Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 04.09.2003 йилдаги 382-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.09.2003 йилдаги 382-сон
Date of entry into force
04.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПАРРАНДАЧИЛИКДА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда паррандачиликда монополиядан чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек тармоқни ривожлантиришда хусусий секторнинг ўрни ва аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муассисларнинг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 18 мартдаги Ф-1728-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус комиссия таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси унинг таркибига кирувчи корхоналар тўлиқ хусусийлаштирилган ва уларга иқтисодий мустақиллик берилган ҳолда тугатилаётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати таркибида Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларида эса — чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш бўлимлари ташкил этилганлиги, уларга паррандачилик корхоналарини ривожлантиришга кўмаклашиш функциялари юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпаррандасаноат» уюшмасини тугатиш бўйича тугатиш комиссияси ташкил этсин ва икки ой муддатда уни тугатиш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловага мувофиқ паррандачилик корхоналари акциялари давлат пакетларининг биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан хусусий мулк қилиб ва хорижий инвесторларга эркин сотилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандачилик илмий марказини — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ихтиёрига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паррандалар касалликлари бўйича республика ветеринария лабораториясини — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси ихтиёрига бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Паррандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида» 1996 йил 29 ноябрдаги 426-сон қарорига мувофиқ «Ўзпаррандасаноат» уюшмасига берилган хорижий кредитлар юзасидан қарз мажбуриятлари бўйича ушбу лойиҳага киритилган куркачилик хўжаликлари унинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва куркачилик хўжаликлари билан биргаликда валюта кредитини қайта расмийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда кредит ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни бир ой муддатда белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Ҳукумат кафолатига белгиланган тартибда тегишли қўшимча берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кўрсатиб ўтилган хорижий кредит бўйича қарз ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун 613,3 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги ҳисобланган пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси республика ҳудудида паррандачилик корхоналари учун, уларнинг минтақавий жойлашишини ҳисобга олган ҳолда, озуқа ишлаб чиқариш бўйича камида иккита ихтисослаштирилган корхона ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқсин ва бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 4 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-382-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 382-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиладиган «Ўзпаррандасаноат» уюшмасининг улушлари ва акциялар пакетлари биржа ва биржадан ташқари бозорларда асосан хусусий мулк қилиб ва хорижий инвесторларга эркин сотиладиган паррандачилик корхоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Корхоналар номи‎

Эркин сотиладиган
‎улуш миқдори‎

1.‎ «Қусшилик» АЖ‎ 25,0‎
2.‎ «Қият» АЖ‎ 25,0‎‎
3.‎ «Навруз» АЖ‎ 25,0‎‎
4.‎ «Нияз-Ботир» АЖ‎ 25,0‎‎
5.‎ «Пахтаобод» АЖ‎ 25,0‎‎
6.‎ «Ойим» АЖ‎ 25,0‎‎
7.‎ «Ғиждувон» АЖ‎ 25,0‎‎
8.‎ «Бухоро» АЖ‎ 25,0‎‎
9.‎ «Ёрқўрғон» АЖ‎ 25,0‎‎
10.‎ «Истиқлол» АЖ‎ 25,0‎‎
11.‎ «Қамашипарранда» АЖ‎ 25,0‎‎
12.‎ «Оқ Сарой» АЖ‎ 25,0‎‎
13.‎ «Қизилтепапарранда» АЖ‎ 25,0‎‎
14.‎ «Лочин» АЖ‎ 25,0‎‎
15.‎ «Наманганпарранда» АЖ‎ 25,0‎‎
16.‎ «Уйчи» АЖ‎ 25,0‎‎
17.‎ «Жарқўрғон» АЖ‎ 25,0‎‎
18.‎ «Фарғона зотли парранда фабрикаси» АЖ‎ 25,0‎‎
19.‎ «Чимёнпарранда» АЖ‎ 25,0‎‎
20.‎ «Бешариқпарранда» АЖ‎ 25,0‎‎
21.‎ «Бўстон» АЖ‎ 25,0‎‎
22.‎ «Бағдод» АЖ‎ 25,0‎‎
23.‎ Ғоипов номли АЖ‎ 25,0‎‎
24.‎ «Қўшкўпир» АЖ‎ 25,0‎‎
25.‎ «Шодлик» АЖ‎ 25,0‎‎

(фоизларда)‎

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 142-модда)