Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.03.1994 йилдаги 148-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.1994 йилдаги 148-сон
Date of entry into force
19.03.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳаммад Раҳимхон — Феруз таваллудининг 150 йиллигини ўтказиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек миллий маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган мутафаккир шоир ва бастакор, атоқли давлат арбоби Муҳаммад Раҳимхон — Феруз таваллудига 150 йил тўлиши муносабати билан ҳамда миллий қадриятларимизни авайлаб асраш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1994 йилда Муҳаммад Раҳимхон — Феруз таваллудининг 150 йиллиги республикамизда кенг нишонлансин ҳамда бу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитасининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддат ичида Муҳаммад Раҳимхон — Феруз таваллудининг 150 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва уни амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хива шаҳридаги Муҳаммад Раҳимхон — Феруз номи билан боғлиқ қадамжоларни таъмирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳаммад Раҳимхон — Феруз номи билан боғлиқ асарларни республика театрларида саҳналаштиришни ташкил этиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги ҳамда ижодий уюшмалар билан биргаликда 1994 йилнинг сентябрь ойида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкентдаги «Туркистон» саройида илмий-адабий анжуман ва Ўзбекистон санъат усталарининг Феруз ғазаллари ва куйлари билан ижро этилувчи концертни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хива шаҳрида Муҳаммад Раҳимхон — Феруз таваллудининг 150 йиллигига бағишланган маърифий конференцияни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳаммад Раҳимхон — Феруз асарлари куллиётини нашрга тайёрлаш ва уни ҳомийлар билан ҳамкорликда чоп этишни ташкил этиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Феруз ижодиётидан намуналарни, унинг ҳаёти ва ижодини тарғиб этувчи асарларни нашр этишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига Феруз ижоди ва ҳаёти ҳақида видеофильм яратиш, юксак маърифий кўрсатувлар дастурини тайёрлаш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хива шаҳридаги Муҳаммад Раҳимхон — Феруз қадамжоларини юбилейга қадар таъмирлаш, қуриш ва ободонлаштириш ишлари учун тегишли вазирликлар тақдим этган сметалар бўйича 2-иловага мувофиқ умумий сарф-харажатларнинг 50 фоизи (ярми) ни республика бюджетидан қопласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу сарф-харажатларнинг 50 фоизи (ярми) Хоразм вилояти бюджетидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Республика оммавий ахборот воситалари Муҳаммад Раҳимхон — Феруз ҳаёти ва ижодини ҳамда таваллудининг 150 йиллигига тайёргарликнинг боришини кенг ёритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
148-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 мартдаги 148-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳаммад Раҳимхон — Феруз таваллудининг 150 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
М. Қорабоев‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (ташкилий қўмита раиси)‎
М. Жуманиёзов‎ —‎ Хоразм вилоятининг ҳокими (ташкилий қўмита раисининг ўринбосари)‎
М. Умурзоқов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси‎
Х. Жўраев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси‎
К. Тўлаганов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари‎
М. Салоҳиддинов‎ —‎ Ўзбекистон ФА Президенти‎
Э. Воҳидов‎ —‎ Ўзбекистон халқ шоири‎
В. Жалолов‎ —‎ Ўзбекистон ижодкорлари жамғармасининг раиси‎
Ш. Абдуллаев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
О. Салимов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири‎
Ж. Йўлдошев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири‎
С. Ахроров‎ —‎ «Ўздавкинокомпания» раисининг биринчи ўринбосари‎
А. Орипов‎ —‎ Ўзбекистон халқ шоири‎
Ю. Шодиметов‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири‎
Р. Шоғуломов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси‎
М. Хайруллаев‎ —‎ Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтининг директори‎
Т. Мирзаев‎ —‎ Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Адабиёт институтининг директори‎
П. Қодиров‎ —‎ Ўзбекистон халқ ёзувчиси‎
Ш. Яҳёев‎ —‎ Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг раиси‎
Э. Ҳайитбоев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
М. Хазратқулов‎ —‎ ЎзА Бош директори‎
М. Усмонов‎ —‎ «Ўзбексавдо» уюшмасининг раиси‎
Н. Ғойибов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасининг раиси ‎
Ғ. Рафиқов‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг Бош директори‎
У. Мусаев‎ —‎ Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг раиси‎
А. Жабборов‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлимининг шуъба мудири‎
Ф. Ашрафий‎ —‎ Ўзбекистон меъморлари уюшмасининг раиси‎
Ш. Темуров‎ —‎ «Маҳалла» жамғармасининг раиси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 мартдаги 148-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳаммад Раҳимхон — Феруз таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан Хива шаҳридаги тарихий обидаларни таъмирлаш ва консервациялаш, ободонлаштириш ишларини амалга оширишнинг сарф-харажатларни республика бюджети ва Хоразм вилояти бюджетидан маблағ билан таъминлашнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СМЕТАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Муҳаммад Раҳимхон Феруз даврига оид ёдгорликлар

Таъмир ишларини бажарувчи бош пудратчи

Бажариш муддати

Маблағи

1.

Муҳаммад Раҳимхон Соний мадрасаси

Хоразм таъмирлаш устахонаси

1994 йил август

228 млн сум

2.

Саид Маҳрумжон ансамбли ва Муҳаммад Раҳимхон мақбараси

-"-

1994 йил июль

10 млн сум

3.

Тозабоғ меъморий ансамблини таъмирлаш ва ободонлаштириш

-"-

1994 йил август

202 млн сум

Жами:

440 млн сум

Изоҳ:

Республика бюджетидан:

Хоразм вилояти бюджетидан:

220 млн сум

220 млн сум