11.08.2014 йилдаги 222-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.08.2014 йилдаги 222-сон
Date of entry into force
18.08.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги тармоғи учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган кадрлар тайёрлаш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги тармоғи учун мутахассислар тайёрлаш шарт-шароитларини ва сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқаришни янада такомиллаштириш ва молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 майдаги ПҚ-2176-сон қарори билан Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул базавий касб-ҳунар коллежлари (кейинги ўринларда базавий касб-ҳунар коллежлари деб аталади) рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2015 — 2017 йилларда қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул базавий касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш Дастури тасдиқлансин, Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул базавий касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шунингдек иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 — 2017 йилларда қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул базавий касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашнинг (тўлиқ жиҳозлашнинг) асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологияларини жорий этган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежларида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқсин ва такомиллаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги (ихтисослигидаги) касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш нормативларини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йил мобайнида такомиллаштирилган ўқув режалари ва дастурларини жорий этган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва нашр этишни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётларини белгиланган тартибда ўташларини ташкил этсин, ўқувчиларнинг янги ишлаб чиқариш технологиялари, сифатли кўникмаларни ўзлаштириш ҳамда натижаларга эришишлари юзасидан доимий мониторинг олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Дастурни маблағ билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар маблағлари, республика юридик ва жисмоний шахсларининг хайрия эҳсонлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан Дастурни амалга ошириш доирасида асосий касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш учун хорижий кредитлар ва грантларни жалб этиш бўйича тизимли ишларни амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича базавий касб-ҳунар коллежларига ўқув-амалий машғулотларни олиб бориш мақсадида ўқув-ёрдамчи хўжалиги учун камида 20 гектар ҳосилдор суғориладиган ер участкаси ажратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2 ва 3-иловалар рус тилида берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий касб-ҳунар коллежлари қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарининг сақланиши ва узлуксиз фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратсинлар, уларнинг ўқув жараёнидан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик чораларини назарда тутсинлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурларини ишлаб чиқишда уларнинг манзилли қисмига асосий касб-ҳунар коллежлари учун ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни киритсинлар;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган ҳар йилги манзилли дастурларга мувофиқ базавий касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш параметрларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини Бошқариш кенгашига зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари бўйича Дастур параметрларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1049-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 11 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
222-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 августдаги 222-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва унга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш учун масъул базавий касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шунингдек иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми

Масъул бажарувчилар

I. Касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

1.

Келгуси йил учун базавий касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳар йили
1 сентябргача

Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини бошқариш кенгашининг қарори

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги

2.

Базавий касб-ҳунар коллежларига ўқув-амалий машғулотларни олиб бориш мақсадида ўқув-ёрдамчи хўжалиги учун камида 20 гектар ҳосилдор суғориладиган ер участкаси ажратиш.

2014 йил,
сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тегишли қарорлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази

3.

Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш нормативларини қайта кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2014 йил, октябрь

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарори

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзстандарт» агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини бутловчи қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаган ҳолда улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Икки ой муддатда

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма қарори

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Молия вазирлиги

5.

Базавий қишлоқ хўжалиги коллежларини ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги техникаси билан

жиҳозлаш учун хайрия эҳсонлари, халқаро молиявий институтлар грантлари ва кредитлари маблағларини жалб этишни назарда тутадиган лойиҳа таклифларни тайёрлаш.

2015 — 2017 йиллар

Дастурни амалга ошириш учун ҳомийлар маблағлари, халқаро

молиявий институтлар грантлари ва кредитлари маблағларини жалб этиш бўйича тадбирлар режаси

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар

II. Таълим стандартлари ҳамда ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш, дарсликлар ва ўқув-методик
қўлланмалар билан таъминлаш

6.

Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатишнинг замонавий методлари ва технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда базавий касб-ҳунар коллежлари учун махсус фанлар бўйича амалдаги таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

2014 йил,

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзагросаноатмашхолдинг» холдинг компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Такомиллаштирилган ўқув режалари ва дастурларининг жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларга сервис хизматлари кўрсатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва механикларни тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ва йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

Ҳар йили,

25 декабрга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мувофиқлаштириш кенгашининг қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, «Ўзагросервис» АЖ

8.

Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг махсус фанлар ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарининг қишлоқ хўжалиги техникаси ва замонавий ўқув-ишлаб чиқариш асбоб-ускуналаридан ўқув жараёнида фойдаланиш юзасидан малакасини ошириш тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

Жадвалга асосан

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази буйруғи

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази Педагог кадрлари малакасини ошириш институти,

«Истеъдод» жамғармаси

9.

Оммавий ахборот воситаларида ва Интернет порталлари сайтларида, таълим муассасаларининг расмий сайтларида Дастурнинг амалга оширилиши кенг ёритиб борилишини таъминлаш.

Ҳар чоракда, жадвалга асосан

Дастурнинг амалга оширилишини ёритиш бўйича ахборот ишлари режаси

Давлат алоқа қўмитаси, ЎзА, МТРК, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 416-модда; 2017 й., 26-сон, 593-модда, 38-сон, 1049-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2018 й., 09/18/806/2014-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)