Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2016 05.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2580
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг қарори, 05.05.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2580
Date of entry into force
12.05.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2580]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 1 февралдаги 2, 111-сонли «Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2580-1, 03.02.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазири Н. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 28 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 28 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
ва Иқтисодиёт вазирлигининг
2014 йил 28 апрелдаги
4, 68-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисида намунавий низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўйхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари фаолиятининг ягона тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шаҳарлар (туманлар) ҳокимликлари ҳузурида тегишли шаҳар (туман) ҳокимликларига ва адлия органларига ҳисоб берадиган тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) ташкил этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция шаҳар (туман) ҳокимлиги тузилмасига киради ва юридик шахс ҳисобланмайди, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ва бошқа шахслар билан ўз номидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришишига ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Юридик ва жисмоний шахслар (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Инспекцияга қуйидаги масалалар бўйича мурожаат этишлари мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмасдан давлат рўйхатидан ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойларни нотурар жой бинолар тоифасига ўтказиш ва нотурар жой биноларни турар жой бинолар тоифасига ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун Инспекцияга аввал рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари (рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ва расмийлаштирмаган), хабардор қилиш тартибида рўйхатдан ўтказилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мурожаат этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун аввал Инспекцияга мурожаат этганидан қатъи назар, зарурат юзасидан тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун мурожаат этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Инспекцияга тадбиркорлик субъектлари бўлмаган шахслар мурожаат этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Инспекцияга шаҳар (туман) ҳокими томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бошлиқ бошчилик қилади. Инспекция ходимлари ҳам шаҳар (туман) ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғи ва ходимлари давлат хизматчилари ҳисобланади ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича ҳокимликнинг тегишли мустақил бўлимлари ходимларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Инспекция ходимларининг мансаб йўриқномалари шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланади, уларда Инспекция ходимларининг функциялари, вазифалари ва шахсий жавобгарлиги белгиланади. Инспекция бошлиғи Инспекция ишининг самарали ташкил этилиши учун шахсан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инспекция қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биттадан учтагача штат бирлиги доирасида давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш бўйича бўлим (мутахассис);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккитадан бештагача штат бирлиги доирасида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича бўлим (сектор);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккитадан тўрттагача штат бирлиги доирасида ваколатли органларда якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга ошириш учун рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни келишиш бўйича бўлим (сектор).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг штат жадвали тегишли шаҳар (туман) ҳокими томонидан тегишли бўлимларнинг (секторларнинг) иш ҳажмига қараб штат бирликлари доирасида тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича Инспекциядан фарқ қилувчи қўшимча тузилмалар ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Инспекциянинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳужжатларни ва зарур бўлган асосларни экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш учун техник шартларни, турар жойларни нотурар жой бинолар тоифасига ўтказиш, нотурар жой биноларни турар жой бинолар тоифасига ўтказиш, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлашни) келишиш учун уларнинг ваколатлари доирасида мажбурий тартибда келишиладиган ва рухсат олинадиган тегишли ташкилотларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, реестрни юритиш, шунингдек, уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчига барча рухсат берувчи ҳужжатлар билан унинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини Текширишларни рўйхатга олиш китоблари билан таъминлашда адлия органлари билан биргаликда иш олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни қуриш ва реконструкция қилишни бошлаш учун дастлабки рухсат берувчи (лойиҳа) ҳужжатларини тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойни эксплуатацияга қабул қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инспекция юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказиш учун шу жумладан, таъсис ҳужжатларидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун, шунингдек тугатилиши муносабати билан давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика кодлари ва солиқ тўловчининг идентификация рақамини кўрсатган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек Инспекция томонидан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини тадбиркорлик субъектларига бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида лойиҳалашдан олдинги рухсат берувчи (бошланғич рухсатномалар) ҳужжатларни, шунингдек, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкциялашга зарур бўлган муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш учун техник шартлар, архитектура-режалаштириш топшириқларини расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкциялашга тегишли рухсатномаларни олишни таъминлаш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлашни) келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойларни нотурар жой тоифасига, шунингдек нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни оператив расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бир дарча» тамойили бўйича ваколатли органларда якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга ошириш учун рухсатномаларни расмийлаштириш ва лойиҳаларни келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил қилинаётган тадбиркорлик субъектларини Текширишларни рўйхатга олиш китоби билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
франшизинг тўғрисидаги шартномалар (уларни тузишни, уларга муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки бекор қилиш)ни давлат рўйхатидан ўтказиш журналини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг фирма номини электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида захирага олишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инспекцияга давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик субъектларини давлат реестрини юритиш, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлмаган функцияларни юкланишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инспекциянинг мажбуриятларини ариза берувчининг зиммасига юклаш қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ аризалар ва ҳужжатларни қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳужжатларни топшириш ариза берувчи томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси воситасида ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ–357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўраш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тушган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) ҳокимлик девонхонаси томонидан қабул қилинади. Бунда, девонхона ходими аризанинг иккинчи нусхасига имзо қўяди ва унга қабул қилиб олинган ҳужжатларни ҳамда ўз фамилияси, исми ва отасининг исмини, шунингдек улар қабул қилиб олинган санани қайд қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Девонхона ходими ариза берувчи тақдим этган ҳужжатларни тўлиқ иш куни мобайнида қабул қилиб олиши шарт. Ҳужжатларни қабул қилиб олишда тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ёки бошқача тарзда текшириш, шунингдек ҳужжатлар йўқлиги (етишмаслиги) туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, шу жумладан, ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, давлат реестридан чиқариш, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида тушган аризалар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги китобда рўйхатга олинади ва шаҳар (туман) ҳокимлиги девонхонасининг рўйхатдан ўтказиш штампи қўйилади. Китоб ип ўтказиб боғланган, рақамланган ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимлиги девонхонасида рўйхатдан ўтказилмаган аризани Инспекцияга қабул қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Девонхонада компьютер ва тегишли дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда келиб тушган аризаларнинг компьютерда қўшимча ҳисобини юритишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тегишли китобда рўйхатга олингандан сўнг девонхона уларни Инспекциянинг ўзига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун 15 дақиқа мобайнида беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор давлат реестрига давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш йўли билан расмийлаштирилади. Бунда, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни расмийлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини чиқариш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳолларда ушбу рад этиш Инспекция бошлиғи томонидан имзоланадиган рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган тегишли хат билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳолларда тадбиркорлик субъектига барча тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилади. Бунда, жавоб хати (рад этиш тўғрисидаги хат)нинг нусхасига ариза берувчи хатни олганлиги тўғрисидаги ёзувни ёзиб қўяди (шахсан топширилганда) ёки унга почта алоқа бўлимининг квитанцияси (почта орқали жўнатилганда) илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда давлат божи қонун ҳужжатларига мувофиқ қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Инспекцияда қуйидаги тадбиркорлик субъектларининг давлат реестрлари юритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларнинг давлат реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларининг давлат реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларининг давлат реестри.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат реестрлари расмий ҳужжатлар ҳисобланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади. Реестрлар ип ўтказиб тикилади, рақамланади ва тегишли ҳокимликнинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим. Компьютерлар ва тегишли дастурий таъминот мавжуд бўлган тақдирда қўшимча равишда рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектларига оид маълумотларнинг электрон базасини юритишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни ҳисобга олиш ва бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Инспекция ва шаҳар (туман) солиқ органлари ҳамда статистика органлари ўртасида тезкор ҳамкорлик қилиш мақсадида ҳисобга олишни амалга оширишда зарур бўлган тегишли маълумотларни (давлат реестридан маълумотлар, берилган СТИР ва статистика кодлари тўғрисида маълумотлар) айирбошлаш одатда ушбу маълумотларни юқорида кўрсатилган органларнинг масъул ходимлари томонидан тегишли кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан тезкор равишда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли техник воситалар мавжуд бўлганда қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ахборотларни электрон почта орқали айирбошлашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Шаҳар (туман)лар ҳокимлари солиқ органлари ва статистика органлари томонидан тегишли ахборотларни айирбошлашда тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни кўришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Инспекция томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ҳисобга қўйиш бўйича ҳужжатлар айланишини ҳисобга олиш журнали ҳамда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳужжатлар айланишини ҳисобга олиш журнали юритилади. Ушбу журналлар ип билан тикилган, рақамланган ва тегишли шаҳар (туман) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Рўйхатга олиш ва рухсат бериш бўйича зарур бўлган тартиботлар тугагандан сўнг Инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тегишли ҳужжатларни беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига тўлов асосида Текширишларни рўйхатга олиш китоби берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги гувоҳнома Инспекция бошлиғи томонидан имзоланади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳр ва штамп эскизини тасдиқлашда Инспекция муҳр ва штампларни ҳисобга олиш дафтарига тегишли ёзув киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Инспекция рўйхатдан ўтказилган ҳар бир тадбиркорлик субъекти бўйича қуйидаги ҳужжатлар тикиб қўйиладиган алоҳида жилд юритади: давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар; таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда тадбиркорлик субъектини тугатиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар; статистика органларининг Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги ёзма билдиришномалари; тадбиркорлик субъектларининг почта манзили ўзгарганлиги ҳақидаги ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолият жойи ва тури ўзгарганлиги ҳақидаги ёзма билдиришномалари; Давлат реестрида кўрсатилган тадбиркорлик субъекти тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун ҳам ариза берилган ҳолда тегишли ҳужжатларга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жилдлар Инспекцияда реестр (тартиб) рақами бўйича сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Инспекцияга келиб тушадиган бошқа ҳужжатлар (ёзишмалар) бўйича иш юритиш белгиланган тартибда ҳоким томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Инспекция фаолиятини молиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Инспекция фаолиятни молиялаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига хизмат кўрсатувчи банкда қуйидаги махсус ҳисоб рақамлар очилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция фаолиятини молиялаш учун ҳокимликнинг махсус ҳисоб рақами (бундан буён матнда Инспекцияни молиялаш бўйича ҳисоб рақам деб юритилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича харажатларни қоплаш учун махсус ҳисоб рақам (бундан буён матнда харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақам деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Инспекцияни молиялаш бўйича ҳисоб рақам маблағлари давлат рўйхатидан ўтказиш учун тушадиган давлат божининг бир қисми ҳисобига шаклланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Инспекция фаолиятини молиялаш бўйича ҳисоб рақамга тушган маблағлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш, ваколатли органларда дастлабки рухсат берувчи тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, Инспекциянинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантириш, банк ҳисоб рақамига хизмат кўрсатиш бўйича банк хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек Инспекция зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни амалга оширишни молиялашга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағлардан кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш тегишли шаҳар (туман) ҳокимлигининг молия-хўжалик бўлинмаси томонидан шаҳар (туман) ҳокимлигининг молия бўлими билан биргаликда тушадиган давлат божлари прогнози ва режалаштирилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда ишлаб чиқилган йиллик смета бўйича амалга оширилади. Харажатлар сметаси ва штат жадвали шаҳар (туман) ҳокими томонидан тасдиқланади ва тегишли молия бўлими билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божларидан тушган тушумларнинг сарфланмаган қисми шаҳар (туман) ҳокимининг қарори бўйича йилнинг охирида сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар (туман) ҳокимлигининг бухгалтерияси ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Инспекцияни молиялаш бўйича ҳисоб рақам маблағларининг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни тегишли молия бўлимларига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришда тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун ваколатли органларнинг хизматига ҳақ тўлаш фақат Инспекция орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божлари ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар ариза берувчи томонидан алоҳида тўлов ҳужжатлари билан амалга оширилади. Тўлов ҳужжатларида рухсат берувчи ҳужжатлар алоҳида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига бериладиган Текширишларни рўйхатга олиш китобларига ҳақ тўлаш ҳамда рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун зарур бўлган тегишли суммаларни тўлаш харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамлар орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Рухсат берувчи тартиботларни амалга оширишда Инспекция томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган тўловларни талаб қилиниши ман қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ваколатли органлар томонидан рухсат берувчи ҳужжатларни бериш рад этилган ҳолларда ариза берувчи томонидан тўланган маблағлар унга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ваколатли органлар хизматларига тўланадиган ҳақларни ушбу органларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш Инспекция томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг ёки уларни расмийлаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг турли босқичларида ушбу ҳужжатларни расмийлаштиришдан бош тортиш ва тўланган маблағларини қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳолатларда ариза берувчининг маблағлари тегишли ариза асосида у берилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмасдан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Инспекцияларда ариза берувчиларга танишиш қулай бўлган жойларда давлат божлари миқдорлари, шунингдек ваколатли органларнинг рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича хизматларига тўланадиган ҳақ миқдори тўғрисида маълумотлар осиб қўйилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамнинг маблағларидан тегишли мақсадлар учун фойдаланиш Инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамнинг маблағларини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақамга тушган маблағларни ва уларни сарфланишини ҳисобга олиб бериш учун Инспекцияда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича маблағлар сарфланишини ҳисобга олиш журнали юритилади. Ушбу журнал рақамланган, ип билан тикилган ва шаҳар (туман) ҳокимининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Журнал Инспекциянинг масъул ходими томонидан тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб рақам маблағларини сарфланиши бўйича ички назорат шаҳар (туман) ҳокимлигининг бухгалтерияси томонидан ҳар чоракда келиб тушган ва сарфланган маблағларни банк ҳисоб рақамидан олинган кўчирма билан таққослаш йўли орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини бузиш оқибатида тадбиркорлик субъектларига ва уларнинг таъсисчиларига етказилган зарар айбдор шахслар томонидан белгиланган тартибда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 25 апрель
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
инспекциялари тўғрисида намунавий низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги аризаларни рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИТОБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
___________ вилоят ___________ туман (шаҳар) ҳокимлиги
Т/р‎ Ариза берувчининг Ф.И.О.
‎ёки номи‎
Ариза тушган сана, девонхонанинг рўйхатга олувчи штампи рақами (индекси)‎ Аризанинг мақсади (давлат рўйхатидан ўтиш, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқалар)‎ Аризани Инспекцияга берилганлиги тўғрисидаги белги, олганлиги тўғрисида Инспекция ходимининг имзоси‎ Бажарилганлиги тўғрисида маълумот‎ Чиқувчи ҳужжатларнинг рақами ва санаси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
инспекциялари тўғрисида намунавий низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобга қўйиш бўйича ҳужжатлар айланишини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_____________ вилояти __________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
‎инспекцияси

Т/р‎‏‎ Тадбиркорлик субъектининг номи‎‏ ‎‎‎ ‎‎
Статистика органи томонидан маълумот олинган сана‎ Статистика органи масъул ходимининг Ф.И.О. ва имзоси‎ Солиқ органи томонидан маълумот олинган сана‎ Солиқ органи масъул ходимининг Ф.И.О. ва имзоси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
инспекциялари тўғрисида намунавий низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳужжатлар айланишини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎‎_____________ вилояти __________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
‎инспекцияси

Т/р‎‏‎‏
Тадбиркорлик субъектининг ёки таъсисчисининг номи ‎‏ Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадни таъмирлашга) рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ‎‎

Техник шартлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш ‎‎

Туман (шаҳар) газига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) сув каналига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) электр тармоғига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) иссиқлик тармоғига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник Шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) алоқасига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Жадвалнинг давоми

Объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, бино ва
‎иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга (фасадни таъмирлашга)
‎ рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ‎‎
Турар жойларни нотурар жойларга айлантиришга рухсат берувчи
‎ҳужжатларни расмийлаштириш ‎‎
Рухсатномани расмийлаштириш‎‎‎ Бинони, ‎иншоотни
‎рўйхатга олиш ‎‎‎
Лойиҳа олди
‎ҳужжатларни расмийлаштириш ‎‎‎
Ергеодезкадастр давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
‎корхоналари билан келишиш ‎‎‎
Ҳоким қарорини олиш ‎‎‎ Бинони, иншоотни
‎рўйхатга олиш ‎‎‎
Архитектура ва қурилиш бўлимига буюртманома бериш санаси, ушбу орган ходимининг Ф.И.О. ва имзоси ‎ Рухсат- нома олиш ёки рад этиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Ҳоким қарорини олиш санаси, Ергеодез-
‎ка‎дастр давлат қўмита- сининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғри- сидаги гувоҳ- номани олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Архитектура ва қурилиш бўлимига буюртманома бериш санаси, ушбу орган ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Лойиҳа олди ҳужжатларни олиш ёки рад этиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Келишиш учун ҳужжатларни олиш санаси, Ергеодезкадастр давлат қўмита- сининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Келишилган ҳужжатларни бериш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Ҳужжатларни туман (шаҳар) ҳокимлигига бериш, ҳокимлик масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Ҳоким қарорини бериш ёки рад этиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Ҳоким қарорини олиш санаси, Ергеодез-
‎кадастр давлат қўмита- сининг тегишли ҳудудий хизмати ходими- нинг Ф.И.О. ва имзоси ‎
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Жадвалнинг давоми

‎‎Турар жойларни нотурар жойларга айлантиришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
‎‎‎Техник шартлар учун ҳужжатларни расмийлаштириш ‎‎Лойиҳа олди ҳужжатларни расмийлаштириш
Туман (шаҳар) газига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) сув каналига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) электр тармоғига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) иссиқлик тармоғига буюртманома бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Туман (шаҳар) алоқасига буюртмано-ма бериш санаси, ушбу орган масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Техник шартларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Архитектура ва қурилиш бўлимига буюртманома бериш санаси, ушбу орган ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎ Лойиҳа олди ҳужжатларни олиш санаси, инспекция масъул ходими Ф.И.О. ва имзоси ‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
инспекциялари тўғрисида намунавий низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича маблағлар сарфланишини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖУРНАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

_____________ вилояти __________ тумани (шаҳри) ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
‎инспекцияси‎‎

Т/р‎‏‎ Ариза берувчининг Ф.И.О. ёки номи ‎‏‎ Тушум‎‎ Харажат‎‎
Ариза санаси ва рақами (девон- хонани рўйхатга олувчи штампи бўйича) ‎ Тўловни белгиланиши ‎ Тўлов ҳужжатининг реквизитлари ‎ Тўлов суммаси ‎ Тўловни белгила- ниши* Олувчи‎ Тўлов ҳужжатининг реквизитлари ‎ Тўлов суммаси ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Агар қайтарилса, ушбу устунда белгиланган тўлов сифатида «қайтариш» ёзуви ёзиб қўйилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 217-модда)