Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017 14.04.2016 йилдаги 113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.04.2016 йилдаги 113-сон
Date of entry into force
18.04.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2840-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан таклиф этилган бошқарув ходимларининг чекланган сони 49 нафар бўлган Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги аппаратининг иловага мувофиқ тузилмаси маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли асосда таҳлил қилиб бориш, мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хомашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш, унинг асосида ва мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларни комплекс тараққий эттиришнинг жорий ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш, минтақалар иқтисодиётини чуқур таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ тузилмалари билан биргаликда минтақанинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саноат асосида янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқишни таъминлаш ва амалга оширилиши, янги ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялашнинг бориши устидан мониторинг олиб бориш, республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли тасдиқланган дастурларига киритилган йирик инвестиция лойиҳаларини бажаришда кўмаклашиш, пудрат ташкилотларини мутаносиб тарзда ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, минтақавий инвестиция дастурларини амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича фаол иш олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, уй-жой — коммунал хизматлари кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан ошириш, аҳолини сифатли ичимлик суви ва санитария-тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш бўйича дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамли фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги хомашёсини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини сақлаш учун музлатиш қувватларини ташкил этишни чуқур таҳлил қилиш ва бу ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини тизимли таҳлил қилиш, шунинг асосида ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазирини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигини малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича бир ҳафта муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 14 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 апрелдаги 113-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 148-модда; 2017 й., 13-сон, 199-модда)