Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.12.1994 йилдаги 630-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.1994 йилдаги 630-сон
Date of entry into force
29.12.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон тарихидаги буюк сиймолардан бири, Марказий Осиё халқларининг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ давлат арбоби ва саркарда, фан ва маданият ҳомийси соҳибқирон Амир Темур таваллудига 660 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кўрсатилган қутлуғ сана 1996 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда кенг нишонлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини ўтказиш ташкилий қўмитаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита бир ой муддатда ушбу санага тайёргарлик кўриш тадбирларини ишлаб чиқсин ва уларнинг ижро этилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1996 йилда «Амир Темур ва унинг дунё тарихида тутган ўрни» мавзуида халқаро анжуман ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва Молия вазирлиги бир ой муддатда Фанлар академияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Амир Темур номи билан боғлиқ обидалар ва қадамжоларни таъмирлаш, консервациялаш ва ободонлаштириш, «Темурийлар даври маданияти ва санъати» мавзусида махсус халқаро туристик маршрутлар очиш юзасидан 1995 — 2000 йилларда амалга ошириладиган концепция дастурини 4-иловага мувофиқ ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсинлар. Шу жумладан, 1995-1996 йилларда бажарилаётган ишлар алоҳида белгилаб қўйилсин ва тегишли маблағ ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тегишли вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда очиқ танлов асосида 1996 йилда Амир Темур шарафига Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида ёдгорлик мажмуи барпо этиш масаласини ҳал этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Амир Темур ва унинг даври фани, маданияти ва санъатига оид янги асарларни, шу жумладан, чет элларда нашр этилган адабиётлардан намуналарни нашр этишни ўз режасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи туркум кўрсатувлар дастурини тайёрласин ва амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон давлат кинокомпанияси Амир Темурнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақида 1995-1996 йилларда бадиий фильм яратиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда Амир Темур хиёбонида темурийлар даври тарихи музейини қуриш ва уни зарур экспонатлар билан жиҳозлаш юзасидан тадбирлар белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари ва идоралари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалари бир ой муддат ичида Амир Темурнинг жаҳон тарихида, айниқса Марказий Осиё халқлари тақдирида тутган ўрнини холис ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этиш бўйича ўз дастурларини ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги 1995-1996 йилларга мўлжалланган истиқбол ишларини белгилашда Ташкилий қўмита тасдиқлаган тадбирларга кирган объектлар қурилиши, тарихий обидаларни таъмирлаш, ободонлаштириш учун белгиланган тартибда марказлашган сармоя ва республика бюджетидан тегишли маблағ ажратишни назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликлар, ҳокимликлар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек жамғармалар ва фуқароларнинг белгиланган тадбирларни амалга оширишда ўз моддий-молиявий улушлари билан иштирок этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
630-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 630-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

И. Жўрабеков

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси

X. Жўраев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув бўйича)

С. Саидқосимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Р. Юнусов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

Б. Ҳамидов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари

К. Бакирхонов

Вазирлар Маҳкамаси бўлими мудири, ташкилий қўмитанинг масъул котиби

Ташкилий қўмита аъзолари:

К. Тўлаганов

Тошкент шаҳар ҳокими

А. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитаси раиси

Ж. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президентининг вазифасини бажарувчи

П. Абдураҳмонов

Самарқанд вилояти ҳокими

Б. Аҳмедов

Ўзбекистон фанлар академиясининг мухбир аъзоси

Р. Аҳмедов

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири

Л. Ахметов

«Ўзавтотранс» корпорацияси раиси

С. Аҳроров

«Ўздавкинокомпания» раисининг биринчи ўринбосари

Ф. Ашрафий

Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси

А. Зайнитдинов

Шаҳрисабз шаҳри ҳокими

Б. Хусанбоев

«Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси

В. Михайлов

Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Л. Муҳаммаджонов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг мухбир аъзоси

А. Орипов

Ўзбекистон халқ шоири

Б. Раҳимов

Ўзбекистон фахрийлар кенгаши раиси

К. Раҳимов

Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири

Ғ. Рафиқов

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси Бош директори

А. Шайхов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари

А. Комилов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

О.Салимов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Э. Ҳайитбоев

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири

Т. Хидиров

Қашқадарё вилояти ҳокими

Р. Шоғуломов

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси

Т.Ширинов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институти директори

Ж.Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

Ш.Яҳёев

«Ўзтелерадиокомпания» раиси

М.Ҳазратқулов

ЎзА бош директори

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 630-сонли қарорига
2-ИЛОВА

Мамлакат миқёсида ўтадиган байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дирекциянинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Лавозимлар

Ходимлар сони

1.

Директор

1

2.

Катта инспектор

1

3.

Бухгалтер

1

Жами:

3

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 630-сонли қарорига
3-ИЛОВА

Мамлакат миқёсида ўтадиган байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дирекция ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1 Мамлакат миқёсида ўтадиган байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дирекция Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан белгиланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича маҳаллий ҳокимият идоралари, вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижросини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаларини бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, ўзининг тугалланган балансига, банк муассасаларида жорий ҳисоб-китоб ҳамда валюта счётларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
У белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоб-китобини юритади ва ҳисоботлар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган думалоқ муҳрга ва бланкларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекциянинг жойлашган манзили: Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади ва унга мунтазам ҳисоб бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дирекция ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тайинланади ва вазифасидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Дирекция раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий-тиббий таъминот шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг шуъба мудирига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дирекция ходимлари иш ҳақи, моддий-тиббий таъминот шароитлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг катта эксперти ва экспертига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Дирекция ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, муассасалар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқади, унинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради ҳамда назоратни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, идоралар билан биргаликда юбилей тадбирларини тайёрлаш ва уларни ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметаларини тузади ҳамда унинг мақсадга мувофиқ ишлатилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар ва чет эллик иштирокчилар билан юбилей тадбирларига алоқадор муносабатларни тезкорлик билан ҳал этиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юбилей тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича мунтазам равишда ташкилий қўмитага ҳисобот бериб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юбилей рамзларини, эсдаликлари ва буюмларини танлаш, лойиҳалаш, тайёрлаш ва тақсимлаш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳузурида мутахассислардан иборат доимий фаолият кўрсатувчи Бадиий кенгаш тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро шартномалар асосида қўшимча ижодий кучларни жалб этади ва белгиланган тадбир учун ажратилган маблағ ҳисобидан уларга ҳақ тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 630-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан вилоятларда 1995 — 2000 йилларда таъмирланадиган, ободонлаштириладиган ёдгорликлар ва қурилиши режалаштирилган объектлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

‎‎Самарқанд вилояти: ‎

Бибихоним масжиди‎
Гўри Амир мақбараси ‎
Шердор мадрасаси‎
Шоҳи Зинда мажмуаси ‎
Бибихоним мақбараси‎
Самарқанд атрофидаги боғларни тиклаш ‎
Амир Темурга ҳайкал ўрнатиш ‎
Ишратхона биноси‎
Регистон майдони ва унга туташ ҳудудларни таъмирлаш‎

Қашқадарё вилояти:

Кўк Гумбаз масжиди ‎
16-аср кўприги ‎
Қарши шаҳрининг тарихий-таянч режаси‎

‎‎Шаҳрисабз шаҳри:

Оқ Сарой аркини таъмирлаш-консервациялаш ва музейлаштириш ишлари
Шаҳар дарвозалари ва деворларини таъмирлаш-консервациялаш ‎‎‎
Шаҳрисабз музей-қўриқхонасини ташкил этиш ва ёдгорликларни таъмирлаш
Амир Темурга ҳайкал ўрнатиш‎‎‎
Дорус Саодат ансамбли бўйича таъмирлаш-консервация ишлари — 1 навбати‎
— 2 навбати‎
Дорус Тиловат меъморий мажмуида таъмирлаш ишларини давом эттириш‎ — 2 навбати‎

‎‎Тошкент шаҳрида:

Амир Темур номли хиёбонда музей барпо этиш‎

‎‎Сурхондарё вилояти:

Султон-Саодат маъморий мажмуаси‎