Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 09.11.2005 йилдаги ПҚ-220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 09.11.2005 йилдаги ПҚ-220-сон
Date of entry into force
09.11.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизнинг бой тарихи, миллий давлатчилигимиз ҳамда кўҳна қадриятларимизнинг шаклланиши ва ривожланишида алоҳида ўрин тутиб келган, юртимиз заминидаги қадимий цивилизация бешикларидан бири бўлган Марғилон шаҳрининг 2000 йиллик санасини муносиб нишонлаш, халқимизнинг ўлмас меросини асраб-авайлаш, кенг тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 33-сессияси томонидан Марғилон шаҳрига асос солинганининг 2000 йиллигини нишонлашда ушбу ташкилотнинг иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилингани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан тадбирлар дастури 2-иловага*, шаҳарнинг ижтимоий-маданий инфратузилмасини ривожлантириш дастури 3-иловага* ҳамда Марғилон шаҳридаги маҳаллий корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1—4-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита Марғилон шаҳрининг бугунги қиёфасини тубдан ўзгартиришга қаратилган қурилиш, реконструкция ва ободончилик ишларининг замонавий талаблар асосида амалга оширилишига алоҳида аҳамият берсин ҳамда йилнинг ҳар чорагида ўз мажлисларида мазкур қарор билан тасдиқланган тадбирлар ижросини кўриб чиқиб, унинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари Марғилон шаҳрининг ижтимоий-маданий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 3-иловада белгиланган қурилиш ва ободончилик ишларини ўз вақтида ва тўлиқ маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўздавархитектқурилиш» қўмитаси Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Марғилон шаҳрида қурилаётган ҳамда реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиб тасдиқлангандан кейингина маблағ билан таъминланиши учун масъул экани белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбек ипаги» уюшмаси, «Ўзбекенгилсаноат» ва «Ўздонмаҳсулот» давлат акциядорлик компаниялари, «Пахта банк» ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги 4-иловага мувофиқ Марғилон шаҳрининг маҳаллий корхоналар ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган вазифаларни тасдиқланган смета асосида тўлиқ ва ўз муддатларида бажарилишини таъминлаш учун масъул экани белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, тегишли маҳаллий корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга туширишда, уларнинг фаолиятини такомиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида молиявий маблағларни, жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, «Маданият ва маърифат» маркази, Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси ва халқаро ташкилотлар иштирокида, таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, маҳалла, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда, 2007 йил март ойида «Марғилон шаҳрининг жаҳон цивилизацияси тарихидаги ўрни» мавзусида халқаро илмий конференция ва тантанали байрам тадбирларини ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. »Ўзбектуризм» миллий компанияси, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, бир ой муддатда, Фарғона водийсининг бой тарихий-меъморий обидалари ва зиёратгоҳлари, табиий жиҳатдан эътиборга молик сўлим масканларини кенг тарғиб этиш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқсин ҳамда уни халқаро туристик ярмаркаларда реклама қилиш чора-тадбирларини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Марғилон шаҳрининг 2000 йиллигига бағишланган юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 9 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-220-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 11-сон, 404-модда)