Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2005 16.06.2003 йилдаги 271-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.06.2003 йилдаги 271-сон
Date of entry into force
16.06.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 27.01.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭЛЕКТР ВА ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли «Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги 1997 йил 25 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўздавэнергоназорат» агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган қоидаларни вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари бўйича республиканинг барча электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланувчиларига, шу жумладан жойлардаги давлат ҳокимияти органларига етказсинлар, шунингдек белгиланган тартибда аҳолини хабардор қилсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари мазмунини кенг ёритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 16 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
271-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
16 июндаги 271-сон қарорга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий тушунчалар ва атамалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясини қабул қилувчи — электр энергиясини қабул қилиб олиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки прибор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, ўзгартириш, трансформация қилиш, узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи асбоб-ускуналар (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилот — энергияни шартнома бўйича сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилот абоненти — энергия билан таъминловчи ташкилот тармоқларига у билан баланс бўйича тегишли электр тармоқлари чегарасига бевосита уланган истеъмолчи, унинг электр энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи энергия билан таъминловчи ташкилотнинг истеъмолчи ёки унинг юқори ташкилоти билан шартномасида келишилган бўлади. Маиший истеъмолчилар учун — квартира, иморат ёки шахсий мулк бўлган ҳудудий бирлашган иморатлар гуруҳи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилотнинг субабоненти — энергия билан таъминловчи ташкилотнинг розилиги билан абонентнинг электр тармоқларига бевосита уланган ва абонент билан электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан шартномага эга бўлган истеъмолчи. Энергия субабонентга берилганда абонент энергия билан таъминловчи ташкилот олдида Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғининг баланс бўйича тегишлилик чегараси — электр тармоғининг энергия билан таъминловчи ташкилот билан абонент ўртасидаги бўлиниш нуқтаси, у электр тармоғининг баланс бўйича тегишлилик чегараси бўйича аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш нуқтаси — электр билан таъминлаш схемаси нуқтаси, унда ўлчаш прибори (ҳисоблаш счётчиги, ҳисобга олиш тизими ва шу кабилар) ёки бошқача усулда электр энергияси сарфи миқдори аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олишни назорат қилиш прибори — назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳисобга олиш прибори, унинг кўрсаткичлари асосида тармоқнинг мазкур нуқтасидаги электр энергияси сарфи аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси ва қувватини ҳисобга олувчи ҳисоблаш прибори — ҳисобга олиш (шу жумладан актив электр қувватини ҳисобга олиш) приборлари, шунингдек жамловчи қурилмалар ва ҳисобга олишнинг автоматик тузилмалари, улар Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидаларига ҳамда Ёнилғи ва энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни ташкил қилиш қоидаларига мувофиқ ўрнатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг уланган қуввати — истеъмолчининг энергияни ишчи кучланишга (бевосита ток қабул қилувчиларга бериладиган кучланишга) айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 Вольт (В)дан ортиқ кучланишли электр двигателларининг электр тармоқларига уланган жами қувват. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига энергия трансформаторлардан ёки энергия билан таъминловчи ташкилотнинг кам вольтли тармоқларидан берилганда истеъмолчининг уланган қуввати учун фойдаланишга рухсат этилган қувват қабул қилинади, унинг миқдори энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан белгиланади ҳамда электр энергияси бериш ва ундан фойдаланиш шартномасида кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввалдан мўлжалланган қувват — истеъмолчининг энергия тизимининг энг катта нагрузкасида қатнашувчи ҳисобланган энг катта қуввати (нагрузкаси). Истеъмолчининг энг катта нагрузкаси тегишли ҳисобга олиш приборлари (ҳисоблаш счётчикларининг ярим соатдаги кўрсаткичлари бўйича) ёки энергия тизимининг энг катта нагрузкали соатларида ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими кўрсаткичлари билан аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб даври — электр энергиясининг истеъмол сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва энергия билан таъминловчи ташкилот ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой). Томонлар билан келишилган ҳисоб-китоб даври шартномада кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ ҳисоб-китоб — ҳисоб-китоб даври мобайнида истеъмол қилинган энергия ва қувват учун тўловчи абонент томонидан қисман ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний ҳисоб-китоб — ҳисоб-китоб даври тугагач истеъмол қилинган энергия ва қувват учун тўловчи абонент билан ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ҳужжати — тўлов талабномаси, унинг асосида энергия билан таъминловчи ташкилотнинг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек билдиришнома, унинг бўйича тўлов нақд пул билан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи истеъмолчи — қайтадан сотувчи — энергия билан таъминловчи ташкилот абоненти, балансида ўзининг электр тармоғи бўлган ва энергия билан таъминловчи ташкилотдан ва электр станцияларидан электр энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни шартнома бўйича турли истеъмолчиларга қайтадан сотувчи хўжалик ҳисобидаги ташкилот абонент ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси истеъмолининг шартномавий миқдори — тегишли ҳисоб-китоб даврида абонент томонидан истеъмол қилинадиган энергиянинг энергия билан таъминловчи ташкилот ва абонент ўртасидаги шартномада белгиланган миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр билан таъминлашдаги танаффус (узиб қўйиш) — истеъмолчига электр энергияси беришни тўхтатиш, автоматик қурилмаларнинг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бирнечта линиялар бўйича энергия олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бирнечта энергия таъминоти линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чеклаш — шартномада назарда тутилган тадбирларни қўлланиш оқибатида муайян оралиқ вақт давомида, шунингдек энергия билан таъминловчи ташкилотнинг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига электр энергияси ва (ёки) қуввати бериш миқдорининг камайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етарли миқдорда берилмаган электр энергияси (кам бериш) — энергия таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган электр энергияси миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси сифати — бу электр энергиясининг тақсимланиш чегарасида энергия кўрсаткичларининг стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида ёки энергия таъминоти шартномасида белгиланган талабларга мувофиқлигидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия таъминотининг технологик брони — технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр қуввати ёки энергия сарфи (ҳажми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия таъминотининг аварияли брони — мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектни асбоб-ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаёти хавфсизлиги учун қисман ёки тўлиқ тўхтатишда, авария ва қўриқлаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув оқовасини оқизиш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги учун зарур бўлган энг кам электр қуввати ёки энергия сарфи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режали узиб қўйиш — энергия билан таъминловчи ташкилотнинг энергия қурилмаларини режали — эҳтиёт таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактикаси даврида абонентлар билан олдиндан келишилган ва уларни (камида 3 сутка олдин огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига энергия беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
блок-станциялар — энергия тузилмасининг электр тармоғига бевосита ёки абонентлар тармоғи орқали уланган ҳамда ягона оператив-диспетчерлик бошқаруви бўйича ишлайдиган саноат ва идора истеъмолчиларининг электр станциялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг электр энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини белгилайди ҳамда ҳам энергия билан таъминловчи ташкилотлар, ҳам юридик ва жисмоний шахслар — электр энергияси истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Саноат маҳсулоти тури сифатида электр энергияси бериш энергия билан таъминловчи ташкилот билан энергия қурилмаси энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқларига бевосита уланган истеъмолчи (абонент) ўртасида тузилган шартнома асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Намунавий шартномалар шакллари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) томонидан тасдиқланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субабонентлар абонент билан электр энергиясидан фойдаланиш учун шартномани энергия билан таъминловчи ташкилотнинг розилигига кўра тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонент ва энергия билан таъминловчи ташкилот ўртасидаги шартномада қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мавзуси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол қилишнинг белгиланган режимларига риоя қилишнинг ва электр энергияси сифати кўрсаткичларини келишишнинг мажбурийлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқлар ва энергия асбоб-ускуналарининг баланс бўйича тегишлилик чегаралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясига ҳақ тўлаш бўйича истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг тасарруфидаги тармоқлар ва энергия асбоб-ускуналаридан, ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишнинг хавфсизлигини ва созлигини ҳамда энергия таъминотининг ишончлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонентнинг, субабонентларнинг тармоғига уланиш (истеъмолчининг номи, қуввати, ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб приборлари, тарифлар ва бошқа маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳдлашувчи томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоларни ҳал этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг реквизитлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Энергия билан таъминловчи ташкилотларга, истеъмолчида ҳисобга олишнинг кўптарифли приборлари мавжуд бўлган тақдирда, электр энергиясига тарифларни сутка вақти зоналари (тиғиз соатлар, ярим тиғиз соатлар, тунги нагрузка) ва йил фасллари (ёзги ва қишки давр) бўйича табақалаштириш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги ёки унинг ўлчов воситаси турини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг сертификатига эга бўлган ҳудудий бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилган ҳамда электр энергиясини ҳар бир сутканинг камида тўртта вақти даври бўйича алоҳида ҳисобга олиш имконини берадиган кўп тарифли ҳисоблагичлар ёки ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари қўлланилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия таъминоти ташкилоти электр энергиясининг амалдаги истеъмолини аниқлаш учун абонентлардаги ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Энергияга тариф ўзгарган тақдирда, санасидан қатъи назар, шартнома ўз кучида қолади ва истеъмолчи олинган энергия учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб ҳақ тўлашга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электр энергияси учун тариф оширилган тақдирда истеъмолчилар электр энергиясининг аванс тарзида ҳақ тўланган миқдори учун (ўн икки ойдан кўп бўлмаган вақт учун) қўшимча тўловлардан озод қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сонли қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Томонлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш, бекор қилиш ёки унинг муддатини узайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва мазкур Қоидаларга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Янги энергия қурилмаларини фойдаланишга топшириш ва янги субабонентларни улаш энергия қурилмасини фойдаланишга йўл қўйиш «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилгандан кейин энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Энергияни қайта сотувчи ёки ўз тармоқлари орқали берувчи ташкилотлар (улгуржи истеъмолчилар — қайта сотувчилар, блок-станциялар, абонентлар) охирги йилларда энергиянинг ўртача истеъмоли таҳлили асосида аниқланадиган ўз электр тармоқларига уланган бошқа объектларнинг энергия истеъмолини ҳисобга олган ҳолда энергиянинг умумий (йиғма) миқдори юзасидан энергия билан таъминловчи ташкилот билан шартнома тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Истеъмолчи (аҳолидан ташқари) ўзига тегишли тармоқларга рухсат берилган қувват доирасида 1000 Вольтгача кучланишли ўз электр ускуналарини бирлаштириши мумкин (бинони электр билан иситиш ва рекламадан ташқари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Энергияни қайта сотувчи ташкилотларнинг энергия билан таъминловчи ташкилот ва қайта сотувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлари мазкур Қоидалар ва улар ўртасида энергия бериш учун тузилган шартнома билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Энергия билан таъминловчи ташкилот абонентга (аҳолидан ташқари) энергияни бирлаштирилган тармоқ орқали энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва томонлар ўзаро келишган энергия бериш режимига риоя қилган ҳолда беришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан энергиядан нооқилона фойдаланган (имзоланган далолатномага мувофиқ), энергияни тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини бажармаган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот энергиядан нооқилона фойдаланишнинг аниқланган ҳолатларидан келиб чиқиб энергия истеъмолининг шартномавий миқдорини камайтиришга ҳақлидир.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Энергия билан таъминловчи ташкилот тизимидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш зарур бўлганда ва фойдаланилган энергия учун ҳақ тўланмаганда истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда энергия беришда танаффусга ёки чеклашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Объектнинг электр таъминоти лойиҳасида назарда тутилган электр таъминотининг ўзаро захираланувчи манбалари ишида ёки асосий таъминотни такроран автоматик таъминлашда автоматик ишга тушириш пайтида электр энергиясини узиб қўйиш (сабабларидан қатъи назар) электр таъминотидаги танаффус ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари устидан давлат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Электр энергияси исроф қилиб сарфланганлиги ва истеъмолчининг авария хавфи туғдирадиган ёки одамларнинг ҳаётига хавф соладиган энергия қурилмаларининг қониқарсиз техник ҳолати учун «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси энергия беришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган электр қурилмалари устидан энергетика назорати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат энергетика назорати амалга оширилиши абонентларни фойдаланилаётган энергетика тармоқлари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, энергия истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилиниши учун жавобгарликдан, шунингдек энергиядан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, энергияни ҳисобга олиш приборларининг носозликлари ва бошқа қоидабузишлар тўғрисида энергия билан таъминловчи ташкилотларни дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Энергетика тармоқлари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга нисбатан қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ушбу Қоидалар бузилганлиги учун жавобгарлик «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Фуқаролик кодексига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот билан истеъмолчи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари уланишига қўйиладиган техник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Электр энергиясининг барча истеъмолчилари, шу жумладан хусусий уй-жойларда яшовчи истеъмолчилар электр энергиясидан фойдаланишда энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқларига электр қурилмаларининг янги ва қўшимча қувватлари уланишига техник шартларни олишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр қурилмаларининг электр таъминотини лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналарни монтаж қилиш ва уларни энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқларига техник шартларсиз улаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. 1000 вольт ва ундан юқори вольт кучланишли трансформатор ёки двигателларнинг янги ёки қўшимча қувватларни бирлаштиришга, энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқли трансформаторларига бирлаштириладиган паст вольтли қурилмалар қувватидан фойдаланишга янги ёки фойдаланишга берилган қувватнинг кўпайтирилишига техник шартлар истеъмолчи-буюртмачи (қурувчи)дан буюртма олингандан кейин ёки унинг топшириғига кўра бош лойиҳа ташкилотининг буюртмаси олингандан кейин белгиланган тартибда энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Истеъмол қилинадиган қувватни кўпайтирмайдиган, бироқ истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартирадиган электр қурилмалари тоифалари ўзгарган тақдирда (электр таъминоти ишончлилиги бўйича) истеъмолчи бунга энергия билан таъминловчи ташкилотдан қўшимча техник шартлар олишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Истеъмолчи буюртманомада лойиҳалаштирилаётган объектни тавсифловчи маълумотларни қисқача шаклда кўрсатади: нагрузка миқдори, электр таъминоти ишончлилиги бўйича истеъмолчининг тоифаси, жойлашган жойи (янгидан ташкил этилаётган корхонанинг аҳоли пункти билан боғлиқ картография материали), объектни лойиҳалаштириш ва қуриш муддатлари, баланс бўйича тегишлилик тарифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Электр қурилмалари энергия билан таъминловчи ташкилотнинг абонентлари (асосий истеъмолчиларнинг) тармоғидан энергия оладиган субабонентлар — истеъмолчилар техник шартларни энергия билан таъминловчи ташкилотнинг рухсати билан улардан оладилар ва абонентдан бирлашишга техник шартларни олган субабонент унга корхона, бино, иншоот унинг тармоқларига қўшилиши учун лойиҳа ҳужжатларини келишиш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, субабонентнинг нагрузкаси кўпайиши муносабати билан абонентнинг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартириш ёки энергия билан таъминловчи ташкилот билан тузилган шартномада қайд этилган трансформаторлар ва юқори вольтли двигателлар қувватини кўпайтириш талаб этилса, абонент бунга техник шартларни энергия билан таъминловчи ташкилотдан олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришлари энергия таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалар) корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришлар комплекс лойиҳаси тасдиқлангунга қадар энергия билан таъминловчи ташкилот билан келишилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Уланишга техник шартларни бажариш барча истеъмолчилар ва лойиҳа ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, унинг амал қилиш муддати техник шартларда кўрсатилади ва объектни, унинг навбатини ёки алоҳида қурилишни лойиҳалаштириш, қуриш ёки реконструкция қилишнинг норматив муддатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник шартларнинг амал қилиш муддати энергия билан таъминловчи ташкилот билан келишилгандан кейин узайтирилиши мумкин. Техник шартларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Истеъмолчи янги техник шартларни ва янги ёки қўшимча қувватлар уланишига рухсатномани мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Истеъмолчиларнинг янги нагрузкалари билан боғлиқ янги электр қурилмалари қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш (кичик станциялар, электр узатиш линиялари, трансформатор пунктлари ва ҳоказоларни) истеъмолчиларнинг кучлари ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кучланишни бериш ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишга рухсат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Истеъмолчиларнинг барча бирлаштириладиган ва реконструкция қилинадиган электр қурилмалари (фойдаланилаётган уй-жойларга қўшилганларидан ташқари) берилган техник шартларга мувофиқ ҳолда бажарилиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилувчи нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши, келишилган лойиҳа ва техник қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари билан таъминланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси назорати остидаги объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги бўйича хорижий технологияларни қўллаш имконияти тўғрисида эксперт хулосаси беради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Янгидан монтаж қилинган ва реконструкция қилинган электр қурилмаларини фойдаланишга топшириш, мазкур Қоидаларга мувофиқ, истеъмолчида тегишли электр-техник ходимлар, электр хўжалиги, ёнғин хавфсизлиги техникаси бўйича ҳимоя қилиш воситалари, электр қурилмалари комплектига ва ёнғин ўчириш воситалари учун масъул бўлган шахс мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек электр энергиясидан фойдаланишга шартнома тузилгандан ва ҳисобга олишнинг текширилган приборлари ўрнатилгандан, улар монтаж қилингандан, ишга тушириш-созлаш ишлари бажарилгандан сўнг фойдаланишга топширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Истеъмолчи электр қурилмалари фойдаланишга топширилгунга қадар монтаж қилиш ташкилотидан, мазкур Қоидаларга мувофиқ уларни далолатнома бўйича қабул қилиб олиши ва «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ваколатли вакилига (инспекторга) Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидаларига, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳа, техник қабул қилиш-топшириш ва фойдаланиш ҳужжатларини ҳамда уни фойдаланишга қўйишни кўриб чиқиш ва белгилаш имкониятлари учун электр қурилмани тақдим этиши керак.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари монтаж қилинишида камчиликлар, улашга берилган техник шартлардан чекинишлар аниқланганда, шунингдек техник ҳужжатлар ва электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш учун тайёргарлик кўрган ходимлар мавжуд бўлмаган тақдирда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар улардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш электр энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузилгандан, ҳисоблаш приборлари текширилгандан ва ўрнатилгандан кейин «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси вакили (инспектор) томонидан имзоланган уларни фойдаланишга қўйиш тўғрисидаги далолатнома мавжуд бўлган тақдирда энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчининг электр қурилмасини техник кўрикдан ўтказиб ва фойдаланишга рухсат бериб, фойдаланиш жараёнида унинг нормал ишлаши учун жавоб бермайди.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ишнинг мавсумий хусусиятига эга бўлган электр қурилмаларига эга бўлган истеъмолчилар (аҳолидан ташқари) ҳар йили ишга туширишдан олдин текшириб чиқиш учун агентлик вакилини таклиф этган ҳолда «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига ёзма шаклда мурожаат қилишлари керак.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Электр қурилмалари ва тармоқларнинг ҳолати учун томонларнинг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Истеъмолчининг янгидан ўрнатилган ёки реконструкция қилинадиган энергия қурилмаларини энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқларига қўшишнинг техник шартларига мувофиқ тармоқлар ва асбоб-ускуналарнинг баланс бўйича тегишлилиги белгиланади, улар бўйича электр тармоқлари ва асбоб-ускуналарининг техник ҳолати ва фойдаланилиши учун истеъмолчи билан энергия билан таъминловчи ташкилот ўртасидаги жавобгарлик чегараси белгиланади, бу шартномага илова қилинадиган далолатномада қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқлар ва асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатишнинг чегараларини ва уларнинг ҳолати учун жавобгарликни белгилаш юзасидан далолатнома энергия билан таъминловчи ташкилотнинг вакиллари ва абонент томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда жавобгарлик чегаралари қуйидагича белгиланади:*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Истеъмолчининг розилиги билан энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан электр қурилмаларидан фойдаланиш хусусиятлари билан изоҳланадиган жавобгарликнинг бошқа асосланган чегараси ҳам белгиланиши мумкин.
а) ва б) кичик бандларда кўрсатилган қўшишларнинг ҳолати учун кичик станциядан фойдаланувчи ташкилот жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1000 Вольт (В) ва ундан юқори кучланишли электр қурилмалари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ёпиқ тақсимлаш қурилмаларининг ташқи томонидан ҳаво линиясининг ўтиш изолятори бирлаштирувчисида ва симнинг очиқ тақсимлаш қурилмалари изоляторлари портал тортиладиган гриляндининг қисувидан чиқишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) таъминловчи ёки чиқувчи линияларнинг кабель учликлари ёки ҳаво киришларида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар хил ташкилотларга тегишли бўлган ажратишларга (берк ёки ажратувчи) эга бўлган, 1000 В ва ундан юқори кучланишли электр узатиш линияларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш жавобгарлиги чегаралари ажратиш қилинган асосий линиянинг таянчида белгиланади. Ажратишларни бирлаштирувчи қисқичларнинг ҳолати учун асосий линия қарашли бўлган ташкилот жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1000 В гача кучланишли электр қурилмалари учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳаво тармоғида — бино ёки қувур тургичда ўрнатилган биринчи изоляторларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кабель билан киритишда — бинога кириш жойида таъминловчи кабель учликларида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Истеъмолчи ўз ихтиёридаги электр қурилмаларини ишлатишда ва улардан фойдаланишни ташкил этишда уларнинг техник ҳолати, Техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Техник фойдаланиш ва техника хавфсизлигининг амалдаги қоидаларида ҳисобга олинмаган электр қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг ўзига хос шартлари мавжуд бўлган тақдирда (ер ости, портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар, электр тортиш кучи ва бошқалар) истеъмолчилар ушбу электр қурилмаларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус йўриқномаларга эга бўлишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Шартномавий мажбуриятларни томонлардан бири бажармаган тақдирда қоида бузувчи томон қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчиларнинг электр қурилмалари энергия билан таъминловчи ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун ўлчаш доираси ва аниқлик классига кўра электр энергиясини ҳисобга олишга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган ҳисобга олиш приборлари билан таъминланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр таъминоти ташкилоти тармоқларига, шунингдек улгуржи истеъмолчи — қайта сотувчининг абоненти ва субабонентларнинг тармоқларига қўшиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ҳар хил тариф гуруҳларининг бир неча истеъмолчилари энергия таъминотининг бир манбаидан қувват олишда ҳисобга олиш приборлари ҳар бир тариф гуруҳи учун ўрнатилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб приборлари (шу жумладан фаол ҳамда реактив қувват ва энергияни ўлчаш воситалари, шунингдек жамланган қурилмалар ва автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимлари) мазкур Қоидаларга мувофиқ ўрнатилади ва Электр қурилмаларини ўрнатиш қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобга олиш приборлари, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, шу жумладан алоқа линиялари, автоматлаштирилган тизимлар сақланиши ва уларнинг техник ҳолати учун ҳисобга олиш приборлари ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари балансида бўлган ташкилот жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, электр энергиясини назорат тартибида ҳисобга олиш (электр энергияси сарфининг белгиланган нормалари бажарилишини назорат қилиш) учун ҳисобга олиш приборлари алоҳида цехларда, энергия сиғимли агрегатларда, технология линияларида, биноларда, алоҳида объектларда ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Кўп квартирали уй-жойларда электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов электр ҳисоблагичлари ҳар бир квартирага ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир квартирага ўрнатишдан ташқари, уй-жойларда уйнинг умумий эҳтиёжлари (зинапояларни ёритиш, лифтлар, насосларнинг ишлаши ва ҳоказолар) учун сарфланадиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоб қилиш учун тўлов электр ҳисоблагичлари ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тўлов электр ҳисоблагичлари, шунингдек энергия билан таъминлаш ташкилоти билан истеъмолчиларнинг ҳисоб-китоб қилишига мўлжалланган электр энергияси ва қувватини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари истеъмолчининг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат текширувидан ўтказилади ва ўрнатилади ҳамда энергия билан таъминловчи ташкилотнинг вакили томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ҳисобга олиш схемаси бузилган тақдирда (ток ва кучланишнинг ўлчов трансформаторлари ишдан чиқиши, иккиламчи коммутация, истеъмолчининг айби билан тўлов электр ҳисоблагичлари шикастланиши ва уларнинг йўқолиши) электр ҳисоблагичларни алмаштириш, таъмирлаш, давлат текширувидан ўтказиш ва ўрнатиш, шу жумладан энергия билан таъминловчи ташкилотнинг хизматларига ҳақ тўланган ҳолда истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Истеъмолчи ўлчов занжирларининг зарур техник ҳолатини, хавфсиз фойдаланилишини ва ўзи фойдаланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларининг созлигини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома бўйича электр энергиясидан маиший истеъмол учун фойдаланувчи фуқаро абонент сифатида иш кўрган тақдирда электр тармоқларининг, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш приборларининг зарур техник ҳолатини ва хавфсизлигини таъминлаш мажбурияти энергия билан таъминловчи ташкилотга юкланади. Квартирада, уйда ўрнатилган пломбалар ва ҳисоблагичларнинг бузилмаслиги учун ёлловчи, ижарага олувчи, уйнинг эгаси жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланиладиган жойларда хизмат кўрсатиш ва электр энергияси етказиб беришда шартнома тузишда жавобгарлик уй-жой фондидан фойдаланувчи ташкилотга юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Энергия билан таъминловчи ташкилот билан истеъмолчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар учун фаол ва реактив энергия ва қувватни ҳисобга олиш энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчининг энергия тармоғи баланс бўйича тегишлилик чегарасидаги ҳисобга олиш нуқтасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Электр энергиясини истеъмолчининг тармоғи орқали энергия тизимидан транзит тартибида энергия билан таъминловчи ташкилотнинг электр тармоғига беришда истеъмолчининг тармоғида электр энергияси бир қисмининг йўқотилиши истеъмолчи томонидан энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тармоғига берилган электр энергияси миқдорининг истеъмолчининг тармоғига тушган электр энергияси умумий миқдорига пропорционал нисбати бўйича энергия тизими тармоқларидаги йўқотишга тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Тўлов ҳисоблагичлари билан биргаликда фойдаланиладиган ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичлари ва ўлчов трансформаторлари (шунингдек синов блоклари, ўтувчи клеммниклар қопқоқлари, кучланишнинг ажратувчи ўлчов трансформаторлари симлари) кожухлар маҳкамланган жойида ва ҳисоблагич климмник қопқоғида «Ўзстандарт» агентлигининг ёки унинг ҳудудий бошқармасининг ва энергия билан таъминловчи ташкилотнинг белгиланган намунадаги пломбаси бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторларини вақти-вақти билан текшириш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган муддатларда истеъмолчининг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ҳисобга олиш приборлари билан биргаликда фойдаланиладиган ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш фақат энергия билан таъминловчи ташкилотнинг розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимининг ўзгариши ёки бузилиши билан боғлиқ ҳар қандай ишларни бажариш учун абонент иш бошланишидан олдин бу ҳақда энергия билан таъминловчи ташкилотни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Таъмирлаш давомида электр энергияси ҳисоби энергия билан таъминловчи ташкилот билан келишилган вақтинчалик схемалар ёки ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишнинг умумий қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ҳам бевосита энергия билан таъминловчи ташкилот тармоқларидан, ҳам бошқа ташкилотларнинг ёки энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг абонентлари тармоғидан бериладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясига амалдаги тарифлар бўйича ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Тариф гуруҳлари бўйича электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш учун истеъмолчиларни тақсимлаш Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергияси тарифлари бир ставкали, икки ставкали ва табақалаштирилган ставкаларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Бир ставкали тариф истеъмолчига берилган ҳар бир кВт соат электр энергияси учун ҳақ тўлашдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Икки ставкали тариф энергия тизимининг (ёки қўшилган қувватнинг) максимумида қатнашувчи ҳамда берилган ҳар бир кВт соат электр энергиясининг истеъмолчи томонидан буюртма берилган энг кўп қувватли ҳар бир кВт учун йиллик ҳақ тўлашдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Табақалаштирилган тариф сутканинг қуйидаги даврларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ярим тиғиз даврида — базавий тариф (сутканинг ёруғ пайти);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиғиз даврда — энг юқори тариф (энергия тизимлари энг катта нагрузкага эга бўлган пайт — эрталабки ва кечки «максимумлар»);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тунги давр — имтиёзли тариф (сутканинг қоронғи пайти) истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соати учун ҳақ тўлашдан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Базавий тариф (Т) миқдори белгиланган тартибда аниқланади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. 750 килоВольтАмпер (кВА) ва ундан юқори электр қувватига қўшилган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар икки ставкали тариф бўйича ҳисоблаб чиқилади, электр энергиясининг қолган барча истеъмолчилари қўшилган қувватдан қатъи назар, бир ставкали тариф бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Бир неча тариф гуруҳларига эга бўлган истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб ҳар бир тариф гуруҳига ўрнатилган ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади. Узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш тарифларга ва шартномада қайд этилган белгиланган тартибга мувофиқ электр ҳисоблагичлар кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Берилган электр энергияси учун истеъмолчи билан ҳисоб-китоблар энергия таъминоти ташкилоти томонидан ёзиб бериладиган тўлов ҳужжатлари бўйича, бериладиган электр энергияси қийматининг шартномадаги миқдоридан камида 30 фоизини навбатдаги ой учун олдиндан тўлаган ҳолда амалга оширилади (аҳолидан ташқари), истеъмол қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоблар ҳисоб-китоб даври бошланган кундан эътиборан 60 кун мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даври бошланган даврдан эътиборан 60 кун мобайнида тўлов ҳужжатлари бўйича ҳақ тўланмаган тақдирда энергия таъминоти ташкилоти электр энергияси беришни тўхтатади. Бунда энергия таъминоти ташкилоти томонидан энергия тизими тармоқларига улаш ва электр энергияси бериш булар билан боғлиқ харажатларни ундиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Энергия таъминоти ташкилоти вакили абонент билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборларидаги кўрсаткичларни ёзиб олади ва ҳисобот ойидаги энергия сарфини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонент томонидан ҳисобга олиш приборларидаги кўрсаткичлар ёзиб олинмаганда ва электр энергияси истеъмоли тўғрисида ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда энергия таъминоти ташкилоти ҳисоб-китобни электр истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича амалга оширади, кейинчалик энергия таъминоти ташкилоти томонидан абонент билан биргаликда аниқланадиган амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Энергия таъминоти шартномаси бўйича маиший истеъмол учун энергиядан фойдаланувчи фуқаро абонент сифатида иш кўрган тақдирда энергия билан таъминловчи ташкилот абонентни шартнома бажарилиши рад этилишидан камида бир ой олдин огоҳлантириш шарти билан абонент томонидан фойдаланилган энергия учун абонент ҳақ тўламаганлиги сабабли шартномани бажаришни бир томонлама тартибда рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия таъминоти шартномаси бўйича юридик шахс ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс абонент сифатида иш кўрган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асослар бўйича шартномани бажаришни бир томонлама тартибда рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Тўлов ҳужжатида хатолар ёки ҳисоблагичлар кўрсаткичидаги ноаниқликлар аниқланган тақдирда, тўловчи бу ҳақда дарҳол энергия билан таъминловчи ташкилотга хабар бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Энергия билан таъминловчи ташкилот тўловчи томонидан ариза берилган кундан бошлаб ўн суткадан кечикмай ҳисоб-китобни текшириши, зарур бўлганда эса жойнинг ўзига бориб ҳисоблагичларни текшириши ҳамда текшириш натижаларини ҳақ тўловчига маълум қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ҳисоблагични текшириш тўғрисида ёки тўлов ҳужжатидаги хато тўғрисида ариза берилиши тўловчини белгиланган муддатда тўлов ҳужжати бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Электр энергиясини ҳисобга олишнинг ҳисоб-китоб приборида қоида бузишлар аниқланган тақдирда, энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчи билан биргаликда фойдаланилган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Агар ҳисоблагичлардаги четга чиқишлар мазкур прибор учун белгиланган аниқлик чегараларидан ортиқ бўлмаса, бундай четга чиқишлар йўл қўйилиши мумкин бўлган четга чиқишлар деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Агар текширишдан кейин қайта ҳисоб-китоб қилиш зарурлиги аниқланса, бундай қайта ҳисоб-китоб қилиш энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан электр энергияси учун навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Энергия билан таъминловчи ташкилот қуйидаги ҳолларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчида ҳисобга олиш прибори бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш прибори абонентнинг айби билан шикастланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш приборларини ишга тушириш схемаси ўзгарганда ёки ҳисоблагичдан ташқари нагрузка уланганда шартномага мувофиқ «Ўздавэнергоназорат» инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиб, абонентни огоҳлантириб электр тармоғидан узиб қўяди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси инспекторлари томонидан шунга ўхшаш бузилиш аниқланганда унинг талаби билан истеъмолчи электр тармоғидан узиб қўйилади.
(68-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Электр энергия ҳисоби абонентнинг айбисиз вақтинчалик бузилганда, сарфланган энергия учун ҳисоб-китоб энергия билан таъминловчи ташкилотнинг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилгунга қадар бўлган олдинги ойнинг ўртача суткалик сарфи бўйича ёки кейинги давр учун ҳисоб олиш тиклангандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб даври бир ойдан ошмаслиги керак, шу вақт ичида ҳисоб-китоб қилиш ҳисоби тикланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳисоб-китобни ҳисоблаш приборини объектив сабабларга кўра, белгиланган муддатда тиклаш имконияти бўлмаса (трансформаторда токнинг, электр ҳисоблагичнинг йўқлиги, ўтиб бўлмайдиган йўллар ва шу кабилар туфайли), абонентга берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати абонент ва энергия билан таъминловчи ташкилотнинг икки томонлама битими билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлиқ етказиб берилмаган электр энергияси миқдори чеклашдан олдинги (иш ёки дам олиш суткаларида) электр таъминоти нормал бўлган яқин даврдаги ўртача суткалик электр энергияси истеъмоли билан электр энергияси тўлиқ берилмаган сутка мобайнидаги ҳақиқий истеъмол ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Барча истеъмолчиларга 1 кВт соат учун тўлов истеъмолчига берилган, баланс бўйича тегишли бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисоб-китоб ҳисоблагичида ҳисобга олинган актив электр энергияси учун белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичи бўлиниш чегарасида ўрнатилмаган тақдирда электр тармоғининг баланс бўйича тегишлилик чегарасидан электр ҳисоблагич ўрнатилган жойигача электр энергияси йўқотилиши миқдори истеъмолчилар билан биргаликда ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади ва тўлов учун истеъмолчига берилган фойдали электр энергияси билан жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Объектлар бошқа жисмоний ёки юридик шахсларга берилган, сотилган ҳолларда истеъмолчи, бериш ёки сотиш вақтидаги фойдаланилган энергия учун қарзни албатта тўлаган ҳолда, энергия билан таъминловчи ташкилот билан ўзаро ҳисоб-китобни солиштириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Абонент эгаллаб турган бинодан кетган тақдирда бу тўғрида энергия билан таъминловчи ташкилотни хабардор қилиши ва кетиш кунигача электр энергия учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан кейин энергия билан таъминловчи ташкилот объектга электр энергияси беришни тўхтатади. Янги абонентни расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Агар томонлар форс-мажор ҳолатлари оқибатида ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармаса томонлардан ҳеч бири бунинг учун жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Агар ушбу Қоидаларнинг 74-бандида кўрсатилган форс-мажор ҳолатлари мажбуриятларнинг шартномада белгиланган муддатларда бажарилишига таъсир қилса, у ҳолда ушбу муддатлар форс-мажор ҳолатларнинг амал қилиш вақтига сурилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан электр қурилмалари энергия билан таъминловчи ташкилотнинг электр тармоқларига энергия билан таъминловчи ташкилотнинг тегишли рухсатисиз ўзбошимчалик билан уланган тақдирда электр қурилмалари электр тармоғидан дарҳол узиб қўйилади, истеъмолчидан эса рухсатсиз фойдаланилган энергия қиймати охирги текшириш кунидан бошлаб (лекин даъво муддатидан кўп эмас) ўтган вақт мобайнида сутканинг 24 соати учун белгиланган қувват бўйича уланган электр жиҳозларининг ишлаши ҳисобидан ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, энергия билан таъминловчи ташкилотнинг уч фазали қувватдан фойдаланиш бўйича рухсатига эга бўлган истеъмолчилар электр энергия учун истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича ҳақ тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Икки ставкали тариф истеъмолчилари билан берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш, аммо ишлаб чиқариш билан боғлиқ бинолар: цехлар, завод бошқарувлари, фабрика-завод жамоат ташкилотлари, омборлар, гаражлар ва шу кабилар, шунингдек хусусий темир йўл кириш жойлари корхона ҳудудини ёритиш ва бошқа эҳтиёжларга, саноат (заводнинг ички, шахта ва кон) электротранспорти учун сарфланган электр энергияси учун икки ставкали тариф бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки ставкали тариф истеъмолчи томонидан буюртма берилган (банд қилинган), энергия тизими нагрузкаси (асосий ставка) максимумида қатнашувчи энг юқори қувватининг 1 киловатти (квт) учун йиллик тўловдан ва истеъмолчига берилган актив электр энергиясининг (қўшимча ставка) 1 киловатт-соат (кВт.с) учун тўловдан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган (турар жой шаҳарчалари, алоҳида уй-жойлар, ётоқхоналар, меҳмонхоналар, келувчилар учун уйлар, кинотеатрлар, клублар, маданият уйлари, шифохоналар, поликлиникалар, тиббиёт пунктлари, ошхоналар, болалар боғчалари ва яслилари ва ш.к.) бинолар ва хоналарни ёритиш ва бошқа эҳтиёжлар учун саноат ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар сарф қиладиган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Цехлар ёки объектлар ташкилотдан алоҳида жойлашган, у билан умумий тақсимланган электр тармоғига эга бўлмаган ҳолларда, бу цехлар ёки бошқа алоҳида объектлар билан ҳисоб-китоблар, ташкилотнинг ўзи учун қўлланаётган ҳисоб-китоб тарифидан қатъи назар, тегишли истеъмолчилар гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади, агар ушбу цехлар ва объектларнинг электр энергияси ҳисоби корхонанинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимига уланмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ҳисобга олиш прибори сифатида «энергияни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими»ни ва «энг катта миқдорни кўрсатувчи ҳисоблагичлар»ни ўрнатган истеъмолчилар ҳисобга олиш тизими томонидан қайд этилган амалдаги энг катта қувват миқдори бўйича ҳисоб-китоб қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Истеъмолчи томонидан аввалдан мўлжалланган, энергия тизимининг энг катта нагрузкасида иштирок этадиган қувват шартномада ҳар чорак бўйича қайд этилади ва энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари билан аниқланадиган истеъмолчининг амалдаги ўртача ярим соатлик энг катта нагрузкаси бўйича вақти-вақти билан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Энергия тизимининг энг катта нагрузкали даврида истеъмолчининг амалдаги нагрузкаси устидан назорат вақти энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан чораклар бўйича белгиланади ва шартномада қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия билан таъминловчи ташкилот энергия тизимининг энг катта нагрузкали соатларидаги нагрузкасини назорат қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат даврлари эрталаб 2 соатдан, кечқурун 3 соатдан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Энергия тизимининг энг катта нагрузкали соатларида истеъмолчининг амалдаги нагрузкаси шартномада кўрсатилган миқдордан ортиқ бўлса, чорак охирида ҳисоб-китоб чораги учун 1 кВт учун белгиланган ҳақ бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади. Қўшимча қувват учун ҳақ тўланиши кейинчалик шартномада буюртма берилган қувватга нисбатан ортиқ қувватдан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Бунинг учун энергия билан таъминловчи ташкилотнинг ҳар бир аниқ ҳолат учун тегишли рухсати бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ёки энг катта нагрузкали қайд этадиган ҳисоблагич ўрнатилганда аввалдан мўлжалланган қувват учун ҳар ойда приборлар қайд этган амалдаги энг катта қувват бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Корхона цехларининг жойлашиш шароитларига ва уларнинг электр таъминоти схемаларига кўра корхонанинг энг катта қўшма нагрузкасини умуман аниқлаш мумкин бўлмаса, ҳисоб-китоблар истеъмолчининг аввалдан буюртма қилинган қувват бўйича, алоҳида қувват олиш манбалари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Агар электр энергияси учун икки ставкали тариф бўйича ҳақ тўлайдиган абонент энергиянинг бир қисмини субабонентга бир ставкали тариф бўйича берса, у энергия билан таъминловчи ташкилотга энергия тизимининг энг катта нагрузкасида иштирок этувчи бу субабонентларга берилган нагрузка миқдорига камайтирилган қувват учун ҳақ тўлайди. Қувватнинг камайиши ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Субабонентларда энг катта нагрузкани қайд этувчи электр ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаса, уларнинг амалдаги нагрузкаси йилнинг шундай даврида субабонентнинг суткалик нагрузкаси жадваллари асосида аниқланиши ва абонентнинг энергия билан таъминловчи ташкилот билан тузган шартномасида қайд этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Мавсумий иш хусусиятига эга бўлган истеъмолчилар учун асосий тўлов миқдори истеъмолчининг тегишли иш даври учун ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади ва шартномада чораклар ёки ойлар бўйича қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Етказиб берилган электр энергияси учун бир ставкали тариф истеъмолчилари билан ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Электр қуввати 750 кВА гача уланган саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар, қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари, электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспорти (трамвай, троллейбус, метрополитен) — тортиб жилдириш мақсадида, шу жумладан ёритиш ва тортиш ёрдамчи станцияларининг бошқа эҳтиёжлари, эскалаторлар ҳаракати, платформаларни ёритиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини ташкил этиш учун сарфланадиган электр энергияси учун, аҳоли, аҳоли пунктлари, шунингдек иситиш, иссиқ сув таъминоти ва совитиш (намликни бир хилда сақлаш), реклама ва чароғбонликлар учун электр энергиясидан фойдаланадиган истеъмолчилар бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Рекламага, чароғбонликка, бино ва иморатларни ёритиш учун электр энергиясидан фойдаланувчи истеъмолчилар, истеъмол қувватидан қатъи назар, энергия билан таъминловчи ташкилот рухсатини олишга ва тегишли тариф гуруҳи бўйича ҳисоб-китоб қилишга мажбурдирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан электр билан иситиш мақсадида фойдаланиш учун «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига бошқа турдаги ёнилғи ўрнига электр энергиясини қўллашни келишиш учун техник-иқтисодий асослашни тақдим этиш лозим, овқат тайёрлаш ва иситиш учун электр энергиясидан фойдаланиш қурилиш нормалари ва қоидаларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(90-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан электр билан иситиш мақсадида қўллашни келишиш тартибини «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси белгилайди.
(90-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Бир ставкали тариф истеъмолчиларига етказиб берилган электр энергияси миқдори томонлар электр тармоқларининг баланс бўйича тегишлилик чегарасидаги электр ҳисоблагичлар воситасида ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Х. Электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Табақалаштирилган тариф электр энергиясини энергия билан таъминловчи ташкилотлардан олувчи истеъмолчиларга жорий этилади ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Электр ва иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари тўғрисидаги Низомда белгиланган ҳамда кўп тарифли ҳисоблагичлар билан жиҳозланган истеъмолчиларнинг I, II, III, IV, V, VI, VII, VIII тариф гуруҳлари томонидан сарфланадиган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Базавий, максимал ва имтиёзли тарифларнинг амал қилиш вақти энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан белгиланади ва шартномада қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Етказиб берилган электр энергияси учун қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари билан ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Қишлоқ хўжалиги абонентининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарфланаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишни соддалаштириш учун ишлаб чиқариш нагрузкалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш объектларининг гуруҳига ҳисоб-китоб ҳисоблагичлари ўрнатилган ҳолда алоҳида линиялар ва ажратилишда жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Қўшимча станцияда умумий ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичи мавжуд бўлганда қишлоқ хўжалиги абонентида ишлаб чиқариш ва коммунал-маиший эҳтиёжлар ва бошқа эҳтиёжлар учун электр энергияси сарфини алоҳида ҳисобга олиш вақтинча мавжуд бўлмаганда, ишлаб чиқариш эҳтиёжларига электр энергияси сарфини аниқлаш учун умумий ҳисоблагич воситасида ҳисобга олинган жами сарфдан маиший ҳисоблагич бўйича аниқланадиган маиший истеъмолга электр энергияси сарфи ҳамда бошқа ноишлаб чиқарувчиларнинг электр энергияси сарфи чиқариб ташланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Истеъмолчиларнинг умумий тўлов ҳисоблагичи бўлганда, истеъмолчиларнинг ток қабул қилгичлар қувватидан ва улардан фойдаланиш соатлари сонидан келиб чиқиб аниқланадиган ҳар бир истеъмолчининг ишлаб чиқариш, коммунал-маиший ва бошқа эҳтиёжларига энергия сарфи шартномада жами электр истеъмолининг фоизларида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Етказиб берилган электр энергияси учун уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва уй-жой коммунал-фойдаланиш ташкилотлари ҳамда аҳоли пунктлари билан ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-фойдаланиш ташкилотлари умумий уй-жой эҳтиёжига сарфланадиган электр энергияси учун энергия билан таъминловчи ташкилотлар билан электр тармоғининг баланс бўйича тегишлилик чегарасидаги ҳисобга олиш нуқтасида ўрнатилган ҳисоблагичлар бўйича, белгиланган тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-фойдаланиш ташкилотлари томонидан техник мақсадларга (лифтлар, насослар ишлаши ва бошқалар учун) сарфланадиган электр энергияси алоҳида ҳисобга олиниб, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳи учун белгиланган тариф бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Янги уй-жойларни ўз балансига қабул қилиб олган уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-фойдаланиш ташкилотлари ушбу уйларни электр тармоғига улашга рухсат олиш учун энергия билан таъминловчи ташкилотга ҳар бир уй-жойга ўрнатилган ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичи учун (электр ҳисоблагичнинг тартиб рақами, тури, тайёрловчи завод, давлат текшируви йили, кўрсаткичлар ва квартиранинг тартиб рақами) ведомость тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдин фойдаланиб келинган уй-жойларга ёки хусусий мулк ҳуқуқи билан алоҳида фуқароларга тегишли бўлган уйларга янги электр симларини улашга, шунингдек боғ участкаларига, шахсий автомашиналар учун гаражларга ва бошқа шунга ўхшашларга электр симини улашга рухсат олиш учун истеъмолчи энергия билан таъминловчи ташкилотга тегишли ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Уй-жойларнинг электр жиҳозлари ва тармоқларини фойдаланишга қўйишга уларни фойдаланувчи ташкилот қабул қилиб олиб расмийлаштиргандан кейин рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр қурилмаларига кучланишни улаш электр энергиясидан фойдаланиш шартномаси тузилгандан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Энергия билан таъминловчи ташкилот масъул ёлловчиларга, ижарачиларга, турар жой бинолари эгаларига шахсий ҳисоб рақамлари очади, уларнинг ҳар бирига электр энергияси учун тўлов ҳужжатларини мустақил ёзиш учун квитанция бланкалари ва билдиришномалар билан биргаликда ҳисоб-китоб дафтарчалари беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Шахсий ҳисоб рақамини бошқа абонентга қайта расмийлаштириш ҳамда ҳисоб-китобга олиш приборларини кўчириш фақат энергия билан таъминловчи ташкилотнинг рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдин электр тармоғига уланган квартирага кўчиб кирган янги уй-жой мулкдори 5 кун муддатда энергия билан таъминловчи ташкилотда шахсий ҳисоб рақамини ўз номига расмийлаштириши шарт. Кўрсатилган муддатда расмийлаштирилмаса, тўлов тўланмаганлиги учун барча масъулият уй-жойнинг янги мулкдори зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Умумий ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичи бўйича ҳисоб-китоб қилишда аниқ мақсадли коммунал фонд биносида истиқомат қилувчилардан бири томонидан электр энергияси учун у тўлаши лозим бўлган сумма тўланмаган тақдирда, электр билан таъминловчи ташкилот уй-жой мулкдорлари ширкати (коммунал-фойдаланиш ташкилоти) билан якка тартибдаги яшовчилар ўртасида тузилган ўзаро шартномага мувофиқ иш кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича яшовчилар ўртасидаги низолар суд тартибида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Коммунал квартирада бир нечта оила яшаганда ҳисоб-китоб даврида сарфланган электр энергиясини алоҳида оилалар ўртасида тақсимлаш назорат электр ҳисоблагичи кўрсаткичлари бўйича, улар мавжуд бўлмаганда эса — ҳар бир оиладаги ток қабул қилувчининг қуввати ҳамда улардан фойдаланиш соатлари сони бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланиладиган жойларда сарфланадиган электр энергияси миқдори амалда яшовчилар сони бўйича алоҳида оилалар ўртасида тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат электр ҳисоблагичларининг тўғри ишлаши устидан назорат қилиш, уларнинг кўрсаткичларини олиш ва электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоб қилиш яшовчиларнинг ўз мажбурияти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия билан таъминловчи ташкилот умумий ҳисоб-китоб ҳисоблагичи орқали электр энергиясидан фойдаланувчи фуқаролар ўртасида ҳеч қандай ҳисоб-китобни амалга оширмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Ушбу Қоидаларга электр энергияси учун тўлов ҳужжатларига ўз вақтида ҳақ тўлаш, квартирадаги ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичининг сақланиши ва бутлигини таъминлаш бўйича риоя қилиниши учун жавобгарлик квартира эгасининг зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичлари зинапоя майдончаларида ўрнатилган тақдирда уларнинг сақланиши ва бутлиги учун уй-жой тасарруфида бўлган уй-жой мулкдорлари ширкати ва коммунал-фойдаланиш ташкилоти жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зинапоя майдончаларида ўрнатилган электр ҳисоблагичлар шикастланган ёки ўғирланган тақдирда уй-жой мулкдорлари ширкати ёки ва коммунал-фойдаланиш ташкилоти электр ҳисоблагичларни ўз ҳисобидан тиклашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Уй-жой мулкдорлари ширкати, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари ҳамда бинолар ва турар жойларни ҳамда бошқа биноларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ижарага берувчи бошқа ташкилотлар энергия билан таъминловчи ташкилотнинг рухсатисиз ижарачиларга (электр энергиясидан фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар) тегишли бўлган электр қурилмаларини уйнинг ички тармоқларига улаш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Ижарачилар (юридик шахслар) бинони эгаллаш учун далолатнома олингандан ёки бино (уй) эгаси билан шартнома тузилгандан кейин уч кун муддатда ижарага олинган бинода электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун энергия билан таъминловчи ташкилотга мурожаат қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Томонларнинг тармоқлар бўлиниши чегарасидан абонентларгача узлуксиз электр таъминоти учун энергия билан таъминловчи ташкилотлар билан шартнома тузган уй-жой мулкдорлари ширкати ва коммунал-фойдаланиш ташкилотлари жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIII. Маиший абонентлар (аҳоли) билан фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Маиший истеъмолчилар (аҳоли) квартираларда шахсий эҳтиёжлар учун, ёрдамчи хўжаликлар, томорқа боғ объектларида шахсий фойдаланиш учун сарфланадиган электр энергияси учун, турмушда қўлланиладиган ток қабул қилувчи қуввати ва вазифасидан ҳамда ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичлар ўрнатилган жойдан қатъи назар, ягона бир ставкали тариф бўйича ҳақ тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Электр ҳисоблагич маиший абонент томонидан сотиб олинади ва давлат текшируви ҳамда рўйхатдан ўтказиш учун энергия билан таъминловчи ташкилотга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маиший абонентнинг жой тайёрлиги тўғрисидаги буюртмаси бўйича электр ҳисоблагич қурилмаси маиший абонент иштирокида энергия билан таъминловчи ташкилот вакили томонидан ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Энергия билан таъминловчи ташкилот билан келишган ҳолда электр энергиясидан электр ҳисоблагичсиз вақтинчалик фойдаланишга рухсат этилади, бунда тўлов ўрнатилган ток қабул қилгичларнинг қуввати ва уларнинг ишлаш соатлари сони бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳолда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлашга рухсат берилади, шундан кейин ҳисоблагич ўрнатиш учун абонент узиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Абонент электр ҳисоблагичлар кўрсаткичлари тўғрилигига шубҳаланса, энергия билан таъминловчи ташкилотга белгиланган тартибда ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳисоблагич йўл қўйилиши мумкин бўлган нуқсонлар доирасида ишлаётганлиги аниқланса, абонент ҳисоблагични текшириш ёки алмаштириш билан боғлиқ харажатларни тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Маиший абонентнинг ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичи ишга тушиши схемаси ўзгартирилганлиги, шикастланганлиги, пломба бузилганлиги, диск сунъий равишда тўхтатиб қўйилганлиги ва электр энергияси истеъмоли кўрсаткичларини пасайтириш мақсадидаги бошқа қоида бузишлар аниқланганда, энергия билан таъминловчи ташкилот абонент томонидан охирги текшириш кунидан бошланган давр учун, бироқ даъво бериш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда электр энергиясидан фойдаланганлик учун қайта ҳисоб-китоб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Ҳисобга олиш электр ҳисоблагичига эга бўлмаган абонент тўловни ҳисобга олиш электр ҳисоблагичи бўлмаган вақт учун, лекин даъво аризасидагидан кўп бўлмаган муддат учун, энергия таъминоти ташкилоти томонидан ток қабул қилувчи ускуналарнинг белгиланган қуввати бўйича аниқланадиган ҳисоб-китоб миқдоридан келиб чиққан ҳолда, бироқ абонентдаги юкламани бир йўла ишга солиш қувватидан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳисобга олиш ҳисоблагичига эга бўлмаган абонент бирон-бир сабабга кўра мазкур турар жойда вақтинчалик яшамаса, энергия таъминоти ташкилотини бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
(116-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Маиший абонентлардан электр энергияси учун белгиланган тариф қийматидан ортиқча бирор-бир қўшимча суммалар ундириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
118. Квартиралар, хусусий уйлар, боғ участкалари, гаражларда якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи маиший абонентлар фойдаланилган электр энергияси учун тадбиркорлик эҳтиёжлари учун истеъмол қилиш ҳажмларини ҳисобга олиш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти тури (савдо, хизматлар, товарлар ишлаб чиқариш ва бошқалар) бўйича электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳига мувофиқ ҳақ тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тадбиркорлик фаолияти учун сарфланадиган электр энергиясини ҳисобга олувчи алоҳида электр ҳисоблагич ўрнатиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
119. Тўлов бўйича бир ойдан ортиқ қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда энергия билан таъминловчи ташкилот электр энергиясини бериш тўхтатилишидан камида бир ой олдин абонентни огоҳлантириш шарти билан фойдаланилган энергия учун абонент ҳақ тўламаганлиги муносабати билан шартномани бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергияси бериш абонент томонидан қарз тўлангандан ва улаш харажатлари қоплангандан кейин навбатда туриш тартибида тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергияси учун қарздорлик билан боғлиқ бўлган энергия билан таъминловчи ташкилот ва маиший абонентлар ўртасидаги барча низоли масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
120. Энергия билан таъминловчи ташкилотдан ҳар бир маиший абонентга «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб дафтарчаси берилади, электр энергияси тўлови улар бўйича амалга оширилади. Ҳисоб-китоб дафтарининг ҳар бир варағида квитанция ва билдиришнома мавжуд бўлади, уларга абонент шахсий ҳисоб рақамининг тартиб рақами изи туширилган бўлиши керак.
(120-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов ҳужжатининг ҳар иккала қисми (билдиришнома ва квитанция) бир хилда, аниқ, ўчириб ёзишларсиз тўлдирилиши керак. Тўлов ҳужжатларида фамилия, манзил, тўловнинг жорий ва олдинги санаси ҳамда ҳисоблагичнинг уларга мувофиқ бўлган кўрсаткичлари, кўрсаткичлар тафовути ва тўлов суммаси кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
121. Овқат тайёрлаш учун марказлаштирилган тартибда электр плиталар билан жиҳозланган уйларда яшовчи маиший абонентлар электр энергияси учун тегишли тариф бўйича ҳақ тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
122. Ҳисобот даврида маиший абонент томонидан электр энергияси истеъмол қилиш ҳажми абонентга ўрнатилган электр ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича фойдаланган электр энергияси учун у томонидан амалда тўланган тўлов бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
123. Ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичлардан кўрсаткичларни олиш ва олдиндан ҳақ тўлаш ҳисобга олинган ҳолда тўлов ҳужжатларидан кўчирма олиш ҳар ойда энергия билан таъминловчи ташкилотнинг назоратчиси ёки абонентнинг ўзи томонидан олдиндан ҳақ тўлаш ҳисоб-китоби қайси давр учун амалга оширилаётганидан қатъи назар, тўлов пайтида амал қилувчи тариф бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тўлов ҳужжати (билдиришнома–квитанция) назоратчи томонидан тўлдирилса, у абонентга топширилади, абонент бўлмаган тақдирда эса — бир квартирада ёки хусусий уйда у билан бирга яшовчи исталган вояга етган шахсга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
124. Агар ҳисоб-китоб ҳисоблагичи ўрнатилган бинони навбатдаги айланиб чиқишда бино ёпиқ бўлса, энергия билан таъминловчи ташкилотнинг назоратчиси олдинги давр учун электр энергиясининг амалдаги сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида тўлов ҳужжатини тўлдиради, бу ҳақда абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида тегишли белги қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия билан таъминловчи ташкилотнинг назоратчиси амал қилишининг тегишли муддати кўрсатилган, номи ёзилган гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда квартирадаги электр ҳисоблагичларни соат 8.00 дан бошлаб соат 20.00 гача текшириб кўриш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
125. Электр энергияси учун олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга бўлган ҳисоблагичлар ўрнатилган абонентлар электр энергияси учун электрон карточкалар ёрдамида ҳақ тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб-китоб олдиндан ҳақ тўлаш принципи бўйича олиб борилади. Ҳақ тўланган электр энергияси миқдори сарфи бўйича абонент электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш пунктига келиши ва электр энергиясининг навбатдаги улушига ҳақ тўлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
126. Тўлов ҳужжати бўйича ҳақ тўлаш абонент томонидан аҳолидан тўловларни қабул қилувчи ташкилот орқали ҳар ойнинг 1-10-кунларида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
127. Абонент тўлов билдиришномасини мустақил ёзади ва ҳисоб-китоб дафтарчасида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ суммани тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов ҳужжатларини тўлдириш ва ҳақ тўлаш пайтида абонент томонидан йўл қўйилган хатолар улар аниқланиши давомида даъво муддати мобайнида энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
128. Банк ҳужжатида кўрсатилган сана тўлов амалга оширилган пайт деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар билдиришнома, квитанция ёки касса аппарати оттискида кўрсатилган суммалар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда банк ҳужжатида (банк штампида) кўрсатилган сумма қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
129. Аҳолидан (Халқ банки ва бошқа тижорат банкларидан, «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси бўлимидан) тўловни қабул қилиб олган ташкилот билдиришномаларни пачка ва бандеролда шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар қайси бандеролда (банк бўлими томонидан муайян даврда қабул қилиб олинган маиший абонентлар билдиришномалари комплектида) энергия билан таъминловчи ташкилотга бериш вақтида ёрлиқ бўлиши лозим, ёрлиқда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандеролни шакллантиришнинг бошланган ва тугалланган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандеролдаги ҳужжатлар сони; қабул қилиб олинган тўловларнинг умумий суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касса хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов сифатида ушлаб қолинган сумма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилот ҳисоб рақамига ўтказиладиган сумма.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
130. Тўлов бўйича бир ва ундан кўп ой учун қарз мавжуд бўлганда аҳолидан тўловни қабул қилиб олувчи ташкилот томонидан тўловнинг умумий суммасидан жарима ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар амалдаги тариф бўйича кВт.с.да қайта ҳисоблаб чиқилади ва энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан, уларнинг аниқланишига қараб даъво муддати доирасида, ортиб борувчи якун бўйича, кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
132. Амалдаги тарифлар ўзгарганда энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан эски тариф бўйича қарзни тўлаш санаси белгиланади, бу сана оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган санадан кейинги кундан бошлаб тўлов фақат янги тариф бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
133. Агар амалдаги тарифлар ўзгарган даврда эски тариф бўйича тўлов белгиланган муддатдан кейин амалга оширилган бўлса, у ҳолда тўлов суммаси кВт.с.да янги тариф бўйича қайта ҳисобланади ва даъво муддати доирасида, ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
134. Абонент, хоҳишига кўра, электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳақни, тариф ўзгарганда суммани қайта ҳисобламаган ҳолда, камида бир ой муддатга, лекин кўпи билан 12 ой учун олдиндан тўлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
135. Бир ҳисоб-китоб даври тугагач ҳисоб-китоб электр — ҳисоблагичлар кўрсаткичларини абонент айби билан чиқариб олиш мумкин бўлмаганда, бунда агар абонентнинг ўзи энергия билан таъминловчи ташкилотга сарфланган электр энергияси миқдори ва унинг учун тўланган ҳақ тўғрисида маълумот тақдим қилмаса, шунингдек олдиндан ҳақ тўланмаган бўлса, абонент электр энергияси бериш тўхтатилишидан бир ой олдин огоҳлантирилган тақдирда абонент томонидан у фойдаланган энергия учун ҳақ тўланмаганлиги сабабли энергия билан таъминловчи ташкилот шартномани бажаришни бир томонлама тартибда рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
136. Қайта ҳисоб-китоб қилиш: ёритадиган ток қабул қилгичлар қуввати ва улардан фойдаланиш соатлари миқдори бўйича; абонентда штепсель розеткалари мавжуд бўлганда (розеткалар ва ток қабул қилгичлар сонидан қатъи назар) суткада 24 соат 600 ватт (вт) қувватдан фойдаланиш ҳисобидан, иситиш приборлари ёки 600 вт.дан кўп қувватли бошқа электр жиҳозлари мавжуд бўлганда — абонент фойдаланишида бўлган жиҳознинг ҳақиқий қуввати бўйича, ундан суткада 24 соат фойдаланиш ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
137. Электр энергиясидан фойдаланишда абонент томонидан йўл қўйилган қонунбузишлар энергия билан таъминловчи ташкилот ва абонентнинг икки нусхадаги икки томонлама далолатномаси билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси абонентга берилади ва айни бир вақтда электр энергиясидан фойдаланиш қоидасини бузган абонент электр энергиясидан узиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
138. Энергия билан таъминловчи ташкилот ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини далолатнома асосида аниқлайди ва абонентга тўлаш учун қўшимча тўлов ҳужжати ёзиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун бузилиши юзасидан даъво муддатини ҳисобга олган ҳолда тўлов ҳужжати ёзишда амалдаги тариф қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонент энергия билан таъминловчи ташкилотнинг қарори юзасидан норозилик аризаси бериш ҳуқуқига эга, бироқ бу уни қўшимча тўлов ҳужжатини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўлов ҳужжати бўйича ҳақ 10 кун муддатда тўланмаганда энергия билан таъминловчи ташкилот абонентни электр энергиясидан узиб қўяди ва абонентдан кўрсатилган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризаси беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
139. Абонент ва энергия билан таъминловчи ташкилот ўртасида пайдо бўладиган низоли масалалар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томонлар келишувга эришмаган тақдирда низолар суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIV. Электр энергияси истеъмолчилари (юридик шахслар) ва энергия билан таъминловчи ташкилотнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
140. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси ва истеъмол қилинадиган қувват учун шартномадаги миқдорнинг камида 30 фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўланади ва истеъмол қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоб ҳисоб-китоб даври бошланадиган кундан эътиборан 60 кун мобайнида амалга оширилади.
(140-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 августдаги 341-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 124-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилот талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиш ва хабар қилиш:*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Электр энергиясининг суткалик сарфи ва ҳақиқий (актив ва реактив) нагрузка истеъмолчи томонидан тартиб рақами қўйилган ва ип билан тикиб муҳрланган дафтарга ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар суткалик, ҳар ойлик сарфлар ва истеъмол қилинадиган қувватнинг ҳақиқий миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тизимининг энг катта ва энг кичик нагрузкали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тизимининг энг катта нагрузкаси вақтида ҳар 30 дақиқадаги актив энергия (қувват) сарфи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
141. Электр энергияси истеъмолчилари энергия билан таъминловчи ташкилотдан қуйидагиларни талаб қилиш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясини электр тармоқларининг бўлиниш чегарасига шартномада кўрсатилган миқдорда етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоқларининг баланс бўйича тегишлилик чегарасида электр энергиясининг сифат кўрсаткичларини шартнома ва стандартларда белгиланган миқдорда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилот электр тармоқларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида огоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси билан таъминловчи ташкилот билан келишган ҳолда электр энергияси истеъмолининг ойлик шартномавий миқдорини чораклик миқдор доирасида жорий йил мобайнида 2 марта (1 ва 2-ойларда — улар тугагунгача 10 кундан кечикмай) қайта тақсимлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
142. Энергия билан таъминловчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясини электр тармоқларининг бўлиниш чегарасига шартномада кўрсатилган миқдорда етказиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоқларининг баланс бўйича тегишлилик чегарасида электр энергиясининг сифат кўрсаткичларини шартнома ва стандартларда белгиланган миқдорда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилотнинг электр тармоқлари режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 сутка олдин огоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси беришнинг режадан ташқари тўхтатилиши сабабларини хабар қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб электр ҳисоблагичларини амалдаги давлат норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ алмаштириш муддатларини хабар қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий этиладиган чеклашларни чеклашнинг жорий этилиш ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда ўз вақтида хабар қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясининг истеъмолчига энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларнинг электр энергиясининг тўлиқ берилмаганлиги ёки электр таъминотидаги бошқа қонунбузилишлари тўғрисидаги аризаларини истеъмолчидан ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай кўриб чиқиш ва ушбу Қоидаларга мувофиқ муфассал жавоб юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
143. Энергия билан таъминловчи ташкилот электр энергияси беришни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси электр истеъмолининг шартномадаги миқдоридан ортиқча сарфланганда ёки электр истеъмолининг белгиланган режими бузилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергиясидан электр истеъмоли шартномасисиз фойдаланилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ток қабул қилувчилар энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига ўзбошимчалик билан уланганда ёки қувват шартномада келишилган миқдордан оширилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ток қабул қилувчилар энергия ҳисоблагичсиз уланганда ёки электр энергиясини ҳисобга олиш схемаси бузилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилган электр энергияси учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилот вакили ҳисоблаш приборларини кўришга қўйилмаганда тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144. Энергия билан таъминловчи ташкилот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи электр истеъмоли ёки қувватининг шартномадаги миқдордан ошишига йўл қўйган ҳолда электр истеъмол қилишнинг белгиланган режимига риоя қилмаган, энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан белгиланган электр истеъмолини чеклаш жадвалини бажармаган суткалар мобайнида паст сифатли электр энергияси берилганлиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захирани автоматик ишга тушириш, автоматик такрорий улаш ва автоматик частотали разгрузка вақтида электр энергияси беришдаги танаффус учун истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
145. Энергия билан таъминловчи ташкилот ва электр энергияси истеъмолчиларининг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки зарур даражада бажармаганлик учун моддий жавобгарлиги қонун ҳужжатлари ва шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XV. Реактив қувват ва энергия компенсацияси учун электр энергияси бўйича тарифдан чегирмалар ва тарифга устамалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
146. Реактив энергия (қувват) компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) саноат истеъмолчиларига ва уларга тенглаштирилган истеъмолчиларга, электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспортига (электр энергияси билан юрадиган), битта ҳисобга олиш нуқтаси бўйича ўртача ойлик электр энергияси истеъмоли 30 минг кВт. соатдан кўп бўлган қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
147. Реактив қувват ва энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) реактив қувват ва энергияни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида белгиланади ҳамда 1 кВАР энг катта нагрузка учун тўлов ва (ёки) истеъмол қилинган 1 кВАР реактив энергия учун тўлов тарзида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148. Устамалар энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан, истеъмолчи фойдаланадиган электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида абонент шартномадагидан ортиқча миқдорда реактив қувват ва энергия истеъмол қилганда ҳамда истеъмолчи реактив энергияни энергия тизимининг кичик нагрузкали соатларида генерация қилганда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
149. Энергия тизими томонидан тарифдан чегирмалар истеъмолчи томонидан реактив энергия тизими тармоғига электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида генерация қилинганда ҳамда энергия тизими тармоғидан реактив энергия электр тармоғининг кичик нагрузкали соатларида истеъмол қилинганда берилади, агар истеъмолчининг бундай иш режимлари зарурияти шартномада белгиланган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
150. Электр тармоғининг катта ва кичик нагрузкали соатлари — бу сутканинг абонент томонидан реактив қувватнинг истеъмол қилиниши электр билан таъминловчи ташкилот тармоғида электр энергиясининг қўшимча равишда исроф бўлишига олиб келадиган даврларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия билан таъминловчи ташкилот электр тармоғининг катта ва кичик нагрузкали соатларини истеъмолчининг ва у фойдаланадиган тармоқнинг реактив нагрузкаси жадваллари асосида ҳар қайси истеъмолчи учун якка тартибда белгилаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар суткадаги катта ва кичик нагрузкали соатлар йиғиндиси 24 соатга тенг, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта нагрузкали соатлар — соат 07.00 минутдан соат 23.00 минутгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик нагрузкали соатлар — соат 23.00 минутдан соат 07.00 минутгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
151. Реактив қувват ва энергия истеъмоли ва генерацияси ҳисобга олишнинг автоматик тизимлари ёки стопорли ҳисоблагичлар воситасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр тармоғининг катта ва кичик нагрузкали даврларида контактли соатлар билан ишга тушириладиган стопорсиз ҳисоблагичларни қўллашга йўл қўйилади. Электрлаштирилган темир йўл ва шаҳар транспортининг ҳаракатлантирувчи куч берадиган ёрдамчи станциялари битта стопорсиз ҳисоблагич билан жиҳозланади ва ҳисоб-китоблар тарифга устамаларга мувофиқ жами реактив энергия истеъмоли ва генерацияси учун амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
152. Истеъмолчининг ҳақиқий реактив қувватини назорат қилиш ҳисоблагичлар ёки электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида 30 дақиқадаги энг катта реактив нагрузкани ҳисобга оладиган бошқа приборлар бўйича амалга оширилиши керак. Энг катта реактив нагрузкани энергия тизимининг энг катта нагрузкали соатларида қайд этишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия линиялари бир нечта бўлганда ҳисобланган реактив қувват учун махсус қурилма — жамловчи воситасида аниқланадиган 30 минутли энг катта жами реактив қувват қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамловчи мавжуд бўлмаганда энг катта жами нагрузка ҳар қайси энергия линияси бўйича электр ҳисоблагичларнинг кўрсатувчи элементлари воситасида қайд этилган энг катта нагрузкалар йиғиндиси сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия тизими томонидан реактив энергияни энергия тизимларига электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида генерация қилиш ва (ёки) реактив энергияни унинг кичик нагрузкали соатларида мажбурий истеъмол қилиш зарурати аниқланган тақдирда энергияни ҳисобга олиш усули энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи ўртасида келишиб олинади ҳамда шартномада акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
153. Саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида энергия тизими тармоғидан бир ойда истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг иқтисодий аҳамияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида энергия тизими тармоғидан истеъмол қилинадиган 30 минутдаги реактив қувватнинг иқтисодий аҳамияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида реактив қувватни ва (ёки) айнан шундай соатларда бир ойда реактив энергия истеъмол қилишнинг техник чегаралари, улар ортиб кетганда электр билан таъминловчи ташкилот электр энергиясини ҳисобга олиш нуқтасида кучланишнинг электр тармоғининг энг катта нагрузкали соатлари учун электр энергиясидан фойдаланиш шартномасида белгиланган даражадан пастлиги учун жавоб бермайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида энергия тизимига бир ойда генерация қилинадиган ва (ёки) унинг кичик нагрузкали соатларида бир ойда мажбурий истеъмол қилинадиган реактив қувват ва (ёки) реактив энергиянинг чекланган миқдорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр тармоғининг катта нагрузкали соатларида реактив энергия ва қувватнинг иқтисодий аҳамияти, реактив қувват айнан шу соатларда бир ойда реактив энергия истеъмол қилишнинг техник чегаралари энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ҳар қайси энергия тизими узели бўйича мунтазам ҳисоб-китоб абонентларига энергия берувчи тақсимлаш тармоқлари режимлари ҳисоб-китоби асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд этилган ҳисоб-китоб мавжуд бўлмаганда тўлов фақат ҳақиқий истеъмол қилинган реактив энергия учун, қўшилган қиймат солиғисиз, актив энергия учун амалдаги тарифнинг 5 фоизига тенг нарх бўйича ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154. Электрлаштирилган темир йўл транспортининг ҳаракатлантирувчи ёрдамчи станциялари ва метрополитеннинг ёрдамчи станциялари томонидан электр энергиясидан фойдаланиш шартномасида реактив энергия истеъмол қилишнинг бир ойдаги иқтисодий миқдори ва техник чегараси кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доимий ва ўзгарувчан ток билан ишлайдиган темир йўл транспортининг ҳаракатлантирувчи ёрдамчи станциялари томонидан реактив энергия истеъмоли ва генерациясининг иқтисодий миқдори ва техник чегаралари контактли тармоқ билан боғланган ҳаракатлантирувчи ёрдамчи станциялар бўйича жамлаб кўрсатилади, улар томонидан истеъмол қилинган энергия учун ҳисоб-китоблар энергия билан таъминловчи битта ташкилот билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
155. Реактив энергиянинг бир ойдаги истеъмоли ва генерацияси ҳамда электр тармоқларининг катта нагрузкали соатларидаги реактив қувватнинг иқтисодий миқдорлари ва техник чегаралари шартномада чорак бўйича ёки ҳар ойда қайд этилади, агар реактив энергия ва қувватнинг истеъмоли ва генерацияси ҳисобга олишнинг автоматик тизимлари ёки ҳисоблагичлар билан энг катта нагрузкани қайд қилган ҳолда рўйхатдан ўтказилса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
156. Агар электр энергиясини ҳисобга олиш нуқтаси истеъмолчига тегишли бўлган трансформаторнинг паст кучланишли томонида бўлса, истеъмолчи трансформатордаги реактив қувват ва энергия исрофини шартномада белгиланган тариф бўйича тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVI. Электр энергияси сифати учун электр энергияси тарифидан чегирмалар ва унга устамалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
157. Электр энергияси сифати учун тарифдан чегирмалар (унга устамалар) амалдаги тарифлар бўйича белгиланади. Электр энергияси сифати учун тарифларга устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва шартномага мувофиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
158. Электр энергияси учун ҳисоб-китобларда қўлланадиган электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари (ЭСК) рўйхати энергия тизими ва истеъмолчининг биргаликдаги таклифлари асосида белгиланади, бошқа томоннинг розилиги талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
159. Агар истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги ҳақиқий улуши йўл қўйиладиган даражадан ошса, у ҳолда санкциянинг муайян миқдори тарифга устама, акс ҳолда — тарифдан чегирма ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
160. Ҳар қайси ЭСК бўйича чегирмалар (устамалар) миқдори кўриб чиқилаётган ЭСК нинг ҳисоб-китоб давридаги нисбий умумий миқдорининг давомийлиги (Т1 ва Т2) кўрсаткичларига боғлиқ ҳолда тегишли равишда нормал ва йўл қўйиладиган энг юқори миқдорлар учун ҳисоблаб чиқилади. Т1 ва Т2 миқдорлари ўлчаш вақти учун белгиланади, унинг давомийлиги ҳар қайси ЭСК бўйича шартномада белгиланади, лекин у 1 иш суткасидан кам бўлмаслиги керак. Ўлчашнинг автоматик воситалари мавжуд бўлганда Т1 ва Т2 миқдорлари узлуксиз ўлчаниши керак. Даврий ўлчашлар амалга оширилганда ўлчашлар натижалари татбиқ этиладиган ҳисоблаш интервали энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи ўртасидаги келишув бўйича (лекин бир чоракдан кам эмас) белгиланади ва шартномада қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
161. Истеъмолчининг шартномада қайд этилган ҳар қайси ЭСК бўйича электр энергияси сифати ёмонлашувидаги ҳақиқий улушлари миқдори эпизодик ўлчашлар асосида белгиланади ва ўлчашлар протоколига ёзилади. Ҳақиқий улушларнинг ушбу миқдорларидан томонлардан бири уларни қайта кўриб чиқиш масаласини қўйгунга қадар фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
162. ЭСКни ўлчаш энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи томонидан биргаликда, шартномада белгиланган муддатларда ўтказилади. Шартномада ўлчашлар даврийлиги тўғрисида кўрсатмалар бўлмаганда, шунингдек истеъмолчининг ёки энергия тизимининг иш шароитлари кескин ўзгарганда ўлчашлар исталган томонлардан бирининг ташаббусига кўра ўтказилиши мумкин. Бошқа томон ўлчашларни ўтказишнинг аниқ санасини 3 кун муддатда келишиб олиши керак. Ўлчашлар ташаббус кўрсатган томоннинг мурожаатидан кейин 10 кун муддатда бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
163. Кучланишдаги тафовутлар носинусоидаллик коэффициентлари ва кучланишдаги ўзгаришлар энергия билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи ўртасидаги келишув бўйича ё фазалардан биттасида, ёхуд барча фазаларда ўлчанади. Барча фазаларда ўлчашда Т1 ва Т2 ўртача миқдор сифатида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
164. Истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги ҳақиқий улушини аниқлаш тартиби электр энергиясидан фойдаланиш шартномасида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVII. Электр энергияси беришни чеклаш ёки тўхтатиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
165. Электр энергияси истеъмолчига унинг билан тузилган шартномага мувофиқ берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергияси истеъмолини чеклаш, шунингдек истеъмолчилар нагрузкалари жадвалларини тартибга солиш тадбирларини амалга ошириш «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмол қилишини чеклаш абонент билан келишилган чеклашлар жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
166. Энергия тизимида қувват ва энергия тақчиллиги пайдо бўлганда қувват ва истеъмол бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
167. Қувват ва электр истеъмоли бўйича чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари истеъмолчилар томонидан энергия билан таъминловчи ташкилот билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда жойлардаги шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлари билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
168. Электр энергиясини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари энергия тизимида электр энергияси ва қуввати етишмаганда энергия тизимининг баравар ишлашининг барқарорлигини сақлаш, авариялар келиб чиқишининг олдини олиш ва истеъмолчиларни тартибсиз ҳолда узиб қўйишга барҳам бериш учун электр станциялари жиҳозларининг ва электр тармоқларининг йўл қўйиб бўлмайдиган иш шароитларини бартараф этиш мақсадида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
169. Электр энергияси истеъмолини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг энергия билан таъминловчи ташкилотлари томонидан истеъмолчилар билан биргаликда, ташкилотнинг технологик ва авария бронини аниқлаш далолатномаси асосида тузилади ҳамда уларни бажариш ушбу жадвалларга киритилган барча истеъмолчилар учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170. Электр энергияси истеъмолини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари жорий йилнинг 1 октябридан кейинги йилнинг 1 октябригача бўлган давр учун тузилади ва истеъмолчиларга маълум қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
171. Жадвалларнинг қуйидаги турлари тузилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тизимида ёқилғи ёки гидроресурслар етишмаганда электр энергияси истеъмолини (киловатт-соатларда) чеклаш жадвали. Жадвал электр энергияси истеъмолини истеъмолчиларнинг (чеклашга мансуб бўлмаган объектлардан ташқари) технологик бронигача, кейинчалик авария бронигача қисқартиришни (истеъмолни 5 та тенг навбатга бўлган ҳолда) назарда тутиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тизимида қувват етишмаганда унинг истеъмолини (киловаттларда) чеклаш жадвали. Жадвал истеъмол қилинадиган қувватни энергия тизимининг эрталабки ва кечки энг катта нагрузкали соатларида (истеъмол қилинадиган қувватни 5 та тенг навбатга бўлган ҳолда) истеъмолчиларнинг авария бронигача камайтиришни назарда тутиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва қувватни чеклаш жадвалларини жорий этиш учун вақт бўлмаганда, қувват етишмаслиги натижасида авария хавфи пайдо бўлганда қўлланадиган электр энергиясини чеклаш жадвали. Жадвалда энергия тизими истеъмолчилари истеъмол қиладиган қувватни (узиб қўйиладиган қувватни 5 та тенг навбатга бўлган ҳолда, узиб қўйишга тегишли бўлмаган объектлардан ташқари) тўлиқ узиб қўйишни назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, энергия тизими электр энергияси узатиш линиясидан энергия оладиган истеъмолчиларни узиб қўйишнинг махсус жадвалини ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан узиб қўйиш жадвалига ва махсус жадвалга, энг аввало, автоматика, телебошқарув қурилмасига ёки доимий хизмат кўрсатувчи ходимларга ва ишончли телефон алоқасига эга бўлган ёрдамчи станциялар киритилиши керак. Истеъмолчилар электр энергияси истеъмол қилишда электр таъминотининг авария бронигача чеклаб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
172. Чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини амалга киритиш тартиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергияси ва қувват истеъмолини чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг фармойиши билан амалга киритилади. Диспетчерлик бошқарувининг барча даражаларида электр энергияси истеъмолини чеклашни жорий этиш юзасидан фармойишлар оператив дафтарга чеклашнинг миқдори, бошланиш ва тамом бўлиш вақти ёзилган ҳолда берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия билан таъминловчи ташкилот истеъмолчиларга кейинги суткаларда электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвалларини амалга киритиш тўғрисида жорий сутканинг 14 соатидан кечикмай, чеклашнинг миқдорини, бошланиш ва тамом бўлиш вақтини кўрсатган ҳолда маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвалларини шошилинч равишда жорий этиш зарур бўлганда, бу ҳақдаги билдиришнома, сутканинг вақтидан қатъи назар, чеклашнинг амал қилиши бошланишидан 1 соат олдин истеъмолчиларга етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узиб қўйиш жадваллари истеъмолчилар томонидан энергия билан таъминловчи ташкилотдан узиб қўйиш жадваллари жорий этилиши тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин дарҳол жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергияси истеъмолини узоқ даврга камайтириш зарур бўлганда қувватни узиб қўйиш жадвалига тенг бўлган электр энергияси ва қуввати истеъмолини чеклаш жадвали амалга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чеклаш ва узиб қўйиш жадвалига киритилган ташкилотлар ва муассасалар, шу жумладан узлуксиз технологик ишлаб чиқаришга эга бўлган ташкилотлар (чеклаш ва узиб қўйишга тегишли бўлмаган объектлардан ташқари) раҳбарлари чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларининг энергия билан таъминловчи ташкилотлар томонидан кўрсатилган муддатда сўзсиз бажарилишини ташкил этишлари шарт, акс ҳолда улар узиб қўйиш ва чеклаш жадвалларини бажармаганлик учун энергия марказларидан мажбурий узиб қўйиш оқибатлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия билан таъминловчи ташкилот электр энергияси ва қувватини чеклаш жадвалларини амалга киритиш тўғрисидаги фармойиш истеъмолчилар томонидан бажарилмаганда огоҳлантиришдан кейин истеъмолчиларга электр энергияси беришни электр энергияси ва қуввати истеъмолини белгиланган даражада камайтиришни таъминлайдиган миқдорда мажбурий равишда чеклайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XVIII. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173. Энергия тизимининг электр тармоғига бевосита ёки абонентлар тармоғи орқали уланган саноат ва идора истеъмолчиларининг электр станциялари блок-станциялар ҳисобланади. Улар ўзаро келишилган қарорлар бўйича ишлаши керак ва энергия тизимининг ягона оператив-диспетчерлик бошқарувига бўйсунишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Блок-станциялар бўйича электр энергияси ишлаб чиқариш йиллик режимлари ва блок-станциялар томонидан энергия тизимига электр энергияси бериш йиллик режалари энергия билан таъминловчи ташкилот ва блок-станция шартномаси билан тасдиқланади ва расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Блок-станциялар томонидан энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига электр энергияси бериш шартномага мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174. Энергия билан таъминловчи ташкилотнинг диспетчерлик хизмати шартномада келишилган ойлик режага мувофиқ блок — станция учун энергия тизими тармоғига ҳар суткалик электр энергияси нагрузкаси ва бериш жадвалини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Блок-станция томонидан нагрузка диспетчер жадвалида белгиланган миқдордан камайтирилган тақдирда энергия билан таъминловчи ташкилот блок-станция тегишли бўлган саноат ташкилотлари бўйича қувватни блок-станция нагрузкани камайтирган миқдорда чеклашни жорий этиш ҳуқуқига эга, блок-станция нагрузкани форс-мажор сабаблар бўйича камайтирган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
175. Энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига бериладиган, шунингдек энергия билан таъминловчи ташкилотдан истеъмол қилинадиган актив ва реактив электр энергияси ва қувватни ҳисобга олиш блок-станция ўрнатган, тескари айланиши тормозланган ҳисоблагичлар билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр ҳисоблагичлар маълумотлари энергия билан таъминловчи ташкилотга фойдаланиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Блок-станцияга тегишли бўлган энергия миқдорини оширувчи трансформаторларда электр энергиясининг исроф бўлиши электр энергиясини туман тармоғига беришда ҳам, электр энергиясини энергия билан таъминловчи ташкилотдан олишда ҳам блок-станция ҳисобига тегишли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
176. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи электр энергиясини энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига берганда ва электр энергияни энергия билан таъминловчи ташкилотдан олганда энергия билан таъминловчи ташкилот ва мазкур истеъмолчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳисоб-китоб давридаги электр энергиясининг сальдо миқдори ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177. Истеъмолчи томонидан ўз блок станциясидан энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига берилган электр энергияси миқдори энергия билан таъминловчи ташкилотдан олинган электр энергияси миқдоридан ортиқ бўлса, электр энергиясининг сальдо миқдори учун ҳақ энергия билан таъминловчи ташкилот томонидан ҳисоб-китоб тарифи бўйича тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Блок-станциялар томонидан энергия тизимлари тармоғига бериладиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб тарифлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи томонидан энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига берилган электр энергияси миқдори у энергия билан таъминловчи ташкилотдан олган энергиядан кам бўлса, у ҳолда истеъмолчи электр энергиясининг сальдо миқдори учун ҳақни истеъмолчиларнинг у мансуб бўлган гуруҳи учун белгиланган тариф бўйича тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
178. Блок-станция томонидан энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179. Туман тармоғига электр энергиясининг блок-станция айби билан тўлиқ берилмаган миқдори келишилган шартномадаги миқдор билан тармоққа ҳақиқий берилган электр энергияси миқдори ўртасидаги фарқ билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
180. Блок-станция форс-мажор ҳодисалари (ёнғинлар, сув тақчиллиги, сув тошқинлари, электр тармоқларида момақалдироқдан ҳимояловчи воситалар мавжуд бўлгандаги момақалдироқ, яхмалак, бўрон, қор бўрони, қор кўчкилари ва шу кабилар) туфайли электр энергияси беришдаги узилишлар учун жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
181. Агар энергия билан таъминловчи ташкилот тармоғига берилган электр энергияси миқдори энергия билан таъминловчи ташкилотдан олинган электр энергияси миқдоридан ортиқ бўлса, блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи энергияни истеъмолчига тўғридан-тўғри шартнома бўйича бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
16 июндаги 271-сон қарорга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий тушунчалар ва атамалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ва атамалардан фойдаланилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик энергиясини қабул қилувчи — иссиқлик энергиясини қабул қилиб олиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма ёки прибор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилот — иссиқлик энергиясини шартнома бўйича сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилот абоненти — иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилот тармоқларига баланс бўйича тегишли иссиқлик тармоқлари чегарасига бевосита уланган истеъмолчи, унинг иссиқлик энергиясидан фойдаланиш ҳуқуқи иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилотнинг истеъмолчи ёки унинг юқори ташкилоти билан шартномасида келишилган бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг субабоненти — иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг розилиги билан абонентнинг иссиқлик тармоқларига бевосита уланган ва абонент билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш юзасидан шартномага эга бўлган истеъмолчи. Энергия субабонентга берилганда абонент иссиқлик билан таъминловчи ташкилот олдида Иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича жавобгар ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик тармоғининг баланс бўйича тегишлилик чегараси — иссиқлик тармоғининг иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан абонент ўртасидаги бўлиниш нуқтаси, у иссиқлик тармоғининг баланс бўйича тегишлилик чегараси бўйича аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш нуқтаси — иссиқлик билан таъминлаш схемаси нуқтаси, унда ўлчаш прибори (ҳисоблаш счётчиги, ҳисобга олиш тизими ва шу кабилар) ёрдамида ёки бошқача усулда иссиқлик энергияси сарфи миқдори аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олишни назорат қилиш прибори — назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳисобга олиш прибори, унинг кўрсаткичлари асосида тармоқнинг мазкур нуқтасидаги иссиқлик энергияси сарфи аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш ҳисоб-китоби прибори — Электр қурилмалари тузилиши қоидалари ҳамда Ёқилғи ва энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб даври — иссиқлик энергиясининг истеъмол сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган иссиқлик энергияси учун истеъмолчи ва иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой). Томонлар билан келишилган ҳисоб-китоб даври шартномада кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ ҳисоб-китоб — ҳисоб-китоб даври мобайнида истеъмол қилинган энергия ва қувват учун тўловчи абонент томонидан қисман ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якуний ҳисоб-китоб — ҳисоб-китоб даври тугагач истеъмол қилинган энергия ва қувват учун тўловчи абонент билан ҳисоб-китоб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов ҳужжати — тўлов талабномаси, унинг асосида иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари ўтказилади, шунингдек билдиришнома, унинг бўйича тўлов нақд пул билан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи истеъмолчи — қайта сотувчи — иссиқлик билан таъминловчи ташкилот абоненти, балансида ўзининг иссиқлик тармоғи бўлган ва иссиқлик билан таъминловчи ташкилотдан иссиқлик энергиясини улгуржи харид қилувчи ва уни шартнома бўйича турли истеъмолчиларга қайта сотувчи хўжалик ҳисобидаги ташкилот абонент ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик энергияси истеъмолининг шартномавий миқдори — тегишли ҳисоб-китоб даврида абонент томонидан истеъмол қилинадиган энергиянинг энергия билан таъминловчи ташкилот билан абонент ўртасидаги шартномада белгиланган миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминлашдаги танаффус (узиб қўйиш) — истеъмолчига иссиқлик энергияси беришни тўхтатиш, автоматик қурилмаларнинг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича энергия олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта иссиқлик таъминоти линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чеклаш — шартномада назарда тутилган тадбирларни қўлланиш оқибатида муайян оралиқ вақт давомида, шунингдек иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг иссиқлик тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига иссиқлик энергияси бериш миқдорининг камайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етарли миқдорда берилмаган (кам бериш) иссиқлик энергияси — иссиқлик таъминотидаги танаффус, шу жумладан узиб қўйиш ва чеклаш вақтида истеъмолчи тўлиқ олмаган иссиқлик энергияси миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик энергияси сифати — бу иссиқлик тармоғининг тақсимланиш чегарасида энергия кўрсаткичларининг стандартлаштириш бўйича қонун ҳужжатларида ёки иссиқлик таъминоти шартномасида белгиланган талабларга мувофиқлигидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминотининг технологик брони — технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган иссиқлик қуввати ёки энергия сарфи (ҳажми);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминотининг аварияли брони — мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектнинг асбоб-ускуналарини сақлаш, инсонлар ҳаёти хавфсизлиги учун қисман ёки тўлиқ тўхтатишда, авария ва қўриқлаш ёритгичларини сақлаш, шамоллатиш, сув оқовасини оқизиш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган энг кам иссиқлик қуввати ёки энергия сарфи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режали узиб қўйиш — иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг энергия қурилмаларини режали — эҳтиёт таъмирлаш жадвали бўйича таъмирлаш ёки профилактикаси даврида абонентлар билан олдиндан келишилган ва уларни (камида 3 сутка олдин) огоҳлантирган ҳолда истеъмолчига энергия беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Қоидалар «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва иссиқлик билан таъминловчи ташкилотларнинг иссиқлик энергияси истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини белгилайди ҳамда ҳам иссиқлик билан таъминловчи ташкилотлар, ҳам юридик ва жисмоний шахслар — иссиқлик энергияси истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидаларнинг амал қилиши аҳолига маиший мақсадлар учун иссиқлик энергияси бериш билан боғлиқ ўзаро муносабатларга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Саноат маҳсулоти тури сифатида иссиқлик энергияси бериш иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан иссиқлик қурилмалари иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг тармоқларига бевосита уланган истеъмолчи (абонент) ўртасида тузилган шартнома асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Намунавий шартномалар шакллари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда белгиланган тартибда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) томонидан тасдиқланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субабонентлар абонент билан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш учун шартномани абонент томонидан иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг розилиги олингандан кейин тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абонент ва иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ўртасидаги шартномада қуйидагилар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома мавзуси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол қилишнинг белгиланган режимларига риоя қилиш ва иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларини келишиб олиш мажбурияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик ускуналарининг баланс бўйича тегишлилик чегаралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик энергиясига ҳақ тўлаш бўйича истеъмолчиларнинг тариф гуруҳлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонентнинг тармоғига уланган субабонентлар (истеъмолчининг номи, бир соатга энг юқори нагрузка, иссиқлиқ истеъмоли, ойлар бўйича қайтариладиган конденсат (тонна ва фоизларда) миқдори, ҳисоблаб чиқилган ҳисобга олиш приборлари, тарифлар ва бошқа маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчининг тасарруфидаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергия ускуналаридан, ҳисобга олиш приборларидан фойдаланишнинг хавфсизлигини ва созлигини ҳамда иссиқлик таъминотининг ишончлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳдлашувчи томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоларни ҳал этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг реквизитлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иссиқлик энергиясига тариф ўзгарган тақдирда, санасидан қатъи назар, шартнома ўз кучида қолади ва истеъмолчи олинган иссиқлик энергияси учун янги тариф жорий этилган кундан бошлаб янги тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Томонлар шартнома тузиш, уни ўзгартириш, бекор қилиш ёки узайтириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва мазкур Қоидаларга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Абонент ўз иссиқлик тармоқларига бошқа субабонентларни фақат иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан келишган ҳолда улаши ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш юзасидан шартнома тузиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Корхоналар ва ташкилотлар учун бир соатда буғ ва иссиқ сув сифатида иссиқлик энергияси беришнинг бир соатдаги энг кўп миқдори электр станциялари (буғ қозонхоналари)нинг техник имкониятларига, буғ ва иссиқлик қувурларининг ўтказиш қувватига қараб иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан белгиланади ҳамда шартномада қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинаётган иссиқлик энергиясининг шартномада кўрсатилган миқдорини кўпайтиришга фақат истеъмолчи томонидан техник шартлар бажарилгандан ва унинг илтимосига кўра шартномага тегишли ўзгартириш киритилгандан кейин иссиқлик билан таъминловчи ташкилот рухсати билан йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Янги иссиқлик қурилмаларини фойдаланишга топшириш ва янги субабонентларни улаш иссиқлик қурилмасидан фойдаланиш «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилгандан кейин иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иссиқлик энергиясини қайта сотувчи ёки ўз тармоқлари орқали берувчи ташкилотлар (улгуржи истеъмолчилар — қайта сотувчилар, абонентлар) кейинги йилларда иссиқлик энергиясининг ўртача истеъмоли таҳлили асосида аниқланадиган ўз иссиқлик тармоқларига уланган бошқа объектларнинг иссиқлик энергияси истеъмолини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик энергиясининг умумий (йиғма) миқдорига иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан шартнома тузадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан иссиқлик энергиясини қайта сотувчи ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари мазкур Қоидалар ва улар ўртасида иссиқлик энергияси бериш юзасидан тузилган шартнома билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилот абонентга иссиқлик энергиясини уланган тармоқ орқали иссиқлик энергияси таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва томонлар ўзаро келишган иссиқлик энергияси сифати ва режимига риоя қилган ҳолда беришга мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан истеъмолчи иссиқлик энергиясидан нооқилона фойдаланган (имзоланган далолатномага мувофиқ), иссиқлик энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини бажармаган тақдирда, иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилот иссиқлик энергиясидан нооқилона фойдаланишнинг аниқланган ҳолатларидан келиб чиқиб иссиқлик энергияси истеъмолининг шартномавий миқдорини камайтиришга ҳақлидир.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилот тизимидаги аварияларнинг олдини олиш ва уларни тугатиш ёки одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш зарур бўлганда ва фойдаланилган иссиқлик энергияси учун ҳақ тўланмаганда истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда иссиқлик энергия беришда танаффусга ёки чеклашга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари устидан давлат назорати ва текшириши қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иссиқлик энергияси исроф қилиб сарфланганлиги ва истеъмолчининг авария хавфи туғдирадиган ёки одамларнинг ҳаётига хавф соладиган иссиқлик қурилмаларининг қониқарсиз техник ҳолати учун «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси иссиқлик энергияси беришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган иссиқлик қурилмалари устидан энергетика назорати амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат энергетика назорати амалга оширилиши абонентларни фойдаланилаётган иссиқлик тармоқлари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, иссиқлик энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя қилиниши учун жавобгарликдан, шунингдек энергиядан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларининг носозликлари ва бошқа қоидабузишлар тўғрисида иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилотни дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Иссиқлик тармоқлари, приборлар ва асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатига ва улардан фойдаланишга нисбатан қўйиладиган талаблар, шунингдек уларга риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Қоидалар бузилганлиги учун жавобгарлик «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Фуқаролик кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ иссиқлик энергияси билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Истеъмолчиларнинг иссиқлик энергияси қурилмаларига уланишига қўйиладиган техник талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Янги қувватларни улашга, ишлаб турган объектларда шартномадаги миқдорларга нисбатан истеъмол қилинадиган иссиқлик энергиясини кўпайтиришга рухсатномага эга бўлган барча иссиқлик энергияси истеъмолчилари, истеъмолчиларнинг иссиқлик қурилмалари уланган иссиқлик билан таъминловчи ташкилотдан иссиқлик энергиясидан фойдаланиш учун техник шартларни олишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг иссиқлик тармоқларига янги истеъмолчиларни (ташкилотлар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришлари ва шу кабиларни) улашга техник шартлар буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки унинг топшириғига кўра бош лойиҳаловчи ташкилотдан лойиҳаланаётган объектни тавсифловчи қисқа шаклдаги маълумотлар: уни лойиҳалаш ва қуриш муддати, жойлашган ўрни (картография материали), истеъмол турлари (технология эҳтиёжлари, иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти ва бошқалар) ва иссиқлик билан таъминлашнинг ишончлилиги бўйича талаблар кўрсатилган ҳолдаги буюртманомасига кўра иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки унинг топшириғига кўра бош лойиҳаловчи ташкилотдан буюртманома олингандан кейин икки ҳафта муддатда, уларни турли майдончаларда жойлаштириш учун техник-иқтисодий таққослаш вариантлари ёки қурилишни, кенгайтиришни ёки реконструкция қилишни асослаш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар қилинаётган янги қуриладиган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларини иссиқлик билан таъминлашнинг дастлабки шартларини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ташкилотларни, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларини ёки истеъмолчининг ташқи иссиқлик билан таъминлаш схемасини ўзгартиришни талаб қилувчи кенгайтириладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб турган объектларни иссиқлик билан таъминлаш бўйича мўлжалланаётган лойиҳа ечимларини келишиб олиш иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан қурилиш майдонини танлаш пайтида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Иссиқлик тармоқларига истеъмолчиларни (ташкилотлар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки айрим ишлаб чиқаришларини) улашга техник шартларни иссиқлик билан таъминловчи ташкилот буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки унинг топшириғига кўра бош лойиҳаловчи ташкилотдан объектни тавсифловчи қуйидаги қисқа шаклдаги маълумотлар кўрсатилган буюртманома олингандан кейин бир ой муддатда берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иссиқлик билан таъминлаш манбаи ва унинг ишончлилиги, асосий ва резерв уланиш ёки электрстанциялар ва иссиқлик марказлари коллекторларига уланиш нуқталари, бериладиган иссиқлик энергияси миқдорини тартибга солиш усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бошқа истеъмолчининг нагрузкаларини ҳисобга олган ҳолда асосий ва резерв уланиш нуқталарида иссиқлик берувчи ва гидравлик режим параметрлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа истеъмолчиларнинг нагрузкаларини улаш истиқболи ҳисобга олинган ҳолда асосий истеъмолчининг нагрузкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) янги объект пайдо бўлиши муносабати билан иссиқлик манбаида мавжуд тармоқларнинг ўтказиш қобилиятини ва иситиш қурилмалари иш унумини ошириш бўйича асосланган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қайтариладиган ишлаб чиқариш конденсатини чиқариб олиш миқдори, сифати ва режими, конденсатни йиғиш ва қайтариш схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ташкилотларнинг иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланишга доир тавсиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ишончлилик талаблари ҳисобга олинган ҳолда резерв иссиқлик таъминоти манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ҳисоб-китоб ҳисоби назорат-ўлчов приборларини ҳисобга олиш ва ўрнатишга қўйиладиган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) қувурлар ётқизишга ва каналлар ва камераларни, запор ва тартибга солувчи арматурани ўрнатишга, қувурларни изоляция қилишга, коррозияга қарши ҳимояга, иссиқлик пунктларини жиҳозлашга қўйиладиган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) иситиш-вентиляция ва технологик нагрузка ҳамда иссиқ сув таъминоти нагрузкасини улашнинг иссиқлик схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) ҳарорат жадвали ва тармоқдаги сув сарфи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган иссиқлик тармоқларининг баланс ва фойдаланиш бўйича мансублиги ҳамда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқларини ажратиш чегаралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) техник шартларнинг амал қилиш муддати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи ташкилот (қурувчи) ёки бош лойиҳалаш ташкилоти техник шартлар талабларига рози бўлмаган тадбирда келишмовчиликлар манфаатдор томонлар билан биргаликда, техник шартларни берган ташкилотнинг техник кенгашида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Истеъмол қилинадиган иссиқлик энергияси миқдорини ёки иссиқлик манбаи параметрларини ўзгартиришни талаб қилаётган истеъмолчининг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини реконструкция қилиш ёки кенгайтиришда истеъмолчи иссиқлик билан таъминловчи ташкилотдан уларни иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг иссиқлик тармоқларига улашга техник шартларни ҳам олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари улгуржи истеъмолчилар-қайта сотувчиларнинг ёки иссиқлик билан таъминловчи ташкилот абонентларининг (асосий истеъмолчилар) тармоғидан таъминланадиган истеъмолчилар техник шартларни асосий истеъмолчилардан оладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субабонентга техник шартлар берилгунга қадар улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчи ёки абонент уларни иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан келишиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник шартларнинг бир нусхаси иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан берилган техник шартларни бажариш истеъмолчи буюртмачилар ва иссиқлик таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш зиммасига топширилган лойиҳалаш ташкилотлари учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амал қилиш муддати тамом бўлган ва бошқа муддатга узайтирилмаган техник шартлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Истеъмолчи янги техник шартларни ва янги ёки қўшимча қувватларга уланишга рухсатномани мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектнинг мақсади, вазифаси ўзгарган тақдирда истеъмолчига берилган техник шартлар бекор қилинади, шундан кейин истеъмолчи янги техник шартлар олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган корхоналар, бинолар, иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришлари иссиқлик таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалар) корхона, бино, иншоот, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқаришлари комплекс лойиҳаси тасдиқлангунга қадар иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан келишилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳага мувофиқ ишлаб чиқилган ишчи чизмалар қурилиш ишлари бошлангунга қадар иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан келишилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўриб чиқилган лойиҳа ҳужжатларида техник шартлар ва амалдаги норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш аниқланган ҳолларда истеъмолчига объектни иссиқлик таъминоти ташкилоти тармоқларига улашга рухсат берилиши рад этилиши асосланган ҳолда хат юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчининг ёки абонентнинг иссиқлик тармоқларига уланиш учун техник шартларни олган субабонент унга объектнинг истеъмолчи-қайта сотувчи ёки абонентнинг иссиқлик тармоқларига уланиши учун ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Истеъмолчиларнинг нагрузкалари билан боғлиқ янги иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларини ва иссиқлик тармоқларини қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчилар кучлари ва маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалари ва иссиқлик тармоқларидан фойдаланишга рухсат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Истеъмолчиларнинг иссиқликдан фойдаланувчи барча янгидан қўшиладиган ва реконструкция қилинадиган тизимлари мазкур Қоидаларга ва белгиланган тартибда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан келишилган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бажарилиши ҳамда амалдаги техник фойдаланиш қоидаларини қониқтириши, шунингдек техник ва қабул қилиш ҳужжатларига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Истеъмолчиларни иссиқлик таъминоти тизимларидан фойдаланишига тегишли тайёргарлик кўрган ходимлар мавжуд бўлган, иссиқлик хўжалиги учун масъул бўлган шахс ва техника хавфсизлиги ва ёнғинни ўчириш бўйича ҳимоя воситалари билан бутланган тақдирда рухсат бериш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Истеъмолчи иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларни монтаж ташкилотидан мазкур Қоидаларга мувофиқ далолатнома бўйича қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан кейин истеъмолчи «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ваколатли вакилига Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан техник фойдаланиш қоидаларига, қурилиш нормалари ва қоидаларига, шунингдек уни кўздан кечириш ҳамда вақтинчалик ёки доимий фойдаланишга бериш учун иссиқлик таъминоти тизимига мувофиқ лойиҳа, техник, қабул қилиш-топшириш ва фойдаланиш ҳужжатларини тақдим қилиши шарт.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчининг буюртманомаси бўйича ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун иссиқлик билан таъминловчи ташкилот иссиқлик истеъмоли тизимини ариза берилган муддатга вақтинчалик шартнома бўйича ишга туширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар иссиқлик истеъмолининг реконструкция қилинган тизимлари фойдаланишга берилишидан олдин кўриб чиқиш учун «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг ваколатли вакилига тақдим этилиши керак.
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Истеъмолчиларнинг иссиқлик истеъмоли тизимларида монтаж қилишда нуқсонлар, иссиқлик таъминоти ташкилоти ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган лойиҳанинг берилган техник шартларидан, шу жумладан мазкур Қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқиш аниқланган тақдирда, шунингдек иссиқликдан фойдаланувчи қурилмаларга хизмат кўрсатиш учун тайёрланган ходимлар мавжуд бўлмаганда улардан фойдаланишга рухсат бериш аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тақиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Иссиқлик таъминоти тизимидан доимий равишда фойдаланиш учун истеъмолчига рухсатномани иссиқлик билан таъминловчи ташкилот тизим икки ҳафта синаб кўрилгандан кейин, бунда аниқланган нуқсонлар бартараф этилгач, иссиқлик қурилмаси тизими «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси вакили томонидан техник кўрикдан ўтказилгач, иссиқлик энергиясини беришга шартнома тузилгач ва истеъмолчига ижро ҳужжатлари берилгандан кейин беради. Техник кўрик ва иссиқлик қурилмаларидан фойдаланишга рухсат бериш иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга фойдаланиш вақтида унинг нормал мавжуд бўлиши учун жавобгарликни юкламайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан берилган техник шартларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Иссиқлик энергияси барча истеъмолчиларининг иссиқлик таъминоти тизими иссиқлик энергияси учун иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан ҳисоб-китоб қилиш учун зарур приборлар билан таъминланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда Иссиқлик ва энергияни ҳисобга олишни ташкил этиш тартибига мувофиқ ташкил этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Усулларни, ўлчаш воситаларни танлаш ва улардан фойдаланиш тартиби ва қоидалари Иссиқлик ва энергияни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, улардан фойдаланишни ташкил этиш қоидаларида белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг иссиқлик тармоқларига, шунингдек иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган абонентнинг, иссиқлик таъминоти тизимининг улгуржи истеъмолчи-қайта сотувчининг тармоқларига уланиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг объектларда ўрнатиладиган иссиқлик энергиясини ҳисоб-китоб ҳисоби приборлари улар «Ўзстандарт» агентлигида аттестациядан ўтказилгандан кейин истеъмолчи томонидан сотиб олинади ва ўрнатилади ҳамда иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг балансига ва хизмат кўрсатишига текин берилади. Бунда ушбу приборларни вақти-вақти билан текшириш билан таъминлашни иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ўз ҳисобидан ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчида ўрнатилган ва унинг балансида турган ҳисобга олиш приборлари истеъмолчиларнинг ўзлари томонидан фойдаланилади ва таъмирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисобга олиш приборларини бошқа жойга ўрнатиш ва бўшатиб олиш фақат иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ходими томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб-китоб приборлари шикастланганлиги ёки уларнинг кўрсаткичлари тўғрилиги тўғрисида шубҳа туғилган тақдирда истеъмолчи ёки иссиқлик билан таъминловчи ташкилот узиб қўйиш вақтини ва узиб қўйиш пайтида иссиқлик энергиясининг барча кўрсаткичларини рўйхатдан ўтказган ҳолда бу ҳақда тегишли равишда иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга ёки истеъмолчига дарҳол маълум қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, иссиқликни ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш даври мобайнида иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан охирги уч сутка учун, бироқ приборлар тўхташидан олдинги 15 суткадан ортиқ эмас, приборлар ишламай туриб қолган тақдирда шартномавий нагрузка бўйича 15 суткадан ортиқ муддат учун ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи ҳисоб-китоб ҳисобга олиш приборларини таъминлаш тамом бўлгунга қадар истеъмол қилишни тўхтатиб туришга ҳақлидир. Бунда истеъмолчи бу ҳақда дарҳол иссиқлик билан таъминловчи ташкилотни хабардор қилиши ва запор арматурани биргаликда пломбалаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи иссиқлик билан таъминловчи ташкилотни приборнинг шикастланганлиги тўғрисида ўз вақтида огоҳлантирмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун приборлар ишламай турган вақт учун ҳисоб-китоб шартномавий нагрузка бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан ҳисоб-китоб қилиш учун хизмат қилмайдиган ҳисобга олиш приборларидан истеъмолчининг ўзи фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар томонидан ўлчаш диафрагмаларини ўрнатиш вақтида иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг вакили ҳозир бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Иссиқлик энергияси беришни ҳисобга олиш иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари ажралиши чегарасида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобга олиш приборлари ажралиш чегарасида ўрнатилмаган тақдирда иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб ажралиш чегарасидан ҳисоб-китоб приборлари ўрнатиладиган жойгача бўлган участкадаги нобудгарчиликлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Нобудгарчиликлар ҳисоб-китоби ёки иссиқлик нобудгарчилиги синовини иссиқлик билан таъминловчи ташкилот истеъмолчи билан биргаликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Истеъмолчилар томонидан иссиқликдан фойдаланиш тизимларидан фойдаланиш ва режимнинг асосий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Иссиқлик истеъмоли тизимлари ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш учун истеъмолчи билан иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ўртасидаги жавобгарлик чегаралари уларнинг баланс бўйича мансублилигига кўра аниқланади ҳамда шартномага илова қилинадиган иссиқлик тармоқларининг баланс бўйича мансублигини чегаралаш ва фойдаланиш учун томонларнинг жавобгарлиги далолатномасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга тегишли бўлган иссиқлик қувурларида истеъмолчига тегишли бўлган қурилмалар ёки асбоб-ускуналар бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта камерада (қудуқда), иссиқлик қувурида, эстакадада ҳар хил ташкилотлар хизмат кўрсатадиган асбоб-ускуналар бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар хил ташкилотларга тегишли бўлган қурилмалар мавжуд бўлган ишлаб турган қурилмаларда барча асбоб-ускуналар ташкилотлардан бирининг балансига ва хизмат кўрсатишига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Якка ҳолдаги истеъмолчига иссиқлик қувурлари, иссиқлик пунктлари, истеъмолчи иссиқлик таъминотининг ички тизимлари истеъмолчининг балансида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Истеъмолчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан техник фойдаланиш қоидаларига ҳамда Иссиқликдан фойдаланувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига, шунингдек мазкур Қоидаларга қатъий риоя қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилган иссиқлик энергияси учун шартномада қайд этилган муддатларда ҳақ тўлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан келишмасдан иссиқлик энергияси истеъмолининг шартномавий миқдорини оширмасликка ва тузилган шартномага мувофиқ иссиқлик истеъмоли режимига риоя қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминоти режимига нисбатан иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг тезкор кўрсатмаларини бажаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конденсат ва тармоқ сувини шартномада белгиланган миқдорда, сифатда ва тегишли ҳароратда қайтаришга, шартномада назарда тутилмаган сув оқиб кетиши ва сув олинишига йўл қўймасликка, шунингдек орқага қайтадиган қувурда ҳароратли жадвалга таққослаганда сув ҳарорати ошиб кетишига йўл қўймасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқликни истеъмол қилувчи асбоб-ускуналар, иссиқлик қувурлари, иссиқликни ҳисобга олиш приборлари, қувурлар изоляцияси ва иссиқликдан фойдаланувчи асбоб-ускуналарни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик қувурлари, иссиқлик истеъмол қилувчи асбоб-ускуналар, запор ва тартибга солувчи арматуранинг режали-олдини олувчи таъмирлашини ва синовини ўз вақтида ўтказишга, таъмирлаш ҳажми, муддатлари ва жадвалини иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан келишишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб ҳисобга олиш приборлари, пастга туширувчи кранлар, торайтиб турувчи қурилмалар ва арматурани иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг вакили билан биргаликда пломбалашга, ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини таъминлашга мажбурдир. Пломбаларни олиш иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг рухсати билан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси инспектори томонидан берилган кўрсатмаларни ҳисобга олган ҳолда иссиқликдан фойдаланишни яхшилаш, конденсат қайтарилишини кўпайтириш, унинг сифатини ошириш, иккиламчи энергетика ресурсларидан фойдаланиш, орқага қайтадиган тармоқ суви ҳароратини пасайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга;
(41-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман корхона бўйича ва алоҳида иссиқлик қурилмалари бўйича буғ-конденсат баланслари тузишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг вакилларини иссиқликни ҳисобга олиш приборларига, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси инспекторларини иссиқликдан фойдаланувчи асбоб-ускуналарга ўз ходимлари ҳамроҳлигида сутканинг исталган вақтида тўсиқсиз қўйишни таъминлашга;
(41-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча иссиқлик тармоқлари ва иссиқликни истеъмол қилувчи қурилмаларнинг ижро чизмалари ва паспортига, шунингдек ишлаб чиқариш йўриқномаларига эга бўлишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик истеъмоли тизимларига тайёргарлик кўрган ходимларнинг хизмат қилишини таъминлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси вакилларининг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажаришга мажбурдир.
(41-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилотдан иссиқлик энергияси шартномага мувофиқ узлуксиз берилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик бериш режимини назорат қилиш ва буғ бериш бўйича иссиқлик параметрлари (ҳарорат, босим) шартномавий миқдорларнинг (+) 5 фоизидан ортиқ четга чиқишига йўл қўймаслик, иссиқ сув бериш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик берувчи қувурда сув ҳарорати бўйича — (+) 3 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик берувчи қувурда сувнинг босими бўйича — (+) 5 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
орқага қайтадиган қувурда сувнинг босими бўйича — (+) 20 кПага пасайиб кетишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг розилиги билан рухсат берилган қувват доирасида иссиқлик энергияси бошқа истеъмолчиларининг иссиқлик тармоқларини ўзининг транзити орқали улаш ёки ўтказиб юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик мақсадлардаги буғнинг шартномавий параметрлари иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг айби билан пасайганда истеъмолчи бу ҳақда иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга олдиндан хабар берган ҳолда иссиқлик энергияси истеъмолини тўхтатишга ҳақлидир. Ушбу ҳолда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот мазкур Қоидаларнинг 43-бандига мувофиқ истеъмолчи олдида жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Иссиқлик билан таъминлашда иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг айби билан танаффуслар юз берган тақдирда, иссиқлик билан таъминловчи ташкилот берилмаган иссиқлик энергияси учун моддий зарарни истеъмолчига қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчини иссиқлик билан таъминлашда контрактда назарда тутилмаган танаффуслар технологик асбоб-ускуналарнинг бузилишига ёки кўплаб брак маҳсулот ишлаб чиқаришга олиб келган тақдирда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот зарарни истеъмолчига суд тартибида қоплайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот истеъмолчини огоҳлантириб қуйидаги ҳолларда унга иссиқлик энергияси беришни тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик энергияси учун тўлов ҳужжатида белгиланган муддатларда ҳақ тўламаслик (истеъмолчи иссиқлик энергияси бериш тўхтатилишидан бир ой олдин огоҳлантирилган тақдирда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонент, субабонентлар, янги иссиқлик нагрузкалари, цехлар ва қурилмаларнинг ёки уларнинг алоҳида қисмларининг иссиқлик тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш, шунингдек бошқа ташкилотлар субабонентларининг иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик истеъмоли тизимларини «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг инспектори иштирокисиз фойдаланишга топшириш;
(44-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш приборлари ўрнатилгунга қадар иссиқлик истеъмоли тизимларига қўшилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада қайд этилган максимал соатли нагрузкаларнинг иссиқлик истеъмолининг белгиланган шартномавий миқдорларини иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг розилигисиз ошириш ёки орқага қайтадиган тармоқдаги сув ҳароратини шартномага мувофиқ энг кўп йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик энергиясини исрофгарчилик билан истеъмол қилиш, уни талон-торож қилиш, тармоқдаги сувнинг оқиши ва ифлосланишига йўл қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик истеъмоли тизимларининг авария хавфини туғдирадиган ёки хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳаётига хавф соладиган даражада қониқарсиз ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномада назарда тутилган конденсатнинг 50 фоиздан кам миқдорда қайтарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик истеъмоли тизимларига хизмат кўрсатиш учун тайёргарлик кўрган ходимларнинг йўқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилот вакилларининг иссиқлик истеъмоли тизимларига ёки иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборларига қўйилмаслиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Асбоб-ускуналарни таъминлаш бўйича режали ишларни амалга оширишда ва янги истеъмолчиларни улашда резерв таъминлаш мавжуд бўлмаган тақдирда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот абонентларни узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир. Истеъмолчига иссиқлик энергияси бериш тўхтатилиши тўғрисида уни огоҳлантириш иссиқлик энергияси беришда танаффуснинг аниқ санасини (кунлар ва соатларни) келишиш учун 10 кун олдин амалга оширилади. Агар огоҳлантириш олингандан кейин 5 кун муддатда истеъмолчи иссиқлик беришдаги танаффус вақтини келишмаса иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ушбу вақтни мустақил белгилаш ҳуқуқига эгадир. Электр энергияси беришдаги танаффус, имкони борича, бу ҳақда узиб қўйишдан камида 24 соат олдин истеъмолчини огоҳлантирган ҳолда унинг ишдан ташқари вақтида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Авариянинг олдини олиш ёки баратаф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўриш учун иссиқлик билан таъминловчи ташкилот, шунингдек кейинчалик узиб қўйиш сабабларини маълум қилган ҳолда абонентнинг иссиқлик истеъмоли тизимини узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Иссиқлик энергияси истеъмолини чеклаш вақти, уни етказиб бермаслик ҳажми иссиқлик тармоқлари ажралиши чегарасида ҳисоб-китоб приборлари ҳамда иссиқлик энергиясини берувчи иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг диспетчерлик хизмати оператив дафтарида чеклашнинг бошланиши ва тамом бўлиши қайд этилган амалдаги ёзувлар бўйича белгиланади ҳамда икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг айби билан истеъмолчининг технологик эҳтиёжларига иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаслиги чеклаш кунидан олдинги охирги 3 суткада иссиқлик энергиясининг ўртача суткалик истеъмоли билан иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаган суткадаги ҳақиқатда истеъмол қилиш ўртасидаги тафовут сифатида ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот иссиқлик манбаи параметрлари пасайганлиги ва қуйидаги ҳолатлар туфайли келиб чиққан иссиқлик энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун истеъмолчилар олдида моддий жавоб бермайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) табиий ҳодисалар: момақалдироқ, бўрон, сув тошқини, зилзила, ушбу жойда иситишни лойиҳалаштириш учун 48 соатдан ортиқ вақт мобайнида ҳисоблаб чиқилган ҳароратдан 3оСга ва ундан ортиқ паст бўлган ҳароратда ҳавонинг узоқ вақт совиб кетиши, бошланғич сув сифатининг ёмонлашиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) истеъмолчи ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) истеъмолчи истеъмолнинг шартномавий миқдорлари оширилишига йўл қўядиган ёки унинг учун белгиланган иссиқлик истеъмоли режимларига риоя қилмаган ва фойдаланилган иссиқлик энергияси учун муддати ўтказиб юборилган қарздорлик мавжуд бўлган суткалар мобайнида пасайтирилган параметрли иссиқлик энергияси берилганлиги учун мазкур Қоидаларнинг 44-бандида назарда тутилган иссиқлик энергияси беришни чеклаш ёки тўхтатиш шартларига мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) паст параметрли иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги ёки вақтинчалик фойдаланишда бўлган электр станцияси ёки иссиқлик тармоқларидан иссиқлик тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун истеъмолчи иссиқлик тармоқларига уланган пайтдан бошлаб 6 ой мобайнида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномага мувофиқ истеъмолчига иссиқлик энергияси узлуксиз берилишини таъминлаш, иссиқлик манбаи коллекторларидан берилаётган иссиқлик манбалари параметрларининг (буғ ва иссиқ сув) шартномага мувофиқлигини таъминлаш, уларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғ бўйича (босим ва ҳарорат) — (+) 5 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик берувчи қувурда сув ҳарорати бўйича — (+) 3 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув босими бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик берувчи қувурда — (+) 5 фоизга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
орқага қайтадиган қувурда — (+) 20 кПа четга чиқишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик тўлиқ етказиб берилмаганлиги тўғрисида истеъмолчиларнинг ёзма аризаларини истеъмолчилардан ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг айби билан технологик мақсадлардаги тўлиқ етказиб берилмаган энергия қийматини қоплаш. Тўлиқ етказиб берилмаган энергия ҳажми истеъмолчининг вакили иштирокида иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан аниқланади ва далолатнома билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан белгиланган лимит ошириб юборилганлиги, иссиқлик қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиш, мавжуд қувватларнинг ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичлари билан тасдиқланган истеъмолчилар томонидан кенгайтирилиши ёки кўпайтирилиши ҳоллари аниқланганда материаллар «Ўздавэнергоназорат» инспекциясига берилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Иссиқлик энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Иссиқликдан фойдаланиш хусусиятига кўра истеъмолчилар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) саноат истеъмолчилари ва уларга тенглаштирилган истеъмолчилар ҳамда кейинги гуруҳларда кўрсатилмаган истеъмолчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) улгуржи истеъмолчилар — қайта сотувчилар — ўз балансида иссиқлик тармоқларига эга бўлган, улардан фойдаланувчи, улгуржи харид қилувчи ва иссиқлик билан таъминловчи ташкилотдан олинган иссиқлик энергиясини ҳар хил истеъмолчиларга қайта сотувчи хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) иссиқхона хўжаликлари — иссиқхоналарда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи истеъмолчилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Берилган иссиқлик энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида амалдаги тасдиқланган тарифларга мувофиқ амалга оширилади. Ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган абонентларга бериладиган иссиқлик энергияси миқдори шартномавий нагрузкаларга мувофиқ иссиқликнинг умумий миқдорини абонентлар ўртасида тақсимлаган ҳолда иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг ҳисобга олиш приборлари бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Амалдаги тарифлар турар жойлардан фойдаланувчи (аҳоли) ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилишга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Иссиқлик энергияси бериш юзасидан иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномаларда иссиқлик манбаининг ҳар бир тури ва параметри бўйича максимал соатли нагрузка, шунингдек иссиқлик энергиясини истеъмолчига ойлик, чораклик ва йиллик бериш белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Истеъмолчи (абонент)нинг иссиқлик тармоқларида иссиқлик энергияси нобудгарчилиги уларнинг иссиқлик энергияси истеъмол қилиш улушига мутаносиб тарзда ва иссиқлик тармоғи узунлигига мутаносиб тарзда улар ва субабонентлар ўртасида тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Истеъмолчига берилган иссиқлик энергияси миқдори иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчининг иссиқлик тармоқларини ажратиш чегарасида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ва истеъмолчи тармоғи ажралиши чегарасигача иссиқлик энергиясини етказиб бериш бўйича барча харажатлар ва унинг нобудгарчилиги тарифларда ҳисобга олинган ҳамда тарифлардан ортиқча қўшимча ҳақ тўлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқларнинг ажралиш чегарасидан кейин иссиқлик энергиясининг барча харажатлари ва нобудгарчилиги истеъмолчининг ҳисобига тегишли бўлади. Агар буғ ва иссиқ сув истеъмолчининг иссиқлик тармоқлари орқали берилса, иссиқлик энергияси миқдори электр станцияси коллекторида (туман буғ қозонхонаси) ҳисобга олиш приборлари бўйича аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб прибори кўрсаткичларидаги нуқсонлар ёки иссиқлик энергияси сарфини ҳисоблаб чиқишда йўл қўйилган хатолар аниқланган тақдирда истеъмолчи бир ҳафта муддатда бу ҳақда иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга ариза бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот 10 кун муддатда (истеъмолчининг аризаси берилган кундан бошлаб) ҳисоб-китоб приборини ёки у бўйича амалга оширилган ҳисоблаб чиқишларнинг тўғрилигини текшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичларининг нотўғрилиги тасдиқланган тақдирда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот охирги ҳисоб-китоб давридаги иссиқлик энергияси сарфини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ҳисоб-китоб қилиш, жорий ҳисоб-китоб даврида иссиқлик энергияси истеъмоли ҳисобга олинган ҳолда, навбатдаги тўлов ҳужжатини ёзишда охирги давр учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича тузатилган ёки янгидан ўрнатилган приборларнинг кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Агар кўрсатиб ўтилган четга чиқишлар «Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган нормалардан ортиқ бўлмаса ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичларидаги четга чиқишлар йўл қўйиш мумкин деб ҳисобланади ва қайта ҳисоб-китоб қилишга олиб келмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ҳисоб-китоб приборлари текширилиши тўғрисида ариза берилиши истеъмолчини у истеъмол қилган электр энергияси тўловини белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан хабар қилинмаган тақдирда ҳисоб-китоб белгиланган шартномавий нагрузка бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Асосий истеъмолчилар қайта сотиладиган иссиқлик энергияси учун ҳам иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан, ҳам субабонентлар тегишли бўлган истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тарифлар бўйича субабонентлар билан ҳисоб-китоб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XII. Истеъмолчиларга бериладиган буғ ҳолидаги иссиқлик энергияси миқдорини белгилаш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Истеъмолчига берилаётган буғ иссиқлик энергиясининг миқдори буғ миқдорини шартномада келишилган буғнинг белгиланган кўрсаткичларида унинг таркибидаги иссиқлик миқдорига кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда сув таъминоти манбаидаги бошланғич сувдаги мавжуд иссиқлик миқдори ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Истеъмолчи конденсат билан қайтараётган иссиқлик энергияси миқдори конденсат миқдорининг бошланғич сувдаги иссиқликни ҳисобга олган ҳолда, конденсатнинг иссиқлик сиғими ва ҳароратига кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Қайтарилган конденсат учун истеъмолчига тўлов миқдори шартнома билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIII. Истеъмолчиларга бериладиган иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергияси миқдорини аниқлаш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Истеъмолчига бериладиган иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергияси миқдори сув миқдорининг унинг иссиқлик сиғимига кўпайтмаси ҳамда берувчи ва орқага қайтувчи тармоқдаги сув ҳарорати тафовути сифатида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ сув олиш тизимида истеъмолчига бериладиган иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергияси миқдори сув миқдорининг унинг иссиқлик сиғими билан кўпайтмасига ҳамда иссиқ (берилаётган) ва бошланғич сув ҳарорати тафовути сифатида аниқланади, бошланғич сув ҳарорати учун ўртача ойлик ҳарорат олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланишда истеъмолчи орқага қайтадиган тармоқдаги сувни шартномага илова қилинадиган ҳарорат жадвали бўйича унинг қийматидан ортиқ бўлмаган ҳарорат билан қайтариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчининг иссиқлик тармоғи учун иссиқлик берадиган тармоқ суви ҳарорати иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик беришни тартибга солиш кун ва туннинг ташқи ҳарорати ўртасидаги фарқ 8оС бўлганда суткада икки марта ва ҳарорат 8оС дан кам бўлганда — суткада бир марта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартибга солишда маиший мақсадларда ва жамоат биноларини иситиш тизимида фойдаланиладиган сувнинг ҳароратини тунги вақтда пасайтириш имконияти, шунингдек ишдан ташқари вақтларда уни саноат корхоналарига беришни қисқартириш назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Орқага қайтадиган тармоқ сувининг ўртача суткалик ҳарорати жадвалдагига қараганда 3оС дан ортиқ миқдорда истеъмолчи томонидан оширилган тақдирда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот тармоқдаги сувнинг ўртача суткалик ҳарорати (+) 3оС дан ортиқ четга чиқмаслигига риоя қилиш шарти билан иссиқлик энергиясини истеъмолчига беришни пасайтиришга ёки тўлиқ тўхтатишга, ёхуд берилган иссиқлик энергияси учун иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан истеъмолчи учун ҳисоблаб чиқилган ва шартномага илова қилинган жадвалда назарда тутилган ҳарорат пасайиши бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Истеъмолчиларга бериладиган 40о-45оС ҳароратли иссиқ сув ҳолидаги иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш 50 фоизли чегирма билан иссиқ сув учун тариф бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Қуйидаги ҳолларда тармоқ сувидаги иссиқлик нобудгарчилиги истеъмолчилар томонидан шартномавий нархлар бўйича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик тармоқларини гидравлик ва ҳароратли синашлар ўтказилиши билан боғлиқ нобудгарчиликнинг ўрнини тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи тармоғини унинг буюртманомаси бўйича тўлдириш, аварияли вазиятлар ҳам шу жумлага киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчидан қайтариладиган паст сифатли (таркибида темир, механик аралашмалар ва бошқалар мавжуд бўлган) орқага қайтадиган тармоқ сувини дренлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг айби билан юз берган тармоқ сувидаги иссиқлик нобудгарчилигига истеъмолчи томонидан ҳақ тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XIV. Истеъмолчиларга қайтариладиган конденсат миқдорини аниқлаш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш учун буғ ҳолидаги иссиқлик энергиясидан фойдаланилганда истеъмолчилар иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга конденсатнинг камида 95 фоизини, технологик мақсадлар учун буғдан фойдаланилганда эса — шартномада келишилган миқдорда ва сифат билан қайтаришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конденсатнинг истеъмол қилинадиган буғ миқдорига нисбатан фоизларда қайтариш нормасини ва унинг сифатини томонлар шартнома тузиш вақтида белгилайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи иссиқлик манбаига қайтариши шарт бўлган конденсат миқдори иссиқлик билан таъминлаш тизимларининг лойиҳадаги маълумотларига мувофиқ, корхонанинг буғ-конденсат баланси билан ва конденсатни қайтариш бўйича эришилган натижаларни, шунингдек мавжуд захираларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот истеъмолчига корхонада техник имконият мавжуд бўлганда конденсат қайтаришни кўпайтиришга йўналтирилган тадбирларни бажаришни тавсия этишга, уларни бажаришнинг истеъмолчи билан келишилган муддатини белгилашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддат тугагач истеъмолчига конденсатни қайтариш нормаси таклиф этилган тадбирларни ҳисобга олган ва амалдаги шартномага тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда кўпайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Истеъмолчига қайтариладиган конденсат шартномада келишилган миқдорга ва сифатга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчи томонидан қайтариладиган конденсат миқдори ва сифати электр станциясида (буғқозонхонада) аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конденсатни тозалагичга эга бўлмаган ёки конденсатни ишлатиладиган сув нормаларигача тозалашни таъминламайдиган конденсат тозалагичга эга бўлган фаолият кўрсатаётган электр станцияларида (буғқозонхоналарда) буғқозонларни таъминлаш учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш конденсати сифати шундай бўлиши керакки, токи унинг бошқа ташкил қилувчилари билан аралашмаси Электр станциялари ва тармоқларидан техник фойдаланиш қоидаларига биноан мазкур буғқозонлар учун таъминловчи сув нормаларига мувофиқ бўлсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конденсат тозалагич билан жиҳозланган ва бутун конденсатни таъминловчи сув нормаларигача тозалашни таъминлайдиган фаолият кўрсатаётган электр станцияларидаги (буғқозонхоналардаги) буғқозонларни таъминлаш учун ёки янгидан лойиҳалаштирилаётган электр станциялари учун фойдаланиладиган ишлаб чиқариш конденсати миқдори Иссиқлик электр станцияларини ва иссиқлик тармоқларини технологик лойиҳалаш нормаларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Қайтарилган конденсат миқдори учун иссиқлик билан таъминловчи ташкилот абонентга тўловни шартномада кўрсатилган иссиқлик қиймати бўйича (қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда) тўлайди. Ушбу сумма иссиқлик энергияси учун ҳақ тўлашда абонент ҳисобига қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Электр станциясига сифати шартномадаги шартларга мувофиқ бўлмаган конденсат келтирилганда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот қайтарилган конденсат миқдорига тузатувчи коэффициент жорий қилади: конденсатдан иситгичлар, буғ ҳосил қилувчилар ёки иссиқлик тармоғини қўшимча таъминлаш учун фойдаланилганда — 0,8, конденсат тўлиқ тозалаш учун қабул қилинганда эса — 0,5 коэффициенти қўлланади. Ифлос конденсатдан фойдаланишнинг техник имконияти мавжуд бўлмаганда ифлос конденсат дренажга оқизилади, бу ҳолда конденсат истеъмолчига топширилмаган деб ҳисобланади. Қайтарилган конденсатдаги иссиқлик энергияси миқдори ҳам иссиқлик билан таъминловчи ташкилотга ҳисобланган конденсат миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайтарилаётган конденсатнинг иссиқлик-техник параметрлари (миқдори, ҳарорати, ифлослик даражаси) иссиқлик билан таъминлаш манбаида конденсатни кимёвий текшириш натижалари ҳамда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади ва икки томонлама далолатнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конденсат ортиқ даражада ифлос бўлган тақдирда уни тозалашнинг мақсадга мувофиқлиги электр станцияларида (буғқозонхоналарда) ёки истеъмолчида техник-иқтисодий ҳисоблар асосида аниқланади. Бунда барча ҳолларда конденсатни тўлиқ тозалаш истеъмолчи ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сифатига кўра шартнома шартларини қондирмайдиган ва электр станциясида фойдаланилмаган қайтарилган конденсат қайтармаганликка тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Буғ кам сарфланган ва конденсатни тозалаш қимматга тушадиган ҳолларда айрим истеъмолчилар иссиқлик билан таъминловчи ташкилот томонидан конденсатни қайтаришдан озод қилинишлари мумкин, унинг учун техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар тақдим этилиши ва конденсатдан ўз эҳтиёжлари учун тўлиқ фойдаланилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчининг яқин – атрофида иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг сув билан ишлайдиган иссиқлик тармоқлари ўтган тақдирда истеъмолчи иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув билан таъминлаш нагрузкасини, агар бунга корхонанинг ишлаб чиқариш цикли имкон берса, буғдан иссиқ сувга ўтказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот билан истеъмолчи ўртасида қайтариладиган конденсат миқдорини белгилашда келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда техник экспертиза ўтказилади. Техник экспертиза истеъмолчи томонидан иккала томон вакилларидан, манфаатдор бўлмаган ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда, истеъмолчи билан иссиқлик билан таъминловчи ташкилот ўртасидаги келишмовчиликлар протоколи расмийлаштирилгандан кейин 2 ойдан кечикмай ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар техник экспертиза ўтказилгандан кейин томонлар келишувга эришмасалар, у ҳолда конденсатнинг миқдори ва сифати бўйича якуний қарор «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан қабул қилинади.
(76-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XV. Иссиқлик энергияси учун тўлов ҳужжатларини тақдим этиш ва тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Саноат истеъмолчилари, улгуржи истеъмолчилар — қайта сотувчилар ва бошқа истеъмолчилар етказиб бериладиган иссиқлик энергияси шартномадаги миқдорининг камида 15% миқдорида олдиндан ҳақ тўлайдилар. Олдиндан ҳақ тўлаш муддатлари иссиқлик энергиясидан фойдаланиш шартномасида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Тўлов ҳужжатида хато ёки прибор кўрсаткичларида ноаниқликлар топилганда абонент бу тўғрида иссиқлик билан таъминловчи ташкилотни хабардор қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлов ҳужжатидаги хатолар, ҳисоб-китоб приборларини текшириш ҳақида ариза берилиши абонентни тўлов ҳужжатини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик билан таъминловчи ташкилот абонент томонидан ариза берилган кундан бошлаб 10 суткадан кечикмай ҳисоб-китобни, агар зарур бўлса ҳисоб-китоб приборларини ҳам текшириб кўриши ва истеъмолчига текшириш натижасини (тўлов ҳужжатидаги хатоликлар ёки ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларидаги нотўғриликлар тўғрисида) истеъмолчига хабар қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олишда хатоликлар аниқланган тақдирда иссиқлик билан таъминловчи ташкилот охирги ҳисоб-китоб даври учун қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Саноат истеъмолчиларига, улгуржи истеъмолчиларга, қайта сотувчиларга ва бошқа абонентларга етказиб берилган иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоблар иссиқлик билан таъминловчи ташкилотнинг тўлов ҳужжатлари (тўлов талабномаси ва счёт-фактура) бўйича, тақдим этилишига қараб акцептсиз тартибда амалга оширилади. Истеъмолчининг ҳисоб-китоб рақамида маблағларни акцептсиз ҳисобдан чиқариш банк томонидан, тўлов ҳужжати тушгандан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Тўлов муддати ўтказиб юборилгани учун пеня ундириш ҳуқуқидан қатъи назар, иссиқлик билан таъминловчи ташкилотда огоҳлантиришдан кейин тўламаганлик учун абонентга қарзни тўламагунгача иссиқлик энергияси беришни тўхтатиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 93-модда, 15-16-сон, 124-модда; 2004 й., 9-сон, 105-модда)