16.03.2017 йилдаги ПҚ-2841-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.03.2017 йилдаги ПҚ-2841-сон
Date of entry into force
03.04.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, чорвачиликда хусусий мулкнинг устувор аҳамияти ва ўрнини таъминлаш, яйловлардан самарали фойдаланиш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб, шунингдек, чорвадорлик қишлоқ хўжалиги кооперативлари(ширкатлари)ни — фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи 1, 2-ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, қоракўлчилик ва чорвадорлик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш, шунингдек, фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилинадиган ширкатлар ҳудудида жойлашган барча ижтимоий инфратузилма ҳамда бошқа объектларни тасарруф қилиш Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қоракўлчилик ва чорвадорлик ширкатларини фермер хўжаликлари ҳамда масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқсин, унда ширкатларнинг мол-мулки ва ер майдонлари комплекс инвентарлаштирилиши назарда тутилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилнинг 1 июнига қадар инвентарлаштириш натижалари бўйича тайёрланган лойиҳалар асосида ширкатларни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш ишлари ниҳоясига етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда қайта ташкил этилаётган қоракўлчилик ва чорвадорлик ширкатлари ҳудудида зооветеринария хизмати пунктлари, ёқилғи-мойлаш материаллари сотиладиган тегишли нефть базаларининг филиаллари, ем-хашак билан таъминлаш омборлари тармоғи ҳамда бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг бошқа объектлари барпо этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда қоракўлчилик ва чорвадорлик ширкатларини фермер хўжаликлари ҳамда масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш натижасида бўшайдиган ходимларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда қоракўлчилик соҳасидаги хўжалик субъектларининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбек қоракўли» компаниясини республика «Қоракўлчилик» уюшмаси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қоракўл» ҳудудий бирлашмаларини «Қоракўл» ҳудудий уюшмалар этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмасининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майда шохли моллар, шу жумладан қоракўл қўйларининг наслини қайта тиклаш, юқори маҳсулдор зот типларини яратиш ва жорий этиш бўйича қоракўлчилик субъектлари ҳамда ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, республикада қоракўл қўйларнинг элита генофондининг сақлаб қолиниши устидан мониторингни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий яйловларнинг ҳолатини яхшилаш, қурғоқчиликка ва иссиққа чидамли яйлов озуқабоп ўсимликлар навларини яратиш, яйловларни деградациядан чиқаришда илғор технологияларини жорий этиш ҳамда инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйлов хўжаликларида фаолият юритувчи субъектларга илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шохли моллар, шу жумладан, қоракўл қўйларини кўпайтириш, субъектлар ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишининг олдини олиш бўйича юклатилган мажбуриятлар ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва тармоқлараро, жумладан, майда шохли моллар, туя, йилқи ва йирик шохли молларни етиштиришга ҳамда улардан олинадиган хом ашёларни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналар, шунингдек, қоракўлчилик хўжаликлари ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали самарали ва замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон бозоридаги талаб ва таклифни инобатга олган ҳолда майда шохли моллар, туя, йилқи ва йирик шохли моллардан олинадиган хом ашёларни чуқур қайта ишлаш ва экспорт учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали кадрлар тайёрлаш ва соҳанинг илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, таълим ва фаннинг ўзаро интеграцияси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жун йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш, жун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уни чуқур қайта ишлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйлов хўжаликларининг доимий фойдаланишидаги яйловлар ҳосилдорлигини ошириш, яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш ва каврак плантацияларини ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек, табиий ҳолда ўсувчи каврак ўсимликларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
(7-бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келадиган озуқабоп ўсимликлар етиштиришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларида кавракни саноат усулида етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармонига асосан тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, шунингдек, судларда ишларни кўришда ҳимоя қилиш.
(7-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПҚ-4984-сонли қарорига асосан иккинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2021 й., 07/21/4984/0098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси бошқаруви раисига, зарурат туғилганда, ижро этувчи аппарат тузилмасига ўзгартишлар киритишга рухсат берилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ сайланади. «Қоракўл» ҳудудий уюшмаларининг раҳбарлари Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси бошқарув раисининг қарорига биноан тасдиқланади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-34-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси ва «Қоракўл» ҳудудий уюшмалари фаолиятини молиялаштириш уларнинг таркибига кирувчи хўжалик субъектларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси ва «Қоракўл» ҳудудий уюшмалари қайта ташкил этилаётган «Ўзбек қоракўли» компанияси ҳамда «Қоракўл» ҳудудий бирлашмаларининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда уюшма ҳамда ҳудудий уюшмаларнинг низомларини ишлаб чиқсин, таъсис йиғилишларини ўтказсин ва белгиланган тартибда низомларни тасдиқласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПФ-6259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги наслчилик хўжаликлари мақомига эга бўлган қайта ташкил этиладиган ширкатлар негизида ташкил қилинган масъулияти чекланган жамиятларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ, наслчилик қоракўлчилик хўжаликлари мақоми берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 16 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-2841-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил этиладиган қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Т/р

Туман номи

Қорақўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Элликқалъа

«Букан-мерей»

2.

2.

Беруний

«Қизилкапа»

3.

3.

«Қоракўлчи»

4.

4.

Қўнғирот

«Устурт»

5.

5.

Қораўзак

«Қоракалпоғистоннинг 40 йиллиги»

6.

6.

Тахтакўпир

«Мулик»

7.

7.

«Кунираткўл»

8.

8.

«Жанадаря»

9.

9.

«Мал-семиртув»

10.

10.

Тўрткўл

«Тўрткўл»

11.

11.

«Қизилқум»

Бухоро вилояти

12.

1.

Ромитан

«Қизил-Равот»

Жиззах вилояти

13.

1.

Фориш

«Арнасой»

14.

2.

«Аманкелди»

15.

3.

Мусоқул Оролов номидаги ширкат

16.

4.

«Мустақиллик»

17.

5.

«Қизил-Қум»

18.

6.

А. Еримбетов номидаги ширкат

19.

7.

«Дарбоза»

20.

8.

«Фориш»

21.

9.

Зомин

«Янги чорвадор»

22.

10.

«Зомин-чорвадор»

Қашқадарё вилояти

23.

1.

Чироқчи

«Бешчашма»

24.

2.

«Чиял»

25.

3.

«Кўкдала»

26.

4.

«Чорвадор»

27.

5.

Деҳқонобод

Хожи Бегимқулов номидаги ширкат

28.

6.

«Деҳқонобод»

29.

7.

Ибн Сино номидаги ширкат

30.

8.

«Кўкбулоқ»

31.

9.

«Қизилча»

32.

10.

«Окработ»

Навоий вилояти

33.

1.

Конимех

«Карак-ота»

34.

2.

«Маданият»

35.

3.

«Чордара»

36.

4.

Томди

«Керегетау»

37.

5.

Ж. Балиманов номидаги ширкат

38.

6.

«Керизбулоқ»

39.

7.

«Аяққудуқ»

40.

8.

«Бирлик»

41.

9.

«Томди»

42.

10.

«Жана шаруа»

43.

11.

Учқудуқ

«Авангард»

44.

12.

«Олтинтов»

45.

13.

«Жузкудуқ»

46.

14.

«Мингбулоқ»

47.

15.

«Узункудуқ»

48.

16.

Нурота

Ш. Рашидов номидаги ширкат

49.

17.

«Ўзбекистон»

50.

18.

Алишер Навоий номидаги ширкат

51.

19.

Ал Бухорий номидаги ширкат

52.

20.

Қизилтепа

«Маликчўл»

53.

21.

Навбаҳор

«Сармиш»

54.

22.

Кармана

«Кармана»

55.

23.

Хатирчи

«Олтинсой»

Самарқанд вилояти

56.

1.

Нуробод

«Жом»

57.

2.

«Улус»

58.

3.

«Коракўлча»

59.

4.

Қўшработ

Э. Жуманбулбул ўғлиномидаги ширкат

60.

5.

«Қўшработ»

61.

6.

О. Қодиров номидаги ширкат

62.

7.

«Жонбулоқ»

63.

8.

«Зармитан»

64.

9.

«Пангат»

65.

10.

Пайариқ

«Дўстлик»

66.

11.

«Халкобод»

Сурхондарё вилояти

67.

1.

Қумқўрғон

«Оққопчигой»

68.

2.

Бойсун

«Сайроб»

69.

3.

Шеробод

«Кўҳитанг»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил этиладиган наслчилик қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Т/р

Туман номи

Наслчилик қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) номи

Бухоро вилояти

1.

1.

Олот

«Олот»

2.

2.

Жондор

Амир Темур номидаги ширкат

3.

3.

Шофиркон

«Ғалаба»

4.

4.

Пешку

«Жонгелди»

5.

5.

Қоракўл

«Қоракўл»

6.

6.

Қоровулбозор

«Қоровулбозор»

7.

7.

Ғиждувон

«Кўкча»

Жиззах вилояти

8.

1.

Фориш

«Боғдон»

Қашқадарё вилояти

9.

1.

Миришкор

«Ўзбекистон»

10.

2.

Ғ. Ғулом номидаги ширкат

11.

3.

Муборак

«Муборак»

12.

4.

Ғузор

«Ғузор»

13.

5.

«Пачкамар»

14.

6.

Косон

«Турон»

15.

7.

Нишон

«Нишон»

16.

8.

Деҳқонобод

М. Ибрагимов номидаги ширкат

17.

9.

«Қўнғирот»

Навоий вилояти

18.

1.

Канимех

«Сарибел»

19.

2.

«Конимех»

20.

3.

«Абай»

21.

4.

«Қизил-қум»

22.

5.

Нурота

«Қизилча»

23.

6.

«Истиқлол»

24.

7.

«Нурота»

25.

8.

«Ғозғон»

Самарқанд вилояти

26.

1.

Нуробод

«Каттақўрғон»

27.

2.

«Олға»

28.

3.

Р. Жахонгиров номидаги ширкат

29.

4.

«Саҳоба ота»

30.

5.

«Ўзбекистон»

31.

6.

Пахтачи

«Қарнобота»

Сурҳондарё вилояти

32.

1.

Қумқўрғон

«Сайҳон»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил этиладиган чорвадорлик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Т/р

Қорақалпоғистон Республикаси туманлари номи

Чорвадорлик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари) номи

1.

1.

Кегейли

«Еркиндарья»

2.

2.

«Тўрткўл»

3.

3.

«Қазанкеткен»

4.

4.

«Парлитау»

5.

5.

«Аспантай»

6.

1.

Чимбой

«Таза-жол»

7.

1.

Қўнғирот

«Жана-талап»

8.

2.

«Кокли-кол»

9.

1.

Мўйноқ

«Мўйноқ»

10.

2.

«Оқ-қала»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион — қоракўлчилик ширкатлари мулкларини сотиш мақсадида ташкил этиладиган аукцион савдолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — аукционда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва юридик шахсларнинг вакиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк — сотувга қўйиладиган ҳайвонлар, ўтарлар, қўтонлар, молхоналар, чўпонлар уйи, ҳайвонларни сўйишда фойдаланиладиган насос ускунаси, шахта қудуқлари ва скважиналар, шунингдек, хатловда аниқланган бошқа мулклар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аванс закалати — аукционда иштирок этиш учун сотувга қўйиладиган мулк дастлабки баҳосининг 10 (ўн) фоизи миқдорида олдиндан амалга ошириладиган тўлов.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қоракўлчилик ширкатларини фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема, ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳоким қарори билан ташкил этиладиган намунавий таркиб бўйича Қоракўлчилик ширкатларини фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш Комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Аукционга қўйиладиган фермер хўжаликларини ташкил этиш лойиҳаларини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аукционга қўйиладиган фермер хўжаликларини ташкил этиш лойиҳалари (кейинги ўринларда — лойиҳалар)ни шакллантиришда қуйидаги асосий мезонларга алоҳида эътибор қаратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоракўлчилик ширкатларидаги чорва молларнинг сони, суви бор шахта қудуқлари ва скважиналар миқдори, ҳайвонларни улардан сув билан таъминлаш мумкинлиги, ушбу ҳудудда ҳайвонларни боқиш учун ажратилган яйловларнинг ҳосилдорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонлар ўтарлари, қўтонлар, молхоналар, чўпонлар уйи ва бошқа воситалар мавжудлиги ҳамда уларнинг жойлашуви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давергеодезкадастр» қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказилган хатлов натижаларига кўра аниқланган ер майдонлари контурини ҳамда мулкнинг бошланғич баланс қиймати асосида реализация қилинадиган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг хариталарини тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳайвонлар икки ва ундан ортиқ лойиҳаларда бир шахта қудуғи ёки скважинадан сув билан таъминланган тақдирда, аукционга қўйилаётган ушбу шахта қудуғи ёки скважиналарнинг нархи ҳар бир лойиҳа бўйича тенг қисмда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳайвонлар умумий фойдаланишдаги суғориш тармоқлари (ариқлар, дарёлар, каналлар, булоқлар ва бошқалар) ёки сув келтириш орқали сув билан таъминланган тақдирда ҳар бир ўтардаги мулк ва унга бириктирилган ер майдонлари битта лойиҳа ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Йил фасллари ва яйловларнинг ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, бир ўтардаги ҳайвонларни (лойиҳадаги) бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказган тақдирда иккала ҳудуднинг мулки ва ажратилган ер майдонлари битта лойиҳага киритилади ва битта лойиҳа сифатида савдога қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аукционга қўйилган ҳар бир лойиҳадаги қўй ва эчкилар сони 300 (уч юз) бошдан кам бўлмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мулкнинг лойиҳадаги баланс қийматини баҳолаш суммаси аукционда ушбу лойиҳанинг бошланғич баҳоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Аукционни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия аукцион ўтказилишидан бир ой олдин аукционга қўйиладиган лойиҳалар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида белгиланган тартибда эълон жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълон, қоидага биноан, қоракўлчилик ширкатининг маъмурий биносида бемалол танишиб чиқиш учун очиқ жойда ҳам жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ўтказилишидан то тугатилгунига қадар эълонни олиб ташлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги эълон қўшимча равишда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳамда Интернет тармоқларининг веб-сайтларига ҳам жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Эълонда мажбурий тартибда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционга қўйилган мулкнинг тури, сони ва дастлабки нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционга қўйилган лойиҳанинг жойлашиши ва унга бириктирилган ер майдони схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционни ўтказиш жойи, вақти (бошланиш ва тугаш соатлари кўрсатилади) уни ўтказиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор томонидан тўланадиган аванс закалатининг миқдори, муддати ва шакли, аванс закалатини ўтказиб бериш учун банк ҳисоб рақамининг реквизитлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Аукциондаги иштироки учун талабгор томонидан лойиҳа қийматининг 10 (ўн) фоизи миқдорида аванс закалати тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгор аукционда ғолиб бўлган тақдирда, у лойиҳа қийматининг қолган 90 (тўқсон) фоизини аукцион ўтказилган кундан бошлаб 1 (бир) ой ичида тўлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Аукционни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-ҳаражатлар қайта ташкил этилаётган қоракўлчилик ширкатлари маблағлари ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Аукционда иштирок этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари аукционда иштирок этиш учун Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этиш учун икки нусхада ариза (аризада лойиҳа рақами аниқ кўрсатилиши керак);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аванс закалати тўланганлигини тасдиқловчи квитанция нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун — давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома, унинг номидан ишончли шахс қатнашган тақдирда эса — белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар учун — унинг номидан ишончли шахс қатнашган тақдирда эса — белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ариза Комиссия котиби томонидан қабул қилинади. Аризанинг иккинчи нусхаси эса рўйхатга олиш рақами, санаси ва унга ҳужжатлар рўйхати илова қилиниб аризачига қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия раиси ва аъзолари аукционда иштирок этиш учун ариза топширишга ҳақли эмас, қайта ташкил этилаётган ширкат раҳбари ва бошқа ходимлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ташкил этилаётган ширкатларнинг Комиссия таркибига киритилган раҳбарлари ва бошқа ходимлари аукционда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу Низомнинг 15-бандига мувофиқ, тўлиқ бўлмаган ҳажмдаги ҳужжатлар тақдим этилганда, ариза қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низомнинг 3-иловасига биноан шакл бўйича Комиссия томонидан аукцион савдоларида иштирок этиш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш китоби юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказиш китоби шнурланган (тикиб боғлаб қўйилган), рақамланган ва қоракўлчилик ширкатининг муҳри билан маҳкамланган бўлиши керак. Барча аризалар Комиссия котиби томонидан кечиктирилмай рўйхатдан ўтказиш китобига қайд қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Комиссия аризачиларни аукцион ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар намунаси билан таъминлашга ҳамда уларни тўлдириш ва расмийлаштиришда маслаҳат кўмагини кўрсатишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг бус-бутун сақланиши ҳамда аризачилар ва тақдим этилган ҳужжатларнинг сир тутилишини таъминлаш бўйича чоралар кўриши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Аукцион бошлангунга қадар аризачи Комиссияга ёзма мурожаат қилган ҳолда аризани қайтариб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолатда аванс закалати Комиссияга тегишли ариза келиб тушган пайтдан бошлаб банкнинг уч иш кунидан кечиктирмай қайтариб берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш аукцион ўтказиладиган кун эълон қилинган санадан икки кун олдин Комиссия томонидан тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Комиссия аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиқиб, аукционда иштирок этувчи аниқ талабгорлар рўйхатини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Аукционда иштирок этувчи талабгорлар рўйхати Комиссия баённомаси билан тасдиқлангандан сўнг талабгорлар аукционнинг расмий иштирокчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Талабгорга барча лойиҳалар бўйича аукционга қўйилган, сотиладиган мулк кўрсатилган ҳолда билет ва савдо вақтида фойдаланиш учун махсус рақамли белги берилади ва у савдолар тугаганидан сўнг қайтарилиши лозим бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Аукционни ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Аукцион эълонда кўрсатилган сана ва вақтда Комиссия томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аукционда талабгорлардан ташқари бошқа шахслар, шу жумладан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари кузатувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Комиссия баённомасида белгиланган талабгорлар иштирок этадиган савдолар аукционга қўйилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда старт бериладиган аукцион бошланғич нархи максимал бўлган аукцион лойиҳаси бўйича, кейинги аукцион лойиҳалари бўйича эса — навбати билан, бошланғич нархи имкони борича камайтириб борилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Аукцион ҳар бир лойиҳа учун камида иккита талабгорнинг ҳужжатлари тақдим этилган тақдирда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Аукционни ўтказиш жараёни бошланғич баҳосининг эълон қилиниши билан бошланади. Навбатдаги баҳоси эълон қилинганидан сўнг савдони ўтказаётган шахс махсус рақамли белгини биринчи кўтарган талабгорни кўрсатади. Агар бошқа талабгорлар сотиб олиш хоҳишини билдирса, савдолар ташкилотчиси аукцион баҳосининг кейинги қадамини эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион баҳосининг қадами Комиссия томонидан белгиланиб, аукционга қўйилган лойиҳа бошланғич баҳосининг 5 (беш) фоизидан кам ва 10 (ўн) фоизидан кўп бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион лойиҳа бўйича максимал нархни таклиф этадиган талабгор аниқлангунга қадар давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нарх уч марта эълон қилинганидан кейин бошқа талабгорлар махсус рақамли белгиларни кўтармасалар, аукционда бу нарх бўйича савдолар тўхтатилади. Охирги бўлиб махсус рақамли белгини кўтарган талабгор эълон қилинади ва аукцион ғолиби ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционда сотиб олинган ҳайвонларни тўғри парваришлаш, боқиш ва сув билан таъминлаш мақсадида аукцион ғолиби лойиҳанинг қолган 90 (тўқсон) фоиз пул миқдорини тўлиқ тўлаганидан сўнг эгалик ҳуқуқини қўлга киритгунига қадар қоракўлчилик ширкати ишчиларига мазкур ўтарда ҳайвонларни назорат қилувчи ўзининг ишончли вакилини бириктириб қўйиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Аукционда ғолиб бўлган талабгор Комиссия баённомасини имзолашдан ва тўлов бўйича ўзининг мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, унинг ғолиб бўлгани тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан аванс закалати қайтарилмасдан бекор қилинади ҳамда мазкур лойиҳа бўйича қайтадан аукцион эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Аукционда талабгорлар мавжуд бўлмаган ёки битта талабгор иштирок этган тақдирда, аукцион бўлиб ўтмаган ҳисобланади ва Комиссия қарори билан унинг такроран ўтказилиши бир ҳафта муддатга сурилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Агар муайян лойиҳага фақат битта талабгор ҳужжат топширган бўлса, бунда аукцион яна икки марта қолдирилган бўлса ҳамда учинчи марта ҳам битта талабгор бўлса, Комиссия қарори билан мазкур лойиҳа унинг бошланғич баҳосига 5 (беш) фоиз қўшилган ҳолда ушбу талабгорга сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Аукцион тугаганидан сўнг Комиссия лойиҳанинг сотилганини, унинг нархи ва ғолибнинг рақамини эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Аукцион ўтказилган кунда Комиссия томонидан аукцион натижалари ва ғолиб тўғрисида уч нусхада баённома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённоманинг бир нусхаси аукционда ғолиб бўлган талабгорга берилади, иккинчи баённома белгиланган тартибда ер майдони ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилиш учун туман ҳокимлигига юборилади, учинчи нусха аукцион бўйича ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Аукцион якунларига кўра тузилган баённомада қуйидаги маълумотлар ўз аксини топади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотилган лойиҳа бўйича мулклар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу лойиҳага бириктирилган яйловлар майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳанинг сотилиш нархи, тўлов тартиби ва шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олувчи тўғрисида маълумот ва унинг манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа бўйича сотилган мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Комиссия уч кун муддатда аниқ талабгорнинг ғолиблиги тўғрисидаги баённомани, лойиҳа бўйича мулк ҳақи батамом тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бошқа тегишли ҳужжатларни туман ҳокимиятлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида фермер хўжалигини ташкил этиш тўғрисида туман ҳокими белгиланган тартибда қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Лойиҳага бириктирилган ер майдони (яйловлар)да жойлашган ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномасини расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномасида, фермер хўжалиги мажбуриятларидан ташқари қуйидагилар ҳам назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд ихтисосликни сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган яйловларни бошқа шахсларга ижарага бермаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйловлар ҳосилдорлигини ошириш тадбирларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйловлар таназзулга учрашининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда сотиб олинган мулкдан оқилона фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномасида фермер хўжалигининг бошқа мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Аукционда иштирок этиш учун тўланган аванс закалати Комиссия томонидан қуйидагиларга қайтариб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этишга рад жавобини олган шахсларга — рад этилган кундан бошлаб уч банк иш кунидан кечиктирмасдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда ғолиб бўлмаган талабгорларга — аукцион ўтказилган кундан бошлаб уч банк иш кунидан кечиктирмасдан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда кўрсатилган ҳолларда нақд пул билан тўланган аванс закалати нақд пул шаклида, пул ўтказиш йўли билан тўланган аванс закалати эса — пул ўтказиш орқали қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Аукционда қоракўлчилик ширкатлари мулки сотилиши билан боғлиқ барча ҳужжатлар бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш лозим бўлган алоҳида йиғмажилдлар юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Йиғмажилдга аукцион тўғрисидаги эълон, талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, аукцион натижаси бўйича баённоманинг бир нусхаси ҳамда аукцион ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар солиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Аукцион орқали қоракўлчилик ширкати мулкини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда қоракўлчилик ширкатининг кредиторлик қарзини қоплашга йўналтирилади, маблағнинг қолган қисми ушбу хўжаликнинг пайчилари орасида уларнинг пайлари миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Наслчилик қоракўлчилик ширкатларини масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Комиссия наслчилик қоракўлчилик ширкатларини масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилишни Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Комиссия наслчилик қоракўлчилик ширкатларини масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш масаласини мулкий пайлар кўринишидаги улуши бўлган қоракўлчилик ширкатлари аъзоларининг умумий йиғилишида кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Наслчилик қоракўлчилик ширкатларини масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил этишда хўжалик аъзоларининг мулкий пайлар улушидан келиб чиқиб, уларнинг умумий йиғилишидаги розилиги билан икки ёки ундан кўп масъулияти чекланган жамиятлар ташкил қилиниши мумкин. Масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этишда мулкий улуши бўлган иштирокчиларнинг сони 50 нафардан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Наслчилик қоракўлчилик ширкатларини икки ёки ундан кўп масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил этишда қоракўлчилик ширкатларининг мулки асосий ва бошқа воситалари бириктирилган ер участкалари жойлашувининг ҳудудий бутунлиги сақланган ҳолда масъулияти чекланган жамиятларнинг улуш билан қатнашувчилари ўртасида мутаносиб тартибда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятлар орасида қоракўлчилик ширкатларининг умумий фойдаланишдаги асосий воситалари (маъмурий бинолар, машина-трактор парклари, турли техник воситалар, омборхона ва бошқалар)ни тенг қисмда тақсимлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, мазкур воситалар аукцион орқали қонунчиликда белгиланган тартибда сотилиши мумкин. Бунда тушган маблағлар уларнинг пай улушларига мутаносиб миқдорда тақсимланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Қоракўлчилик ширкатининг кредиторлик қарзи янги ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятлари мулкий улуш қатнашувчиларининг пай улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Барча тайёрланган ҳужжатлар Комиссия томонидан наслчилик қоракўлчилик ширкати аъзоларининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наслчилик қоракўлчилик ширкатининг умумий йиғилиши аъзолари умумий йиғилишда масъулияти чекланган жамият устави лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хусусида ўзларининг фикрлари ва таклифларини билдиришлари ва келишилган уставни тасдиқлашлари, шунингдек, жамият бошқарувини, раис (директор)ни ва тафтиш комиссияси (тафтишчи)ни сайлашлари мумкин. Бундай ҳолда умумий йиғилиш таъсис йиғилиши ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий таъсис йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, улар камчиликлар бартараф этилганидан сўнг қайтадан тақдим этиш учун муддати кўрсатилган ҳолда Комиссияга қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Наслчилик қоракўлчилик ширкатини масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил қилишда пай улушлари бўлган шахслар томонидан масъулияти чекланган жамиятнинг устав жамғармасига ўз улушларини киритишни рад қилган тақдирда Комиссия пай улушларининг мансублиги бўйича белгиланган тартибда қайтарилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Масъулияти чекланган жамият аъзолари таъсис йиғилиши ўтказилганидан сўнг масъулияти чекланган жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ барча зарур ҳужжатларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси қоракўлчилик ширкати мулкини топшираётган моддий масъул ходимлари ва масъулияти чекланган жамиятнинг қабул қилиб олаётган масъул ходимлари томонидан имзоланади ҳамда Комиссия раиси ва масъулияти чекланган жамиятнинг сайланган раиси (директори) томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Масъулияти чекланган жамият раиси (директори) уч кун мобайнида қабул қилинган ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман ҳокимлигига таъсис ҳужжатларини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъулияти чекланган жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномасини расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Масъулияти чекланган жамият давлат рўйхатидан ўтказилганидан бошлаб наслчилик қоракўлчилик ширкати масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ушбу Низомнинг талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар


I. УМУМИЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР


I босқич

Қоракўлчилик ширкатларини фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш бўйича Комиссия тузиш.

Туман ҳокимлиги

2 кун


II босқич

Қоракўлчилик ширкатларини фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш.

Туман ҳокимлиги, Комиссия

3 кун


II. ҚОРАКЎЛЧИЛИК ШИРКАТЛАРИНИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ҚИЛИШ СХЕМАСИ


I босқич

Қоракўлчилик ширкатларини фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида умумий йиғилиш қарорини қабул қилиш.

Комиссия, қоракўлчилик ширакатлари

5 кун


II босқич

Қоракўлчилик ширкатларининг ер участкалари ва мулкини хатловдан ўтказиш, уларнинг баланс қийматини аниқлаш ва фермер хўжаликларини ташкил қилиш лойиҳаларини шакллантириш.

Комиссия, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими

2 ой


III босқич

Хатлов якунига кўра қоракўлчилик ширкатлари мулкини сотиш бўйича аукцион савдолар ўтказиш тўғрисида эълон қилиш.

Комиссия

Лойиҳалар шакллангандан кейин
2 кун давомида


IV босқич

Аукцион савдоларида иштирок этиш учун берилган аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш.

Комиссия

Эълон берилган кундан бошлаб
1 ой давомида


V босқич

Шакллантирилган лойиҳалар асосида қоракўлчилик ширкатлари мулкини сотиш бўйича аукцион савдоларини ўтказиш.

Комиссия

Комиссия томонидан тасдиқланган Жадвал асосида аризаларни қабул қилиш тугаганидан кейин 2 кун ўтгач


VI босқич

Лойиҳада назарда тутилган мулк учун аукцион савдоларида ғолиб деб эълон қилинган талабгор томонидан тўловлар суммасини тўлиқ киритиш.

Ғолиб деб топилган талабгор

Аукцион ўтказилган кундан кейин 1 ой давомида


VII босқич

Фермер хўжалигини ташкил қилиш учун ғолиб деб топилган талабгорнинг тегишли ҳужжатларини туман ҳокимлигига тақдим этиш.

Комиссия

3 кун


VIII босқич

Фермер хўжалигини ташкил қилиш ва Комиссия томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар асосида ер участкасини бириктириш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш.

Туман ҳокими

5 кун


III. ҚОРАКЎЛЧИЛИК ШИРКАТЛАРИНИ МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТЛАР ЭТИБ ҚАЙТА ТАШКИЛ ҚИЛИШ СХЕМАСИ


I босқич

Қоракўлчилик ширкатларини масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида умумий йиғилиш қарорини қабул қилиш.

Комиссия,

қоракўлчилик ширкатлари

Иш режаси тасдиқланганидан кейин 5 кун давомида


II босқич

Қоракўлчилик ширкатларининг ер участкалари ва мулкини хатловдан ўтказиш, уларнинг баланс қийматини аниқлаш ва масъулияти чекланган жамиятлар ташкил қилиш лойиҳаларини шакллантириш.

Комиссия, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими

1 ой


III босқич

Ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятнинг устави ва бошқа зарур ҳужжатларини тайёрлаш ва унинг таъсис мажлисини ўтказиш.

Комиссия

5 кун


IV босқич

Масъулияти чекланган жамиятни ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳужжатларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома тузиш.

Комиссия, қоракўлчилик ширкатлари ва масъулияти чекланган жамиятлар раислари

2 кун


V босқич

Масъулияти чекланган жамиятни ушбу жамият раиси тақдим этган ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда жамиятга ер участкаларини бириктириш тўғрисида туман ҳокимининг қарорини қабул қилиш.

Туман ҳокими

5 кун

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативларини (ширкатларини) фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи

4.

Туман молия бўлими бошлиғи

5.

Туман Фермерлар кенгаши раиси

6.

Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

7.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази директори

8.

Туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи

9.

Туман газ таъминоти ташкилоти филиалининг раҳбари

10.

«Ўзагрокимёҳимоя» АЖ ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

11.

Туман «Агротехсервис» МТП МЧЖ раиси

12.

Туман «Сувоқава» филиали бошлиғи

13.

Туман статистика бўлими бошлиғи

14.

Туман давлат ветеринария бўлими бошлиғи

15.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки бўлими бошқарувчиси

16.

Қоракўлчилик ширкати раиси

17.

Қоракўлчилик ширкати бош бухгалтери

18.

Қоракўлчилик ширкати бош иқтисодчиси

19.

Қоракўлчилик ширкати бош зоотехниги

20.

Қоракўлчилик ширкати ветеринария врачи

21.

Қоракўлчилик ширкати омбори мудири

22.

Қоракўлчилик ширкатини қуриш бўйича мутахассис

23.

Қоракўлчилик ширкати бош муҳандиси

24.

Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассиси, Комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Комиссия таркибига туман ҳокими томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион савдоларида иштирок этиш аризаларини рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИТОБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ариза берувчининг Ф.И.Ш.

Лойиҳанинг тартиб рақами

Мулкнинг бошланғич нархи

Аукцион савдоларини эълон қилиш санаси

Аризани қабул қилиш санаси

Закалат тўланганлиги тўғрисида ҳужжатнинг санаси ва рақами

Ариза берувчининг имзоси ҳамда билет ва махсус рақамли белги берилган санаси

Аукционда иштирок этишни рад қилиш тўғрисидаги хатнинг санаси ва рақами

Аукционни ўтказиш куни

Аукцион натижаси

(ғолиб бўлди ёки бўлмади),

шунингдек, лойиҳа рақами

Мулк тўлови,

тўлов ҳужжатининг сана ва рақами

Ер участкаси берилиши учун туман ҳокимлигига юборилган ҳужжатлар ва сана

Бошқа маълумот*






Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Устунларда бошқа маълумотлар: аукцион савдосининг кечикиши ёки такрор ўтказилишига (такрор ўтказишга асос кўрсатилган ҳолда) доир аванс закалатини қайтариш тўғрисида (тўлов ҳужжатининг санаси ва рақами кўрсатилган ҳолда) ҳамда аукционга тегишли бошқа барча маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПҚ-4817-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сонли қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сон «Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сон «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори 6-иловаси II-бўлимининг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори 1-иловасининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ««Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1083-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ««Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1084-сон қарорлари) (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 13-сон, 200-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 03.09.2020 й., 07/20/4817/1254-сон; 10.02.2021 й., 07/21/4984/0098-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 09.07.2021 й., 06/21/6259/0657-сон, 27.04.2022 й., 07/22/224/0349-сон; 31.01.2025 й., 07/25/34/0096-сон)