05.06.2014 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.06.2014 йилдаги 144-сон
Date of entry into force
16.06.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятидаги Дўрмон посёлкаси боғ ҳудудининг табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ноёб, қимматли ўсимлик навларини сақлаш, кўпайтириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг Тошкент вилоятидаги Қибрай туманининг Дўрмон посёлкаси боғ ҳудуди негизида 32,4 гектар майдонга эга бўлган «Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғи қўриқланадиган табиий ҳудуд тоифасига киради, алоҳида илмий, экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган давлат мулки ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғи ҳудудида ундан фойдаланиш мақсадига зид бўлган ҳамда унинг ўсимлик объектларини сақлашга, кўпайтиришга ва тиклашга хавф соладиган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш тақиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғи ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга, шунингдек у ерда саноат, хўжалик объектлари, уй-жойлар ва бошқа объектлар қурилишини амалга оширишга йўл қўйилмайди (Миллий боғ эҳтиёжлари учун мўлжалланганлари бундан мустасно);
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғи ер участкалари ер солиғига тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, «Дўрмон» миллий боғини Қўриқланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастрига белгиланган тартибда киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкил этилаётган «Дўрмон» миллий боғи учун Қибрай туманида қўшимча равишда 4,0 гектар ер участкасини белгиланган тартибда ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси таркибида, юридик шахс ташкил этмасдан, «Дўрмон» миллий боғи дирекцияси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекциянинг Ихтисослаштирилган бошқарма ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар «Дўрмон» миллий боғи дирекцияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий боғни таъминлаш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш, шунингдек боғни қўриқлаш бўйича ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий-маърифий, эстетик ва илмий мақсадларда фойдаланиш учун Миллий боғнинг табиий комплексини сақлаш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дов-дарахтларни сақлаш (парвариш қилиш), уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, Миллий боғ ҳудудини қимматли ўсимликлар навлари билан янада кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини бажариш бўйича комплекс агротехника тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалашни, сунъий суғориш тизимларининг, насос станцияларининг, қудуқларнинг ҳамда Миллий боғдаги бошқа муҳандислик тармоқлари санитария ва техникавий ҳолатининг зарур даражада бўлишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Дўрмон» миллий боғи дирекциясининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 7 нафардан иборат бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, «Дўрмон» миллий боғи дирекцияси фаолиятини молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили ободонлаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси «Дўрмон» миллий боғи таъминоти учун зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2015 йилда «Дўрмон» миллий боғи дирекцияси учун ихтисослаштирилган автотранспорт ҳамда 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича кичик механизация воситалари сотиб олишга зарур маблағлар ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғининг ташқи ёритиш воситаларига ва фавворасига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли фойдаланиш ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатишнинг амалдаги тартибини сақлаб қолсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғи дирекциясининг малакали агрономлар, муҳандис-техник ва ишлаб чиқариш ходимлари билан бутланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция ходимларининг туташ ҳудуддаги мавжуд маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларида жойлаштирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғини замонавий механизация воситалари билан жиҳозлаш ва ҳудуднинг муҳандислик инфратузилмасини ривожлантиришни давом эттириш йўли билан самарали бошқариш тадбирлари комплекси амалга оширилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли органлар билан биргаликда «Дўрмон» миллий боғи объектларидан фойдаланишда белгиланган хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, Миллий боғ ҳудудига кириш режими тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти билан биргаликда, маҳаллий табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, хўжалик юритишни илмий асосланган тарзда ташкил этиш ва юритиш йўли билан «Дўрмон» миллий боғи ўсимлик дунёси объектларидан мақсадли ва самарали, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, экология-маърифий ва илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш юзасидан ўзаро ҳамкорликни тизимли асосда амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 5 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
144-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Дўрмон» миллий боғи дирекциясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Дўрмон» миллий боғи дирекцияси учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан харид қилинадиган ихтисослаштирилган автотранспорт ва кичик механизация воситалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р‎ Машина ва механизмлар номи‎ Сони (та)‎
1.‎ Майса ўриш машинаси (газонокосилка)‎ 4‎
2.‎ Ўзиюрар майса ўриш машинаси (газонокосилка)‎ 2‎
3.‎ Триммер‎ 2‎
4.‎ Пуркагич (100 л)‎ 2‎
5.‎ Кўтариб юриладиган пуркагич‎ 1‎
6.‎ Автобус ‎ 2‎
7.‎ Сув сепадиган машина (қор тозалаш ускуналари билан)‎ 2‎
8.‎ Автоминора ‎ 1‎
9.‎ «Дамас»автомобили‎ 1‎
10.‎ Ахлат ташиш машинаси‎ 2‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 285-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)