04.03.2000 йилдаги 78-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.03.2000 йилдаги 78-сон
Date of entry into force
04.03.2000
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТ-ХОЛДИНГ» ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Консерва ва вино-ароқ саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўла ва самарали фойдаланиш, мева-сабзавот экинлари ва узум ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига ўз хом ашё базасини мустаҳкамлаш, шунингдек «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясининг ўз таркибига кирувчи корхоналарни бошқаришдаги ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда компаниянинг мева-сабзавот ва узумчилик хўжаликларига тегишли экин майдонларида пахта, бошоқли дон экинлари ва ихтисосни белгиламайдиган бошқа экинларни босқичма-босқич қисқартириш жадвалларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзшаробсаноат» АЖга кўрсатиб ўтилган жадвалларни ҳисобга олган ҳолда компания хўжаликлари ерларида мева-сабзавот, картошка ва узум экишни мустақил равишда прогнозлаштириш ҳуқуқи берилсин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ва ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмаларининг компания ҳамда ҳудудий бирлашмалар таркибига кирувчи вино-ароқ ва спирт саноати акциядорлик жамиятлари устав жамғармасини давлатга тегишли мол-мулкни капиталлаштириш, бюджет олдидаги қарзлар таркибини ўзгартириш, шунингдек бошқа манбалар ҳисобига акциялар давлат улушини 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ назорат пакетигача етказиш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 ва 1а-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 879-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 09/17/879/0192)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 879-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 09/17/879/0192)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ҳамда хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда холдинг компанияси корхоналарининг ўз айланма маблағларини тўлдириш ва узумчиликни ривожлантириш масаласини икки ой муддатда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда холдинг компанияси хўжаликларига сабзавот, картошка, мева ва узум етиштиришда экин қатор ораларида агротехника тадбирларини ўтказиш учун машина-трактор парклари томонидан шартномавий асосда хизматлар кўрсатишга доир тадбирларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 879-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 09/17/879/0192)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзшаробсаноат» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари виночилик саноатини янада ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қишлоқ хўжалигини узумнинг ўта қимматли навлари билан таъминлаш мақсадида мева кўчатлари етиштирувчи хўжаликлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари раисларини, раис ўринбосарларини ва бош бухгалтерларини аттестациядан ўтказиш бўйича 2-иловага* мувофиқ махсус идоралараро комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари раҳбар ходимлари ва мутахассисларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий «Мевасабзавот» бирлашмалари раҳбарлари ва мутахассисларини икки ой муддатда аттестациядан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорига 6-7-иловаларнинг спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи акциядорлик жамиятларидаги акциялар пакетлари улушларини ўзгартиришга оид қисмига мазкур қарорга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 4 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78-сон