Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.01.2001 йилдаги 42-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.01.2001 йилдаги 42-сон
Date of entry into force
19.01.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА БИРЛАШГАН ҲАЙЪАТ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2001 йил 11 январдаги қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29-декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъатнинг шахсий таркиби 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат қошида ташкил этиладиган эксперт кенгашлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи—тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бирлашган ҳайъатнинг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикаси Умумиқтисодиёт комплексининг иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган самарали, мақсадга йўналтирилган ва уйғун ишлашини таъминлаш этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий барқарорликни ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;

иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришларни мақсадга йўналтирилган ҳолда амалга ошириш;

кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва унда хусусий мулкнинг етакчи ролини таъминлаш;

ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва валюта бозорини босқичма-босқич эркинлаштириш;

замонавий яхлит бозор, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш;

демографик прогнозлар амалга оширилишини назорат қилиш ва меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашга доир фаол сиёсат юргизиш, меҳнат бозорини шакллантириш;

халқнинг моддий фаровонлиги барқарор изчил ўсишини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш.

3. Бирлашган ҳайъат раиси (Р.С. Азимов) Бирлашган ҳайъат иши юксак ташкил этилишини, Умумиқтисодиёт комплексига кирувчи вазирликлар ва идоралар ишини мувофиқлаштириш, унинг уйғунлиги ва самарадорлиги даражаси оширилишини, идоравий манфаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган ягона вазифалар ҳал этилишига бўйсундирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 19 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 19 январдаги 42-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат тўғрисида
(Илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом

I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат (кейинги ўринларда Бирлашган ҳайъат деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишининг самарадорлиги ва мақсадга йўналтирилганлигини, унинг таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устуворликлари ва стратегик вазифаларини ҳал этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва барқарор иқтисодий ўсиш, идоравий манфаатларни Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган ягона вазифаларни ҳал этишга бўйсундириш бўйича мувофиқлаштирилган ва ўзаро боғлиқ фаолиятини таъминлаш Бирлашган ҳайъат фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Бирлашган ҳайъат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Бирлашган ҳайъат ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бирлашган ҳайъатнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Белгиланган мақсадларга мувофиқ иқтисодиётни янада эркинлаштиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг энг натижали ва самарали йўлларини ишлаб чиқиш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга ошириш Бирлашган ҳайъатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
макроиқтисодий барқарорликни ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришларни мақсадга йўналтирилган ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва унда хусусий мулкнинг етакчи ролини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва валюта бозорини босқичма-босқич эркинлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий яхлит бозор, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демографик прогнозлар амалга оширилишини назорат қилиш ва меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашга доир фаол сиёсат юргизиш, меҳнат бозорини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқнинг моддий фаровонлиги барқарор изчил ўсишини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бирлашган ҳайъатнинг функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Кўрсатиб ўтилган вазифаларга мувофиқ Бирлашган ҳайъатга қуйидаги функциялар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг устуворликлари ва стратегик вазифалари юзасидан қабул қилинаётган қарорларнинг коллегиаллигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баланслар тизими, мақсадли комплекс дастурлар, жаҳон иқтисодий ривожланишининг вужудга келаётган тенденциялари асосида ҳамда ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, шакллантириш, эксперт баҳолаш, шунингдек уларни келишилган ҳолда Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини, республика иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва экспорт потенциалини кенгайтириш учун база сифатида унинг роли ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда истиқболли, стратегик ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва амалий тавсияномалар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика иқтисодиётининг барча тармоқлари ва секторлари билан ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантиришнинг мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология қидирув ишлари дастурларини амалга ошириш, ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантириш, комплекс корхоналарини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарининг молиявий барқарорлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш, молиявий оқимларнинг мутаносиблигини ва корхоналар ишларининг барқарорлигини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жалб қилинаётган кредит ресурсларини қайтариш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумиқтисодиёт комплекси вазирликлари ва идоралари томонидан иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг, шунингдек Бирлашган ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий идоралар фаолияти самарадорлиги ва уларнинг иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш вазифаларини амалга оширишдаги ҳиссасини таҳлил қилиш ва баҳолаш.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 ноябрдаги 518-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 22-сон, 222-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Бирлашган ҳайъатнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Бирлашган ҳайъат қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан юкланган вазифалар бажарилиши ҳамда уларга юкланган вазифалар ва функциялар доирасига кирувчи бошқа масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган иқтисодиётни ислоҳ қилиш устуворликларидан ва Ўзбекистон Республикаси олдида турган стратегик вазифалардан келиб чиқиб иқтисодий ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалалари, Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, уйғун ва мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш Чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича Умумиқтисодиёт комплексига кирмайдиган вазирликлар, идоралар, корхоналарнинг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларга, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институтларига, марказларга иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш билан боғлиқ муаммолар, дастурлар лойиҳалари, чора-тадбирлар ва тадбирлар ишлаб чиқилишини топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий ишловчи эксперт кенгашлари, шунингдек зарурат бўлганда идоралараро комиссиялар ва ишчи гуруҳлари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган ҳайъат ва доимий ишловчи эксперт кенгашлари ишига Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирмайдиган вазирликлар ва идораларнинг етакчи мутахассисларини, олий ўқув юртларининг олимлари ва ўқитувчиларини, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурларига ва йирик лойиҳаларга эксперт баҳо бериш ва улар бўйича хулосалар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Бирлашган ҳайъат қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Бирлашган ҳайъат иш режасини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз мажлисларида биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаги маърузасида баён қилинган иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйча дастурларни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган иқтисодиётни ислоҳ қилиш устуворликларидан ва Ўзбекистон Республикаси олдида турган стратегик вазифалардан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, уйғун ва мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш бўйича Чора-тадбирлар дастури бажарилишига қаратилган масалаларни чуқур ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар томонидан Бирлашган ҳайъатнинг иқтисодиётни ривожлантириш, эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш масалалари бўйича қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган ҳайъатга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам ахборот бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Бирлашган ҳайъат фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Бирлашган ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси томонидан тасдиқланади. Бирлашган ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтганлари тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар Бирлашган ҳайъат таркибига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Бирлашган ҳайъатга Бирлашган ҳайъат Раиси – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплекси раҳбари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири раҳбарлик қилади.
(5.2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис:

Бирлашган ҳайъатнинг режали ва режадан ташқари мажлисларини чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган ҳайъат мажлислари протоколларини имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган ҳайъат мажлисларига вазирликлар, идоралар раҳбарларини, мутахассислар, экспертларни ва масалаларни муҳокама қилишда зарур бўладиган бошқа шахсларни таклиф этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган ҳайъатнинг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича самарали, баҳамжиҳат, мувофиқлаштирилган ва аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда ишлашини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган ҳайъат мажлисларининг Бирлашган ҳайъатнинг ҳар йили тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. Бирлашган ҳайъат ҳузурида иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг айрим энг муҳим масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар киритиш учун тегишли мутахассислардан, шу жумладан Бирлашган ҳайъат аъзолари бўлмаган мутахассислардан иборат бўладиган доимий ишлайдиган эксперт кенгашлари тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт кенгашлари тўғрисидаги низом ва уларнинг шахсий таркиби Бирлашган ҳайъат қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.4. Бирлашган ҳайъат мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.5. Бирлашган ҳайъат мажлислари унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қонуний ҳуқуққа эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.6. Бирлашган ҳайъат қарорлари улар учун мажлисда қатнашган Бирлашган ҳайъат аъзоларининг камида тўртдан уч қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.7. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича барча зарур материалларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни Бирлашган ҳайъат Раиси томонидан тайинланадиган Бирлашган ҳайъат котиби ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.8. Бирлашган ҳайъат ишлари натижалари протоколлар шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади, уларни Раис имзолайди. Бирлашган ҳайъат котиби белгиланган тартибда мажлислар протоколларини мажлисдан кейин уч кун муддатдан кечиктирмай Бирлашган ҳайъатнинг барча аъзоларига, шунингдек зарурат бўлганда эса протоколлардан кўчирмалар ҳолида бевосита ижрочиларга белгиланган тартибда жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.9. Бирлашган ҳайъат мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини Бирлашган ҳайъат котиби назорат қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 19 январдаги 42-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат қошида тузиладиган доимий ишлайдиган эксперт кенгашлари
(Илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

1. Ёқилғи-энергетика комплексини балансли ривожлантириш ҳамда углеводород ва минерал хом ашё захирасидан оқилона фойдаланиш бўйича эксперт кенгаши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Таркибий қайта ўзгартиришлар ва инвестиция сиёсати бўйича эксперт кенгаши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Демографик ўсиш, меҳнат бозорини ривожлантириш ва аҳолини иш билан оқилона таъминлаш масалалари бўйича эксперт кенгаши.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 22-сон, 222-модда)