тўғрисида, шунингдек, юқори технологияли ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи, фаолият соҳаси бўйича технологияларни ишлаб чиқувчи ва лицензия берувчи чет эллардаги асосий шериклар тўғрисида ахборот-таҳлилий маълумотлар базасини шакллантириш ва доимо янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат корхоналарини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан келиб тушаётган таклифлар тўғрисидаги ахборотни йиғиш ва умумлаштириш ҳамда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш орқали жаҳон ва ички бозорларда талаб этиладиган рақобатдош тайёр маҳсулот ва саноат яримфабрикатлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш таклифларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий технологик ускуналарнинг чекланган нарх параметрлари бўйича, шунингдек, таклиф этилаётган технологияга мувофиқ «тайёр ҳолда топшириш» лойиҳаларининг қиймати бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хўжалик бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг буюртмасига биноан инвестиция лойиҳаларининг мустақил техник–иқтисодий экспертизасини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳалашни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек, юқори малакали муҳандис-лойиҳачиларни тайёрлаш масалалари бўйича ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари, иқтисодиёт базавий тармоқларининг корхоналари ва лойиҳа институтлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Институт ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудратчи сифатида — иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ҳужжатларини, шу жумладан ДТИА/ДТИҲ ва ТИА/ТИҲларни ишлаб чиқиш ва мослаштиришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ Илмий-техник кенгаш ишини ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ҳужжатлари тайёрланиши, шунингдек, тармоқ идоралари, шу жумладан геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати — лойиҳаларнинг ташаббускорларидан олинадиган ахборот асосида Ҳукуматнинг тегишли қарорлари билан тасдиқланадиган иқтисодиёт базавий тармоқларидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат корхоналарини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан келиб тушаётган таклифларга оид ахборотни (шу жумладан иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги лойиҳаларнинг ташаббускорлари — тармоқ идораларининг ахбороти асосида) йиғади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш орқали жаҳон ва ички бозорларда талаб этиладиган рақобатдош тайёр маҳсулот ва саноат яримфабрикатлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш таклифларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг базавий тармоқларини таркибий ўзгартириш, геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати объектларини модернизациялаш ва техник реконструкция қилишнинг тармоқ идоралари томонидан ишлаб чиқилган концепцияларини кўриб чиқиш ва келишишда, иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш ва модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурига киритиш учун тақдим этилган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ҳам чет элларда ҳам ўз мутахассислари ва муҳандисларини ўқитиш ва малакасини оширишни ташкиллаштиради, бунинг учун маҳаллий ва хорижий лойиҳа ва инжиниринг компанияларининг етакчи мутахассисларини жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш, шунингдек, хорижий лойиҳа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мослаштириш каби йўналишларни ривожлантиришга қаратилган илғор хорижий тажриба асосидаги лойиҳалаштиришнинг прогрессив методологиясини лойиҳа фаолиятига жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
обуна бўлинган мунтазам хорижий ва маҳаллий нашрлар ва каталоглар асосида ахборот йиғади ва энергия тежайдиган замонавий ускуналар, технологияларни ишлаб чиқарувчилар ва лицензия берувчилар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантиради, илғор технологиялар бозорини таҳлил қилади, кейинчалик уларни иқтисодиёт базавий тармоқларининг объектларини лойиҳалаштиришда қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, иқтисодиёт базавий тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари буюртмасига кўра инвестиция лойиҳаларининг мустақил техник-иқтисодий экспертизасини амалга оширади, шунингдек, таклиф этилаётган технологияларга мувофиқ асосий технологик ускуналар нархи ҳамда тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар қийматининг чекланган параметрлари бўйича тавсиялар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Институтнинг ҳуқуқ ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Институт қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан зарур ҳужжатлар, статистик, таҳлилий ҳамда бошқа маълумотларни белгиланган тартибда беғараз асосда сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, шунингдек хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни мослаштиришда, истисно тариқасида, айрим турдаги ишларга маҳаллий ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари билан тўғридан тўғри субпудрат шартномалари тузиш, шунингдек, институт зиммасига юкланган вазифалар билан боғлиқ ишларни бажариш учун хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотлари билан тўғридан тўғри контрактлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган тартибда тасдиқланган техник топшириқларнинг энергия самарадорлиги, лойиҳаларда фойдаланилган технологиялар ва ускуналарнинг замонавийлик талабларига, ишлаб чиқиш учун тақдим этилган лойиҳаолди ҳужжатларнинг параметрлари мос келмаган тақдирда — уларни буюртмачиларга пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган фаолият доирасида лойиҳа ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг, жумладан хорижнинг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатчи ва экспертлар сифатида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ходимларини етакчи маҳаллий лойиҳа институтларига ва хорижий инжиниринг компанияларининг ўқув марказларига, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш учун ишлаб чиқариш корхоналарига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт негизида ўз ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш учун, шунингдек, шартнома асосида бошқа ташкилотларнинг мутахассислари учун курслар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт базавий тармоқларининг инвестициявий инфратузилмавий лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш, мослаштиришни таъминлаш, шунингдек, лойиҳаолди ҳужжатларини ўз вақтида илгари суриш масалалари бўйича лойиҳа ташкилотларининг иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, институт зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ консалтинг хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик муҳим лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда муваққат ишчи гуруҳларни, шу жумладан шартнома асосида тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотлар чоп этиш ва тарқатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ҳар йилги ривожланиш давлат дастурларини, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини энг яқин ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш дастурларини шакллантиришда лойиҳаларнинг техник иқтисодий параметрларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва уларни келишиб олишда таклифлар киритиш;
(9-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги ПФ-5370-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
консорциумлар ташкил этиш ёки консорциумларда қатнашиш, шунингдек, иқтисодиёт базавий тармоқларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда биргаликда иштирок этиш учун етакчи маҳаллий ва хорижий инжиниринг компаниялари билан қўшма корхоналар ҳамда ўзига қарашли шуъба корхоналар ва филиалларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт базавий тармоқларининг объектларини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида мавжуд норматив базани такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, иқтисодиёт базавий тармоқларининг объектларини лойиҳалашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг техник тартибга солиш соҳасидаги қурилиш нормалари ва стандартларига мувофиқлаштирмаган ҳолда лойиҳаларни хорижий буюртмачилар ва инвесторларнинг сўровномалари асосида мослаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг келишувида хорижий ва халқаро стандартлар ва нормативларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари (кейинги ўринларда — ХМИ) томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун маслаҳатчилар сифатида жалб этиладиган компаниялар ва мутахассислар мониторингини амалга ошириш, иқтисодиёт базавий тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш қисмида техник иқтисодий асосларни (кейинги ўринларда — ТИА) ишлаб чиқиш ва ҳисоботларни тайёрлаш, бошқариш ва назорат қилиш қоидалари ва талаблари доирасида халқаро маслаҳатчиларни танлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИАни ишлаб чиқиш ва бош пудратчи, консорциум иштирокчиси ёки субпудратчи сифатида ҳисоботларни тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш учун халқаро маслаҳатчини аниқлашга тендер савдоларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказишда тендер таркиби ва лойиҳа ҳужжатлари бўйича маслаҳатлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг сифат менежменти тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, сертификатлаштирувчи органлар томонидан сертификация аудитларини ўтказишга зарур маблағлар ажратиш, маслаҳат ёрдами кўрсатиш учун маслаҳатчиларни жалб этиш, шунингдек, Институт сифат менежменти тизимининг фаолият юритиши ва такомиллаштирилиши учун масъул бўлган ходимларни моддий рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар қандай мураккаблик даражасидаги лойиҳа ишларини амалга ошириш учун зарур лицензион дастурлар ва тизимларни, шунингдек, истисно тариқасида, зарур ускуналарни уларнинг тайёрловчилари ёки расмий дилерлари билан тўғридан тўғри шартномалар бўйича харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг ривожланишини таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар ва ташкилотлар билан биргаликда меҳнат хавфсизлиги ва уни муҳофаза қилиш бўйича халқаро стандартлар тизимини ва бошқа стандартларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган ташкилотлар билан ҳамкорликда анжуманлар, шу жумладан халқаро анжуманларни ташкиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон бозорида ва чет элларда ўз хизматларини илгари суриш мақсадида халқаро анжуманлар, кўргазмалар ва конференцияларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт хоналарини белгиланган тартибда ижарага бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Институт ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Институтнинг тузилмаси ва унинг фаолиятини молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Институтнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан банд бўлган асосий таркибий бўлинмалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа бош муҳандислари раҳбарлик қиладиган тармоқ бюролари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа бош архитектори бюроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий тармоқларни ривожлантириш истиқболлари бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий техникавий ва ахборот-таҳлилий ишланмалар бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИАни баҳолаш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот коммуникация технологиялари бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни тайёрлаш ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш мониторинги ва уларни мувофиқлаштириш гуруҳи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор технологиялар ва ускуналарнинг маълумотлар базасини шакллантириш бўйича ахборот-таҳлил бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
смета ишлари бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни чиқариш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-шартнома бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий таҳлили бўлими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ишлаб чиқариш бўлинмалари (бўлимлари) сони ва номланиши мазкур Низом 20-бандининг бешинчи хатбошига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа бош муҳандислари ва лойиҳа бош архитекторлари мақомига кўра етакчи бўлим бошлиғига тенглаштирилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Институт фаолияти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга, лойиҳа қидирув ишларини амалга оширишга ва лойиҳалар амалга оширилишини техник кузатишга шартнома асосида ажратилган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар буюртмачиларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт томонидан қонунчиликка мувофиқ ўз фаолият билан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал конторалар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорининг 4-иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари Институт ходимларига жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда Институт ихтиёрида қолади ва у қуйидаги мақсадларга мутаносиб равишда йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 фоизи — Институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 фоизи — Институтнинг ижтимоий ривожланиш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — захира жамғармасини шакллантиришга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Институтга директор раҳбарлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт директори Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт директорининг ўринбосарлари Институт директорининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва ундан озод қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт директори мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Институт директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Институт зиммасига юкланган вазифа ва функцияларининг бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, шу жумладан унинг манфаатларини ҳимоя қилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ташкилотларида ва ундан ташқарида битимлар тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт номидан учинчи шахслар билан битим ва шартномалар тузади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда, Институт ходимлари сони ва тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
(20-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожланиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда сўнгги ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисоботининг маълумотлари асосида аниқлаштириладиган Институт жами мулки қийматининг 25 ва ундан кўпроқ фоизи миқдорига тенг суммада битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилади;
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисоботининг маълумотлари асосида аниқлаштириладиган Институт жами мулки қийматининг 25 фоиздан камроқ миқдорига тенг суммада битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт асосий воситалари ва товар-моддий бойликлари қийматини балансдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзИнжиниринг» РЛИнинг штат жадвалини мустақил равишда тасдиқлайди ва белгиланган ходимлар умумий сони доирасида унга ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институтнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ходимларининг лавозим мажбуриятларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ходимларига юксак малака, профессионализм ва иш сифати учун ҳар ойлик ва ҳар чораклик устамалар, бирйўла бериладиган, шу жумладан лойиҳаолди ва лойиҳа ишлари юқори сифат билан ўтказилганлиги учун мукофотлар белгилайди, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ Институт қайта ташкил этилган пайтда илгари амал қилиб келган устамалар (рағбатлантириш коэффиценти)ни сақлаб қолади, бу устамалар Институт даромадлари доирасида тўлаб борилади, шунингдек, ходимлар томонидан ўзларига топширилган вазифаларни бажариш натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларни қайта кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ зарур мутахассислар кесимида ишлаб чиқариш ходимларини шартнома асосида талаб этиладиган миқдорда қўшимча жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва ундан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Институт ходимлари томонидан бажарилиш мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради, кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 293-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 07/18/3557/0803-сон, 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975-сон, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)