07.08.2014 йилдаги 219-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2014 йилдаги 219-сон
Date of entry into force
11.08.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фаолиятини ташкил этиш ҳамда кутубхонанинг янги биноси қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарори билан Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари белгиланганлиги, ташкилий тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига ва банк ҳисоб рақамларига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори — Тошкент давлат шарқшунослик институтининг проректори Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик институти билан биргаликда 2014 йил 1 сентябргача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон қарорига мувофиқ ўтказилаётган аттестация якунларига кўра Марказни ёш мутахассислар ҳамда қадимий шарқ қўлёзмаларини ва тарихий ҳужжатларни сақлаш ва туркумлаштириш, илмий тавсифларни тузиш ва қўлёзмаларни илмий шарҳлаб таржима қилиш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали илмий-педагог кадрлар билан тўлдиришда кўмаклашсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юкланган шарқ қўлёзмаларини сақлаш, каталоглаштириш ва ўрганиш билан боғлиқ вазифалардан келиб чиққан ҳолда унинг фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига, Олий таълимнинг давлат таълим стандартларига, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг дастурлари ва ўқув режаларига ташкил этилган Марказ учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни, шу жумладан манбашунослик, матншунослик ва шарқ фалсафаси бўйича кадрлар тайёрлашни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда Марказ фаолияти доирасида Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича халқаро экспертлар ва маслаҳатчиларни ҳамкорликка жалб этиш ва тажриба алмашиш масаласини ишлаб чиқсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказга илмий-тадқиқот институтлари ва марказларнинг ходимларини, олий таълим муассасаларининг, шу жумладан хорижий олий таълим муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини Тошкент давлат шарқшунослик институтининг таянч докторантлар ва докторантларини, магистратура ва бакалавриати талабаларини шартнома асосида тадқиқотларга жалб этиш, шунингдек Марказнинг ходимларини ҳамда тадқиқотлар учун жалб этиладиган мутахассислар ва экспертларни хорижий тадқиқот марказларига ва олий таълим муассасаларига стажировка ва ўқишга юбориш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар, шунингдек ташкил этиладиган Марказ кутубхонасини Шарқ қўлёзмалари фонди билан биргаликда ноёб илмий объект сифатида сақлаш учун ажратиладиган мақсадли бюджет маблағлари;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан, шу жумладан ноширлик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молиявий институтлар ва бошқа институтларнинг, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва донорлик ташкилотларининг грантлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ қуйидаги манзилга жойлаштирилсин: Тошкент шаҳри, М. Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ёзма мерос ёдгорликлари мавжудлиги ва сақланганлигини ўрганиш ҳамда уларни сақлаш жойларини туркумлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ (А. Икрамов) ўрганиш якунлари бўйича жорий йил охиригача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча давлат муассасалари ва таниқли хусусий коллекциялар бўйича қўлёзмалар, тошбосма усулидаги нашрлар ва бошқа тарихий ҳужжатларнинг тўлиқ реестрини тайёрласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлёзмаларнинг тарихий-маданий ва илмий аҳамиятидан келиб чиқиб, уларнинг зарур талабларга, шу жумладан кимёвий ва бактериал очиқ ишлов бериш ўтказилишига, намлик ва ҳарорат режимини муайян даражада сақлашга, шунингдек тегишли меҳнат ва моддий ресурслар мавжудлигига риоя қилган ҳолда сақлаш жойларида сақланишини таъминлаш имкониятига алоҳида эътибор бериб қўлёзмаларни сақлаш жойларини тизимлаштириш юзасидан таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақланаётган қўлёзмаларни ва ёзма мероснинг бошқа ёдгорликларини, айниқса хусусий коллекциялардаги қўлёзмалар ва ёзма мерос ёдгорликларини доимий равишда тўлдириш, сканерлаш ва рақамлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин, уларда аҳолида сақланаётган тарихий ҳужжатларни ихтисослаштирилган давлат муассасаларига сақлаш учун топширишни рағбатлантириш чора-тадбирларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказда сақланаётган қадимий қўлёзмаларнинг энг замонавий халқаро стандартларга мувофиқ сақланиши ва босқичма-босқич реставрация қилинишини таъминлаш учун қўшимча маблағларни, шу жумладан зарур реактивлар ва сарфлаш материаллари сотиб олиш учун маблағларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 81-уй манзилида Марказ кутубхонасининг янги биносини қуриш учун ер участкаси ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ кутубхонаси биносини қуриш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТошуйжойЛИТИ» очиқ акциядорлик жамияти — бош лойиҳалаштирувчи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудратчи Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси томонидан буюртмачи билан биргаликда ўтказилаётган танлов натижалари бўйича белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Марказнинг янги кутубхонасини қуриш ишлари бажарилишининг сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси ва «Ўзметкомбинат» очиқ акциядорлик жамияти Марказ кутубхонаси биносини қуриш учун бош лойиҳалаштирувчининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича бош пудратчига цемент ва металл прокати бошқариладиган нархлар бўйича ажратилишини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ваколатли тижорат банкларига Марказ кутубхонасини қуриш даврида банк операцияларини амалга оширишда Ўмон Султонлиги Элчихонасининг, буюртмачи ва пудрат ташкилотларининг Марказ кутубхонаси биносини қуриш лойиҳасини молиялаштириш учун махсус очилган ҳисоб рақамларини воситачилик йиғимлари ундирилишидан озод қилиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказ кутубхонаси биносини қуриш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бир йил муддатга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказ кутубхонаси биносини қуриш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини давлат божларини ундирмасдан таъминласин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан Марказ кутубхонаси биносини қуриш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга Тошкент шаҳрининг халқаро аэропорти VIP зали орқали тўлов ундирмасдан текин хизмат кўрсатилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
219-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 августдаги 219-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма мерос ёдгорликлари мавжудлиги ва сақланишини ўрганиш ҳамда уларни сақлаш жойларини тизимлаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икрамов А.И.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари‎
Абдухалимов Б.А.‎ —‎ Фанлар академиясининг вице-президенти, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари‎
Абдуллаев А.Х.‎ —‎ «Ўзархив» агентлиги бош директори‎
Ходжаев А.А.‎ —‎ А. Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори‎
Маннонов А.М.‎ —‎ Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори‎
Мусаев А.‎ —‎ Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи‎
Ҳасанов С.Р.‎ —‎ А. Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи директори‎
Маҳмудов Н.М.‎ —‎ Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти директори‎
Абдуллаев Р.М.‎ —‎ Фанлар академиясининг Тарих институти директори‎
Исмоилова Ж.Х.‎ —‎ Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори‎
Исломов З.‎ —‎ Тошкент ислом университети проректори ‎
Мансуров А.‎ —‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари‎
Зиёдов Ш.‎ —‎ Имом Бухорий халқаро маркази директори ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 406-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/898/0234-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)