Ҳужжат кучини йўқотган 17.12.2018 26.01.2015 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.01.2015 йилдаги 11-сон
Date of entry into force
02.02.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 17.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сонли «Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари, шунингдек минтақаларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир ҳудудий дастурлар доирасида саноатнинг барқарор юқори ўсиш суръатлари сўнгги 5 йил мобайнида ўртача 108,3 фоиз бўлиши, унинг таркибини диверсификациялаш ва тармоқларнинг ишлаб чиқарилаётган рақобатбардошли маҳсулотлари турларини кенгайтириш таъминланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар жараёнларини чуқурлаштиришга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсати, янги ишлаб чиқариш қувватларининг фойдаланишга топширилиши, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг ривожлантирилиши натижасида кейинги йилларда пудрат қурилиш ишлари ҳажми ҳар йили ўртача 10,0 фоиздан ортиқ суръатлар билан ўсмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яратилган ва янгидан ишга туширилаётган ишлаб чиқариш қувватларидан юқори даражада фойдаланиш ҳисобига улардан янада самарали фойдаланиш, корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2015 йилдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи назар, микрофирмалардан ташқари саноат ва қурилиш соҳасидаги барча корхоналар бўйича улар фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортларини (кейинги ўринларда корхона паспорти деб аталади) 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ намунавий шаклларга биноан ҳар йили расмийлаштириш тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг паспортини тўлдириш методологиясини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналарга паспортларнинг намунавий шаклларини ва уларни тўлдириш методологиясини етказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек уларнинг таркибига кирмайдиган корхоналар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йилги маълумотлар киритилган паспортларнинг 2015 йил 1 апрелгача бўлган муддатда расмийлаштирилишини ҳамда Интернет тармоғи орқали, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг дастурий-технологик воситаларидан фойдаланган ҳолда статистика органларига тақдим этилишини, шунингдек ўзларининг мавжуд расмий веб-сайтларида уларнинг жойлаштирилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгусида янгидан ташкил этилган корхоналар бўйича паспорт расмийлаштирилишини ҳамда ишлаб турган корхоналар бўйича паспортларнинг асосий параметрлари янгиланишини, уларнинг давлат статистика органларига тақдим этилишини ва кейинчалик расмий веб-сайтларда жойлаштирилишини ҳар йили 1 апрелгача таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда корхоналар раҳбарлари зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар паспортларининг ўз вақтида расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарнинг паспортларида белгиланган ишлаб чиқариш тавсифномаларига мувофиқ қувватлардан юқори даражада фойдаланилишини ва корхоналарнинг барқарор молиявий-хўжалик фаолиятини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат статистика органлари амалдаги статистика ҳисоботи шакллари доирасида корхоналар паспортларидаги асосий параметрларнинг динамикаси тўғрисидаги даврий маълумотларни шакллантирадилар, кейинчалик таҳлилий ишларни амалга ошириш учун уларни 3-иловага* мувофиқ схема бўйича ваколатли давлат органларига тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1, 2, 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар паспортлари бўйича даврий статистика маълумотлари асосида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар ва идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда, зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхоналарнинг қувватларидан тўлиқ фойдаланишни ва уларнинг барқарор молиявий-хўжалик фаолиятини таъминлаш юзасидан ҳар йили дастурлар — «йўл хариталари» ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган саноат ва қурилиш соҳасидаги корхоналардаги акцияларнинг (улушларнинг) давлат пакетлари ушбу корхоналар акциядорлари (муассислари) билан келишган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида хусусий мулкдорларга «ноль» харид қиймати бўйича, уларнинг негизида ишлаб чиқариш фаолиятини ва иш ўринларини тиклашга доир инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан сотилади, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар бундан мустасно.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 майдаги 137-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 270-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхоналардаги акцияларнинг (улушларнинг) давлат пакетларини «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг 3-бандига мувофиқ ҳар йили корхоналар паспортлари шакллантирилгандан кейин саноат ва қурилиш соҳасидаги устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхоналардаги акцияларнинг (улушларнинг) давлат пакетларини, ушбу корхоналар акциядорлари (муассислари) билан келишган ҳолда, хусусий мулкдорларга «ноль» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва қувватлардан паст даражада фойдаланаётган корхоналар негизида самарали ишлаб чиқаришлар ташкил этиш учун замонавий менежмент тажрибасига эга бўлган потенциал инвесторларни жалб қилиш юзасидан тадбирлар комплексини амалга оширсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил 26 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 4-сон, 41-модда, 21-сон, 270-модда; 2016 й., 34-сон, 405-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)