Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 20.05.2015 йилдаги 130-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.05.2015 йилдаги 130-сон
Date of entry into force
25.05.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Спорт объектларини қуриш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантириш жараёнини такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш, болаларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, профессионал спортчиларни тарбиялаш, шунингдек юқори малакали спортчиларни тайёрлаш юзасидан 2015 йил 25 февралдаги топшириқларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳлар (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳлар деб аталади) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Эксперт гуруҳлар спорт объектларини қуриш жойларини танлаш тартиботларига, шунингдек қурилиши ва реконструкция қилиниши тугалланган спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини фойдаланишга қабул қилишга мажбурий тартибда жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Эксперт гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт иншоотларига уларнинг типлари бўйича реал эҳтиёжни, тегишли ҳудудда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қурилиш учун энг қулай ва гавжум жойларни танлаш, хусусан, спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантиришга доир таклифлар ҳамда хулосалар ишлаб чиқиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

қурилиши тугалланган спорт объектларининг, шу жумладан болалар спорти объектларининг давлат қабули жараёнида иштирок этиш;

спорт объектларининг, шу жумладан, болалар спорти объектларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш;

фуқароларни, нодавлат нотижорат ташкилотларини, ташкилотларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини қуриш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш.

4. Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳ тўғрисидаги низом ҳамда унинг Намунавий таркиби 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — Эксперт гуруҳларнинг мувофиқлаштирувчи органи;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари — Эксперт гуруҳларнинг ишчи органи этиб белгилансин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Эксперт гуруҳларнинг шахсий таркибини тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, стадионлар ва балансда сақловчиси бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари бўлган йирик спорт объектларининг директорлари лавозимга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишган ҳолда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда спорт объектларининг фаолият кўрсатиши ҳолатини пухта ва синчиклаб таҳлил қилиш асосида спорт объектларидан, шу жумладан болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсинлар, бунда қуйидаги масалаларнинг ҳал этилишига асосий эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг спорт билан оммавий равишда шуғулланишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт иншоотларини, белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, замонавий спорт асбоб-ускуналари ва инвентарлари билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт иншоотларини юқори малакали, касбий жиҳатдан тайёрланган тренер кадрлар, шу жумладан аёл тренерлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ва спорт тадбирларининг ҳар хил турлари бўйича ўтказиладиган мунтазам машғулотлар сонини кўпайтириш йўли билан спорт объектларининг бандлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ва ёш спортчилардан, шунингдек Ўзбекистон терма жамоалари ва уларнинг резервдаги аъзоларидан республика ва халқаро мусобақаларда совриндорлар тайёрлаш ҳисобига спорт билан шуғулланиш натижадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўз ҳудудида ташкил этилган спорт объектларининг, шу жумладан болалар спорти объектларининг белгиланган мақсаддан ташқари ва паст самарали ишлари юзасидан шахсий жавобгарлигини кучайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 майдаги 130-сон қарорига
1-ИЛОВА

Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича Эксперт гуруҳ тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга доир тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича Эксперт гуруҳ (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳ деб аталади) фаолияти тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эксперт гуруҳ доимий ишлайдиган кенгашувчи — маслаҳат берувчи орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Эксперт гуруҳ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Эксперт гуруҳ фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Эксперт гуруҳ фаолияти минтақавий оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Эксперт гуруҳ фаолиятининг мақсадлари, вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг эҳтиёжларини ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришдан манфаатдорлигини ҳисобга олган ҳолда спорт объектларидан, шу жумладан болалар спорти объектларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш Эксперт гуруҳ фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Эксперт гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт иншоотларига уларнинг типлари бўйича реал эҳтиёжни, тегишли ҳудудда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қурилиш учун энг қулай ва гавжум жойларни танлаш, хусусан, спорт объектларини қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурларини шакллантиришга доир таклифлар ҳамда хулосалар ишлаб чиқиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши тугалланган спорт объектларининг, шу жумладан болалар спорти объектларининг давлат қабули жараёнида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт объектларининг, шу жумладан, болалар спорти объектларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларни, нодавлат нотижорат ташкилотларини, ташкилотларни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларини қуриш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Эксперт гуруҳнинг функциялари ва ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Эксперт гуруҳ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт объектлари қуриш учун жойларни тайёрлаш жараёнида, жумладан қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли дастурлари лойиҳаларини, ўртача муддатли, узоқ муддатли ривожлантириш дастурларини, концепцияларни ҳамда ҳудудларнинг жисмоний тарбия ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш соҳасига тааллуқли бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилган спорт объектларини, шу жумладан болалар спорти объектларининг давлат қабули жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифларни ва эксперт хулосани тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт объектлари, шу жумладан болалар спорти объектлари инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари таҳлили ва мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт объектлари, шу жумладан болалар спорти объектлари инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамоатчилик ташаббусларини, давлат ҳокимияти органларининг таклифларини кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт объектлари, шу жумладан болалар спорти объектлари инфратузилмасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришга йўналтирилган таҳлилий ва ахборот материаллари, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар шаклидаги таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқади ҳамда кўриб чиқиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ мажлисларида муҳокама қилинадиган масалаларни ёритиш юзасидан оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Эксперт гуруҳнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этилган таклифлари ва хулосаларини кўриб чиқиш мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Эксперт гуруҳ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқишда ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва ташкилотлари раҳбарларини, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини Эксперт гуруҳ мажлисига таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш, уларнинг таркибига самарали ишлаш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари киритилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳларнинг сифатли ишлаши учун зарур бўлган уларнинг ваколатига кирадиган ахборотни маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳамда бошқа давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан, тадбиркорлик субъектларидан сўраб олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Эксперт гуруҳни шакллантириш тартиби, унинг таркиби ва тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Эксперт гуруҳ таркиби маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан, спорт тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ходимларидан, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Эксперт гуруҳ аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эксперт гуруҳ унинг фаолиятида ихтиёрий қатнашиш асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Эксперт гуруҳ таркибига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ раиси — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ раисининг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий вакиллари;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ аъзолари — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, спорт тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг бошқа мутахассислари, давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ котиби — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси мутахассиси.
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эксперт гуруҳ раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини бажариш раиснинг ўринбосарларидан бирига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Эксперт гуруҳнинг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Эксперт гуруҳ раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ ишларини ташкил этади ва унинг мажлисларида раислик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ мажлислари баённомаларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ мажлиси санасини, жойини, вақтини, кун тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раиснинг ўринбосарлари ва Эксперт гуруҳ аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Эксперт гуруҳ фаолияти доирасида уларга топшириқлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ фаолияти масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Эксперт гуруҳнинг ишчи органи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмаси Эксперт гуруҳнинг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ишчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ мажлисларини ўтказишга барча зарур материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда унга давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек Эксперт гуруҳ аъзоларидан зарур материаллар ва эксперт хулосаларини олиш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ мажлислари ўтказилишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материаллар тайёрланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ хулосалари бажарилишини жойига бориб ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳ аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни, тегишли материалларни юборган ҳолда, мажлис ўтказиладиган сана, жой ва вақт тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Эксперт гуруҳнинг қарори билан ишчи органга унинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва аттестация ўтказиш мақсадида бошқа функциялар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидаги ҳолларда Эксперт гуруҳ аъзосининг ваколатлари тўхтатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
у Эксперт гуруҳ таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ у ҳуқуқий лаёқатсиз, сабабсиз ҳозир бўлмаган ёки вафот этган деб эътироф этилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Эксперт гуруҳ аъзоси унинг таркибига киришига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар юз берган тақдирда, у тегишли ҳолатлар юзага келган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида Эксперт гуруҳ раиси номига Эксперт гуруҳ таркибидан чиқиш тўғрисида ёзма ариза юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Эксперт гуруҳнинг шахсий таркиби ва фаолияти тўғрисидаги маълумотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органининг расмий сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 майдаги 130-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича эксперт гуруҳнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Раис

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Раис ўринбосари

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари

Раис ўринбосари

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ҳудудий вакили

гуруҳ аъзолари

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, спорт тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спортнинг бошқа мутахассислари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари

гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмасининг мутахассиси».

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 258-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)