Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2019 20.05.2016 йилдаги 163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2016 йилдаги 163-сон
Date of entry into force
30.05.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 14.12.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 996-сонли «Тошкент ҳайвонот боғини келгусида модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ҳайвонот боғини (кейинги ўринларда ҳайвонот боғи деб аталади) замонавий маданий-томоша ва илмий-маърифий давлат муассасаси сифатида ривожлантириш, ҳайвонот боғи коллекциясини ноёб ва экзотик ҳайвонлар билан тўлдиришни таъминлаш, шунингдек ҳайвонларни сақлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. Тадбирлар режаси қуйидагиларга йўналтирилган комплекс тадбирларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи объектлари қуриш, уларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда ёввойи ҳайвонларни тутқинликда сақлаш бўйича халқаро талабларга мувофиқ жиҳозлаш йўли билан ҳайвонот боғи инфратузилмаси ва моддий-техника базасини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зоологик изланишлар, зоологик лабораториялар ва зоомуҳандисликни ривожлантириш учун замонавий илмий мажмуа ташкил этиш йўли билан илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонларни тутқинликда сунъий кўпайтириш, бошқа ҳайвонот боғлари билан ҳайвонларни айирбошлаш, мақсадли махсус ва эпизоотга қарши тадбирларни амалга ошириш ҳисобига ҳайвонот боғи генофондини сақлаш, тўлдириш ва янада бойитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун махсус тўгараклар ташкил этиш, мактаб ўқувчилари учун мультимедиа таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабаларининг ҳайвонот боғида ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётидан ўтишларини ташкил этиш, ўқув курслари, экскурсиялар, кўргазмалар, шунингдек телекўрсатувлар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш йўли билан таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
веб-сайтни такомиллаштириш, ҳайвонот боғи павильонларининг жойлашиши тўғрисидаги батафсил маълумотлар мавжуд бўлган электрон харита — йўл кўрсатувчи яратиш йўли билан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳайвонот боғи ҳудудидаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» ижиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» давлат унитар корхонаси — бош лойиҳачи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар режаси амалда рўёбга чиқарилишини таъминлайдиган асосланган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига ўз вақтида киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар режасида назарда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш учун пудрат ташкилотлари сифатли аниқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси зарур тарзда ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши устидан қатъий давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бажарилган буюртмачининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2016 йилда ҳайвонот боғи объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни молиялаштириш манбалари бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайвонот боғини сақлаш учун унинг харажатларининг ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига бюджетдан маблағ ажратиш тартиби сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳайвонот боғининг ўз эҳтиёжлари учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган махсус биопрепаратлар, витаминлар, озуқа, асбоб-ускуналар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар ва сарфлаш материаллари, шунингдек экзотик ҳайвонлар харид қилиш учун зарур бўлган маблағлар ҳайвонот боғининг буюртманомалари бўйича ўз вақтида конвертация қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳайвонот боғининг ўз эҳтиёжлари учун харид қилинадиган махсус биопрепаратлар, витаминлар, озуқа, асбоб-ускуналар, асбоб-ускуналарга бутловчи буюмлар ва сарфлаш материалларини, шунингдек экзотик ҳайвонларни ташиш учун эълон қилинган юк тарифларининг 10 фоизи миқдорида чегирма берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 15 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Тошкент ҳайвонот боғининг филиалларини қуриш ва Термиз шаҳри ҳайвонот боғини реконструкция қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган Тадбирлар режасига киритилган тадбирларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, донор-мамлакатларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш ишлари мунтазам олиб борилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ҳайвонот боғи билан биргаликда Тадбирлар режаси бажарилиши ҳақидаги ахборот Вазирлар Маҳкамасига йилнинг ҳар чорагида киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги 163-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концепцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент ҳайвонот боғи» давлат муассасаси (кейинги ўринларда ҳайвонот боғи деб аталади) ҳайвонларнинг ноёб ва қимматли турларини сақлаш, кўпайтириш ва табиатга қайта қўйиб юборишга ихтисослашган марказий маданий-томоша ва илмий-маърифий муассаса ҳисобланади, халқаро Қизил китобга ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар коллекциясини ташкил этиш ва уларни сунъий кўпайтириш, аҳолини республика ва жаҳон фаунаси билан таништириш бўйича мақсадли фаолиятни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайвонот боғининг умумий майдони 21,5 гектарни ташкил этади. Бугунги кунда унда 7 мингдан ортиқ ноёб, экзотик ва йўқолиб бораётган ҳайвонлар, балиқлар ва қушлар турлари мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳайвонот боғини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда яқин ва узоқ муддатли истиқболда марказий маданий-томоша ва илмий-маърифий муассаса сифатида унинг фаолиятини ташкил этиш 2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) ишлаб чиқишнинг мақсади ҳисобланади. Концепцияни изчил амалга ошириш ҳайвонот боғининг коллекция фондини тизимли бойитиш ва ўрнини тўлдириш, Ўзбекистоннинг табиий бойлигини, айниқса ҳайвонларнинг ноёб, эндемик ва Қизил китобларга киритилган турларини мунтазам ўрганиш ва сақлаш ишларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга қўшимча туртки беради ва янги имкониятлар очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Концепция ҳайвонот боғини ривожлантириш ва унинг доимий фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инфратузилма ва моддий-техник базани такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи коллекция фондини сақлаш, бойитиш ва ўрнини тўлдириш ишларини тизимли ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ва фаол жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ҳайвонот боғини ривожлантириш бўйича фаолиятнинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инфратузилмани ва моддий-техника базани ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳайвонот боғининг маданий-томоша ва илмий-маърифий фаолиятини ривожлантириш, биринчи навбатда, ҳайвонот боғининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни, мавжуд ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, муҳандислик тармоқларини (сув таъминоти, иситиш, электр таъминоти, канализация коллекторлари тизимларини) таъмирлаш ва тиклаш ишларини оқилона ташкил этиш ва амалга ошириш йўли билан ҳайвонларни сақлаш учун уларнинг табиий яшаш муҳитига энг кўп яқинлаштирилган янада қулай шарт-шароитлар яратишни талаб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳайвонот боғининг инфратузилмасини ривожлантириш қуйидагиларни назарда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд экспозиция вольерлари ташқи кўринишини жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғлари мисолида тубдан ўзгартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд вольерларни реконструкция қилиш ва коллекциянинг сон ва тур таркибини кенгайтириш учун янги замонавий вольерлар қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар учун кўнгилочар-аттракция майдончалари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи ҳудудида юқори технологияли «Акванариум» қуриш ва денгиз жониворлари ва балиқларидан иборат экспозиция яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаунистик тадқиқотларни ривожлантириш учун замонавий илмий мажмуа, шунингдек зоология ва зоомуҳандислик лабораториялари барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи ветеринария шифохонасининг техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш (электрокардиограф, ультратовушли сканер, наркозли нафас бериш аппарати, лаборатория анализаторлари, эндоскопик ва рентген ускуналари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғининг ҳар бир экспозиция объектини ўз йўналишини ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳайвонот боғи фаолияти жараёнида турли фауналарга мансуб ҳайвонларни янги иқлимга кўниктириш (акклимитизация) ва иқлимлаштиришнинг дастлабки босқичи (интродукция) натижалари тизимли асосда умумлаштириладиган илмий-маърифий муассаса сифатида фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий фауна ҳайвонлари ҳисобига коллекциянинг тур таркибини тизимли асосда тўлдириш ва бойитиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда ҳайвонларнинг ноёб ва йўқолиб бораётган турларини жаҳоннинг бошқа ҳайвонот боғлари билан айирбошлаш борасидаги фаолиятни кенгайтириш, булар янги жуфтларни шакллантириш ва ҳайвонот боғи коллекцияси тур таркибини генетик янгилаш учун амалий имконият ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий фаолиятни ривожлантириш, кадрлар малакасини оширишни ва жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғлари мутахассислари билан иш тажрибасини алмашишни тизимли ташкил этиш долзарб йўналишлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Илмий тадқиқотларнинг янада юқори даражасига эришиш мақсадида ҳайвонот боғининг илмий салоҳиятини жумладан инновация йўналишлари бўйича ошириш қуйидагиларни таъминлайдиган чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмани ривожлантириш, жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғлари мисолида замонавий йўналишлар бўйича янги ихтисослаштирилган бўлинмалар (бўлимлар ва лабораториялар) ташкил этган ҳолда илмий-тадқиқот ва илмий-маърифий ишларни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария тадқиқотларининг замонавий даражасини таъминлаш учун лаборатория инфратузилмасини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зараркунандалар ва ҳайвонларнинг касалликларининг доимий мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий шароитларда ҳайвонларнинг қимматли ва ноёб турлари ва зотлари селекцияси ва инкубацияси бўйича замонавий технологияларга равон ўтишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳайвонот дунёси коллекциясини сақлаш, тўлдириш ва бойитиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳайвонот боғи экспозицияларини сақлаш, тўлдириш ва бойитиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонларни тутқинликда сунъий равишда кўпайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатдан ҳайвонлар олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ мақсадга йўналтирилган махсус, эпизоотга қарши тадбирларни мунтазам асосда олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ҳайвонот боғларининг ҳайвонлари билан айирбошлаш орқали ҳайвонот боғи генофондини сақлаш ва бойитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонларни белгиланган тартибда сотиб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳайвонот дунёсининг хилма-хиллигини ўрганиш, ўсиб келаётган авлодда жониворларга муҳаббат ва уларни эҳтиёт қилиш туйғусини тарбиялашда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим соҳасида ҳайвонот боғи муҳим ўрин тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этиш зарурки, ўқитиш бевосита амалий машғулотлар билан узлуксиз боғлиқлиги, жараёнда ҳайвонларнинг бевосита иштирок этиши ҳайвонот боғидаги таълим жараёнининг бош хусусияти ва фарқ қилувчи устунлиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайвонлар билан, айниқса жаҳоннинг бошқа қитъаларида яшайдиган ҳайвонлар билан юзма-юз танишиш учунгина эмас, балки улар билан ишлашнинг амалий кўникмаларига эга бўлиш учун имконият берадиган ресурс сифатида ҳайвонот боғининг мутлақ роли айнан мана шунда намоён бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳайвонот боғининг таълим дастури таълим олувчиларнинг ёшига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий ўрта таълим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий ва маърифий фаолият.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Умумий таълим мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун ташкил этилган «Ёш табиатшунос» тўгарагида машғулотлар ташкил этилишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун мультимедияли таълим ресурслари ишлаб чиқилишини, ҳайвонот боғида дарслар ўтказилишини, бевосита жалб этилган ўқувчилар иштирокида синфдан ташқари илмий-амалий ва тадқиқотчилик фаолияти амалга оширилишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун мультимедияли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, ҳайвонот боғида ишлаб чиқариш, дипломолди амалиётидан ўтиш, бакалаврларнинг диплом, битириш малака ишларини ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлаш, шунингдек ўқув курсларини ташкил этилишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Маданий ва маърифий фаолият тадбирларнинг кенг доирасини, шу жумладан қуйидагиларни қамраб олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи тўғрисидаги кўргазмали ахборот материалларини ишлаб чиқиш, нашр этиш, тайёрлаш ва эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экскурсиялар, кўргазмалар, оммавий маърузалар, телекўрсатувлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бутунжаҳон ер куни», «Бутунжаҳон атроф муҳит куни», «Бутунжаҳон биологик хилма-хиллик куни» «Декоратив кабутарлар фестивали» каби атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммоларига бағишланган тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳайвонот боғи фаолиятининг самарадорлигини ошириш, ахборот ресурсларидан кенг фойдаланиш ва аниқ мақсадли аудиторияни маърифий фаолият билан янада самарали қамраб олиш, шунингдек ҳайвонот боғининг реклама-туристик салоҳиятини ривожлантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш ва кенг қўллаш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-ўқитиш ресурсларини жорий этиш ва тақдим этиш йўли билан (электрон кутубхоналар, электрон китоблар, электрон даврий нашрлар, ахборот тизимлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интерфаол шаклда (веб-сайт, электрон почта, электрон телеконференция);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қидирув ресурслари (каталоглар, қидирув тизимлари) орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳайвонот боғида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш тадбирлари қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғининг веб-сайтида ва оммавий электрон қидирув тизимларида (Google ва бошқалар) ҳайвонот боғи тўғрисида батафсил маълумотни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи ҳайвонот дунёси генофонди шаклланиши тарихига ва унинг ҳозирги ҳолатини ёритишга бағишланган мақолаларни тайёрлаш ва жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи ҳудудида аудио-гид хизматларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғининг ноёб ҳайвонот дунёси тўғрисида зарур обзорли ахборотни тақдим этган ҳолда йўл кўрсатувчи — электрон харитани ташкил этиш, жумладан ҳайвонот боғининг бутун ҳудуди бўйича электрон ахборот дисплейларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот боғи маъмурий-бошқарув биноларини кенг полосали Интернет билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Концепцияни амалга ошириш механизми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Концепция 2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) сифатли ва тўлиқ бажарилиши орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши устидан назорат қилиш Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан амалга оширилади, улар:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига молиялаштириш манбаларини аниқлаштириш учун тегишли лойиҳалар бўйича таклифлар киритадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул бажарувчилар билан биргаликда моддий-техника ресурслари, технологик қувватлар ва шу кабиларни ҳисобга олган ҳолда Тадбирлар режасини ўрганадилар ҳамда аниқлаштириш ва тузатиш бўйича таклифлар тайёрлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Концепцияни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлар ва моддий ресурслардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан мониторинг олиб борадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар режасини, шунингдек Концепцияни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш, амалга ошириш усуллари ва шарт-шароитлари бўйича таклифлар киритадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияни амалга ошириш бўйича Тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тадбирлар режасида белгиланган масъул бажарувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатлар ва ишлар ҳажмига мувофиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлардан аниқ мақсадда ва самарали фойдаланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри ҳокимлигига ҳар чораклик асосида Концепция ва Тадбирлар режасининг амалга оширилиши тўғрисида ахборот тақдим этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига Концепцияни ва Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбаларини аниқлаш учун кейинги йил учун молиявий маблағларга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида асосланган таклифлар белгиланган тартибда киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришишга таъсир қилиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича ўз вақтида зарур чораларни кўриш учун бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг мониторинги доимий асосда олиб борилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 майдаги 163-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 — 2020 йиллар даврида Тошкент ҳайвонот боғини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Масъул вазирликлар ва идоралар

Тадбирни амалга оширишнинг ҳисобланган қиймати*

(млн сўм)

Молиялаштириш манбалари

Бажариш муддатлари

I. Инфратузилма ва моддий-техник базани ривожлантириш

1.

Техник топшириққа биноан ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш бўйича халқаро талабларга мувофиқ Тошкент ҳайвонот боғи (кейинги ўринларда ҳайвонот боғи деб аталади) объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш (маҳаллий қозонхона биносини, совуқ ва иссиқ сув таъминоти, иситиш, энергия таъминоти, газ таъминоти тизимини, шунингдек ҳайвонот боғи вольерларини реконструкция қилиш)

Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Тошкент ҳайвонот боғи, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК

Маҳаллий бюджет

Тошкент шаҳри ҳокимлиги маблағлари

2016 йил

2.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ҳайвонот боғи объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

«Давархитектқурилиш» қўмитаси,

Маданият вазирлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади

Молиялаштириш манбалари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади

2016 — 2020 йиллар

3.

Ҳайвонот боғи ҳудудида вольерлар ва «Акванариум» қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК

Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади

Молиялаштириш манбалари лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши якунлари бўйича аниқланади

2017 йил

4.

Ҳайвонот боғи ҳудудида ташриф буюрувчилар учун замонавий болалар кўнгилочар аттракцион майдончалари, wi-fi зонали қаҳвахоналар ва шу кабиларни ўз ичига олувчи қўшимча қулайликлар ташкил этиш.

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, Тошкент ҳайвонот боғи

1000,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016-2017 йиллар

5.

Ҳайвонот боғида экскурсиялар ташкил этиш учун иккита электромобиль харид қилиш

Тошкент ҳайвонот боғи

700,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016 йил

II. Илмий-тадқиқот ва селекция фаолиятини ривожлантириш

6.

Ҳайвонот боғи тузилмасида ташкил этиладиган зоология ва зоомуҳандислик лабораториялари негизида олий таълим муассасалари талабаларининг ихтисосли йўналишлар бўйича ишлаб чиқариш, дипломолди амалиётидан ўтишлари бўйича дастурларни ишлаб чиқиш, уларга бакалаврларнинг диплом, битирув ишларини ва магистрлик диссерацияларини тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ҳайвонот боғи

Ҳар йили бюдж�тдан ажратиладиган маблағлар доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ҳайвонот боғи маблағлари

Доимо

7.

Илмий-маърифий фаолиятни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан:

а) фаунистик тадқиқотларни ривожлантириш, шунингдек зоология ва зоомуҳандислик лабораториялари учун замонавий илмий мажмуа барпо этиш;

б) чиплар ўрнатиш усули орқали ҳайвонларни ҳисобга олиш ва инвентаризация қилишнинг умумжаҳон дастури амалиётини жорий этиш;

в) ҳайвонот боғи ҳайвонларининг маълумотлар базасини ташкил этиш ва зотлари китобларини тузиш

Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент ҳайвонот боғи

Ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида

Маданият вазирлиги,

Тошкент шаҳри ҳокимлиги,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент ҳайвонот боғи маблағлари

2017-2018 йиллар

8.

Қуйидагилар йўли билан ҳайвонот боғи мутахассисларининг малакасини ошириш:

а) Европа ва Осиё ҳайвонот боғлари ва аквариумлари минтақавий ассоциацияси томонидан ўтказиладиган йиллик конференцияларда ҳайвонот боғи мутахассисларининг иштирокини таъминлаш;

б) ходимларни жаҳоннинг етакчи ҳайвонот боғларига стажировкага юбориш

Тошкент ҳайвонот боғи, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Маданият вазирлиги

30,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

Ҳар йили

9.

Қимматбаҳо ва ноёб ҳайвон турларини сунъий чатиштириш орқали замонавий селекция ва инкубация технологияларига равон ўтиш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Тошкент ҳайвонот боғи

100,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2017-2018 йиллар

III. Ҳайвонот дунёси коллекциясини сақлаш, тўлдириш ва бойитиш

10.

Маҳаллий фауна вакиллари ҳисобига ҳайвонот боғи коллекцияси тур таркибини тўлдириш ва бойитиш ҳамда янги жуфтларни шакллантириш, коллекциянинг тур таркибини генетик янгилаш учун ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонларни бошқа ҳайвонот боғлари билан айирбошлашга доир фаолиятни кенгайтириш, шунингдек яқин қон чатишувларини истисно этиш

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент ҳайвонот боғи

100,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

Заруриятга кўра

11.

Фаунанинг йўқолиб бораётган ва эндемик турлари коллекциясини кенгайтириш.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Тошкент ҳайвонот боғи

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари м?блағлари

Заруриятга кўра

12.

Аниқ мақсадга йўналтирилган махсус эпизоотга қарши тадбирларни амалга ошириш;

Тошкент ҳайвонот боғи

-

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимо

IV. Таълим ва маданий-маърифий фаолиятни ривожлантириш

13.

Мактабгача ва мактаб ёшидаги ўқувчилар учун махсус тўгараклар ташкил этиш

Тошкент ҳайвонот боғи, Халқ таълими вазирлиги

Харажатлар талаб этилмайди

Тошкент ҳайвонот боғи, Халқ таълими вазирлиги маблағлари

2016 йил

14.

Мактаб ўқувчилари учун мультимедиа таълим ресурслари дастурини ишлаб чиқиш, ҳайвонот боғида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ишлаб чиқариш ва дипломолди амалиётидан ўтишларини ташкил этиш

Тошкент ҳайвонот боғи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

30,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016 йил

15.

Ўқув курслари, экскурсиялар, кўргазмалар ташкил этиш, шунингдек радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар уюштириш ва оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш йўли билан таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш

Тошкент ҳайвонот боғи, Маданият вазирлиги

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимо

16.

Кўргазмали ахборот материалларини, шу жумладан ҳайвонот боғи фаунасининг хилма-хиллиги тўғрисида реклама буклетларини ишлаб чиқиш, тайёрлаш, нашр этиш ва эълон қилиш

Тошкент ҳайвонот боғи

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

Заруриятга кўра

17.

Ҳайвонот боғига мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг бепул ташрифларини ташкил этиш бўйича уч томонлама режа-жадвалларни тасдиқлаш

Тошкент ҳайвонот боғи, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

-

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент ҳайвонот боғи маблағлари

2016 — 2020 йиллар

V. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг қўллаш

18.

Ҳайвонот боғининг http://www.ipzoo.uz веб-сайтини такомиллаштириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

веб-сайтни Content Management System (CMS) бошқарувининг профессионал тизимига ўтказиш;

ве?-сайт дизайнини яхшилаш;

веб-сайт функцияларини кўпайтириш;

веб-сайт бўлимлари билан ишлашда янада қулай интерфейс ташкил этиш;

веб-сайтда ҳайвонот боғи бўйлаб виртуал саёҳат
(3D) турларини яратиш ва жойлаштириш ва уларни доимо янгилаш ва ривожлантириш;

павильонлар, кўнгилочар аттракционлар, кафе ва ҳайвонот боғининг бошқа инфратузилмаси жойлашуви тўғрисидаги батафсил маълумот берадиган электрон харита-йўлкўрсаткич яратиш

Тошкент ҳайвонот боғи, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016 йил охиригача, доимий асосда янгилаган ҳолда

19.

Интернет тармоғининг машҳур қидирув тизимларида ҳамда электрон карталарда (Google ва бошқалар) ҳайвонот боғи тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштириш ва қуйидаги ахборотни кўрсатиш:

ҳайвонот боғига бориш чизмаси;

ҳайвонот боғининг иш жадвали;

кириш чипталарининг нархи;

ҳайвонот боғининг схематик харитаси;

ҳайвонот боғи фаунаси тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар

Тошкент ҳайвонот боғи

20,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016 йил охиригача, доимий асосда янгилаган ҳолда

20.

Ҳайвонот боғининг тарихига, унинг илмий фаолиятига, фаунасига ва шу кабиларга бағишланган мақолалар тайёрлаш ва уларни умумтаълим «ZiyoNet» тармоғида жойлаштириш

Тошкент ҳайвонот боғи

10,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

Доимо

21.

Ҳайвонот боғида аудио-гид хизматларини ташкил этиш учун замонавий ускуналар жамламасини харид қилиш

Тошкент ҳайвонот боғи

50,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016 йил

22.

Ташриф буюрувчиларни, ходимларнинг иш вақтини ва ҳайвонот боғи хавфсизлигини таъминлаш учун асбоб-ускуналар мажмуини ўз ичига олувчи тизимни харид қилиш орқали сенсорли тўсиқлар ва панжаралардан фойдаланиладиган электрон турникет тизимни ўрнатиш

Тошкент ҳайвонот боғи

160,0

Тошкент ҳайвонот боғининг бюджетдан ташқари маблағлари

2016 йил

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Тадбирларни амалга ошириш қиймати дастлабки қиймат ҳисобланади ва аниқлаштирилиши керак.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 21-сон, 230-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)