26.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2545
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи, 26.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2545
Date of entry into force
30.12.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 26 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2545]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 мартдаги 118-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 25 февралдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3612, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/3612/0248-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 23 декабрдаги 20-сонли буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш тартибини, шунингдек унинг вазифалари, функциялари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (бундан буён матнда ДЙҲХХ органлари деб юритилади) билан ўзаро муносабатларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 25 февралдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3612, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/3612/0248-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчи, багаж ва юк ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари — автомобилда ташувчига тегишли бўлган, йўловчи, багаж ва юк ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати — автомобилда ташувчининг автотранспорт воситалари орқали ташишларни амалга оширишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда ЙҲХ хизмати деб юритилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиш жараёнида ва унинг иштирокида содир бўлган, фуқаролар вафот этган ёки уларнинг соғлиғига зарар етказилган, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланган ёхуд бошқа моддий зарар етказилган ҳодиса;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 25 февралдаги 3-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3612, 14.03.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 10/25/3612/0248-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши — автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган талабларнинг бузилиши.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 26 июндаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2545-1, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/2545-1/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, элликта ва ундан ортиқ автотранспорт воситалари мавжуд бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 26 июндаги 18-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2545-1, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/2545-1/0494-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ЙҲХ хизматлари касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган норматив ҳужжатлар асосида фаолият юритади ва ўз мақомига кўра автомобилда ташувчининг асосий хизматларига тенглаштирилади ҳамда унинг раҳбарига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ЙҲХ хизматларининг мутахассислари уларнинг хизмат вазифаларига тааллуқли бўлмаган ишларни бажаришга жалб этилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ЙҲХ хизмати автомобилда ташувчининг фаолияти тугатилган тақдирдагина тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II боб. ЙҲХ хизматининг тузилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан кам бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ хизматининг вазифалари автомобилда ташувчининг раҳбарларидан бирига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан 150 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда ЙҲХ хизматининг вазифаларини бажарувчи мутахассис лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Автотранспорт воситаларининг сони 151 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда қуйидагича штат бирликларидан иборат бўлган ЙҲХ хизмати ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг сони 151 тадан 300 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда — 2 та ходим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг сони 301 тадан 500 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда — 3 та ходим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг сони 501 тадан 750 тагача бўлган автомобилда ташувчиларда — 4 та ходим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Автотранспорт воситаларининг сони 750 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларнинг ЙҲХ хизматида ҳар 250 та автотранспорт воситалари учун қўшимча равишда яна 1 та ходим лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Автотранспорт воситаларининг сони 500 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ЙҲХ хизматида мазкур Низомга асосан белгиланган ходимлар сони доирасида хизмат (бўлим) бошлиғи, катта муҳандис, муҳандис лавозимлари жорий этилади. ЙҲХ хизмати ходимларининг вазифалари мазкур Низом, ходимларнинг лавозим йўриқномалари ва автомобилда ташувчининг бошқа локал норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддасига асосан, ЙҲХ хизматлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича вақти-вақти билан, уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2026 йил 23 апрелдаги 2-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2545-2, 02.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/2545-2/0446-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III боб. ЙҲХ хизматининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ЙҲХ хизмати қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига риоя этилишини таъминлайди;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда, транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авторанспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг сабабларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авторанспорт воситалари ҳайдовчиларининг тиббий кўрикларини, уларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг бут сақланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. ЙҲХ хизмати ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасига мувофиқ бошқариш ҳуқуқи берилган автотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсат берилишини назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда ташувчининг барча ходимлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини назорат қилади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширади, хизмат текширувларини ўтказишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларида ташишнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилинишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташишларни амалга оширишда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш тартибига риоя қилинишини назорат қилади;
(14-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича: ишга қабул қилишда (дастлабки), рейс олдидан (рейс олди), махсус, мавсумий ва қўшимча (навбатдан ташқари) йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги хонасини ташкил қилади ва унинг фаолиятига услубий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларининг йўналишга чиқиш олдидан техник жиҳатдан созлиги ва кўриниши талаб даражасида бўлишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи шароитлар аниқланганда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини тақиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини бартараф этиш бўйича чораклик дастурларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун автомобилда ташувчининг раҳбарига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДЙҲХХ органларидан олинган маълумотлар асосида автомобилда ташувчининг ходимларига юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатлари ҳақида мунтазам равишда маълумот бериб боради ва уларнинг юзага келиш сабаблари ҳақида тушунтиришлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Автомобилда ташувчи томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тадбирларни ҳисобга олиш китобини, 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш китобини, 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ҳисобга олиш китобини ҳамда 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг кўрсатмаларини қайд қилиш китобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг мажбурий равишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан, шу жумладан рейс олдидан тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари иштирокидаги суғурта ҳодисаларини текширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш вақти тугагандан сўнг автотранспорт воситаларининг сақлаш жойига ўз вақтида қайтиши ва қабул қилиб олинишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV боб. ЙҲХ хизматининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. ЙҲХ хизмати ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича бошқа ташкилотлар билан муносабатларда автомобилда ташувчининг вакили бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда ташувчининг бошқа таркибий бўлинмаларидан ўз ваколатига доир маълумотларни талаб қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича автомобилда ташувчининг барча таркибий бўлинмалари учун мажбурий бўлган ва фақат автомобилда ташувчининг биринчи раҳбари томонидан бекор қилиниши мумкин бўлган кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташишларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини назорат қилиш, аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши учун зарур чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигига хавф туғдирувчи жиддий камчиликлар аниқланганда автотранспорт воситалари ҳаракатланишини тақиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳволи ёки ҳаракатлари йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишдан четлатиш, уларга нисбатан тегишли чораларни қўллаш юзасидан автомобилда ташувчининг раҳбариятига таклиф киритиш;
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
намунали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини меҳнат учун рағбатлантириш юзасидан автомобилда ташувчининг раҳбариятига таклиф киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Автотранспорт воситаларининг сони 50 тадан ортиқ бўлган автомобилда ташувчиларда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга етиб бориш, йўналишдаги автотранспорт воситалари ишини мониторинг қилиш, автомобиль йўллари аҳволини текшириш, автоколонналарни кузатиб бориш учун ЙҲХ хизмати махсус енгил автомобиль билан таъминланади. Ушбу автомобиль иштирокида амалга оширилган тадбирлар мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бириктирилган автомобиль иштирокида амалга оширилган тадбирларни қайд этиш китобига киритиб борилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. ЙҲХ хизмати:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳаракатлари билан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузмаслиги;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда ташувчининг бошқа хизматчилари ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳолатларига бефарқ бўлмаслиги;
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилда ташувчининг раҳбари ҳамда ваколатли давлат органларининг қонуний кўрсатмалари ва талабларини бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V боб. ЙҲХ хизматининг ДЙҲХХ органлари билан ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ЙҲХ хизмати ДЙҲХХ органларининг сўровига мувофиқ автотранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари ҳайдовчилари тўғрисидаги ҳамда автотранспорт воситалари иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида етказилган зарарни аниқлаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ДЙҲХХ органлари ЙҲХ хизматининг сўровига мувофиқ автотранспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ва йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда, ЙҲХ хизмати ва ДЙҲХХ органлари автотранспорт воситалари колонналарини кузатиб бориш ишларини ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Автомобилда ташувчиларнинг раҳбарлари мазкур Низомга мувофиқ ЙҲХ хизматининг ташкил этилиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. ЙҲХ хизмати ходимлари мазкур Низомга мувофиқ ЙҲХ хизматининг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ амалга оширилиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 23 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎‎Автомобилда ташувчи томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги
‎бўйича тадбирларни ҳисобга олиш
‎китоби

т/р‎ Тадбирнинг номи‎ Тадбирни
‎ўтказиш
‎санаси‎
Иштирокчилар‎ Тадбирни ўтказган
‎шахс‎
Тадбирни
‎ўтказган
‎шахснинг
‎имзоси‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Йўл-транспорт ҳодисаларини ва улар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш
‎китоби

Т/р‎ ЙТҲ ҳақида тушган хабар (йил, ой, кун, соат) ‎ ЙТҲ ҳақида хабар берган шахслар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар‎ ЙТҲ содир бўлган шаҳар, туман ва автомобиль йўли ва кўчанинг номи ва км‎ ЙТҲнинг қисқача баёни (вақти), дастлабки сабаби ва тури‎ ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (Ф.И.О., ёши, жинси ва ҳоказолар)‎ ЙТҲда иштирок этган транспорт воситалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (русуми, давлат рақами белгиси, тегишлилиги ва ҳоказолар)‎ ЙТҲ тўғрисида берилган хабарни қабул қилиб олган ички ишлар органи номи, навбатчиси (Ф.И.О., лавозими, унвони) тўғрисида маълумот‎

Шикастланган ҳолда қайтган транспорт воситалари ҳақида ҳудудий ички ишлар органига хабар берилган вақт ва хабарни ички ишлар органида қабул қилиб олган навбатчи (Ф.И.О., лавозими, унвони)

1

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Китоб рақамланган, ип ўтказиб тикилган, муҳрланган бўлиши, охирги ёзув ёзилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида сақланиши шарт
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилишини ҳисобга олиш
‎ китоби

т/р‎ Ҳайдовчи тўғрисида маълумотлар: Ф.И.О., ёши, иш стажи, ҳайдовчилик тоифаси ‎ Автотранспорт воситасининг модели ва давлат рақами ‎ Йўл ҳаракати қоидалари бузилган сана ва вақт‎ Йўл ҳаракати қоидалари бузишининг хусусияти‎ Йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳолат‎ Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлаган шахс‎ Ҳайдовчига нисбатан қўлланилган ҳуқуқий таъсир чораси‎ Ҳуқуқий таъсир чораси тайинланган вақт ва тайинлаган мансабдор шахс‎ Ҳайдовчи билан олиб борилган тушунтириш ишлари‎ Тегишли ёзув киритган мансабдор шахснинг имзоси‎ Изоҳ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг кўрсатмаларини қайд қилиш
‎ китоби

т/р‎ Текширув ўтказилган
‎сана‎
Аниқланган камчилик ва қоида бузишлар‎ Бартараф этиш муддати‎ Тавсия ва таклифлар‎ Текширилаётган ва
‎текшираётган шахсларнинг имзоси‎
Бажарилганлиги
‎тўғрисидаги белги, сана, имзо‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобилда ташувчининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бириктирилган автомобиль иштирокида
‎амалга оширилган тадбирларни қайд этиш
‎КИТОБИ

___________________________________________________________________

‎‎(автомобилда ташувчининг номи)

‎‎‎‎Автомобиль маркаси ________________
Давлат рақами _____________________
т/р‎ Йўл варақаси рақами‎ Йўналишга
‎чиқиш ва
‎қайтиш санаси, вақти‎
Ҳайдовчининг Ф.И.О.‎ Тадбир ўтказишга чиқаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими‎ Тадбир номи‎ Ўтказилган тадбирнинг натижаси‎ Тадбирни
‎ўтказган шахснинг имзоси‎
Изоҳ‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 710-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.07.2023 й., 10/23/2545-1/0494-сон; 17.03.2025 й., 10/25/3612/0248-сон; 04.05.2026 й., 10/26/2545-2/0446-сон)