Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element1. Ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмаётган шахслар, жумладан, қуролли кучлар таркибида бўлган-у қуролини топширган, бундан ташқари, беморлиги, ярадорлиги, қўлга олинганлиги ёхуд бошқа ҳар хил сабабларга кўра ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаётган шахслар ирқи, тана ранги, дини ёки эътиқоди, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва шунга ўхшаш бошқа жиҳатлар сабабли ҳеч бир камситишларга йўл қўйилмаган ҳолда ҳар қандай шарт-шароитда инсоний муомаладан фойдаланиши зарур.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element4. Қуролли кучлар билан изма-из бораётган, лекин бевосита уларнинг таркибига кирмаган шахслар, масалан, ҳарбий самолётлар экипажи таркибидаги фуқаро шахслар, ҳарбий мухбирлар, таъминотчилар, шунингдек, қуролли кучларга маиший хизмат кўрсатувчи ишчи команда ва хизматларнинг шахсий таркиби. Бу ҳолатда улар қуролли кучлардан рухсат олган бўлсалар. Бунинг учун ана шу қуролли кучлар томонидан уларга
иловадаги намуна асосида шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар берилиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element2. Ушбу моддада санаб ўтилган тоифалардан бирига мансуб бўлган ва бетараф ёки уришмаётган Давлат ҳудудига қабул қилиб олинган ҳамда ана шу Давлатлар томонидан халқаро ҳуқуқ қоидалари асосида ушлаб қолиниб қуролсизлантирилиши зарур бўлган шахслар, мабодо уларга нисбатан имтиёзли бошқа бир шарт-шароит кўзда тутилмаса; лекин бу шахсларга нисбатан
8,
10,
15-моддаларда, 30-модданинг
бешинчи хатбошида,
58 — 67,
92 — 126-моддаларда кўзда тутилган қоидалар, мабодо низолашаётган томонлар ва бетараф ёки уришмаётган манфаатдор Давлат ўртасида дипломатик муносабатлар мавжуд бўлса, Ҳомий Давлатларга тааллуқли модда қарорлари ҳам татбиқ этилмайди. Бундай дипломатик муносабатлар мавжуд ҳолларда тегишли шахслар мансуб бўлган низолашаётган томонларга ана шу шахсларга нисбатан мазкур Конвенцияда кўзда тутилган Ҳомий Давлатга хос ваколатларни адо этиш учун рухсат берилади. Бу ваколатлар томонларнинг дипломатия ва консуллик амалиёти ҳамда шартномалар асосида амалга ошириладиган одатий вазифаларга зиён етказмаслиги керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementС. Ушбу модда қоидалари мазкур Конвенциянинг
33-моддасида кўзда тутилган тиббий-санитар ва диний ходимлар мақомига мутлақо таъсир қилмайди.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМазкур Конвенция
4-моддада қайд этилган шахсларга нисбатан, улар душман ҳукми остига тушиб қолган пайтдан токи тўла озод бўлиб, ўз ватанларига тугал қайтишларига қадар қўлланилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element10,
23,
28,
33,
60,
65,
66,
67,
72,
73,
75,
109,
110,
118,
119,
122 ва
132-моддаларда махсус кўзда тутилган битимлардан ташқари, Олий Аҳдлашувчи Томонлар алоҳида тартибга солиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган ҳар қандай масала бўйича бошқа махсус битимлар тузиши мумкин. Ҳеч қандай махсус битим ҳарбий асирларнинг мазкур Конвенцияда белгилаб қўйилган мавқейига зиён етказмаслиги, уларнинг мазкур ҳужжатда кўзда тутилган ҳуқуқларини чекламаслиги шарт.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАгар қандайдир сабабларга кўра ҳарбий асирларга нисбатан муайян Ҳомий Давлат ёки
биринчи хатбошида кўзда тутилган ташкилотнинг фаолияти қўлланилмаётган ёхуд қўлланилиши тўхтатиб қўйилган бўлса, ҳарбий асирларни ўз ҳукми остида сақлаётган Давлат низолашаётган томонлар мазкур Конвенция асосида тайинлаган Ҳомий Давлат бажариши лозим бўлган вазифаларни ўз зиммасига олишини сўраб, бетараф Давлатга ёки шундай ташкилотга илтимос билан мурожаат қилиши зарур.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲар қайси низолашаётган томон ўз юрисдикциясидаги ҳарбий асир сифатида қўлга тушиб қолиш эҳтимоли мавжуд бўлган барча шахсларни фамилияси, исми, унвони, туғилган санаси ва шахсий рақами, бундай рақами мавжуд бўлмаган тақдирда, шунга мос тегишли маълумотлар ёзилган шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар билан таъминлаши шарт. Бу гувоҳномаларда, бундан ташқари, ҳужжат эгасининг имзоси ёки бармоқ изи ёхуд иккаласи ҳам, шунингдек, низолашаётган томон ўз қуролли кучлари таркибига тааллуқли шахс тўғрисида қайд этишни лозим топган ҳар қандай маълумот мавжуд бўлиши мумкин. Шахсий гувоҳнома, иложи борича, 6,5 х 10 см ўлчамда тайёрланиши ва дубликатига эга бўлиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асир ихтиёридаги пул маблағи фақат офицернинг фармойиши асосидагина ва ушбу маблағ миқдори ва унинг эгаси ҳақидаги маълумотлар махсус реестрда қайд этилиб, пул эгасига тегишли тилхат берилганидан сўнггина олиб қўйилиши мумкин. Мазкур тилхатда уни берган шахснинг исм-фамилияси, унвони ва ҳарбий қисми ҳақидаги маълумотлар тушунарли қилиб ёзилади. Асирликда сақлаб турган Давлат валютасида бўлган ёки ҳарбий асирларнинг илтимосига биноан шу валютага алмашилган пул маблағлари,
64-моддага мувофиқ, ҳарбий асирнинг шахсий ҳисоб рақамидаги кредитга киритилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирлар ойига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўриклар чоғида ҳар қайси ҳарбий асирнинг ўлчаб кўрилади ва белгилаб қўйилади. Бу кўриклар, хусусан, ҳарбий асирларнинг умумий аҳволи, юзалиги ва овқатланишини текшириш, шунингдек, юқумли касалликларни, айниқса, сил, безгак ва таносил касалликларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади. Ана шу мақсадлар йўлида имконият доирасида мавжуд бўлган энг самарали усуллардан, масалан, сил касаллигини бошланғич давридаёқ аниқлаш учун мунтазам равишда ялпи рентген суратига тушириш усулидан фойдаланилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАсирликда ушлаб турган Давлат ўзлари хизмат қилган қуролли кучлар таркибида тиббий хизматчи ҳисобланмаган, аммо шифокор, тиш шифокори ва санитар касбини эгаллаган ҳарбий асирлардан ўзлари мансуб бўлган Давлатга тегишли ҳарбий асирлар манфаатлари йўлида тиббий вазифаларини бажаришларини талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолда улар ҳарбий асирлар ҳисоблансалар-да, асирликда ушлаб турган Давлат томонидан қўлга олинган санитар шахсий таркибига нисбатан кўрсатиладиган тегишли муомаладан фойдаланадилар. Улар
49-моддада кўзда тутилган ҳар қандай бошқа ишлардан озод этилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementб) ҳар қайси лагерда унвони ва стажи юқори бўлган ҳарбий врач қўлга олинган санитария ходимларининг касбий фаолиятига алоқадор барча масалалар бўйича лагер ҳарбий маъмурияти олдида масъул ҳисобланади. Шу мақсадда, низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатларнинг бошиданоқ ўз санитария ходимлари, жумладан, Ҳаракатдаги қуролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида 1949 йил 12 августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг
26-моддасида қайд этилган жамиятлар ходимларининг унвонлари ўртасидаги нисбатлар бўйича ўзаро келишиб оладилар. Мазкур врач ва у билан тенгма-тенг равишда, диний ходимлар бевосита вазифасига дахлдор барча масалалар юзасидан лагернинг тегишли маъмурларига тўғридан тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу маъмурлар уларга ушбу масалалар бўйича ёзишмалар олиб боришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб беради;
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementДушман Давлатнинг ҳукми остига тушган ва ҳарбий асирларга ёрдам бериш учун шу ерда қолган ёки ушлаб қолинган ҳарбий руҳонийларга ўз диний эътиқодлари асосида диндошлари ўртасида бурчларини эркин адо этиш ҳамда уларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга рухсат берилади. Улар ўзлари мансуб қуролли кучлардан бўлган, тили ёки дини бир бўлган ҳарбий асирлар жойлашган турли лагерлар ва ишчи командалар ўртасида тақсимланадилар. Уларга ўз лагерларидан ташқарида жойлашган ҳарбий асирларни бориб кўришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан,
33-моддада кўзда тутилган транспорт воситалари ажратиб берилади. Улар ўзлари қўлга олинган мамлакатдаги диний маъмурият ва халқаро диний ташкилотлар билан ўз динларига тааллуқли руҳоний масалалар бўйича ёзишмалар олиб бориш эркинлигидан фойдаланадилар. Бу ёзишмалар цензура қилинади. Улар юборадиган хатлар ва почта карточкалари
71-моддада белгилаб қўйилган нормага кирмайди.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМазкур Конвенция, унинг
иловалари ва
6-моддада кўзда тутилган барча махсус битимлар мундарижасининг матни ҳарбий асирлар тушунадиган тилда ёзилади ва барча лагерларнинг ҳарбий асирлар бемалол ўқий олишлари мумкин бўлган жойларига осиб қўйилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий ҳаракатларнинг бошланишидаёқ низолашаётган томонлар тенг унвонларга эга бўлган асирларга бир хил муносабатни таъминлаш мақсадида, мазкур Конвенциянинг
4-моддасида қайд этилган барча шахсларнинг унвон ва лавозимлари ҳақида бир-бирларига хабар қиладилар; мабодо унвон ва лавозимлар кечроқ белгиланган бўлса, бу ҳақда ҳам худди шундай тартибда хабар қилинади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАввалги лагерга йўлланган хатлар ва жўнатмалар тутиб қолинмасдан, тезда янги манзилга жўнатиб юборилади. Лагер бошлиғи ваколатли шахс билан келишган холда, ҳарбий асирларга тегишли жамоат мулкини ва ҳарбий асирлар ушбу модданинг
иккинчи хатбошида кўзда тутилган чеклашлар туфайли ўзлари билан бирга олиб кетолмаган буюмларни ташишни таъминлаш юзасидан тегишли чораларни кўради.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementЮқоридаги қоида бузилган ҳолларда ҳарбий асирларга
78-модда асосида ўзларининг шикоят қилиш ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун рухсат этилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирлар тайёргарликдан ўтишлари, уларга нисбатан ўзлари бажарадиган иш бўйича асирликда ушлаб турган Давлат фуқаролари учун кўзда тутилган меҳнат муҳофазаси билан боғлиқ тадбирларнинг амалга оширилиши керак бўлади.
52-модда қоидаларини бажариш шарти билан ҳарбий асирларни фуқаро аҳолидан бўлган ишчилар жалб этиладиган одатдаги қалтис ишларга банд қилиш мумкин бўлади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирлар учун мўлжалланган иш ҳақи миқдори мазкур Конвенциянинг
62-моддаси қоидаларига мувофиқ тарзда белгиланади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementИшдаги бахтсиз тасодифлардан азият чекиш ёки иш вақтида ёки иш билан боғлиқ касалланиш ҳолларида ҳарбий асирларга уларнинг аҳволи талаб этган даражада тиббий ёрдам кўрсатилади. Бундан ташқари, асирликда ушлаб турган Давлат уларга ўзлари мансуб бўлган Давлат олдида тегишли ҳуқуқларини асослашлари учун имкон яратадиган тиббий шаҳодатномалар беради ҳамда ана шу шаҳодатномалар дубликатларини
123-моддада қайд этилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентликка юборади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирлардан, улар қўлга олинганида,
18-моддага мувофиқ олиб қўйилган асирликда ушлаб турган Давлатнинг валютасидаги пул маблағлари ушбу қисмнинг
64-моддаси қоидаларига биноан асирларга тегишли алоҳида шахсий ҳисоб рақамларига қайд этиб қўйилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementБундан ташқари, агарда
биринчи хатбошида кўрсатилган миқдорлар асирликда ушлаб турган Давлат қуролли кучлари таркибига мансуб шахслар оладиган пул таъминотига нисбатан катта ҳажмда экани билан фарқ қилса ёки бирон-бир сабабга кўра асирликда ушлаб турган Давлат учун жиддий қийинчиликлар туғдирадиган бўлса, у ҳолда ушбу Давлат юқорида кўрсатилган миқдорлар ҳажмини ўзгартириш тўғрисида ҳарбий асирлар тегишли бўлган Давлат билан ўзаро махсус битим тузишига қадар:
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementа) ҳарбий асирларнинг шахсий ҳисоб рақамларига
биринчи хатбошида кўрсатилган миқдордаги маблағларни кўчиришда давом этади;
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАсирликда ушлаб турган Давлат ҳарбий асирларга улар мансуб бўлган Давлат томонидан қўшимча таъминот сифатида ёлланган пул маблағларини тегишли шарт асосида қабул қилади. Бу шартга кўра йўлланган маблағ бир хил тоифадаги ҳарбий асирлар ўртасида тенг тақсимланади ва ана шу тоифага мансуб тегишли Давлат ҳарбий асирларининг барчасига тўланади ҳамда
64-модда қоидаларига биноан уларнинг алоҳида шахсий ҳисоб рақамларига иложи борича қисқа муддатларда қайд этилади. Бундай қўшимча таъминот асирликда ушлаб турган Давлатни унинг зиммасига мазкур Конвенция томонидан юкланган бошқа ҳар қандай мажбуриятлардан халос этмайди.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementЮқоридаги қоидаларни амалда қўллаш мақсадида асирликда ушлаб турган Давлат мазкур Конвенциянинг
В иловасидаги намунавий қоидалардан фойдаланиши мумкин
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element2) ҳарбий асирга нақд ҳолда ёки шунга ўхшаш бошқа хил кўринишда тўланган маблағлар; унинг номидан ва унинг илтимосига биноан амалга оширилган тўловлар; 63-модданинг
учинчи хатбоши асосида кўчирилган маблағлар.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирларга пул таъминот ҳисобидан
60-моддага асосан тўланадиган авансларга асирлар мансуб бўлган Давлат номидан берилган аванслар сифатида қаралиши керак. Юқорида кўрсатилган Давлат пул таъминоти ҳисобидан тўлайдиган бундай аванслар 63-модданинг
учинчи хатбошига ва
68-моддага мувофиқ тарзда амалга ошириладиган барча тўловлар қатори манфаатдор Давлатлар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар тугаганидан кейин тузиладиган битимларнинг мавзуси ҳисобланади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирнинг ишда жароҳатланиш ёки ногиронлик бўйича товон пули тўлаш ҳақидаги ҳар қандай талаби Ҳомий Давлат орқали ҳарбий асир мансуб бўлган Давлатга юборилиши зарур
54-моддага мувофиқ, асирликда ушлаб турган Давлат барча холларда ҳарбий асирга унинг жароҳати ёки ногиронлигининг мазмуни, бу ҳол юз берган шарт-шароит ва асирга кўрсатилган тиббий ёрдам ёхуд касалхонада даволаш тўғрисидаги маълумотлар қайд этилган тегишли ҳужжат беради. Бу ҳужжат асирликда ушлаб турган Давлатнинг масъул офицери томонидан имзоланиши, тиббий маълумотлар эса тиббий хизмат шифокори томонидан тасдиқланиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирнинг
18-модда асосида асирликда ушлаб турган Давлат томонидан мусодара қилинган ва ватанига қайтиш чоғида қайтариб берилмаган шахсий буюмлари, пули ёки бошқа бойликлари учун товон пули тўлаш ёхуд унинг фикрича, асирликда ушлаб турган Давлат ва ёки шу Давлатнинг ҳар қандай вакили айби билан унга етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги ҳар қандай талаби ҳам ҳарбий асир мансуб бўлган Давлатга юборилиши зарур. Аммо, ҳарбий асирларга улар асирлик пайтларида зарур бўладиган барча шахсий буюмлар асирликда ушлаб турган Давлат ҳисобидан янгилаб турилади. Асирликда ушлаб Давлат барча ҳолларда ҳарбий асирга унинг шахсий буюмлари, пули ёки бошқа бойликлари қайтарилмаслик сабабларига оид барча маълумотлар қайд этилган ва масъул офицер томонидан имзоланган тегишли ҳужжат беради Бу ҳужжатнинг нусхаси
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентлик орқали ҳарбий асир мансуб бўлган Давлатга юборилиши шарт.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲар бир ҳарбий асир асирга олинган вақтидан эътиборан ёки энг кечи билан лагерга, ҳатто транзит лагерга бўлса ҳам, жойлаштирилганидан сўнг бир ҳафта ўтгач, шунингдек, касалланиши ёки бошқа лазаретга ёхуд лагерга кўчирилиши муносабати билан, бир томондан, бевосита ўз оиласига, иккинчи томондан,
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентликка почта карточкаси жўнатиш имконига эга бўлиши лозим; бу почта карточкаси иложи борича мазкур Конвенцияга
илова қилинган намунадагидек бўлиши ва унда асир олинганлиги, саломатлиги ва манзили тўғрисида хабар берилиши керак. Ушбу карточкалар иложи борича тезкорлик билан жўнатилиши зарур ва уларни узатиш жараёни ҳеч қандай йўл билан секинлаштирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирларга хат ва почта карточкаларини олиш ва жўнатиш учун рухсат этилади. Мабодо асирликда ушлаб турган Давлат бу хат-хабарларни чеклашни зарур деб топса, у ҳолда камида ҳар ойда иккита хат ва тўртта почта карточкаси жўнатиш учун рухсат этиши зарур.
70-моддада кўзда тутилган ва иложи борича мазкур Конвенцияга
илова қилинган намуна асосида тайёрлаб жўнатиладиган карточкалар бу ҳисобга кирмайди. Бошқа ҳар қандай чеклашлар фақат агар асирликда ушлаб турган Давлат тегишли цензурани амалга ошириш мақсадида малакали таржимонларнинг етарли миқдорини тўплашда муайян қийинчиликларга дуч келиши сабабли уларни Ҳомий Давлат томонидан ҳарбий асирлар манфаатларига мос деб топилсагина жорий этилиши мумкин. Мабодо, ҳарбий асирлар оладиган хат-хабарларни чеклаш зарурияти юзага келса, бундай чеклаш фақат асирлар мансуб бўлган Давлатнинг қарори асосидагина, баъзи ҳолларда эса асирликда ушлаб турган Давлатнинг илтимосига биноан татбиқ этилади. Бу хатлар ва почта карточкалари асирликда ушлаб турган Давлат имкониятидаги энг тезкор усулда жўнатилиши лозим; уларни етказишни тўхтатиб туриш ёки секинлаштиришдан интизомий таъсир чораси сифатида фойдаланиш мумкин эмас.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирларга почта орқали ё бошқа ҳар қандай йўллар билан якка ўзи учун ёки жамоа учун жўнатмалар олишларига рухсат этилади; бундай жўнатмалар таркиби, хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, дори-дармонлар ва уларнинг диний талабларини қондиришлари, таълим олиш ёки ҳордиқ чиқаришлари учун мўлжалланган нарсалар, жумладан, китоблар, диний-руҳоний буюмлар, илмий ишлар учун асбоблар, имтиҳон материаллари, мусиқа асбоблари, спорт жиҳозлари ва ҳарбий асирларнинг бадиий фаолият бўйича машғулотларини давом эттиришлари учун керакли материаллардан иборат бўлиши мумкин. Бу жўнатмалар асирликда ушлаб турган Давлатни унинг зиммасига мазкур Конвенция томонидан юклатиладиган мажбуриятлардан асло озод этмайди.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМанфаатдор томонлар ўртасида жамоавий кўмак жўнатмаларини олиш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида махсус битимлар мавжуд бўлмаган ҳолларда мазкур Конвенцияга
илова қилинган жамоа жўнатмаларига доир қоидалар қўлланилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирлар номига жўнатилган ёки улар томонидан почтадан тўғридан тўғри ёки
122-моддада кўзда тутилган Маълумотлар Бюроси орқали ёхуд
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентлик орқали жўнатилган ёзишмалар, кўмак жўнатмалари ва рухсат этилган пул маблағи ўтказмалари уларни жўнатган ва қабул қилиб оладиган мамлакатлар, шунингдек, оралиқ мамлакатларда ҳам барча почта йиғимларидан озод этилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМабодо ҳарбий амалиётлар манфаатдор Давлатларга
70,
72 ва
77-моддаларда қайд этилган жўнатмаларни ташиш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажаришларига халал берса, у ҳолда манфаатдор Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ёки низолашаётган томонлар эътироф этган бошқа ҳар қандай ташкилот тегишли транспорт воситалари (вагонлар. юк машиналари, кема ёки самолётлар ва шу каби бошқа воситалар) ёрдамида ушбу жўнатмаларни ташишни таъминлаш билан шуғулланишлари мумкин Шу мақсадда Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур транспорт воситаларини ажратишга ва уларнинг ҳаракатланиши учун, хусусан, бунинг учун зарур бўлган рухсатномалар бериш йўли билан ижозат этишга интилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementа)
123-моддада кўрсатилган Марказий Маълумотлар Агентлиги ва
122-моддада қайд этилган миллий бюро томонидан алмашинадиган ёзишмалар, рўйхатлар ҳамда маърузалар;
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАсирликда ушлаб турган Давлатлар ҳарбий асирларга юборилган ёки улар жўнатган актлар, қоғозлар ва ҳужжатлар, хусусан, ишончномалар ҳамда васиятномаларни Ҳомий Давлатлар ёки
123-моддада кўзда тутилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентлик орқали жўнатиш учун барча шароитларни яратадилар.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementУшбу илтимосномалар ва шикоятлар
71-моддада кўрсатилган ёзишмалар улушининг муайян қисми сифатида қаралиши ёки чекланиши мумкин эмас. Улар шошилинч тартибда жўнатилиши зарур. Улар ҳатто асоссиз деб топилган тақдирда ҳам, ҳеч қандай жазо қўллаш учун сабаб бўлмаслиги керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирларнинг меҳнат лагерларига улар билан бир хил фуқароликка эга бўлган офицер асирлар жойлаштирилади ва уларнинг зиммасига лагердаги ҳарбий асирлар бажаришлари лозим бўлган маъмурий вазифалар бўйича ваколат юкланади. Ушбу офицерлар мазкур модданинг
биринчи хатбоши қоидалари асосида ваколатли шахс лавозимига сайланишлари мумкин. Бу ҳолда ваколатли шахснинг ёрдамчилари офицер бўлмаган ҳарбий асирлар орасидан сайлаб олинади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementВаколатли шахсларга улар асирликда ушлаб турган ҳарбий маъмуриятлар, Ҳомий Давлатлар, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва унинг вакиллари, аралаш тиббиёт комиссиялари, шунингдек, ҳарбий асирларга кўмаклашувчи бошқа ҳар қандай ташкилотлар билан почта ва телеграф орқали ёзишмалар олиб боришлари учун тенг асосларда барча шарт-шароитлар яратиб берилади Ишчи командаларнинг ваколатли шахслари асосий лагернинг ваколатли шахси билан хабарлашишда худди шундай имтиёзлардан фойдаланади Бу ёзишмалар учун ҳеч қандай чеклашлар белгиланмайди ва уларни
71-моддада кўзда тутилган улушлар қаторига киради деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲеч қандай ҳолатда ҳарбий асир мустақиллик ва холислик каби судловнинг асосий умумеътироф этилган кафолатларини таъминламайдиган ва хусусан, ўз фаолияти жараёнида судланувчига
105-моддада кўзда тутилган ҳуқуқлар ҳамда ҳимоя воситаларини яратиб бермайдиган ҳеч қандай суд томонидан судланмаслиги лозим.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element1) ҳарбий асирларга
60- ва
62-моддалар асосида пул таъминоти ҳамда иш ҳақи ҳисобидан бериладиган аванснинг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда жарима солиш, бунда жазо муддатининг давомийлиги 30 кундан ошмаслиги керак;
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҚочишга уринган ёки
91-модда мазмунига кўра қочишга эришди деб ҳисобланувчи омадли натижани қўлга киритмай туриб ушлаб олинган ҳарбий асир бу хатти-ҳаракати учун, ҳатто бундай ҳаракат такроран содир этилган бўлса ҳам, фақат интизомий жазога тортилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАмалга ошмаган қочиш учун жазоланаётган ҳарбий хизматчилар, 88-модданинг
4-хатбошидан чекиниш тариқасида, алоҳида назорат остига олинишлари мумкин. Аммо бунда ана шу назорат уларнинг соғлиғига зиён етказмаслиги, ҳарбий асирлар лагерида амалга оширилиши ва мазкур Конвенцияда улар учун кўзда тутилган кафолатлардан биронтасининг бекор қилинишига сабаб бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАгар қочишга муваффақ бўлган ҳарбий асир тўғрисида у мансуб бўлган Давлат хабардор этилган бўлса, шу давлатга асирнинг қўлга олингани ҳақида ҳам
122-моддада кўзда тутилган тартибда хабарнома юборилиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМазкур бобнинг
97 ва
98-моддалари интизомга зид хатти-ҳаракат бўйича иши кўрилгунча суддан олдин қамоққа олинган ҳарбий асирларга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementИнтизомий жазо ўталадиган барча иморатлар
25-моддада кўзда тутилган гигиена талабларига жавоб бериши керак. Жазони ўтаётган ҳарбий асирлар
29-моддага мувофиқ тарзда ўзларини озода сақлаш имкониятларига эга бўлишлари лозим.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementИнтизомий жазонинг ҳибсга олиш тури қўлланилган ҳарбий асирлар мазкур Конвенциянинг юқоридаги ҳибсга олиш муносабати билан қўлланилиши мумкин бўлмаган қоидаларидан ташқари барча моддаларидан фойдаланишда давом этади. Уларни
78 ва
126-моддаларда кўзда тутилган ҳуқуқларидан маҳрум этиш мутлақо мумкин эмас.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element87-модданинг
2-хатбошисига мувофиқ, айбланувчининг асирликда ушлаб турган Давлат фуқароси эмаслиги ва шу туфайли ушбу Давлатга нисбатан садоқат бурчи билан боғланмаганлиги ва ўз хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган шарт-шароитлар туфайли унинг ҳукми остида экани каби ҳолатларга суд томонидан алоҳида эътибор қаратилмагунча, ҳарбий асирга нисбатан ўлим жазоси учун ҳукм чиқарилиши мумкин эмас.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирга нисбатан ўлим жазоси учун ҳукм чиқарилган тақдирда, бу ҳақда Ҳомий Давлат ўзи кўрсатган манзил бўйича
107-моддада кўзда тутилган батафсил маълумотни олган кундан эътиборан олти ойлик муддат ўтмагунча ушбу ҳукм ижро этилмайди.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementСуддан олдинги қамоқда сақланаётган ҳарбий асирлар мазкур бобнинг
97 ва
98-моддалари қоидаларидан фойдаланишда давом этади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲар қандай ҳолатда ҳам озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий асирлар мазкур Конвенциянинг
78 ва
126-моддалари қоидалари ҳимоясида бўлади Бундан ташқари, уларга хат-хабар олиш ва жўнатиш, камида ойда бир марта жўнатма олиш, очиқ ҳавода мунтазам сайр қилиш учун рухсат этилади; шунингдек, улар соғлиғи тақозосига кўра тегишли тиббий ёрдам ва ўзлари истаган маънавий кўмакни оладилар. Уларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо чораси 87-модда
учинчи хатбоши қоидаларига мос тушиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementУшбу модданинг
учинчи хатбошида кўзда тутилган холларни истисно этганда, низолашаётган томонлар кейинги модданинг
биринчи хатбошига мувофиқ оғир бемор ва жиддий яраланганларни парваришлаб ва аҳволи бунга имкон берадиган даражага келтирилиши биланоқ, унвони ва сонидан қатъи назар, уларни ватанига қайтаришга мажбур ҳисобланади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий ҳаракатлар даврида низолашаётган томонлар тегишли бетараф Давлатлар кўмагида кейинги модданинг
иккинчи хатбошида кўрсатилган ярадор ва бемор ҳарбий асирларни бетараф мамлакатлар ҳарбий шифохоналарига жойлаштиришни ташкиллаштиради. Бундан ташқари, улар узоқ муддат асирликда бўлган соғлом ҳарбий асирларни ватанига қайтариш ёхуд бетараф мамлакатда қуролсизлантириб ушлаб туриш юзасидан битимлар тузиши мумкин.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМазкур модданинг
биринчи хатбошига мувофиқ ватанига қайтариш белгиланган бирон-бир ярадор ёки бемор ҳарбий асир ҳарбий ҳаракатлар даврида ўз хоҳишига зид равишда ватанига қайтарилиши мумкин эмас.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМанфаатдор низолашаётган томонлар ўртасида тўғридан-тўғри ватанига қайтариш ёки бетараф мамлакатнинг шифохонасига жойлаштиришга асос бўладиган ногиронлик ёхуд беморлик ҳолатларини аниқлайдиган махсус битимлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай ҳолатлар мазкур Конвенцияга
илова қилинган ярадор ва бемор ҳарбий асирларни тўғридан тўғри ватанига қайтариш ва бетараф мамлакатнинг шифохонасига жойлаштириш тўғрисидаги намунавий битимда ҳамда қўшма тиббий комиссиялар тўғрисидаги низомда баён этилган тамойиллар асосида аниқланади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМожаро бошланишидаёқ бемор ва ярадор ҳарбий асирларни тиббиёт кўригидан ўтказадиган ва уларга тегишли барча зарур қарорларни қабул қиладиган қўшма тиббий комиссиялар тайинланиши зарур. Бу комиссияларнинг тайинланиши, мажбуриятлари ва фаолияти мазкур Конвенцияга
илова қилинган низомга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementВатанига қайтариш мазкур Конвенциянинг
46 — 48-моддаларида белгиланган ҳарбий асирларни кўчириш тартибига ўхшаш шароитлар бўйича,
118-модда ва кейинги хатбошилар қоидалари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementВатанига қайтариш чоғида
18-моддага асосан ҳарбий асирлардан олиб қўйилган қимматбаҳо буюмлар ва асирликда ушлаб турган Давлат валютасига алмашилмаган хорижий валютадаги пул маблағлари уларга қайтариб берилади. Қандайдир сабабларга кўра ҳарбий асирларни ватанига қайтариш чоғида уларга қайтариб берилмаган қимматбаҳо буюмлар ва хорижий валютадаги пул маблағлари
122-моддада кўзда тутилган Маълумотлар Бюросига топширилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирларнинг васиятномалари шундай тузилиши зарурки, у ўз ватанининг қонунчилигида ҳақиқий деб эътироф этилиши учун қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак, бу талаблар ҳақидаги маълумотларни улар мансуб бўлган Давлат асирликда ушлаб турган Давлат эътиборига ҳавола этади Ҳарбий асирларнинг илтимосига кўра ва уларнинг ўлимидан кейинги барча ҳолларда васиятнома зудлик билан Ҳомий Давлатга етказилади ва тасдиқланган нусхалари Марказий Маълумотлар Агентлигига юборилади. Мазкур Конвенцияга илова қилинган намуна асосида тузилган ўлим тўғрисидаги далолатнома ёки асирликда ўлган барча шахсларнинг масъул офицер томонидан тасдиқланган рўйхати
122-модда асосида тузилган Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Маълумотлар Бюросига иложи борича кечиктирмай жўнатилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementЎлим тўғрисидаги далолатномалар ёки тасдиқланган рўйхатларда 17-модданинг
учинчи хатбошида кўрсатилган ҳарбий асирнинг шахсига доир тафсилотлар, шунингдек, ўлим юз берган вақт ва жой, ўлим сабаби, дафн қилинган вақти ва жойи, қабрни аниқлаш учун зарур бўладиган барча маълумотлар қайд этилиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМожаронинг бошланишидаёқ ва барча ҳудудларни истило этиш ҳолларида низолашаётган томонлардан ҳар бири ўз қўл остидаги Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Маълумотлар Бюросини расмий равишда таъсис этади.
4-моддада кўрсатилган тоифалардан биронтасига мансуб шахсларни ўз ҳудудига киритган бетараф ва уришмаётган Давлатлар ҳам ушбу шахсларга нисбатан юқоридаги тартибда иш тутади Манфаатдор Давлат Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Маълумотлар Бюроси тегишли тартибда жой, жиҳозлар ва бюронинг муваффақиятли фаолиятини таъминлайдиган ходимларга эга бўлишини назорат қилиши зарур. У ушбу бюро фаолиятида мазкур Конвенциянинг ҳарбий асирлар меҳнатига оид қисмида кўзда тутилган шарт-шароитга мувофиқ тарзда ҳарбий асирлар меҳнатидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementНизолашаётган томонларнинг ҳар бири ушбу модданинг
4,
5 ва
6-хатбошисида санаб ўтилган барча маълумотларни, ўз ҳукми остига тушиб қолган ва
4-моддада кўрсатилган тоифалардан бирига мансуб бўлган ҳар бир душман шахс тўғрисидаги ахборотни ўзига тегишли Маълумотлар Бюросига имкон қадар тезкорлик билан маълум қилади. Бетараф ва жанг қилмаётган Давлатлар ўз ҳудудларига қабул қилинган мазкур тоифаларга мансуб шахсларга нисбатан шу тартибда йўл тутади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementУшбу бюро бир томондан Ҳомий Давлатлар ва иккинчи томондан
123-моддада кўзда тутилган Марказий Агентлик воситачилигида ушбу барча маълумотларни энг тезкор усуллар билан манфаатдор Давлатларга жўнатади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementБу маълумотлар манфаатдор оилаларга зудлик билан хабар етказиш имконини беради. Унда
17-модда қоидаларига мувофиқ ҳолда ва Маълумотлар Бюросига маълум бўлган даражада ҳарбий асирнинг фамилияси, исми, унвони, шахсий рақами, туғилган жойи ва санаси, ўзи мансуб Давлат, отасининг исми ва онасининг қизлик фамилияси, хабардор этилиши лозим бўлган шахснинг исм-фамилияси ва турар-жой манзили, шунингдек, ҳарбий асирга хат-хабар жўнатиш мумкин бўлган манзил кўрсатилган бўлиши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМаълумотлар Бюроси тегишли ваколатли органларнинг барчасидан ҳарбий асирнинг кўчирилиши, озод этилиши, ватанига қайтарилиши, қочиши, ҳарбий шифохонага жойлаштирилиши, вафот этиши ҳолатлари билан боғлиқ маълумотларни олади ҳамда уларни юқоридаги
3-хатбошида кўзда тутилган тартиб асосида жўнатади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementБу қоидалар Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва
125-моддада қайд этилган кўмак жамиятларининг инсонпарварлик фаолиятини чеклайдиган мазмунда талқин этилмаслиги керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementМиллий Маълумотлар Бюроси ва Марказий Маълумотлар Агентлиги почта йиғимларидан озод этилади ҳамда
74-моддада кўзда тутилган барча имтиёзлардан фойдаланади; шунингдек, уларга имконият борича телеграфдан бепул фойдаланиш ёки кам деганда энг арзон нархларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲар қандай шароитда айбланувчи шахслар тегишли суд процедураси ва ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатларидан фойдаланадилар. Бу кафолатларнинг фойдаси Ҳарбий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида 1949-йил 12-августда қабул қилинган Женева Конвенциясининг
105-моддасида ва ундан кейинги моддаларида кўзда тутилган кафолатларникидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element2 ва
3-моддаларда кўзда тутилган ҳолатлар сақлашга топширилган ратификацияларни, шунингдек, низолашаётган томонлар ҳарбий ҳаракатлардан ёки истилодан олдин ё кейин қўшилиш тўғрисида берган баёнотларни дарҳол кучга киришини таъминлайди. Швейцария Федерал Кенгаши ратификация ёки низолашаётган томонларнинг қўшилиши ҳақида олинган баёнотлар тўғрисида энг тезкор йўллар билан хабар етказади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementг) марказий ва периферик асаб тизимларининг жиддий сурункали касалланиши, масалан, оғир тутқаноқ, асирда сақлангани оқибатида оғир психоневрозга
* чалиниш каби тегишли тартибда мутахассис томонидан аниқланган яққол намоён бўлувчи психоз ва психоневрозлар; эпилепциянинг лагердаги шифокор томонидан тегишли тартибда аниқланган ҳар қандай тури, мия артериосклерози; бир йилдан узоққа чўзилган сурункали неврит ва бошқалар;
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementи) иккала кўзнинг ҳам кўрмаслиги ёки бир кўзнинг кўрмаслиги ҳолатида тузатадиган кўзойнак тақишга қарамай иккинчи кўзнинг кўриш қобилияти бирга етмаслиги, кўриш қобилиятининг камайиб кетиши ва кўриш қобилиятини бир кўзда бўлса ҳам 1/2 гача тиклаш имконсиз бўлган ҳоллар
*. Кўзнинг бошқа хил шикастланишлари, масалан, глаукома, кўзнинг рангдор пардаси яллиғланиши, кўзнинг томири пўстлоғи яллиғланиши, трахома ва бошқалар;
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element5. Юқорида 1 рақами остида қайд этилган мисоллар фақат намунавий ҳолатлар ҳисобланади. Бу қоидаларга мутлақо мос келмайдиган ҳолатлар мазкур Конвенциянинг
110-моддаси ва ушбу битим қоидалари руҳида кўриб чиқилиши шарт.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАсирликда сақлаб турган Давлат билан келишувга мувофиқ Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси мазкур низомнинг
2 ва
4-моддаларида кўрсатилган тайинлашлари амалга оширишда манфаатдор шахсларнинг хизмат вазифаларини белгилаши керак.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҚўшма тиббий комиссиялар Конвенциянинг
113-моддасида қайд этилган барча ҳарбий асирларни тиббий кўрикдан ўтказади ва ватанига қайтариш, ватанига қайтарилганлар рўйхатидан ўчириш ёки навбатдаги тиббий кўриккача тегишли қарорни кейинга суриш юзасидан ўз таклифларини киритади. Қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАгар муайян бир мамлакатда қўшма тиббий комиссия фаолият кўрсатиши зарур деб топилса-ю аммо бу мамлакатда бетараф Давлат фуқароси ҳисобланган бирон-бир шифокор мавжуд бўлмаса ва агар қандайдир сабабларга кўра комиссияга бошқа мамлакатда яшовчи бетараф Давлат фуқаролари бўлган шифокорларни тайинлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда асирликда сақлаб турган Давлат Ҳомий Давлат розилиги асосида иш тутиб, қўшма тиббий комиссия фаолиятини бажарадиган ўз тиббий комиссиясини тузиши мумкин, аммо бундай комиссияга нисбатан мазкур низомнинг
1 — 5 ва
8-моддаларидаги қоидалар қўлланилмайди.
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementБ. АСИРГА ОЛИНГАНЛИК ТЎҒРИСИДА БИЛДИРГИ-КАРТОЧКА
(70-моддага қаранг)
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element | Сирт томони |
Ҳарбий асирлар почтаси | Бепул |
Асирга олинганлик тўғрисида билдирги-карточка |
Эслатма Бу карточка ҳар бир ҳарбий асир томонидан у асир тушган пайтдаёқ ва ҳар гал госпиталга жойлаштириш ёки бошқа лагерга кўчириш муносабати билан унинг манзили ўзгарганда тўлдирилади. Ушбу карточканинг ҳарбий асирга ўз оиласига жўнатиш учун рухсат этиладиган махсус карточкага алоқаси йўқ. | Ҳарбий асирлар ишлари бўйича Марказий Агентликка Халқаро Қизил Хоч Қўмитасига (ШВЕЙЦАРИЯ) |
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element | Юза томони |
Ҳарбий асирлар ёзишмаси | Бепул |
ПОЧТА КАРТОЧКАСИ | Кимга |
Жўнатувчи | Белгиланган манзил |
Фамилияси, исми, отасининг исми |
Туғилган санаси ва жойи |
Ҳарбий асирнинг номери | Кўча |
Жўнатувчи мамлакат | Вилоят |
Лагернинг белгиланиши | Мамлакат |
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementСирт томони |
Сана: |
____________________________________________________________________________________________________ |
____________________________________________________________________________________________________ |
Фақат сатрларда ва аниқ-равшан ёзилсин |
|
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲарбий асирлар ёзишмаси | Бепул |
Кимга ______________________________________________________________________________________________ |
Белгиланган манзил __________________________________________________________________________________ |
Кўча _______________________________________________________________________________________________ |
Мамлакат __________________________________________________________________________________________ |
Вилоят _____________________________________________________________________________________________ |
Жўнатувчи: |
Исм-фамилияси ______________________________________________________________________________________ |
Туғилган санаси ва жойи ______________________________________________________________________________ |
Ҳарбий асирнинг номери ______________________________________________________________________________ |
Лагернинг белгиланиши _______________________________________________________________________________ |
Жўнатувчи мамлакат ________________________________________________________________________________ |
____________________________________________________________________________________________________ |
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementД. ЎЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА
(120-моддага қаранг)
(Тегишли маъмурлар белгиси)
ЎЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ДАЛОЛАТНОМА
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАсир мансуб бўлган давлат ____________________________________________________________________________ |
Фамилияси ва исми ___________________________________________________________________________________ |
Отасининг исми _____________________________________________________________________________________ |
Туғилган жойи ва санаси ______________________________________________________________________________ |
Вафот этган жойи ва санаси __________________________________________________________________________ |
Унвони ва шахсий рақами (танитиш медалонида ёзилгани) _________________________________________________ |
Оиласининг манзили __________________________________________________________________________________ |
Қаерда ва қачон асир олинган __________________________________________________________________________ |
Вафотининг сабаби ва тафсилоти _____________________________________________________________________ |
Дафн этилган жойи __________________________________________________________________________________ |
Қабр белгиланганми ва келгусида оила аъзолари топа оладими? _____________________________________________ |
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementАсирликда сақлаб турган давлат марҳумнинг меросига кирувчи буюмларни ўзида сақлаб қоладими ёки улар мазкур далолатнома билан бирга жўнатиладими? ________________________________________________________ |
Агар улар жўнатилса, қайси воситачи ёрдамида юборилади? _______________________________________________ |
У касал бўлганида ёки жон бераётганида ёнида турган шахс (шифокор, санитар, диний хизматчи, асирликдаги дўсти) бу ерда ёхуд иловада марҳумнинг сўнгги дақиқалари ва дафн маросими ҳақида қандайдир тафсилотларни маълум қилиши мумкинми? ____________________________________________________________________________ |
(Сана, тегишли маъмурлар | Иккита гувоҳнинг |
имзоси ва муҳри) | имзоси ва манзили |
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementЭ. ВАТАНИГА ҚАЙТАРИШ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА
(II Илованинг 11-моддасига қаранг)
Ватанига қайтариш тўғрисида гувоҳнома
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementСана _______________________________________________________________________________________________ |
Лагер ______________________________________________________________________________________________ |
Госпитал ___________________________________________________________________________________________ |
Фамилияси__________________________________________________________________________________________ |
Исми ва отасининг исми ______________________________________________________________________________ |
Туғилган санаси______________________________________________________________________________________ |
Унвони _____________________________________________________________________________________________ |
Шахсий рақами______________________________________________________________________________________ |
Ҳарбий асир рақами__________________________________________________________________________________ |
Ярадорлик, беморлик _________________________________________________________________________________ |
Комиссия қарори_____________________________________________________________________________________ |
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementҲАРБИЙ АСИРЛАР ЎЗ МАМЛАКАТИГА ЖЎНАТАДИГАН ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИГА ДОИР НАМУНАВИЙ НИЗОМ
(63-моддага қаранг)
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document element1. 63-модданинг
учинчи хатбошида қайд этилган авизо қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
Suggestion to the document
Listen to audio
Get a link from a document elementа)
17-моддада кўрсатилган рақам. тўловларни амалга оширувчи ҳарбий асирнинг унвони. фамилияси, исми. ота исми;