Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019 12.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2090-11
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 12.12.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2090-11
Date of entry into force
19.12.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2090-11]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сонли «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3113, 04.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир М. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 12 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
284-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 декабрдаги 284-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 58 ва 581-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«58. Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.

581. Тошкент вилоятида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.».

2. 80-банднинг саккизинчи хатбошиси «бошқармаларидан» деган сўздан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 801 ва 802-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«801. Тошкент шаҳрида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
802. Тошкент вилоятида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «далолатномаси» деган сўз «ордери» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда, корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг қуйидаги кўчмас мулклари учун (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) ҳам мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини хусусийлаштиришда аниқланмаган кўчмас мулк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги мазмундаги 1321-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1321. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйишда, ушбу Йўриқноманинг 57, 58, 581 ва 582-бандлари қоидаларига риоя қилинади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 136-банднинг еттинчи хатбошиси «бошқармалари» деган сўздан кейин «(Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонаси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 215-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозлар ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида сақланади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 258-банддаги «депозитарийлардан» деган сўзлар «инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 260-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«260. Банкда (бошқа кредит ташкилотида) сақланаётган омонат, мерос берувчининг номидаги қимматли қоғозлар мавжудлигини тасдиқлашда, нотариус меросхўрлардан омонат дафтарчасини (банк омонати шартномасини ёки омонат мавжудлигини исботловчи бошқа тегишли ҳужжатни), қимматли қоғозларга нисбатан эса тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг маълумотномасини талаб қилади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, ушбу маълумотнома тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан идоралараро сўров орқали олинади. Омонат дафтарчалари нусхалари ва маълумотномалар мерос ишига бириктирилган бўлиши керак.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 325-банднинг олтинчи хатбошисидаги «депозитарий» деган сўз «тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 569-модда)