Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.06.1999 йилдаги 280-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.06.1999 йилдаги 280-сон
Date of entry into force
01.06.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ СУВ ВА ГАЗНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ, УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясига мувофиқ, истеъмол қилинаётган энергия манбаларини зарур даражада ҳисобга олиш ва тежашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 1999 — 2004 йилларда уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш дастури топшириқлари бажарилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан қурилаётган (реконструкция қилинаётган) уй-жойлар сув ва газни ҳисобга олувчи уй ва квартира приборларисиз фойдаланишга қабул қилинишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ пайдо бўлувчи масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқобил манбаларни жалб қилган ҳолда газ ва сувни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ва ўрнатишни маблағ билан таъминлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой-коммунал хизматларининг ҳисобга олиш приборлари ўз вақтида ўрнатилиши бўйича ўзини ўзи бошқариш маҳаллий органлари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ва газни ҳисобга олиш приборлари ўрнатилиши ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш приборлари асосан танлов асосида сотиб олиниши асос қилиб олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, сув ва газни ҳисобга олиш приборлари технологик асбоб-ускуналар жумласига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республиканинг сув ҳисобга олиш приборларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 — 2004 йилларда Ўзбекистон Республикасида сув ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқариш Дастури 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сувжиҳозгаз» қўшма корхонаси ва «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг ишлаб турган майдонларда ва асбоб-ускуналар билан газ ва сувни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва кенгайтириш, барча бутловчи буюмларни кейинчалик «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарган ҳолда кооперация асосида корпус деталлари, жиҳозлар ва ностандарт асбоб-ускуналарни олинган фойдадан ўз маблағлари ҳисобига тайёрлаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, «Ўзэлтехсаноат», «Ўзмашсаноат», «Ўзкимёсаноат» уюшмаларига ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларга, сув ва газни ҳисобга олиш приборларини тайёрлашда қатнашувчи корхоналарнинг буюртманомалари бўйича деталлар, жиҳозлар ва ностандарт асбоб-ускуналар тайёрлашда кооперация шартларида қатнашиш тавсия қилинсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 45-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ва газни ҳисобга олиш приборлари ишлаб чиқаришни маблағ билан таъминлаш ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маблағлари, шунингдек жалб қилинган кредит ресурслари ҳисобига амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш ва ўрнатишни маблағ билан таъминлаш:
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 45-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
квартира ва уйларда — квартира ва уй-жойлар мулкдорлари ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойлар ва квартираларнинг муҳандислик коммуникациялари мукаммал тузатилганда, уйлар қурилганда (реконструкция қилинганда) — тузатиш ёки қурилишнинг смета қиймати доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги сув ва газни ҳисобга олиш приборлари, шунингдек уларга бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари белгиланган тартибда республика инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ресурсларини иқтисод қилиш комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган техник-иқтисодий асослар ва маблағ билан таъминлаш схемалари тақдим этилганда сув ва газни ҳисобга олиш приборларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун энергия билан таъминлаш махсус республика счётидан маблағ ажратиш масаласини кўриб чиқиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда сув ва газни ҳисобга олиш приборларига хизмат кўрсатилишини ва улар текширилишини таъминласинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзстандарт» агентлиги маркази сув ва газни ҳисобга олиш приборларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналарга ишлаб чиқаришни метрологик жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилишда ёрдам кўрсатсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999 йил 1 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
280-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 6-сон, 30-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда;2002 й., 5-6-сон, 45-модда; 2003 й., 1-2-сон, 9-модда; 2005 й., 19-20-сон, 143-модда)