Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Лотереялар, тотализатор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияси таркиби ва унинг тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор кучга киргунга қадар берилган лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорига мувофиқ белгиланган муддатларда қайта расмийлаштирилган тақдирда уларнинг амал қилиш муддати тугагунгача ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорига мувофиқ лицензияларни қайта расмийлаштиришда юридик шахс-лицензиатларнинг мазкур қарор талабларига мувофиқлигини ҳам ҳисобга олсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотереялар ташкил этиш шартларини фақат лицензиялари мазкур қарор талабларига мувофиқ қайта расмийлаштирилган ёки берилган юридик шахслар учун тасдиқласин;
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан биргаликда белгиланган тартибда лицензия олмаган ёки уларни қайта расмийлаштирмаган юридик шахсларнинг лотереялар ташкил этиш фаолиятига йўл қўймаслик чора-тадбирларини кўрсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 16 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
314-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I.Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян товарлар ва хизматлар истеъмолчилари ўртасида сотувларни рағбатлантириш мақсадида, ўйинда қатнашганлик учун қўшимча ҳақ ундирилмасдан ўтказиладиган пул-буюм ютуқлари ўйинлари лицензияланмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш (уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш) ва улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси тузилади. Эксперт комиссияси таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлислари йигирма кунда камида бир марта ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширишга намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лотереялар ташкил этиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) лицензиатнинг ўз маблағлари (сармояси) етарли бўлишини ва уларнинг ҳамда бошқа молиявий кўрсаткичларининг қуйидаги нормативлар ва талабларга мувофиқ бўлишини таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат устав фондининг шакллантирилган миқдори лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар учун 200 млн сўмдан кам бўлмаслиги керак, шундан эллик фоизи пул маблағлари билан шакллантирилади. Бунда лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олиш тўғрисида ариза берилган вақтда лицензия талабгорининг устав фонди кўрсатиб ўтилган энг кам миқдорда тўлиқ шакллантирилган бўлиши керак. Лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар устав фондини шакллантириш учун кредитга, гаров остида олинган маблағлардан ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилаётган ва муомаладаги ўйин билетлари ҳажми фаолиятнинг биринчи йили мобайнида — лицензиат ўз сармоясининг беш бараваридан, фаолиятнинг иккинчи йили мобайнида – ўн бараваридан ва фаолиятнинг кейинги йилларида – йигирма беш бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Лицензиатнинг ўз сармояси миқдори етарли бўлмаган тақдирда лотереялар мўлжалланаётган ҳажмда фақат молия ташкилотларининг зарур миқдорларда таъминлаш кафолати мавжуд бўлганда ўтказилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ва давлат мақсадли фондларига муддати ўтказиб юборилган мажбурий тўловларнинг, ходимларга иш ҳақи бўйича қарзларнинг, шунингдек молия ташкилотлари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган тўловларнинг мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) лицензиат раҳбарининг олий маълумотга (иқтисодий, юридик, математик ёхуд ахборот технологиялари ихтисосликларидан бири бўйича) ҳамда тегишли ихтисослик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги шахслар лицензиатнинг раҳбари ва бош бухгалтери бўлиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган, лотереялар ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширган юридик шахснинг, ушбу шахсларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатиб ўтилган юридик шахсда фаолиятнинг тегишли турини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса, муассислари ёки бош бухгалтерлари бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса, якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган ёки коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) лицензиат штатида лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус курсларда ўқиганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлган, улар учун лицензиат асосий иш жойи ҳисобланган камида икки нафар мутахассиснинг бўлиши. Лицензиатда сертификатга эга бўлган мутахассислар сони икки нафардан кам бўлиб қолган тақдирда лицензиат икки ой муддатда мутахассислар сонини белгиланган миқдоргача тиклаш чора-тадбирларини кўриши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўйинларни фақат ютуқли билетларни тасодифий танлаб олиш жараёнига инсон омилининг бирон-бир таъсирини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни қўллаган ҳолда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган лотереялар ўтказиш шартларига риоя этиш, лотереяларни тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш, ўйинларни ўтказиш, шунингдек ютуқларни бериш (тўлаш) тартибидан қандайдир четга чиқилишини истисно қилиш.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лотереялар, тотализатор ёки таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича махсус курсларда ўқиганлиги тўғрисидаги сертификатлар бериш лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича ўтказиладиган махсус курсларда ўқигандан ва малака имтиҳони топширилгандан кейин амалга оширилади. Малака имтиҳони курслар ташкилотчиси ва лицензияловчи орган вакилларидан иборат таркибдаги комиссия томонидан қабул қилинади. Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мутахассисларни ўқитиш лотереялар, тотализатор ёки таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкилотчилари бирлашмалари, республика олий ўқув юртлари, шунингдек лицензияловчи орган билан келишган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда ўқитиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури (лотереялар ўтказиш шакли кўрсатилган ҳолда) кўрсатилган ҳолдаги лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгорининг йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгори раҳбари ва бош бухгалтерининг меҳнат дафтарчалари нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорининг молиявий кўрсаткичлари учун белгиланган нормативлар ҳисоб-китоби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгори ташкил этишни мўлжаллаётган лотерея ўтказиш шартларининг лицензия талабгори раҳбари томонидан имзоланган лойиҳаси.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар лицензияловчи орган эксперт комиссиясининг масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси лицензияловчи орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Эксперт комиссияси масъул котиби жойида бўлмаганлиги сабабли ҳужжатларни қабул қилишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди. Эксперт комиссияси масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси улар қабул қилиб олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт комиссияси йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида ўн кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун ўз маблағлари ҳисобига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларга чиқиб лицензия талабгорида фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун мавжуд шарт-шароитларни баҳолашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни шартнома асосида жалб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лицензияловчи орган ҳамда лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи органда лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун масъул шахс белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин икки кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни вақтда қайта тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида тўрт кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори аризаларининг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
(20-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши, шунингдек эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия дубликати беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонунчиликда белгиланган тартибда режали текшириш;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонунчиликда белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш;
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фаолиятни лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирлар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш.
(27-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22—24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд томонидан лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Лицензиялар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дубликат бериш асослари ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.04.00 Давлат божини тўлаш тартиби]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IХ. Лицензия берилганлиги учун давлат божи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Лицензия талабгори (лицензиат) лицензия берилганлиги учун давлат божини тўлаб, лицензияловчи орган томонидан қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилгандан (топширилгандан) кейин уч ой мобайнида лицензия битимини имзоламаган ҳолларда, лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин давлат божининг тўланган суммаси қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш схемаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Лицензия талабгори — юридик шахс
1. Лотереялар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (лицензияловчи орган) эксперт комиссиясига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.
Лицензия талабгори хоҳишига кўра
2-босқич
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги — лицензияловчи орган
1. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги эксперт комиссияси масъул котиби ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
2. Ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, лотереялар ташкил этиш бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.
2. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилгандан кейин қайта тақдим этилганда ҳужжатларни кўриб чиқади.
2) — ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 6 кун мобайнида
4-босқич
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги — лицензияловчи орган
1. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган билдиришнома юборилади (топширилади).
3. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор билан лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.
4. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.
1) — 10 кун мобайнида (қайта кўриб чиқишда 4 кун мобайнида) 2), 3) — тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида;
4) — лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда
5-босқич
Лицензиат
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишига ҳақлидир.
— лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай
Лицензия тапабгори
1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
— лицензия беришни рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда
6-босқич
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги — лицензияловчи орган
1. Лицензиат томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.
2. Лицензиатга расмийлаштирилган лицензияни беради.
— лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин икки кун муддатда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)