Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2020 06.04.2017 йилдаги 189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.04.2017 йилдаги 189-сон
Date of entry into force
10.04.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 10.07.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ–2666-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда ушбу қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, лицензия битимларининг мазкур қарор билан тасдиқланган Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 6 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
189-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига
1-ИЛОВА

Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида», «Туризм тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ–2666-сон қарорига мувофиқ туризм фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Туризм фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳудудий бошқармалари, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри туризмни ривожлантириш департаментлари (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 октябрдаги 781-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/781/1984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лицензияловчи органга туризм фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган юридик шахс (туризм операторлари, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари, туризм фирмалари) (кейинги ўринларда лицензия талабгори деб аталади) лицензия талабгори бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар туризм хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ турларни ташкил этиш бўйича хизматлар, жумладан банд (бронь) қилиш, жойлаштириш, ташиш, овқатланишни ташкиллаштириш, шунингдек рекреация, экскурсия ва бошқа хизматлар кўрсатувчи лицензия талабгорларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда экскурсия хизматлари кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Лицензияловчи орган лицензияни қуйидаги уч йўналиш бўйича беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички туризм — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиш туризми — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш туризми — Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар туризм фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, туризм соҳасидаги халқаро стандартларга ва Ўзбекистон Республикаси стандартларига мажбурий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) юридик шахс штатида «туризм» йўналишидаги олий таълим ёхуд ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломига ёки лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда 3 йил муддатга бериладиган амалдаги малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассис бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) юридик шахс ходимлари (гидлар (экскурсия етакчилари) ва йўриқчи-йўл бошловчилар) 3 йилда камида бир марта лицензияловчи орган белгилаган тартибда малака сертификати олиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 октябрдаги 781-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/781/1984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) туризм фаолиятини амалга ошириш учун йўналишига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички туризм» — юридик шахснинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун қонунчиликда белгиланган миқдорга тенг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«чиқиш ва кириш туризми» — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 400 баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармасига эга бўлиши;
(8-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) туризм хизматларининг мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш бўйича тизимнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) мижоз билан фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ шартнома, шу жумладан, электрон тарзда (онлайн) тузилгандан кейин туризм хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) чет давлатга чиқиш, келиш ва у ерда бўлишнинг ўзига хос хусусиятлари, туристик саёҳат вақтида ўзини тутиш хусусиятлари ҳамда ҳар бир муайян мамлакатда бўлишнинг бошқа қоидалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни ҳар бир туристга белгиланган тартибда етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) мижозга лицензиатнинг иш режими, унинг жойлашган жойи (почта манзили), тегишли лицензия, туризм хизматлари сертификатининг мавжудлиги, туризм фаолиятининг аниқ йўналишлари учун масъул бўлган лицензиатнинг мутахассислари фамилияси, исми, отасининг исми тўғрисида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш, жумладан, ушбу кўрсатилган маълумотларни ўзининг халқаро интернет тармоғидаги расмий веб-сайтига жойлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) Ҳар йили 500 нафардан ортиқ туристга хизмат кўрсатилганда лицензиатда электрон тўловлар, брон қилиш, эквайринг каби хизматлар кўрсатувчи кўп тилли веб-сайт мавжуд бўлиши.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан «к» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лицензия талабгорининг номи ва ташкилий — ҳуқуқий шакли, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги туризм хизматларини кўрсатиш учун амалдаги мувофиқлик сертификати ва туризм фаолиятини амалга ошириш учун бинога ҳуқуқни берувчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг мавжудлиги, лицензия талабгорининг жойлашган жойи (почта манзили), алоқа телефонлари, факс рақамлари, электрон манзили ва банк реквизитлари, шунингдек, ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган, талаб этилаётган туризм фаолиятининг йўналиши кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу Низомнинг 8-банди «б», «д» ва «е» кичик бандларига мувофиқ ҳужжатлар нусхалари;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 октябрдаги 781-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/781/1984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспортига оид маълумотлар, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари рақамлари кўрсатилган раҳбар тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта ёки электрон алоқа воситаси орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олиш учун лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар лицензияловчи орган масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ариза кўриб чиқилиши учун лицензия талабгори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари миқдорида лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказиладиган йиғим тўлайди.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, лицензияловчи орган раҳбари ўринбосари томонидан тасдиқланган эксперт хулосаси асосида қабул қилинади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 октябрдаги 781-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/781/1984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лицензияловчи орган тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир кун муддатда лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда, ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади). Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилишига лицензия берилаётган туризм фаолияти йўналиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Туризм фаолиятига лицензиялар белгиланган шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда лицензияловчи орган буюртманомасига биноан «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босмахона усулида тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун лицензияловчи орган раҳбари шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва лицензия битими имзолангандан кейин икки иш куни мобайнида лицензия берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомга мувофиқ лицензияланадиган туризм фаолияти йўналиши лицензияда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия лицензияловчи орган раҳбари томонидан имзоланади ва лицензиатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой муддатда лицензияловчи органга лицензия берилиши учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лицензия беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорининг ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгори тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда бир кун мобайнида, ёзма шаклда, шунингдек, электрон шаклда ахборот тизими орқали юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш. Лицензия дубликатини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар лицензиат томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан электрон шаклда ёки почта алоқа воситаси орқали тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензиатнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи — учинчи хатбошилари талабларини бузган ҳолда лицензияланувчи фаолиятни амалга оширганлик фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензияловчи орган тегишли ўзгартиришларни лицензиялар реестрига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш кун мобайнида амалга оширилади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказиладиган йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказиладиган йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм фаолияти субъектларидан туризм тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишган ҳолда текшириш;
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш вақтида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уларни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилиш ёки судга мурожаат этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиясиз туризм фаолияти амалга оширилаётганлиги тўғрисида аниқланган фактлар ҳақидаги маълумотларни қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органларга юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол бузишга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар ёки чет эллик ҳамкорлар билан тузилган тегишли шартномасиз туризм хизматлари кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг лицензиатда йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туризм хизматлари кўрсатишда, лицензиатнинг штатида «туризм» йўналиши бўйича олий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи ёки лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда бериладиган амалдаги малака сертификатига эга бўлган ходимнинг йўқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда ва бекор қилинганда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Лицензиялар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Лицензияловчи орган туризм фаолияти лицензиялари реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар — ташкилотнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами, мулкчилик шакли, филиаллар тўғрисидаги маълумотлар, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лицензия бланкасининг серияси ва рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) туризм фаолияти йўналиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) фаолиятнинг лицензияланадиган фаолият тури амалга ошириладиган манзил, алоқа телефони, факс рақамлари, электрон почта манзили ва бошқа контактлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) туризм хизматлари ва туризм маҳсулотлари сертификатлари ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилишнинг асоси ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) дубликат беришнинг асоси ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Лицензия берилганлиги учун давлат божи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганлиги учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат божи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Лицензияловчи орган ва лицензия талабгори ёки лицензиатлар ўртасида ҳужжат айланиши (ариза, ҳужжатлар, маълумотлар, хабарномалар ва бошқалар бериш) қоғоз ёки электрон шаклда амалга оширилиши мумкин. Лицензия олиш учун тақдим этилган ариза, ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар сифати лицензиялаш учун зарур бўлган ахборотларнинг аниқлигини таъминлаши лозим. Лицензияловчи органга келиб тушган ҳужжатлар ва маълумотлар туризм хизматларининг белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигига риоя этилишини текшириш жараёнида асл нусхалари билан солиштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм фаолиятини лицензиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 октябрдаги 781-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2018 й., 09/18/781/1984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 11 ноябрдаги 497-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 113-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ–186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 30-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ–31-сон Қонуни)» 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сон қарорига илова I бўлимининг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 66-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ–292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 18 октябрдаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 486-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 46-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Туризм фаолиятини амалга ошириш ва лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 мартдаги 60-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2014 й., 3-сон, 26-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 14-сон, 231-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон, 03.10.2018 й., 09/18/781/1984-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)