30.03.2017 йилдаги ПҚ-2860-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.03.2017 йилдаги ПҚ-2860-сон
Date of entry into force
03.04.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасини барпо этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгиер шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмаларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш, унинг асосида янги иш ўринлари яратилишини ва аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида унинг бош режасига мос тарзда чегараланган ҳудудида иловага мувофиқ кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда — кичик саноат зонаси)ни барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиши қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда кичик саноат зонаси таркибига киритиладиган ер участкаларининг чегаралари аниқланишини ва белгиланган тартибда ер участкалари тегишли равишда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зонаси таркибига киритилган ер участкалари Сирдарё вилояти ҳокимлигининг тўғридан-тўғри тасарруфида бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зонасининг фаолият юритиш муддати кейинчалик уни узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар кичик саноат зонаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш, Сирдарё вилояти аҳолисининг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўқимачилик, пойабзал ва тери-галантерея соҳаларида, экологик хавфсиз кимё, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари саноатида, мева- сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда бошқа талаб мавжуд бўлган йўналишларда янги замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс имкониятларидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ташкилотлари билан мустаҳкам кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва саноат кооперациясини изчил ривожлантириш йўли билан маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Сирдарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 20 январдаги 25-сонли қарорига мувофиқ тегишли тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларига Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида барпо этилаётган кичик саноат зонаси ҳудудида умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларига тенг 207 та лойиҳани амалга ошириш топширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк иштирокида тегишли тижорат банклари ва хўжалик бирлашмалари томонидан лойиҳаларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини назарда тутган ҳолда уларни сўзсиз ва жадал амалга оширишлари устидан таъсирчан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги кичик саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул бўлган тижорат банклари ва хўжалик бирлашмалари мазкур лойиҳаларнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракнинг 5-кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган имтиёзлар 3 йил муддатга берилади, бунда кичик саноат зонасининг қатнашчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2000 карра миқдоридаги ҳажмда инвестициялар киритиши шарт;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик саноат зонаси қатнашчисининг йиллик тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 каррасидан камроқни ташкил этган тақдирда, мазкур қарорнинг 6-бандига мувофиқ берилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли ҳисобот йили учун уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган божхона имтиёзларини қўлланган ҳолда олиб келинган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари олиб кирилган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотилган ёки бепул бериб юборилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, кичик саноат зонаси иштирокчилари учун зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилиши «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари, шунингдек, Сирдарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кичик саноат зонаси фаолиятини бошқариш Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиладиган дирекция томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда кичик саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом ва кичик саноат зонаси дирекциясининг устави тасдиқланишини назарда тутувчи қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 30 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2860-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 мартдаги ПҚ-2860-сонли қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасига кирувчи ҳудуд
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегаралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгиер шаҳрининг чегараланган жанубий зонаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шимолий томондан — Гулистон — Даштобод темир йўл тармоғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жанубий томондан — Темур Малик маҳалласининг Пахтакор кўчаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғарбий томондан — Янгиер шаҳрининг Тинчлик кўчасигача 75 м;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шарқий томондан — Янгиер шаҳрининг Амир Темур кўчасигача 100 м.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 205-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/078-сон)