Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 21.12.2004 йилдаги 594-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2004 йилдаги 594-сон
Date of entry into force
21.12.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабиёти ва илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган академик адиб Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ижодининг улкан аҳамиятини инобатга олиб, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, аждодларимизнинг маънавий мероси билан фахрланиш ва ифтихор туйғуларини юксалтириш мақсадида ҳамда ёзувчи таваллудининг юз йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгашининг Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда юбилей тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2005 йилнинг май ойида «Ойбек ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти» мавзусида илмий конференцияни ҳамда адиб таваллудига бағишланган тантанали адабий-бадиий анжуманни ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги адибнинг асарларини саҳналаштириш, Фанлар академияси билан биргаликда Ойбек уй-музейининг экспозициясини бойитиш бўйича ишларни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда таълим муассасалари ва кутубхоналарда адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар, ойбекхонлик кунлари, давра суҳбатлари, ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Фанлар академияси ва Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда Ойбек асарларини ҳамда «Ойбек замондошлари хотирасида» китобини чоп этишни режалаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ойбек ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ойбек сиймоси туширилган ва унинг асарлари мавзуси асосида ишланган почта маркалари ва конвертлар туркумини чиқарсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси ва республика оммавий ахборот воситаларига адиб ҳаёти ва ижоди тўғрисида туркум кўрсатув ҳамда радиоэшиттиришлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш, юбилей тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
594-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 21 декабрдаги
594-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек таваллудининг 100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.‎ Қосимов Р.‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
2.‎ Султонов Х.‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)‎
3.‎ Азизхўжаев А.‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири‎
4.‎ Жўраев Т.‎ ‎‎ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири‎
5.‎ Шоабдураҳмонов Р.‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
6.‎ Мурод Муҳаммад Дўст‎ «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори‎
7.‎ Шоғуломов Р.‎ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори‎
8.‎ Ҳазратқулов М.‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
9.‎ Орипов А.‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
10.‎ Йўлдошев Б.‎ ‎‎ Ўзбекистон Фанлар академияси президенти‎
11.‎ Қўзиев Т.‎ ‎‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
12.‎ Кўчимов А.‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
13‎. Аъзамов Қ.‎ Республика «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбари‎
14.‎ Избосаров А.‎ Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари‎
15.‎ Ашрафхонов Б.‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
16.‎ Аҳмедов Ё.‎ Ўзбекистон Миллий академик драма театри директори‎
17.‎ Жабборов А.‎ Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими, ташкилий қўмита котиби‎
18.‎ Каримов Н.‎ Филология фанлари доктори, ойбекшунос‎
19.‎ Ҳабибуллаев Н.‎ «Ўзбекмузей» фонди раиси‎
20.‎ Тошмуҳамедова О.‎ Ойбек уй-музейи директори‎