Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
27.03.2019
23.01.2018 01
13.06.2016
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, давлат хизматларининг электрон шаклга сифатли ўтказилишини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг амалдаги тартибини такомиллаштириш, шу жумладан давлат органлари ҳужжатларининг бирхиллаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги тартиб амалга киритилсин, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибининг такомиллаштирилиши давлат органлари ҳужжатларининг мажбурий равишда бирхиллаштирилишини ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматларини жорий қилиш уларни кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини мажбурий амалга ошириш йўли орқали бажарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш натижасида яратилган ахборот тизимлари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграциялашиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доимий асосда электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари техник ҳужжатлари экспертизасини таъминлашда электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ёки режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотга, электрон давлат хизматлари кўрсатиш регламентларини келишишда эса — электрон шаклда бажариладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги ахборотга алоҳида эътибор қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги, электрон давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда олти ой муддатда уларнинг ваколатлари, вазифалари ва функцияларини белгилаб берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг инвентаризациясини ўтказсин, инвентаризация натижалари бўйича интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиниши керак бўлган, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини тасдиқлаш учун 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссиясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқлар юзага келишининг, кўп вақт кетиши ва молиявий чиқимлар юқорилигининг асосий сабаблари таҳлили ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари сифатли амалга оширилиши доимий асосда қатъий назорат қилинишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 2 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
184-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 184-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиб-таомиллари ва механизмларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом талаблари электрон давлат хизматлари кўрсатувчи, шунингдек электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишда иштирок этадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларга (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини соддалаштириш ва рационализация қилишга қаратилган ташкилий, кадрларга оид, техник, ҳуқуқий ва бошқа чоралар мажмуидан, шу жумладан уларни интерактив режимда кўрсатиш тартиб-таомилларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни қабул қилишдаги бош мезон давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорликни ўрнатиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча мезонлар қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматларига бўлган талаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тўсиқларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматларини кўрсатишнинг кўп вақт олиши ва молиявий чиқимларнинг юқорилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартиби йўқлиги ва (ёки) жойларда электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг шаклланган амалиёти билан электрон давлат хизматлари кўрсатиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган тартиб ўртасидаги катта фарқлар мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни қабул қилишнинг қўшимча мезонлари давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат қилиши сабабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, шунингдек социологик тадқиқотлар (ижтимоий сўровлар, интервью олиш, жисмоний ва юридик шахслардан сўраб чиқиш ва бошқалар) натижалари бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишда давлат органлари томонидан доимий асосда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан ҳар йили тасдиқланадиган интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жорий қилиниши керак бўлган Давлат хизматлари рўйхатидан (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан давлат органлари билан биргаликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш қуйидаги бир ёки бир нечта чора-тадбирларни мажбурий бажаришдан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) таркиби электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасига таъсир кўрсатмайдиган тартиб-таомиллар аниқланган ёки икки ва ундан ортиқ давлат органларига (шу жумладан идоравий мансуб ташкилотларга) амалда айнан бир хил вазифалар ва функциялар берилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ортиқча ва (ёки) такрорловчи тартиб-таомилларини чиқариб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) электрон давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни кўрсатиш билан боғлиқ алоҳида тартиб-таомилларни бажариш муддатларини белгилаш ва (ёки) қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) электрон давлат хизматлари кўрсатиш қийматини белгилаш ва (ёки) камайтириш, шу жумладан тўловни ўтказиш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) электрон давлат хизматлари кўрсатишда фойдаланиладиган давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) электрон давлат хизматларидан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини белгилаш ва (ёки) қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) давлат органларини белгилаш ва (ёки) истисно этиш, шу жумладан уларнинг функцияларини оқилона тақсимлаш ҳисобига электрон давлат хизмати кўрсатиш бўйича у ёки бошқа функцияни бошқа давлат органига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) бошқарув ходимларига қабул қилинган қарорларнинг асосланганлиги учун жавобгарликни юклаган ҳолда уларнинг электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини бажариш давомида қарорлар қабул қилиш ваколатларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Давлат хизматлари марказлари орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш.
(6-бандининг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар давлат органлари ҳужжатларини бирхиллаштиришнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг муайян соҳаси учун ҳужжатларнинг формуляр-намунасини шакллантириш ва унинг асосида ушбу ҳужжатлар тизими учун реквизитлар таркибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳужжатларни энг кўп даражада бир хил хусусиятга келтириш йўли билан ҳужжатларнинг шаклларини ва уларни тузиш ва расмийлаштириш қоидаларини бирхиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳужжатларга фақат аниқ вазифаларни ҳал қилиш учун, шу жумладан ҳужжатнинг юридик кучини тасдиқлаш учун зарур бўладиган реквизитларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳужжатларда ўзгарувчан (доимий бўлмаган) ахборотлар учун маълумотномалар ва классификаторлардан мажбурий фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши билан боғлиқ ишларни тайёрлаш ва ташкил қилиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатишнинг амалдаги тартибини текшириш ва жорий моделини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган моделини тузиш ва жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида давлат органлари томонидан ихтисослаштирилган консалтинг компаниялари жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг амалга ошириш таклиф қилинаётган мақбуллаштирилган модели текширилганлиги, шунингдек автоматлаштириш ва электрон шаклга ўтказиш режалаштирилаётган давлат хизматлари ҳамда уларни электрон форматда кўрсатиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ахборот тегишли ахборот тизимларини ва ахборот ресурсларини яратишга доир техник ҳужжатларда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш давомида ишлаб чиқилган, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва сифатига қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Вазирлик билан келишилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг амалдаги тартибини текшириш ва жорий моделини тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Электрон давлат хизмати кўрсатишнинг амалдаги тартибини текшириш (кейинги ўринларда текшириш деб аталади) давомида қуйидагилар белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизматлари кўрсатувчи ва хизматлар кўрсатишга жалб этилган давлат органлари, шунингдек уларга идоравий мансуб ташкилотлар ва таркибий бўлинмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатишнинг жорий қиймати ва муддатлари, шунингдек хизмат кўрсатилганлиги учун тўлов усуллари ва муддатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиладиган шахсларнинг тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва намуналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасида олинадиган ҳужжатлар рўйхати ва намуналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш доирасида ва хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартибига мувофиқ қўлланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги уч йил ичида электрон давлат хизмати кўрсатиш статистикаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш тартибини ва талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалда қўлланиши таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш масалалари бўйича келиб тушадиган мурожаатлар таҳлили.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Текширишни ўтказиш давомида электрон давлат хизмати кўрсатиш тартибининг босқичма-босқич схемали тасвирини, шунингдек ҳар бир электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиб-таомилини изоҳловчи матнли тавсифни ўз ичига олувчи электрон давлат хизмати кўрсатишнинг жорий модели тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон давлат хизмати кўрсатиш жорий модели электрон давлат хизмати кўрсатишнинг ҳақиқатда шаклланган амалиёти асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Электрон давлат хизмати кўрсатиш тартибининг схемали тасвирида қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати иштирокчилари (давлат органига сўров билан мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек давлат органлари, уларнинг ходимлари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиб-таомиллари (ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириш, аризани қабул қилиш, уни рўйхатга олиш, кўриб чиқиш, ахборот йиғиш, объектни тест синовидан ўтказиш, экспертизадан ўтказиш, текшириш, қарорни тайёрлаш, қарорни келишиш, қарорни тасдиқлаш, қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиш, электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасини бериш ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиб-таомилларини бажариш ҳужжатлари ёки натижалари (аризалар, келишувлар, кўчирмалар, маълумотномалар, шартномалар, лицензиялар, хатлар, гувоҳномалар, квитанциялар, билдиришномалар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатишнинг амалдаги тартиби доирасида ва унга мувофиқ қўлланиладиган ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш барча тартиб-таомилларини бажариш муддатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Схемали тасвирда барча иштирокчилар, ҳужжатлар ёки тартиб-таомилларни бажариш натижалари, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ўзаро боғлиқ ишлаши, шунингдек электрон давлат хизмати кўрсатиш ҳар бир тартиб-таомилини бажариш изчиллиги акс эттирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Электрон давлат хизмати кўрсатилишини текшириш ва жорий моделини тузиш уни кўрсатиш тартибининг таҳлилини ўтказиш учун зарур, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасига таъсир кўрсатмайдиган ва (ёки) улардаги маълумотларнинг ишончлилиги давлат органига сўров билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахснинг иштирокисиз текширилиши мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон шаклда ва ариза берувчи фойдалана олиши мумкин бўлган ўзаро ҳамкорлик усуллари ва шаклларидан фойдаланиб амалга оширилиши мумкин бўлган, давлат органига сўров билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахслар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилиши электрон тарзда амалга оширилиши мумкин бўлган ва (ёки) таркиби электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасига таъсир кўрсатмайдиган, бажарилиши муддатлари қисқартирилиши мумкин бўлган тартиб-таомилларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлланиладиган ўзаро ҳамкорлик усулларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир тартиб-таомилни амалга оширишнинг йўл қўйиладиган усуллари ва қийматини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон давлат хизмати кўрсатиш натижасини бериш ёки бундай хизматнинг кўрсатилишини рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш мезонларини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг мақбуллаштирилган моделини тузиш ва жорий қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Электрон давлат хизмати кўрсатилишини текшириш ва жорий моделини тузиш тугаллангандан кейин ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган уни кўрсатиш тартибининг таҳлили ўтказилади, шунингдек электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган моделини тузган ҳолда шунга ўхшаш электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг чет эл тажрибаси ва илғор амалиёти ўрганилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган модели уни кўрсатиш тартибининг босқичма-босқич схемали тасвирини, шунингдек ҳар бир электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиб-таомилини изоҳловчи матнли тавсифни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган модели тасвирига қўйиладиган талаблар ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган талабларга ўхшаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган модели ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари кейинчалик амалга оширилишини ҳисобга олиб тузилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган моделини амалга оширишга электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини ва талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва (ёки) янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини тўлақонли бажариш учун зарур бўлган ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш, модернизациялаш ва уларни интеграциялаш йўли билан эришилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида уларни эълон қилиш йўли орқали, шунингдек жамоатчилик фикрини ўрганишнинг бошқа усулларини қўллаш йўли билан мажбурий равишда жамоатчилик томонидан муҳокама қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Давлат хизматларини интерактив шаклга ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиш бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиниши керак бўлган давлат хизматлари рўйхатидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари Вазирлик билан келишув бўйича Рўйхатга киритилмаган давлат хизматларини интерактив шаклга ўтказишлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирлик ҳар йили 1 декабргача янгиланган Рўйхатни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширишни ўтказиш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг жорий ва мақбуллаштирилган моделларини тузиш муддатлари янгиланган Рўйхатдан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Рўйхат Республика комиссияси томонидан тасдиқлангандан кейин Вазирлик давлат органлари билан биргаликда электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг жорий ва мақбуллаштирилган моделларини тузган ҳолда белгиланган муддатларда текшириш ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Электрон давлат хизматини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун Вазирлик электрон давлат хизматлари кўрсатиш принциплари ва тартибини такомиллаштириш заруратини тушунтириш бўйича таништирув тақдимотини ва семинарларни ташкил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари раҳбарлиги остида Вазирликнинг ходимлари, давлат органлари раҳбарларининг ўринбосарлари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ихтисослаштирилган бўлинмалар бошлиқлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибида иштирок этувчи бўлимлар, таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошлиқлари, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил қилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 мартдаги 254-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Электрон давлат хизматлари кўрсатилишини текшириш, жорий ва мақбуллаштирилган моделларини тузиш давомида давлат органлари ишчи гуруҳ аъзоларини зарур ахборот билан, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа материаллар билан, шу жумладан интервью олиш орқали таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Электрон давлат хизматлари кўрсатилишини текшириш, жорий ва мақбуллаштирилган моделларини тузиш якунлари бўйича Вазирлик томонидан электрон давлат хизмати кўрсатишнинг мақбуллаштирилган моделини амалга ошириш зарурлиги асосланишини ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари режасининг лойиҳасини (кейинги ўринларда чора-тадбирлар режаси деб аталади) ўз ичига оладиган тегишли ҳисобот тузилади, бу ҳисобот ишчи гуруҳ мажлисида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси лойиҳасини маъқуллаш ва уни белгиланган тартибда Республика комиссиясига кўриб чиқиш учун киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси ўзининг мажлисида чора-тадбирлар режаси лойиҳасини кейинчалик амалга оширишни ташкил этиш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш учун тақдим этилган ушбу чора-тадбирлар режаси лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Чора-тадбирлар режаси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни бажаришнинг изчиллигини, аниқ муддатларини, давлат органлари масъул бажарувчиларининг номларини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматларини электрон шаклга ўтказишни таъминловчи ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан Республика комиссияси тасдиқлайдиган ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилиши учун давлат буюртмасига киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ва вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарорига мувофиқ таклифлар тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий қилиниши керак бўлган Давлат хизматлари рўйхатига мувофиқ электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Ишлар
Субъектлар
Муддатлар
1-босқич
2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш республика комиссиясига (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) Интерактив шаклга ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматларининг порталида жорий қилиниши керак бўлган Давлат хизматлари рўйхатини (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) тасдиқлаш учун киритиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)
Ҳар йили 1 декабргача
Рўйхатни тасдиқлаш
Республика комиссияси
Мажлисларни ўтказиш муддатларига мувофиқ
2-босқич
Электрон давлат хизмати кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳни тасдиқлаш
Вазирлик
Рўйхат тасдиқлангандан кейин
Рўйхатда назарда тутилган
муддатларга мувофиқ
Электрон давлат хизмати кўрсатилишини текшириш, жорий ва мақбуллаштирилган моделларини тузиш
Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари режасини (кейинги ўринларда чора-тадбирлар режаси деб аталади) ишлаб чиқиш
Ишчи гуруҳ
3-босқич
Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш
Республика комиссияси
Мажлисларни ўтказиш муддатларига мувофиқ
4-босқич
Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича давлат буюртмасига киритиш учун тегишли ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш таклифларини Вазирликка киритиш
Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар
Ҳар йили 1 сентябргача
5-босқич
Чора-тадбирлар режасини амалга ошириш
Электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Вазирлик, бошқа масъул бажарувчилар