Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2017 13.02.2015 йилдаги 27-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.02.2015 йилдаги 27-сон
Date of entry into force
23.02.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 329-сонли «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камол топаётган авлоднинг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида оммавий болалар спорти ривожлантирилишини таъминлаш, ёш авлоднинг соғлом турмуш тарзига ва спортни севишга интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ташкилий асосларини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, идоравий мансублигидан қатъи назар, республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлайдиган ва уларнинг малакасини оширадиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни замонавий даражада, ўқитишнинг халқаро эътироф этилган методларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нормативлар ҳамда ўқув-методик материалларни илғор халқаро тажрибадан ва замонавий таълим дастурларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тренер-ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига спортчилар тайёрлаш соҳасидаги мутахассисларнинг касбий билимларини такомиллаштиришга, шунингдек уларда иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш маҳорати ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда улардан халқаро спорт ареналарида республика шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган профессионал спортчиларни тайёрлашга йўналтирилган замонавий ва самарали дастурларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилари таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим жараёни сифати ва натижаларини тизимли таҳлил қилишни, мониторингини, уларнинг замонавий талабларга мувофиқ юқори сифатли ўқув-тренировка жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган касбий кўникмалари ва лаёқатини ривожлантириш динамикасини баҳолашни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ходимларининг лавозим маошлари республика олий таълим муассасалари тегишли лавозимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Марказ уставининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни юқори малакали ва ташаббускор ходимлар ҳамда мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ва тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш параметрларини ҳар йили спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича белгиланган тартибда аниқласин ва тасдиқласин, бунда тингловчиларнинг малака ошириш курсларидан ҳар 5 йилда камида бир марта ўтиши даврийлигига риоя этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг жорий таъминотига ҳамда республика болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистларини ҳамда тренер-ўқитувчилар таркибини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга, малака оширишнинг белгиланган даврийлигини ҳисобга олган ҳолда ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари ва мақсадли бадаллари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донор ташкилотлари грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ фаолиятини молиялаштириш ва унга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бюджет маблағларини «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус автотранспорт воситаси билан таъминлашга лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга қайта тайёрлаш ва малака оширишга юбориладиган тингловчиларнинг асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи уларнинг ишдан ажралган ҳолдаги бутун ўқиш даврида сақланиб қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга ишдан ажралган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака оширишга бошқа ҳудудлардан юбориладиган тингловчилар ўқиш даврида ётоқхонада яшаш жойлари билан таъминланади, шунингдек уларнинг ўқиш жойига бориши ва у ердан қайтиши учун бир марталик йўлкира харажатлари уларни юбораётган томон ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси, 27-уй манзилидаги бинолар ва иншоотларга жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2015/2016 ўқув йили бошлангунгача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча дарвозаси кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ 98-сон мактаб-интернат бинолари ва иншоотларини тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Марказга текин берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг бинолари ва иншоотларининг босқичма-босқич реконструкция қилинишини ҳамда зарур ўқув-лаборатория ва спорт анжомлари, компьютер техникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Марказга ажратилган бинони реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Марказнинг бинолари ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда уни зарур ўқув-лаборатория ва спорт анжомлари, компьютер техникаси, мебеллар, спорт инвентарлари ва бошқа инвентарлар билан жиҳозлаш бўйича харажатларни қоплаш манбаи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Марказ биносини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини таъминласин ҳамда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифатига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 13 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 февралдаги 27-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони (техник, хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибидан ташқари) — 16 штат бирлиги, шу жумладан бошқарув ходимлари — 9 штат бирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Марказ хўжалик бўлимининг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кафедраларининг ўқув-ёрдамчи ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 7-сон, 80-модда; 2016 й., 26-сон, 316-модда)