Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
22.02.2021
04.09.2017 06
06.03.2017
08.08.2016
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр ҳисобига олишни такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун асосланган солиқ солинишини таъминлаш, шунингдек «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатга олиш тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг 2016-2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда 2016-2017 йиллар мобайнида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказишни, шунинг билан бир вақтда уларни Маълумотларни йиғиш ва ишлов бериш механизмини стандартлашни ҳисобга олган ҳолда кадастр ахборот тизимида ҳисобга қўйишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган хатлов натижалари бўйича туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органларига жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисида ахборот беришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича бир ҳафта муддатда 2-иловага мувофиқ комиссиялар ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳоли ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказишнинг мақсади ва аҳамияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий масъулият Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарлари, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 3 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
251-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом 2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан (кейинги ўринларда хатлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимига ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатлов — кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни топиш ва аниқлашга қаратилган, уларнинг миқдори, сифати ва ҳуқуқий ҳолати тўғрисида ахборот олиш учун амалга ошириладиган кадастр чора-тадбирлари мажмуаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, махсус текшириш ва изланишлар, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолаш ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектлари — жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дала ишлари — ишчи гуруҳ томонидан уларнинг доимий иш ўрни бўлган бинодан ташқарида бажариладиган дала ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ эгаси — битим асосида ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа эга жисмоний ва юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш — ерлардан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан қурилган иморат — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа иморат, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар хатловнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтзорларнинг эгаларини, улардан фойдаланувчиларни, уларнинг ижарачилари ва мулкдорларини ҳамда улар эгаллаб турган ер участкаларининг майдонларини, бино ва иншоотларнинг ҳажмини, дарахтларнинг турлари ва сонини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасида тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгалланган ва қурилган иморатларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер эгалиги, ердан фойдаланиш ва ижара соҳасида ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулк солиғини ва ер солиғини ҳисоблаш учун солиққа тортиш объектларини тўлиқ ҳисобга олишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотларни йиғиш, ишлов бериш механизмини стандартлашни ҳисобга олиш ва кадастр ахборот тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти органларини кўчмас мулк объектлари тўғрисида ишончли ва тўлиқ ахборот билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хатловдан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси), давлат солиқ инспекцияси, ички ишлар бўлими ва тегишли шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини кенгаши вакилларидан иборат таркибда тузиладиган дала ишларини бажаруви ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) томонидан бажарилади. Ишчи гуруҳга Давлат корхонаси вакили раҳбарлик қилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ хатлов жараёнида мазкур Низомда белгиланган тартибда кўчмас мулк объектларини текшириш, ер участкасини суратга олиш, бино ва иншоотларнинг ташқи ва ички ўлчамларини ўлчаш, кўп йиллик дарахтларнинг турларини ва сонларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ёки улар томонидан фойдаланилаётган, шу жумладан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар ва кадастр ҳужжатлари бўлмаган кўчмас мулк объектлари хатлов объекти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. Хатловни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хатловни ўтказиш учун қуйидагилардан иборат бўлган тайёргарлик ишлари амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
филиаллар идора архивида мавжуд бўлган маълумотларни, кадастр йиғмажилдларини, бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларини бериш бўйича материалларни ва ҳужжатларни йиғадилар;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив маълумотлари натижалари бўйича асосий қидириш маълумотларини (ушбу қарор қабул қилинган йил, ер участкасини бериш тўғрисида қарор қабул қилган органнинг номи, ер участкасининг жойлашган жойи (манзили) ҳамда ер участкасини олган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг тўлиқ номини кўрсатган ҳолда ер участкаларини бериш тўғрисида қарорлари бўлмаган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар ва у тегишли давлат архивларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қабул қилингандан кейин олинган ер участкалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорларини, Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни амал қилган даврда (1990 йил 20 июнь — 1998 йил 1 июль) олинган ер участкалари бўйича ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари ва ундан олдинги йилларда олинган ер участкалари бўйича халқ депутатлари туман, шаҳар, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмитасининг қарорларини қидириш учун юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) идоравий архивларида мавжуд бўлган бино ва иншоотларни қуриш учун берилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни йиғадилар ва кейинчалик уларнинг ихтиёрида бўлган ҳужжатларни филиалларга тақдим этадилар;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари ўзларининг кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини филиаллари базасидаги маълумотлар билан солиштирадилар. Солиштириш натижаси бўйича филиалларга уларнинг идоравий архивларида ва электрон базасида бўлмаган кўчмас мулк объектларининг рўйхатини ҳамда кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг — солиқ тўловчиларнинг идентификация рақамини тақдим этадилар;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар (шаҳарлар) давлат архивлари, рўйхатлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида филиалларига қоғоз ва электрон шаклда архивда мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини бериш тўғрисида давлат ҳокимияти органларининг, ўзини ўзи бошқариш органларининг, халқ депутатлари туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) Кенгашлари ижроия қўмиталарининг (ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами) қарорлари ёки улар томонидан қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги қарорлари тўғрисида ахборот тақдим этадилар. Қидириш маълумотлари қисман берилган ёки берилмаган тақдирда давлат архивлари филиаллари талабларининг тематик талабларни бажариш мақсадида белгиланган тартибда бажарилишини таъминлайдилар;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиаллар Ишчи гуруҳ аъзоларидан маълумотлар олингандан сўнг беш кун мобайнида идоравий архивда мавжуд бўлган материалларнинг мазкур Низом талабларига жавоб беришини таҳлил қиладилар ва кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини ҳамда алоҳида кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилмайдиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхатини тузадилар.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тайёргарлик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига тушадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини қоплаш маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатловдан ўтказиш бошланишидан олдин ўн кундан кечиктирмай жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилиши тўғрисида огоҳлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта мобайнида филиалларга тегишли маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида мавжуд бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотларини) тақдим этадилар;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларнинг рўйхатини олгандан сўнг ўн кун мобайнида кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган жисмоний шахсларнинг рўйхати филиалларга мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилади.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олинган маълумотлар бўйича алоҳида рўйхатга киритилган хатловдан ўтказиладиган кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ хатлов ишлари бошланган кундан бошлаб икки кун мобайнида объектга чиқиб қуйидагиларни аниқлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгасининг маълумоти бўйича ёки филиал ихтиёрида бўлган маълумотлар бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳужжатларнинг мавжудлигини, унинг номини, берилган санасини ва рақамини), ер участкасига, бинога, иншоотга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини (кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ва рақами ҳамда ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси);
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг умумий майдони, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича ҳамда ер участкасини суратга олиш ва майдонини ҳисоблаш натижалари бўйича ўзбошимчалик билан эгалланган ерларнинг майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларнинг умумий майдони қайта қурилган ва қўшимча қурилган иморатларни ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни ҳисобга олган ҳолда, жойлардаги текширув маълумотлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахтларнинг турлари ва сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларнинг қурилган йили, шартнома бўйича қурилишнинг бошланиши ва тугалланиши, агар ушбу ҳужжат бўлмаса — жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг, бино ва иншоотнинг фойдаланиш мақсади — амалдаги фойдаланилиши бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалигининг мақоми (юридик шахс ташкил этган ҳолда ва ташкил этмасдан) — деҳқон хўжалигини ташкил этиш ҳақида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда яшаётган оиланинг хўжалик юритиш шакли (шахсий ёрдамчи хўжалик ёки юридик шахс ташкил этган ҳолда ёки ташкил этмасдан тузилган деҳқон хўжалиги), деҳқон хўжалигига айлантирилган бўлса, деҳқон хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган реестр рақами ва санаси — жисмоний шахсда мавжуд бўлган ҳужжатлар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктларидан ташқарида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини юритиш учун илгари берилган ер участкасининг мавжудлиги (ер участкасининг майдонини аниқлашда ушбу участкани бериш тўғрисидаги қарор асос қилиб олинади, шунингдек ер участкасини суратга олиш ва майдонини ўлчаш бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшни ер участкаларининг эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари билан низолар борлиги — жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлари бўйича ва қўшни ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер ижарачилари ва мулкдорларидан сўров йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларнинг ҳажми — уларни ташқи томонидан ўлчаш йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир қаватдаги алоҳида хоналарнинг ўлчами — ички ўлчов йўли билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларнинг конструктив қисмларининг ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бинонинг муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хатловни ўтказишда ер участкасининг 1:2000 масштаб бўйича белгиланган тартибда кадастр сурати олинади. Планда барча бино ва иншоотлар, ер турлари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг (мавжуд бўлса) чегараси акс эттирилади. Ер участкасини кадастр суратига олиш учун алоҳида тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хатловни ўтказиш бўйича дала ишлари тугаллангандан кейин мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилади. Далолатнома Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий эгаси бўлган шахс ёки тилхат бўйича унинг вакили бўлган шахс томонидан имзоланади ва филиалнинг раҳбари томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси жисмоний ва юридик шахсга топширилади, иккинчиси — филиал вакилида туман (шаҳар) бўйича хатлов материалларини умумлаштириш учун қолдирилади. Далолатномага ишнинг ижрочиси, ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори томонидан имзоланган ер участкасининг плани илова қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Кадастр йиғмажилдлари мавжуд бўлмаган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган миқдорда тегишли жисмоний ва юридик шахслар маблағлари ҳисобига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли маҳаллалар фуқаролар йиғини кенгашлари маълумотлари бўйича эгалари номаълум ёки узоқ муддат мобайнида йўқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича хатлов ишлари мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хатлов ўтказишда ер участкаларининг чегаралари ва майдонлари, бино ва иншоотларнинг қайта қуриш, ёнма-ён қуриш, қўшимча объектларни қуриш ва шу кабилар натижасида техник параметрлари ўзгарганлиги аниқланганда, улар мавжуд кўчмас мулк объектлари кадастр йиғмажилдига белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш йўли билан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган ҳолда ҳисобга олинади. Далолатнома икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси жисмоний ва юридик шахсга топширилади, иккинчиси — филиал вакилида қолади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мавжуд материалларда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлар етишмаган тақдирда, мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган маблағлар ҳисобига кўчмас мулк объектларини жойида текшириш йўли билан етишмаган маълумотларни йиғиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хатлов натижаларидан норози бўлган жисмоний ва юридик шахс — кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаси туман (шаҳар) ҳокимига ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. Хатлов натижаларини умумлаштириш, кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Филиаллар томонидан хатлов натижалари бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Кўчмас мулк объектларининг хатлов маълумотлари бўйича йиғма жадвал тузилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Филиал томонидан тайёрланган хатлов натижалари Ишчи гуруҳ томонидан пухта таҳлил қилинади ва ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш, ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бузиш ёки уларни мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш, ер участкаларининг майдонларини қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар билан мувофиқлаштириш масалаларини ҳал қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш масалаларини кўриб чиқадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) томонидан ўзбошимчалик билан қурилиш тўғрисидаги маълумотларни, бино ва иншоотларни тегишли рухсатсиз, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қайта ихтисослаштириш ва қайта қуриш ҳолатлари кўриб чиқилади ва таҳлил қилинади, кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларнинг зарурлиги ёки бузишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асосланган таклифлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига ҳуқуқларини белгилаш масалалари бўйича таклифларни тайёрлашда, уларни кўриб чиқишда ва ҳал қилишда Ишчи гуруҳ, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажаришни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда Комиссиялар деб аталади) ва туман (шаҳар) ҳокимлари қуйидаги қоидаларга амал қилишлари зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, қурилишдан бўш бўлган ер участкалари, ушбу ер участкаларини уларни олдинги эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ёки мулкдорларига қайтиб бериш ёхуд бошқа жисмоний ва юридик шахсларга бериш имкони бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддасига мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ушбу ер участкаларида қилинган сарф-харажатлар қопланмаган ҳолда олиб қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида бино ва иншоотлар қурилган ҳолатларда ҳар бир жисмоний ва юридик шахс бўйича иморатни ўзбошимчалик билан қуриш ҳолатлари ўрганилади ҳамда бино ва иншоотлар бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини бузиб, уларга белгиланган тартибда берилган ер участкаларида, шунингдек шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига мувофиқ уларни бузиш тўғрисида судларга даъво аризаси киритиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари, уларни олиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний шахсларга деҳқон хўжалигини юритиш учун берилиши мумкин, меъёридан ортиқча эгаллаб олинган ер участкалари эса — Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 46-моддасига мувофиқ вақтинчалик фойдаланишга ёки ижарага якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачилик юритиш учун берилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний ва юридик шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан жисмоний ва юридик шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида қуриладиган иморат учун берилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу мақсадлар учун белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўн беш йил мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний ва юридик шахслар томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ Комиссия томонидан ушбу жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлиши кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ёки халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари (Қорақалпоғистон Республикасида — Жўқорғи Кенгес) қарорлари билан қишлоқ аҳоли пунктлари ёки уларнинг бир қисмлари шаҳар ва шаҳарчалар чегарасига киритилган ҳолатларда, жисмоний шахсларга деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун илгари берилган ер участкалари аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ўша ер участкалари жойлашган ҳудудларда қайта қурилиш амалга оширилгунга қадар илгари белгиланган тартибда берилган миқдорда жисмоний шахсларнинг фойдаланишида қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун бошқа ҳуқуқларда ва тартибда олинган ёки уларга ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса, ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 19-моддасига мувофиқ мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахс томонидан бир неча уй-жой сотиб олинган ёки бошқа уй-жой мерос бўлиб қолган бўлса, унга ушбу уй-жойлар жойлашган ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ўтади ва жисмоний шахсга Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига мувофиқ ушбу уй-жойлар эгаллаган барча ер участкалари бириктириб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатловни ўтказиш жараёнида туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари билан расмийлаштирилмаган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларидан жисмоний ва юридик шахслар томонидан ерларни ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланиш оқибатларининг юзага келишини инобатга олган ҳолда фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ер участкаларига ҳуқуқларни белгилаш ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш ёки уларни жисмоний ва юридик шахсларда мулк ҳуқуқи билан сақлаб қолиш масалаларини ҳал қилиш бўйича тайёрланган таклифлар Комиссияга кўриб чиқиш учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва олиб қўйиладиган ер участкалари мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бино ва иншоотлари бузиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган амалда фойдаланилаётгани бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида ер участкалари бериладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш, жамоа боғдорчилиги ва узумчилиги юритиш учун ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларсиз фойдаланилаётган ер участкалари амалда фойдаланилаётгани бўйича умрбод мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида барпо этилган бино ва иншоотлари мулк ҳуқуқи билан уларга тегишли деб эътироф этиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун бериладиган жисмоний шахсларнинг рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан белгиланган мақсадларда ва давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган майдонлар доирасида фойдаланилаётган ер участкалари тайёрланган таклифларда акс эттирилмайди ва туман (шаҳар) ҳокимнинг қарори билан тасдиқланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таклифлар Комиссияга алоҳида аҳоли пунктларида, қишлоқларда, овулларда ёки маҳаллаларда хатлов ишлари тугаллангач тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия материалларни олган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида тақдим этилган таклифларни жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича кўриб чиқади, таклифларнинг асосланганлигини ўрганади, шубҳа туғилганда — қўшимча ахборот беришни таклиф қилади, зарур ҳолатларда таклифларга ўзгартиришлар киритади. Мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилаган жисмоний ва юридик шахсларнинг якуний рўйхати Комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади ва туман (шаҳар) ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Туман (шаҳар) ҳокими тақдим этилган таклифларни кўриб чиқади ва улар ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлса, беш кун мобайнида ўзининг қарори билан тасдиқлайди. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарорида жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини тартибга солиш бўйича қарорларни амалда бажарилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар ҳам назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритиш ва жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкаларига, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки материалларни судга бериш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Хатлов ўтказилган ҳар бир кўчмас мулк объекти бўйича белгиланган тартибда кадастр йиғмажилди тайёрланади, у хатлов натижалари тасдиқлангандан кейин туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкалари бериш ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги қароридан кўчирмалар билан тўлдирилади. Кадастр йиғмажилди Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ягона маълумотлар базасига киритиш учун электрон-рақам шаклига айлантирилади. Хатлов натижалари бўйича кўчмас мулкнинг кадастр йиғмажилди икки нусхада тайёрланади, унинг бир нусхаси ҳуқуқ эгасига, иккинчиси — хатлов ишларини бажарган филиал архивида сақланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Хатлов ишлари тугаллангач ва туман (шаҳар) ҳокими томонидан тегишли қарор қабул қилингач мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда кўчмас мулк объектларнинг хатловдан ўтказиш натижалари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича амалга оширилган чораларнинг йиғма жадвали тузилади ва ўн кун мобайнида қоғоз ва электрон кўринишда туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Хатлов натижалари туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқлангандан сўнг ўн кун мобайнида кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш тўғрисида ҳисобот тузилади, ҳисобот филиал раҳбари томонидан имзоланади ва корхонанинг архивида сақланади. Ҳисоботда қуйидагилар мавжуд бўлади:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушунтириш хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилган таклифлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг баённомаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимининг хатлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш натижаларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича йиғма жадвал.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Хатлов натижасида ҳар бир кўчмас мулк объекти тўғрисида олинган маълумотлар кўчмас мулк объектларини автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш учун ягона маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ер участкаларига, бино иншоотларга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказмаган жисмоний ва юридик шахслар ер участкалари жойлашган жойдаги филиалларга (тадбиркорлик субъектлари буюртмани «ягона дарча» марказларига беришади) ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун буюртма беришлари зарур. Кадастр йиғмажилди хатлов материалларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Филиаллар хатлов ишлари тугаллангандан кейин ягона маълумотлар базасини янгилаш ва кўчмас мулк объектларининг кўрсаткичларида юз берган ўзгаришларни ҳисобга олиш чораларини кўрадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Хатлов бўйича бажариладиган ишларнинг сифати юзасидан назоратни Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Хатловни ушбу Низом нормаларини бузган ҳолда амалга оширганлик учун тегишли филиалларнинг ходимлари, Ишчи гуруҳ ва Комиссия раҳбарлари ва аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ер участкаларига белгиланган ҳуқуқлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларига бўлган мулк ҳуқуқини тан олиш масалалари бўйича асосланмаган қарорлар қабул қилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Хатлов масалалари бўйича низоларни кўриб чиқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
___________________________ маҳалласи бўйича кўчмас мулк объектлари тегишли бўлган, узоқ муддат йўқ бўлган жисмоний шахслар РЎЙХАТИ
ва ички ишлар бўлими ____________________________________________________________________,
(лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)
вакиллари томонидан кўчмас мулк объектидан фойдаланувчи жисмоний шахс ёки юридик шахснинг вакили ______________________________________________________________________ иштирокида тузилди.
(фамилияси, исми, отасининг исми)
Кўчмас мулк объектини хатловдан ўтказиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
6. Ер участкасининг майдони: ҳужжат бўйича ___________ га, амалда _________ га. 7. Деҳқон хўжалигининг мақоми: юридик шахсни ташкил этган ёки ташкил этмаган ҳолда тузилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами ва санаси)_______________________________________________________________________________________ 8. Қишлоқ жойда яшовчи оиланинг хўжалик юритиш шакли: шахсий ёрдамчи хўжалик ёки деҳқон хўжалиги, агар деҳқон хўжалигига айлантирилган бўлса туман ҳокими қарорининг санаси ва тартиб рақами аниқланади _______________________________________________________________________________________ 9. Деҳқон хўжалиги (шахсий ёрдамчи хўжалик) юритиш учун аҳоли пунктидан ташқарида ажратилган ер участкасининг майдони ___________________________________________ га, туман ҳокими қарорининг __________________________________________________ санаси ва тартиб рақами. 10. Қўшни ер эгаси ва ердан фойдаланувчилар ўртасида низолар мавжудлиги ___________. 11. Бино ва иншоотларни қуришга рухсат берувчи ҳужжатнинг мавжудлиги, рухсатноманинг берилган санаси ва тартиб рақами ______________________________. 12. Туман (шаҳар) ҳокимининг бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномани тасдиқлаш ҳақидаги қарори мавжудлиги, санаси ва тартиб рақами _______________________________________________________________________________________ 13. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот: реестрдаги ёзув № ___________ ______йил «______» ________________ ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома серияси № __________, берилган санаси ____ йил «____» ________________ 14. Бино, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот: реестрдаги ёзув № ________ , _______ йил «____» _________________________ бино, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома серияси № ______, берилган санаси _____ йил «_______» _________________ 15. Хатлов жараёнида аниқланган бошқа маълумотлар _______________ Ушбу далолатномага 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ер участкасининг плани ҳамда бино ва иншоотнинг тавсифи илова қилинади. Вакиллар:
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалидан _______________________________________________________________________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бино ва иншоотнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАВСИФИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Бинолар, иншоотлар
ва кўп йиллик дарахт турларининг номи
Қурилган йили
Бинонинг ташқи ўлчами,
кв.м
Умумий майдони,
кв.м
Девор материали
Эскириш даражаси, %
Муҳандислик коммуникацияларининг мавжудлиги
Кўп йиллик дарахтлар
сони
Умумий
Фойдали, яшаш
Электр таъминоти
Сув таъминоти
Канализация
Иссиқ сув таъминоти
Иссиқлик энергияси таъминоти
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг хатлови бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙИҒМА ЖАДВАЛ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи
СТИР
Объектнинг жойлашган жойи
Ер участкалари тўғрисида маълумотлар
ер участкасининг кадастр рақами
ер участкасининг мўлжалланган мақсади
ҳуқуқ тури
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
ер участкасини умумий майдони, га
реестр рақами ва санаси
гувоҳноманинг серияси ва рақами
ҳужжат бўйича
шу жумладан ўзбошимчалик билан эгаллангани
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
Жадвалнинг давоми
Бино ва иншоотлар тўғрисида маълумотлар
Бино ва иншоотдан фойдаланиш
мақсади
қурилган йили
умумий майдони,
кв. м
девор материали
эскириш даражаси, %
ҳуқуқ тури
(агар белгиланган бўлса)
қурилишнинг ҳуқуқий мақоми
ҳуқуқни тасдиқловчи
ҳужжатнинг номи, санаси ва рақами
бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
умумий
фойдали,
(яшаш)
реестр рақами ва санаси
гувоҳнома серияси ва рақами
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш натижалари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш бўйича амалга оширилган ишларнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙИҒМА ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи
СТИР
Объектнинг жойлашган жойи
Ер участкалари тўғрисида маълумотлар
ер участкасининг кадастр рақами
ер участкасининг мўлжалланган мақсади
ҳуқуқ тури
ер участкасининг умумий майдони, га
умумий
шу жумладан
қайтарилган
мавжуд ҳужжат бўйича
амалда фойдаланишда
шахсий фойдаланишда
ўзбошимчалик билан эгалланган
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
Жадвалнинг давоми
Бино ва иншоотлар тўғрисида маълумотлар
бино ва иншоотдан фойдаланиш
мақсади
ҳуқуқ тури
қурилган йили
умумий майдони,
кв. м
ўзбошимчалик билан қурилганлар
ҳуқуқни тасдиқловчи
ҳужжатнинг номи
санаси ва рақами
бино, иншоот ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
умумий
фойдали,
(яшаш)
реестр рақами ва санаси
гувоҳнома серияси ва рақами
14
15
16
17
18
19
20
21
22
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш ишларининг белгиланган муддатда ва сифатли бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси
лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи
лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) бош архитектори
лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) давлат бош санитария врачи
лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) табиатни муҳофаза қилиш давлат инспектори
лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар: 1. Комиссияларнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссияларнинг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 132-модда)