Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2019 20.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2813
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг қарори, 20.07.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2813
Date of entry into force
25.07.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2813]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2019 йил 16 апрелдаги 15, 01/ҚҚ-сонли «Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2813-1, 22.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2016 йил 26 май,

5-сон

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Ж. ИСМАИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 26 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15/кк-сон

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2016 йил 26 майдаги 5, 15/кк-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар (бундан буён матнда чақирилувчилар деб юритилади) ўртасида танлов ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Танлов — бу чақирилувчининг умумжисмоний тайёргарлиги ва билим даражасини аниқлашга қаратилган махсус тадбирлар мажмуасидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Танлов ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш учун барча чақирилувчиларга бир хил шарт-шароит яратиб бериш, шунингдек ошкораликни, ижтимоий адолатни ҳамда самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муддатли ҳарбий хизматга чақиришда чақирилувчиларнинг билим савиясини ва умумжисмоний тайёргарлик даражасини холисона баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибини соғлом, интеллектуал салоҳиятли, юксак билимга эга чақирилувчилар билан бутлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман (шаҳар) чақирув комиссияси чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган, шунингдек танловда юқори балл тўплаган чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида қарор чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Танлов ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда Давлат тест маркази деб юритилади) билан биргаликда мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари томонидан ташкил этилади ҳамда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синовлар 25 сентябрдан келгуси йилнинг 15 январигача ўтказилади. Тест синовлари 10 октябрдан келгуси йилнинг 15 январигача ўтказилади. Йилнинг 16 январидан 21 январига қадар танлов учун захира кунлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танловга чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган чақирилувчилар жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Чақирилувчилар ҳар йилги танловда фақат бир марта иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари томонидан, билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовлари Давлат тест маркази томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан белгиланган таълим муассасаларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танлов тадбирларига жамоат тартибини сақлаш учун ички ишлар органлари, зарурий ҳолларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш ходимлари жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Танлов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумий раҳбарлиги остида ташкил этилади ва ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
июль ойида танловни ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатма, шунингдек дастлабки саралаб олиш режасини тайёрлайди ҳамда 15 июлга қадар ҳарбий округ штабларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 сентябрга қадар ҳарбий округ штаблари томонидан тақдим этилган, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тест синовларини ўтказиш жадвали, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг рўйхати, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган бинолар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ва Давлат тест марказига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларида танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни жойларга бориб ўрганади ҳамда уларга бу борада амалий ёрдам кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳарбий округ штаблари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг кўрсатмаси ва дастлабки саралаб олиш режасини олгач, 25 июлга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (бундан буён матнда ҳудудлар деб юритилади) кесимида мудофаа ишлари бошқармаларининг ҳарбий хизматчилари таркибидан тест синовларини мувофиқлаштирувчиларни тайинлайди, танловни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги ҳарбий округ штабининг буйруғини қабул қилиб, ижро учун мудофаа ишлари бошқармалари (бўлимлари)га юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига 5 сентябрга қадар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Тест синовларини мувофиқлаштирувчи сифатида тайинланганлар рўйхатини, шунингдек 10 сентябрга қадар мудофаа ишлари бошқармалари томонидан тақдим этилган тест синовларини ўтказиш жадваллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг рўйхатлари ҳамда тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган бинолар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларида танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни жойларга бориб ўрганади ҳамда уларга бу борада амалий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
октябрь ойининг иккинчи жумасидан бошлаб, кейинчалик ҳафтанинг ҳар жумасида мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларида ўтказилаётган танлов натижалари ҳақидаги умумлаштирилган маълумотни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига танлов якунлангунига қадар тақдим этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мудофаа ишлари бошқармалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий округ штабининг танловни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги буйруғи ҳамда дастлабки саралаб олиш режасини олгач, 1 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраб мурожаат этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус тадбирлар режаси тасдиқлангач, унинг нусхасини, шунингдек мудофаа ишлари бошқармасининг тегишли кўрсатмаси ва дастлабки саралаб олиш режасидан кўчирмаларни 5 августга қадар мудофаа ишлари бўлимларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 сентябрга қадар мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиб, кўчирмасини 10 сентябрга қадар мудофаа ишлари бўлимларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тақдим этилган чақирилувчиларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовларини ўтказиш жадваллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларининг рўйхатлари ҳамда тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган бинолар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб 5 сентябрга қадар ҳарбий округ штабига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловга жалб этилган чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирларини ташкил этади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовларини мувофиқлаштирувчилар билан биргаликда чақирилувчиларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовларини ташкил этади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест марказидан олинган тест синовлари натижаларини мудофаа ишлари бўлимларига етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
октябрь ойининг иккинчи жумасидан бошлаб, кейинчалик ҳафтанинг ҳар жумасида мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларида ўтказилаётган танлов натижалари ҳақидаги умумлаштирилган маълумотни танлов якунлангунига қадар ҳарбий округ штабига тақдим этиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мудофаа ишлари бўлимлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 августдан 30 августга қадар чақирилувчиларнинг шахсий йиғмажилдларига мувофиқ чақирув ресурсларини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 августга қадар туман (шаҳар) ҳокимлигига танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраб мурожаат этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 сентябрга қадар чақирилувчиларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовларини ўтказиш жадваллари, аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг рўйхатлари ҳамда тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган бинолар тўғрисидаги маълумотни мудофаа ишлари бошқармасига юборади, мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчига эслатмани мудофаа ишлари бўлими ҳудудидаги фуқаролар учун қулай ва кўринарли жойга осиб қўяди ҳамда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича рўйхат тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларни ташкил этади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синови ўтказиладиган кундан 10 кун олдин мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Тест синовида қатнашувчи чақирилувчиларнинг рўйхатини ёзма ва электрон шаклда тест синовларини мувофиқлаштирувчи орқали Давлат тест марказига тақдим этади ҳамда мудофаа ишлари бўлими ҳудудидаги фуқаролар учун қулай ва кўринарли жойга осиб қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари билан танловнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши билан боғлиқ тарғибот-ташвиқот ҳамда тушунтириш ишлари олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчиларнинг титул варақаларини расмийлаштиради, чақирилувчиларни чақирилувчилар рўйхатига мувофиқ тест синовларига тўлиқ етиб келишларини таъминлайди, тест синовлари ўтказиладиган кундан бир кун олдин чақирилувчининг рухсатномасини чақирилувчиларга тарқатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йилнинг 30 январига мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ икки нусхада Танлов натижаларининг якуний рўйхатини тузади ҳамда унинг биринчи нусхасини мудофаа ишлари бўлими ҳудудидаги фуқаролар учун қулай ва кўринарли жойга осиб қўяди, иккинчи нусхаси эса мудофаа ишлари бўлимида юритиладиган тегишли жилдга тикилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматга танлов варақасини расмийлаштиради. Чақирилувчиларнинг якуний рўйхатда қайд этилган тартиб рақами уларнинг танлов варақасига ёзиб қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов натижалари тўғрисидаги маълумотни чақирув комиссиясига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат тест маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест материаллари сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази вакиллари, ҳарбий округ штаби томонидан ҳудудларга тайинланган тест синовларини мувофиқлаштирувчилар, аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари билан семинар машғулотларини ташкил этади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат тест маркази вакиллари, тест синовларини мувофиқлаштирувчилар, аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларни махсус йўриқномалар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган миқдордаги тест материалларини тест ўтказиладиган кундан уч кун олдин мудофаа ишлари бошқармаларига Давлат фелдьегерлик хизмати орқали, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эса тест синовларини мувофиқлаштирувчи орқали етказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчиларнинг билим даражасини аниқлаш бўйича ташкил этилган тест синовларини назорат қилади ва мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимларига амалий ёрдам кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Муддатли ҳарбий хизматга чақириш мудофаа ишлари бўлимига муддатли ҳарбий хизматга юбориш учун белгилаб берилган режа ва унга ўн фоиз қўшимча миқдоридаги чақирилувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда танлов натижаларига кўра юқорироқ балл тўплаган чақирилувчилар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур бобда назарда тутилган тегишли нормативларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мудофаа ишлари бошқармасининг вакили раҳбарлигида мудофаа ишлари бўлими ҳамда умумтаълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мутахассислари томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Чақирилувчиларга дастлаб нормативларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар ҳамда уларни бажариш тартиби умумтаълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мутахассиси томонидан тушунтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларда мудофаа ишлари бўлими қошидаги чақирув тиббий комиссияси томонидан ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган чақирилувчилар қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Чақирилувчилар умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовларга спорт кийимида келишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси 15 балли шкала бўйича баҳоланиб, ҳар бир нормативга «аъло» баҳо учун — 5 балл, «яхши» баҳо учун — 4 балл, «қониқарли» баҳо учун — 3 балл берилади, «қониқарсиз» баҳо учун балл берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Чақирилувчилар қуйидаги кетма-кетликда умумжисмоний нормативларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турникда тортилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 метрга югуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 000 метрга югуриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Белгиланган барча турдаги умумжисмоний нормативлар бир кунда бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нормативлар оралиғида чақирилувчиларга дам олиш учун камида 10 дақиқа вақт берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Белгиланган нормативларни узрсиз сабабларга кўра топширмаган ёхуд топширишдан бош тортган чақирилувчиларга балл берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Умумжисмоний нормативларнинг бирортасидан «қониқарсиз» баҳо олган чақирилувчи тест синовларига киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Умумжисмоний нормативларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Турникда тортилиш нормативини бажаришда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўл кафтлари турникда олдинга қаратилган ҳолда ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғриланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ияк турник устига тўлиқ ўтгунга қадар қўллар букилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу нормативни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жуфт тутилган оёқларни 450 гача букишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Турникда тортилиш нормативи қуйидагича баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11 маротаба ва ундан кўп тортилганда — «аъло»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-10 маротаба тортилганда — «яхши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6 — 8 маротаба тортилганда — «қониқарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 — 5 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда — «қониқарсиз» деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. 100 метрга югуриш нормативи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стадионнинг югуриш йўлакчаси қаттиқ, қопламаси текис жойларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. 100 метрга югуриш нормативи қуйидагича баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14,2 сония ичида бажарган тақдирда — «аъло»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14,3 — 14,6 сония ичида бажарган тақдирда — «яхши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14,7 — 15,8 сония ичида бажарган тақдирда — «қониқарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15,9 сония ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. 3000 метрга югуриш нормативи стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3000 метрга югуриш нормативини бажариш вақтида йўлакчаларни кесиб ўтиш ва юриб ҳаракатланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. 3000 метрга югуриш нормативи қуйидагича баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12,45 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «аъло»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12,46 — 13,0 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «яхши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13,1 — 13,35 дақиқа ичида бажарган тақдирда — «қониқарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13,36 дақиқа ва ундан юқори вақтда бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Умумжисмоний тайёргарлик синовларида биринчи марта қониқарсиз баҳоланган чақирилувчиларга навбатдаги умумжисмоний тайёргарлик синовларида тегишли нормативни яна бир марта қайта топширишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Белгиланган муддатда узрли сабабларга кўра қатнашмаган чақирилувчилар учун қўшимча умумжисмоний тайёргарлик синовлари захира кунлари мудофаа ишлари бошқармаларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар узрли сабаб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчининг синовларга келишига имкон бермаган касаллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин қариндошининг (қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, хотин, фарзанд, бобо, буви, шунингдек хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари) вафот этганлиги ёки оғир касаллиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчига боғлиқ бўлмаган ҳолда унинг синовларга келишига имкон бермаган табиий офат ёки бошқа ҳолатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Умумжисмоний тайёргарлик синови натижаларини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Умумжисмоний тайёргарлик синовларининг натижалари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхатга киритилади. Рўйхат мудофаа ишлари бошқармасининг вакили, мудофаа ишлари бўлими ҳамда умумтаълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг мутахассислари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Рўйхатда кўрсатилган баҳолар синов ўтказилган куни чақирилувчиларга ўқиб эшиттирилади ҳамда рўйхат чақирилувчилар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Рўйхат мудофаа ишлари бўлимида 2 йил давомида сақланади, сўнгра ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Умумжисмоний тайёргарлик синови натижасидан норози бўлган чақирилувчи умумжисмоний тайёргарлик синовлари натижаси эълон қилингандан кейин уч иш куни давомида мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи номига ёзма равишда шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Мудофаа ишлари бошқармалари умумжисмоний тайёргарлик синовлари натижаларидан норози бўлган чақирилувчилар рўйхатини шакллантириб, уларни навбатдаги умумжисмоний тайёргарлик синовларида синовдан ўтказади ва натижалари бўйича чақирилувчиларга ёзма равишда асослантирилган жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Чақирилувчиларнинг билим даражасини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Чақирилувчиларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ўтказиладиган бино ва аудиториялар тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Биноларни тест синовларига тайёрлаш бўйича жавобгарлик туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бириктирилган таълим муассасаси зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ҳар бир аудиториядаги ўринлар сони 30 ёки 60 нафар кишига мўлжалланган бўлиши шарт. Аудиториялар етарли миқдордаги столлар, стуллар, тест материалларини тарқатиш ва қабул қилиш учун алоҳида стол билан таъминланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ҳарбий округ штаби буйруғи асосида тест синовини ташкил этиш ва ўтказиш учун ҳудудлар бўйича камида бир нафардан тест синовларини мувофиқлаштирувчи тайинланади. Мудофаа ишлари бошқармаларида тест синовларини мувофиқлаштирувчи учун тест материалларини сақлашга алоҳида хона ва сейф ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Тест синовларини мувофиқлаштирувчи тест материалларини мудофаа ишлари бошқармаларидан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан тайинланган мувофиқлаштирувчилар Давлат тест марказидан қабул қилиб олиш, тест синовлари ўтказиладиган бинога олиб бориш ва олиб келиш учун масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тест топширишга рухсат берилган чақирилувчилар тест синовлари ўтказиладиган бинога мазкур Низомнинг 11-иловасига мувофиқ Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган Тест синовларида қатнашувчи чақирилувчиларнинг аудитория рўйхатига асосан фуқаролик паспорти ва чақирилувчи рухсатномаси билан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Чақирилувчилар тест синовлари бошланишидан олдин 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақасини тўлдириш тартиби билан таништирилади ва жавоблар варақасининг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритади. Ушбу жараён учун ажратилган вақт тест ўтказиш учун белгиланган вақт меъёрига кирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Тест синови ўтказиладиган кун учун шакллантирилган рўйхатда мавжуд бўлган, бироқ тест синовларига узрсиз сабабларга кўра келмаган чақирилувчилар учун қўшимча тест синови ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узрли сабабларга кўра қатнашмаган чақирилувчилар учун қўшимча тест синовлари жадвалда белгиланган захира кунларида ўтказилади. Бундай ҳолатларда мудофаа ишлари бошқармалари ушбу чақирилувчиларнинг рўйхатини шакллантириб тест синовига қатнашмаганлик сабабини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги орқали Давлат тест марказига 3 кун олдин тақдим этади. Узрли сабаблар рўйхати мазкур Низомнинг 36-бандига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Тест синовлари бошланганидан кейин аудиторияга тест синовлари ўтказилишига масъул бўлган шахслардан бошқа ҳеч ким киритилмайди ва чақирилувчилар билан тест саволлари бўйича савол-жавоблар ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Тест синовлари қуйидаги фанлардан ўтказилади ва ҳар бир тўғри жавобга 1 балл берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-блок: математика фанидан 25 та савол, максимал — 25 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-блок: она тили фанидан 25 та савол, максимал — 25 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-блок: Ўзбекистон тарихи фанидан 10 та савол, максимал — 10 балл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча фанлар бўйича максимал — 60 балл йиғилади.

Саволлар китобидаги тест саволларининг сони 60 та, уларни ечиш учун 1 соат 50 дақиқа вақт ажратилади, жавоблар варақасини тўлдириш учун яна қўшимча 20 дақиқа вақт ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ҳар бир саволга 4 та («А», «В», «С», «D») жавоблар варианти берилган бўлиб, чақирилувчи фақат улардан биттасини белгилаши, кейинчалик жавоблар варақасининг мос фан блокидаги доирачани бўяши керак, ҳар бир саволга битта жавоб белгиланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Жавоблар варақаси чақирилувчи томонидан кўк (ҳаворанг) пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жавоблар варақасида тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган, жавоблар варақасини алмаштирган, фан блоклари ўрнини алмаштириб бўяган, жавоблар варақасининг тегишли блокларида фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзмаган, имзо қўймаган, жавоблар варақаси рақамларини бўяган чақирилувчиларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлдирилган жавоблар варақаси чақирилувчининг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Чақирилувчи тест синовларига микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, мобиль телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа чақирилувчига узатса ёки ёрдам берса, тест синови учун ажратилган вақт тугагандан кейин тест материалларини топширишдан бош тортса, тест материалларини аудиториядан ташқарига чиқарса, саволлар китоби варақасини йиртса тест синовлари ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ҳамда тест синовларини мувофиқлаштирувчи иштирокида аудитория раҳбари ва кузатувчилар томонидан мазкур Низомнинг 12-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ далолатнома тузилади ва чақирилувчи тест жараёнидан четлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Тест синовларини топшириш вақтида чақирилувчининг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан сабабсиз чиққан чақирилувчилар такроран тест синовларига қўйилмайди, бундан соғлиғининг ёмонлашуви ва бошқа узрли ҳолатларга кўра тест материалларисиз, аудитория кузатувчиси назорати остида аудиториядан чиқиш ҳолатлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Аудитория раҳбари ажратилган вақт тугаганлиги, жавоблар варақасининг мос равишда фан блокларидаги доирачаларга бўяш учун қўшимча равишда ажратилган 20 дақиқа бошланганлигини эълон қилганда, чақирилувчилар саволлар китоби билан ишлашни тўхтатиб, жавоблар варақасининг мос равишдаги фан блокларидаги доирачаларни бўяшни бошлаши, ажратилган қўшимча вақт тугагани эълон қилинганда жавоблар варақаси билан ишлашни тўхтатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Тест материаллари Давлат тест марказига олиб келинганидан кейин натижа етти иш кунида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази уч иш куни ичида тест синови натижаларини Давлат фельдъегерлик хизмати орқали мудофаа ишлари бошқармаларига етказади. Тест синови натижалари тест синовларини мувофиқлаштирувчи томонидан мудофаа ишлари бошқармаларидан қабул қилиб олинади ва шу куннинг ўзида мудофаа ишлари бўлимларига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тест синови натижалари чиқарилган кунда тест синовларини мувофиқлаштирувчи томонидан Давлат тест марказидан қабул қилиб олинади ҳамда шу куннинг ўзида мудофаа ишлари бўлимларига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Мудофаа ишлари бўлимлари тест натижаларини икки иш кунида эълонлар тахтасига жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Давлат тест маркази тест синови ўтказиш жадвалида белгиланган кундан уч кун олдин, чақирилувчиларнинг рўйхати, уларнинг сонига асосан тенг миқдордаги чақирилувчиларнинг рухсатномалари, саволлар китоби, жавоблар ва титул варақаларини Давлат фельдъегерлик хизмати орқали, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эса тест синовларини мувофиқлаштирувчи орқали бевосита тегишли мудофаа ишлари бошқармаларига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Тест синовлари мазкур Низом талаблари асосида ташкил этилмаса, Давлат тест маркази ходимлари томонидан тест синовлари бекор қилинади ва тест синовларини мувофиқлаштирувчи иштирокида далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тест синовларини мувофиқлаштирувчининг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Тест синовларини мувофиқлаштирувчи тест синови ўтказиш жадвалида белгиланган кундан уч кун олдин Давлат фельдъегерлик хизмати орқали, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эса Давлат тест марказидан тўғридан-тўғри тест топширувчиларнинг рўйхатини, уларнинг сонига тенг миқдорда чақирилувчи рухсатномаларини, саволлар китобларини, жавоб варақаларини ҳамда титул варақаларини қабул қилиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Тест синовларини мувофиқлаштирувчи тегишли ҳудуд бўйича тест жараёнини ташкиллаштиради ва унга умумий раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Тест синовларини мувофиқлаштирувчи тест синовларининг ўз вақтида бошланиши ва тугашини қатъий назорат қилади, тест синовларини адолатли, холисона ва белгиланган талаблар асосида ўтишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Тест синовларини мувофиқлаштирувчи тест жараёни бошланишидан аввал аудитория раҳбари ва кузатувчилари билан тест синовини ўтказиш бўйича тушунтириш ўтказади. Тест синовлари жараёнида муаммолар бўлганда, зудлик билан Давлат тест марказининг вилоятлардаги доимий вакиллари ёки Давлат тест маркази билан боғланади, муаммони ҳал этиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Тест синовларини мувофиқлаштирувчи ҳар ҳафтанинг жума куни тест топширувчиларнинг сонига тенг миқдордаги саволлар китоблари, жавоблар варақалари ва титул варақалари пакетларини муҳрланган ҳолда Давлат фельдъегерлик хизмати орқали, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эса тўғридан-тўғри Давлат тест марказига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Аудитория раҳбари ва кузатувчиларининг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Аудитория раҳбари ва кузатувчилари тест синовида жамоатчилик асосида иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Тест синови ўтказиладиган аудиторияда тест синовининг мазкур Низом талабларига қатъий риоя этилган ҳолда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан жавобгарлик аудитория раҳбари ва кузатувчисининг зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Аудитория раҳбари ёки кузатувчиси тест синовларини ўтказиш тартибини бузган тақдирда, улар тест синовларини мувофиқлаштирувчи томонидан тест синовидан четлаштирилади ва далолатнома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Аудитория раҳбари аудитория кузатувчисининг фаолиятини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Аудитория раҳбари чақирилувчиларни фуқаролик паспорти ва чақирилувчи рухсатномаси асосида текшириб (расмлар шу чақирилувчига тегишлилигига ишонч ҳосил қилиб), рўйхат асосида аудиторияга киритади, тест синови бошланишига етиб келмаган чақирилувчиларни рўйхатга «қатнашмади» деб киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Аудитория кузатувчиси жавоблар варақалари ва жавоблар варақаси рақамига мос рақамли саволлар китобларини ҳамда титул варақаларини чақирилувчиларга тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Аудитория раҳбари чақирилувчиларга саволлар китобининг рақами билан жавоблар варақасининг рақами мослигини ҳамда тест материаллари нуқсонсизлигини текшириб чиқишларини, жавоблар варақаси ва саволлар китоби муқовасида кўрсатилган тегишли жойга фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, имзо қўйишлари тўғрисида кўрсатма беради ва уларга тест синовлари топшириш тартибини тушунтиради ва тест синови бошланишини эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Аудитория раҳбари белгиланган вақт ўтгандан сўнг чақирилувчиларга тест синовларига ажратилган вақт тугаганлигини эълон қилади ва чақирилувчилардан тест материалларини топширишларини талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Аудитория раҳбари тест материаллари йиғиб олинганидан сўнг саволлар китоби ва жавоблар варақасига шикаст етмаганлигини текшириб, чақирилувчи рухсатномасининг тегишли жойини тўлдириб, имзо қўяди ҳамда чақирилувчиларга тест материаллари топширилганлигини тасдиқлаш мақсадида чақирилувчиларнинг рўйхатига имзо қўйдириб, уларни аудиториядан чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Аудиториядаги барча жавоблар варақаларининг жавоблар варақалари пакетига солиниши учун аудитория раҳбари ва кузатувчиси шахсан жавобгар ҳисобланади. Жавоблар варақаси пакетига қуйидагилар солинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тестда қатнашган чақирилувчиларнинг жавоблар варақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлатилмаган жавоблар варақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовидан четлаштириш тўғрисидаги расмийлаштирилган далолатномалар, тест синовидан четлаштирилганларнинг жавоблар варақалари ва титул варақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нуқсонли тест материаллари бўйича расмийлаштирилган далолатномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовига келмаган чақирилувчиларга тегишли титул варақалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Аудитория раҳбари титул варақалари пакетига тест синовида қатнашган чақирилувчиларнинг титул варақалари ва чақирилувчиларнинг рўйхатини солиб, аудитория кузатувчилари ва чақирилувчилар гувоҳлигида Давлат тест марказининг муҳри билан муҳрлайди ҳамда пакет устидаги маълумотларни тўлиқ расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аудитория раҳбари тест синови тугагандан сўнг тест материалларини тест синовларини мувофиқлаштирувчига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли қарори билан мудофаа ишлари бошқармаларида апелляция мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича апелляция комиссияси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Комиссия таркибига тест синовларини мувофиқлаштирувчи, умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидан фанлар бўйича мутахассислар киритилади. Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи апелляция комиссияси раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Тест синовлари натижасидан норози бўлган чақирилувчи тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин уч иш кун давомида мудофаа ишлари бошқармасида ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Апелляция шикоятига чақирилувчи рухсатномасининг нусхаси илова қилинади. Апелляция шикояти қабул қилинганлиги тўғрисида чақирилувчига мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда хабарнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Чақирилувчи томонидан жавоблар варақаси, саволлар китоби, титул варақаси мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлдирилмаган, шунингдек чақирилувчи тест синовидан четлаштирилган бўлса, шунингдек хабарномада белгиланган кун ва вақтда етиб келмаган чақирилувчининг апелляция шикояти кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини қабул қилиб олган куни Давлат тест марказига апелляция шикоятининг нусхаларини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Давлат тест маркази апелляция шикоятини қабул қилган куни апелляция шикояти асосида чақирилувчиларга тест синови жараёнида тушган саволлар китоби ва жавоблар варақасининг нусхаларини ҳамда тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхатини апелляция комиссиясига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида Давлат тест маркази вакилларини ҳамда аудитория раҳбари ва кузатувчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Апелляция шикояти кўрилаётган чақирилувчига тест синови жараёнида тушган саволлар китоби ва жавоблар варақасининг нусхаларини ҳамда тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида чақирилувчи ўзининг тўлиқ таҳлилини (асосланган ҳолда, яъни мисол ва масалаларни ечган ҳолда) ёзма равишда баён қилади ва қабул қилинган тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Апелляция комиссияси икки иш куни давомида апелляция шикоятини кўриб чиқади. Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади ҳамда баённома апелляция комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади. Апелляция комиссиясининг баённомасидан кўчирма чақирилувчига топширилади. Апелляция комиссияси қарори Давлат тест марказига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қарори юзасидан чақирилувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 26 май

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 26 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 26 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 26 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У. САЛИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 26 май
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Тест синовларини ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи

Жами

Тест синови ўтказиш кунлари

____ октябрь

____ октябрь

ва ҳ.к.

жами

ўзбек

рус

қорақалпоқ

жами

ўзбек

рус

қорақалпоқ

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

ва ҳ.к.

Жами

_______________________________________________

(лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил «____»______________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

1-шакл

Аудитория раҳбарларининг
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Фамилияси,

исми, отасининг исми

Фуқаролик паспорти

серияси ва рақами

Иш жойи

Лавозими

Телефон рақамлари

Изоҳ

ишхона

мобиль

уй

1.

2.

______________________________________________________

(лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2-шакл

Кузатувчиларнинг
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Фамилияси,

исми, отасининг исми

Фуқаролик паспорти

серияси ва рақами

Иш жойи

Лавозими

Телефон рақамлари

Изоҳ

ишхона

мобиль

уй

1.

2.

_____________________________________________

(лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган бинолар тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ

Т/р

Туман (шаҳар) номи

Бино номи

Бино манзили

Аудиториялар сони

Тест синовлари ўтказилиши режалаштирилган хоналарнинг сиғими ва сони

Чақирилувчилар сони

Тест синовлари ўтказиш вақти

30 талик

60 талик

жами

1.

2.

3.

ва ҳ.к.

_____________________________________________

(лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Тест синовларини мувофиқлаштирувчи сифатида тайинланганлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Мувофиқлаштирувчининг

Офицернинг шахсий гувоҳномаси

Телефон

рақамлари

Изоҳ

лавозими

ҳарбий унвони

Ф.И.О.

серияси

рақами

иш

мобиль

1.

2.

3.

4.

____________________________________________________________________

(лавозими, ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича синовлар ўтказиш
ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳудуд номи

Жами

сентябрь

октябрь

ва ҳ.к.

жами

ва ҳ.к.

жами

ва ҳ.к.

1.

2.

3.

...

Жами

_________________________________________________________

(лавозими, ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил «___»____________

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчига
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭСЛАТМА

1. Тест синовларига микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, мобиль телефон, алоқа воситалари ва шпаргалкаларни олиб кириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тест вақтида чақирилувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саволлар китоби ва жавоблар варақасини олгандан сўнг жавоблар варақаси рақами билан саволлар китоби рақами мослигини синчиклаб текшириб чиқади. Саволлар китобининг тест саволларида типографик хато ёки бошқа сабабларга кўра тўла нашр қилинмаган ўринлар ёки бетлар бўлса, дарҳол аудитория раҳбарига хабар беради. Бунда тегишли далолатнома тузилиб, нуқсонли саволлар китоби унга илова қилинади ва чақирилувчи навбатдаги тест синовига киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жавоблар варақасини тўлдиришда чақирилувчи фақат кўк (ҳаворанг) пастали шарикли ручкадан фойдаланади. Фломастер ва сиёҳли авторучка ва гель ручкадан фойдаланиш ман этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчи ўзи ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми ва отасининг исми)ни жавоблар варақасининг тегишли қисмига ёзади ва имзо қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чақирилувчи жавоблар варақасининг рақамини чақирилувчи рухсатномасига кўчириб ёзади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланади. Агар битта саволга икки ёки ундан кўп жавоб белгиланса, ушбу жавобга балл берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тест синовлари қуйидаги фанлардан ўтказилади ва ҳар бир тўғри жавобга 1 балл берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-блок математика фанидан 25 та савол, максимал — 25 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-блок она тили фанидан 25 та савол, максимал — 25 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-блок Ўзбекистон тарихи фанидан 10 та савол, максимал — 10 балл.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча фанлар бўйича максимал — 60 балл йиғилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Берилган 60 та саволга жавобларни танлаш учун 1 соат 50 дақиқа вақт ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чақирилувчи ўзи танлаган жавобларини жавоблар варақасининг тегишли блокига мос равишда кўчиради. Бунинг учун тестга ажратилган вақтдан ташқари 20 дақиқа вақт берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тўлдирилган жавоблар варақаси чақирилувчининг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун чақирилувчи шахсан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жавоблар варақасида тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган, жавоблар варақасини алмаштирган, фан блоклари ўрнини алмаштириб бўяган, жавоблар варақасининг тегишли блокларида фамилияси, исми ва отасининг исмини ёзмаган, имзо қўймаган, жавоблар варақаси рақамларини бўяган чақирилувчиларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тест синови пайтида чақирилувчининг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан сабабсиз чиққан чақирилувчилар қайтадан тест синовларига қўйилмайди, бундан соғлиғининг ёмонлашуви ва бошқа узрли ҳолатларга кўра тест материалларисиз, аудитория кузатувчиси назорати остида аудиториядан чиқиш ҳолатлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тест давомида чақирилувчининг бир-бири билан гаплашиши, жавобларни бир-бири билан маслаҳатлашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиши, тест материалларини бошқаларга узатиши, тест ҳужжатларидан нусха кўчириши ва бошқаларга ёрдам бериши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Чақирилувчи мазкур қоидаларга риоя қилмаса, у тест синовларини ўтказиш тартибини қўпол равишда бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, тест синовидан четлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Чақирилувчиларнинг тест натижалари бўйича эътирозлари мудофаа ишлари бошқармалари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича
РЎЙХАТ

20___ йил «_______» ____________________

Т.р.

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили

Нормативлар номи

Жами

балл

Чақирилувчи имзоси

3 000 метрга югуриш

Турникда тортилиш

100 метрга югуриш

12,45 дақиқа ичида = 5

12,46 — 13,0 дақиқа ичида = 4

13,1 — 13,35 дақиқа ичида = 3

13,36 дақиқа ва ундан юқори = 0

11 марта = 5

9 — 10 марта = 4

6 — 8 марта = 3

5 ва ундан кам = 0

14,2 сония ичида = 5

14,3 — 14,6 сония ичида = 4

14,7 — 15.8 сония ичида = 3

15,9 сония ва ундан юқори = 0

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

1

2

_______________________________________________

(ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

( имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

Тест синовида қатнашувчи чақирилувчиларнинг
РЎЙХАТИ

20___ йил « ____» ______________

Т/р

Вилоят (республика) коди

Туман (шаҳар) коди

Фамилияси, исми, отасининг исми

Изоҳ

1.

2.

...

_______________________________________________

(лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

Танлов натижаларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯКУНИЙ РЎЙХАТИ

исми,

отасининг исми

Туғ. йили

Билим даражаси

Умумжисмоний тайёргарлик даражаси

умумий баллар

Изоҳ

жавоблар варақа-сининг рақами

она тили

(мак. 25 балл)

математика

(мак. 25 балл)

Ўзбекистон тарихи

(мак. 10 балл)

жами

(максимал 60 балл)

3 000

метрга югуриш

турникда тортилиш

100

метрга югуриш

жами

(максимал 15 балл)

тўғри

жавоб

нотўғри
жавоб

балл

тўғри

жавоб

нотўғри
жавоб

балл

тўғри

жавоб

нотўғри
жавоб

балл

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

1.

2.

3.

4.

5.

6.

...

_______________________________________________________________

(лавозими, ҳарбий унвони, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА

11-ИЛОВА

Тест синовларида қатнашувчи чақирилувчиларнинг аудитория

РЎЙХАТИ

20___ йилнинг «___»______________

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Жавоблар варақасининг рақами

Имзо

Изоҳ

1.

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

ва ҳ.к.

Аудитория раҳбари ________________________________________________________________________

(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Аудитория кузатувчиси _____________________________________________________________________

(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА

‎‎Тест ўтказиладиган таълим муассасаси номи Бино‎ Қават‎ Гуруҳ‎

‎‎Тест синовидан четлаштириш тўғрисида
‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎20___йил «____»_______________

‎‎_____________________________ (далолатнома тузилган жой номи)

‎‎Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, чақирилувчи______________________________________
‎___________________________________________________________________________________________

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎махсус коди ______________________, жавоблар варақаси рақами ____________________________________
‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎(тест синовларининг бузилган қоидаси)

‎‎соат ________: ________________________ дақиқада тест синовидан четлаштирилди.

1. Аудитория раҳбари‎

‎‎_____________________________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

______________(имзо)‎

‎‎2. Аудитория кузатувчиси

_____________________________________________(фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

______________(имзо)‎

‎‎3. Тест синовларини мувофиқлаштирувчи

‎‎_____________________________(фамилияси, исми, отасининг исми)

______________(имзо)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: мазкур далолатнома чақирилувчининг жавоблар варақаси ва титул варақаси билан биргаликда елимланиб, жавоблар варақаси пакетига солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган чақирилувчилар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Апелляция комиссияси раисига _____________________________________________ (чақирилувчининг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

‎‎_____________________________________________
‎_____________________________________________
‎(уй, мобиль телефонлари рақамлари)

‎‎ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА
‎АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ

Ҳудуд номи‎

‎‎Туман (шаҳар) номи

Гуруҳ‎

Махсус коди‎

Жавоблар варақаси рақами‎

‎‎Менинг қуйидаги эътирозларимни кўриб чиқишингизни сўрайман:

‎‎1.__________________________________________________________________________________________ 2.__________________________________________________________________________________________ 3.__________________________________________________________________________________________ 4.__________________________________________________________________________________________ 5.__________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________‎‎(чақирилувчи Ф.И.О.)

______________(имзо)‎‎

______________(сана)‎

‎‎Ариза 20____ йил «____» __________________ соат ____________ да кўриб чиқилади.

‎‎____________________________________________________________(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

______________(имзо)‎

______________(сана)‎

М.Ў.‎

‎‎

‎‎(қирқиш чизиғи)
‎---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

‎‎ХАБАРНОМА _________-сон

‎‎Ҳурматли___________________________________________________________________________________

‎‎(чақирилувчининг Ф.И.О.)

‎‎Аризангизни кўриб чиқиш учун 20______ йил «_____» __________________ соат ________________да _______________________________________________________________________ га фуқаролик паспорти

‎‎(таълим муассасаси номи)

‎‎ва чақирилувчи рухсатномангиз билан етиб келишингиз сўралади.
20___ йил «____»‎ ‎‎____________________________________________________________ ______________‎

‎‎(ариза қабул қилувчи Ф.И.О.)

(имзо)‎‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 29-сон, 355-модда)