13.11.2013 йилдаги 308-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.11.2013 йилдаги 308-сон
Date of entry into force
18.11.2013
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оралиқ бўғинларни бартараф этиш, бошқарув ходимлари сонини қисқартириш, автобус саройларини жойлаштириш схемасини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини тартибга солиш ва транспорт ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, компания таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти томонидан кўрсатиладиган сифатли хизматларга бўлган аҳоли эҳтиёжларини энг тўлиқ қондиришга, шунингдек улар ишининг самарадорлигини ва молиявий барқарорлигини оширишга йўналтирилган фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар ташувлари хавфсизлигини ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданиятининг юқори даражасини таъминлаш, жамоат транспорти қатновларида транспорт воситалари ҳаракатлари маромига, белгиланган жадвалига ва интервалларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-коммуникация технологияларини, ҳаракат таркибининг навигация назорати тизимларини (GRS) кенг жорий этиш, охирги қатновларда транспорт воситаларининг етиб келиш ва жўнаб кетиш вақтини қайд этадиган электрон терминаллар ўрнатиш, «он-лайн» режимидаги қатнов линияларида дистпетчерлик бошқаруви даражасини ошириш йўли билан шаҳар йўловчилар ташувларини ташкил этиш тизимида интизомни мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича ягона техник сиёсат ва талабларни амалга ошириш, ҳар томонлама қулай, замонавий транспорт воситаларининг сақланиши, улардан эҳтиётлаб, мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, сутканинг турли вақтларидаги йўловчилар оқимини ҳисобга олган ҳолда кўп ва ўртача сиғимли автобуслар қатновларини оқилона уйғунлаштириш, транспортни таъмирлаш ва унга сервис хизмати кўрсатиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ташкилотларини, энг аввало, ҳайдовчилар таркибини транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, уларнинг малакасини тизимли равишда оширишни таъминлаш, шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ходимларини моддий рағбатлантиришнинг самарали тизимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 3 майдаги Ф-4048-сон фармойиши билан ташкил этилган «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси фаолиятини танқидий таҳлил қилиш ҳамда йўловчилар ташиш харажатларини мақбуллаштириш ва камайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш бўйича Идоралараро комиссиянинг, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташувчилар томонидан йўловчилар ташиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармасига берган ҳолда «Транспорт хизматлари сифатини назорат этиш бошқармаси» давлат унитар корхонасини ҳаракатдаги таркибни «он-лайн» реал вақт режимида узоқдан назорат қилиш (GPS) ва шаҳар йўловчи ташиш транспортини автоматлаштирилган тарзда бошқариш тизимларини қўллаган ҳолда тартибга солиш учун «Тоштрансдиспетчерхизмат» унитар корхонасига айлантириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси таркибида «2-трамвай депоси», «3-сон трамвай-троллейбус депоси», «Тоштатрасервис техник маркази», «Йўл хизмати» ва «Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шуъбаси» давлат унитар корхоналарини бирлаштириш ҳисобига «Тошкент трамвайи» унитар корхонаси шаклида ягона трамвай комплекси ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўнинчи автосарой» МЧЖ базасида «2-автобус саройи» ОАЖнинг филиалини ташкил этган ҳолда ишлаб чиқариш инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш ва автобус саройларини жойлаштириш схемасини мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг шуъба корхоналари — «Мерседес-Бенц» марказий хизмат кўрсатиш станцияси, «Биринчи автотаъмирсервис», «Иккинчи автотаъмирсервис» , «Учинчи автотаъмирсервис» шуъба корхоналарини автобус саройларида 3 та филиали бўлган «Тошавтотаъмирхизмат» унитар корхонасига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йўловчитранссервис» хўжалик ҳисобидаги марказ» давлат унитар корхонасини «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонасига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, «Тошкент трамвайи» унитар корхонаси «2-трамвай депоси», «3-сон трамвай-троллейбус депоси», «Тоштатрасервис техник маркази», «Йўл хизмати» ва «Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шуъбаси» давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоралараро комиссия (Р.С.Азимов) томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида ишлаб чиқилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014-2015 йиллар даврида Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекс дастури 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 — 2015 йиллар даврида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарор билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар комплекси бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг 2014 йил 1 январдан бошлаб шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларини мақбуллаштириш, шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ пунктларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштириш ва йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишларидан шаҳар йўналишларига ўтишлари учун, энг қулай жойларда шаҳар атрофида қатновчи йўналишли таксилар тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этган ҳолда, саккизта йўловчи ташиш транспорти автостанциялари қуриш ҳақидаги таклифи 4-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчилар ташиш тартиби тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги ва масъулиятини оширишни, жамоат транспорти корхоналарини бошқариш тизимини такомиллаштиришни ва йўловчи ташувлари таннархини пасайтиришни назарда тутган ҳолда автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз тузилмасига кирадиган ташкилотларни қайта ташкил этишда компаниянинг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, белгиланган тартибда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 1 январдан бошлаб «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ташкилотларида, энг аввало, ҳайдовчилар таркибининг самарали меҳнат натижаларига эришишдан, шу жумладан даромадлар бўйича прогнознинг бажарилишидан, ҳаракат жадвалига қатъий риоя қилишдан, хавфсизликни ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини таъминлашдан, транспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасига рағбатлантирувчи тўловлар улушини оширишга йўналтирилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчи-таъмирсервис» акциядорлик компанияларини ва «Тошэлектротранс» давлат компаниясини тугатиш комиссияси 6-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш комиссияси «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компанияларини ва «Тошэлектротранс» давлат компаниясини тугатишни икки ой муддатда, белгиланган тартибда амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчи-таъмирсервис» акциядорлик компаниялари ва «Тошэлектротранс» давлат компанияси уларни тугатиш тартиботлари бошлангунгача ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг янгидан ташкил этилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига ўтказилишини амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат улушини номинал қиймати бўйича, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мол-мулкини баланс қиймати бўйича бериш ҳисобига «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг бошланғич устав фондини шакллантирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тугатилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компаниялари, «Тошэлектротранс» давлат компанияси мол-мулкининг қолган баланс қийматини, меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ҳамда бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига, Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар тугагандан кейин, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг устав фондига ўтказсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг акциялари чиқарилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-сон трамвай-троллейбус депоси» ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шуъбаси» унитар корхоналарининг 8-иловага мувофиқ бўшаб қолаётган бинолари ва иншоотларини кимошди савдоларида сотсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси акциялар чиқарилишининг давлат рўйхатидан ўтказилиши учун йиғимлар тўлашдан ва чиқарилаётган акцияларнинг Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга қўйилиши бўйича хизматларга ҳақ тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси акцияларининг давлат пакети ўзгаларга берилмайди, шунингдек гаровга қўйилмайди ва иккиламчи қимматли қоғозларни чиқаришни таъминлашга хизмат қилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-сон трамвай-троллейбус депоси» ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шуъбаси» унитар корхоналарининг қайта ташкил этилиши натижасида бўшаб қоладиган бинолар ва иншоотларга туташ ҳудуд билан бирга, янги мулкдорга сотилгунга қадар, мол-мулк солиғи ва ер солиғи солинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 13 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
308-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014-2015 йиллар даврида Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОМПЛЕКС ДАСТУРИ

Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддати Бажариш учун масъуллар‎

I. Йўналиш тармоғини мақбуллаштириш ва ҳаракатланадиган таркибдан самарали фойдаланишни таъминлаш

1.‎

Йўловчилар ташишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада мақбуллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспортининг барча турларида йўловчилар оқимини ўрганиб чиқишни тизимли асосда амалга ошириш, русуми ва сиғими бўйича ҳаракат таркибининг оқилона сонини ва иш режимини аниқлаш, шаҳар йўловчи ташиш йўналишларининг паспортларини тасдиқлаган ҳолда ташувларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш.
‎Автомобилда ташувларни амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун тўланадиган давлат божи маблағларининг бир қисмини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига (юк ташувлари бўйича) ва шаҳарда йўловчилар ташувларини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиладиган маблағлар ҳисобига комплекс текширишни молиялаштириш.

2014 йил
‎II чорак
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
‎Йўловчи транспортининг барча
‎турлари ҳаракатини лицензиялаш
‎ва мувофиқлаштириш департаменти,
‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК
2.‎

Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш:
‎йўналишли таксиларнинг 4 та йўналишини босқичма-босқич ёпиш, 18 та йўналишнинг узунлигини қисқартириш ва 15 та йўналишнинг ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш йўли билан линиядаги автобуслар ва йўналишли таксилар ҳаракати йўналишларининг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш;
‎сутканинг турли вақтида йўловчилар оқими интенсивлигига ва шаҳар кўчаларининг ўтказиш лаёқатига қараб бир йўналишда катта ва ўртача сиғимли автобуслардан самарали фойдаланиш;
‎бўш қатновларни камайтириш, автобуслар ва йўналишли таксилар қатнов йўналишларининг метрополитен станциялари ва электр транспортининг охирги пунктлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳисобига йўналишларнинг схемалари ва узунлигини мақбуллаштириш, шунингдек шаҳарлар ва шаҳар атрофи йўналишларини оқилона уйғунлаштириш;
‎3 та йўналишни босқичма-босқич ёпиш, йўловчилар оқими кам бўлган йўналишларда «Mercedes-Benz» автобусларини 17 та «Исузу» автобусларига алмаштириш ҳисобига зарар кўрувчанлиги 30 фоиздан ортиқ бўлган автобус йўналишларида ҳаракатланиш жадвалларини ва ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишни қайта кўриб чиқиш.

2014-
‎2015 йиллар
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги ‎Йўловчи транспортининг барча ‎турлари ҳаракатини лицензиялаш ‎ва мувофиқлаштириш ‎департаменти, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК
3.‎

Шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ жойларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштирган ҳолда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари схемаларини мақбуллаштириш:
‎8 та: «Бахт» (Олмалиқ йўналиши), «Тузел» (Тузел йўналиши), «Аграр университет» (Унқўрғон йўналиши), «Уч қаҳрамон» (Чимкент йўналиши), «Келес» (Келес йўналиши), «Бешқайрағоч» (Назарбек йўналиши), «Эркин» (Чиноз йўналиши), «Чоштепа» (Янгийўл-Зангиота йўналиши) янги йўловчилар автостанцияларини қуриш;
‎«Қўйлиқ Ц-1» (Бекобод йўналиши) автостанциясини реконструкция қилиш ва кенгайтириш;
‎3 та мавжуд автостанциядан: «ТТЗ» (Чирчиқ йўналиши), «Тиббиёт шаҳарчаси» (Тошкент минерал сувлар йўналиши) ва «Дўстлик-2» (Янгийўл йўналиши)дан фойдаланиш;
‎шаҳар атрофига қатнайдиган линиядаги таксилар фуқароларнинг қайта ўтириши учун энг қулай жойларда тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этиш.

2014 йил‎ Тошкент шаҳар ва Тошкент ‎вилояти ‎ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ва ‎Тошкент вилояти ҳокимликлари ‎Йўловчи транспортининг барча ‎турлари ҳаракатини лицензиялаш ‎ва мувофиқлаштириш департаментлари, ‎Ички ишлар вазирлиги ‎
4.‎

Охирги йўналишларда транспорт воситалари келиши ва кетиши вақтини қайд этадиган электрон терминаллар, шунингдек ҳар бир тўхташ пунктида автобус йўналишларининг иш режимини, аниқ жадвалини ва ҳаракатланиш оралиқларини акс эттирувчи маълумот берувчи табло ўрнатган ҳолда жадвалга ва ҳаракатланиш оралиқларига риоя қилиш интизомини кучайтириш.‎

2015 йил‎ Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи ‎транспортининг барча турлари ‎ҳаракатини лицензиялаш ва ‎мувофиқлаштириш департаменти, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК ‎
5.‎

Ташувчилар томонидан лицензия битимлари шартлари ва талабларига, йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказиш.‎

Мунтазам равишда‎ Ички ишлар вазирлиги, Давлат ‎солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ‎ҳокимлиги Йўловчи ‎транспортининг барча турлари ‎ҳаракатини лицензиялаш ва ‎мувофиқлаштириш департаменти ‎
6.‎

1994 —1998 йилларда сотиб олинган, 100 фоиз эскирган, фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ ва йўл босиш масофаси 1,25 млн км бўлган «Mercedes-Benz О405» русумли 78 та автобусни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш.‎

2013 йил
‎IV чорак‎
«Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
II. Йўловчилар ташишни ташкил этишни янада такомиллаштириш, шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг самарадорлигини ва
‎молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш
7.‎

Автобус саройлари таркибида йўловчиларни йўналишли таксиларда ташиш бўйича ихтисослаштирилган автоколонналар ташкил этиш, уларни малакали ҳайдовчилар ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган замонавий ҳаракатланадиган таркиб билан бутлаш.‎

2014-2015 йиллар‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
8.‎

Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарида товар-моддий бойликларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш йўли билан харажатларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш.‎

2014 йил
‎III чорак‎
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, ‎Алоқа, ахборотлаштириш ва ‎телекоммуникация технологиялари ‎давлат қўмитаси ‎
9.‎

Белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш йўли билан «Тошавтотаъмирхизмат» УК орқали ҳаракатланадиган таркиб учун эҳтиёт қисмлар ва материалларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш механизмини жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш.‎

2014 йил
‎II чорак‎
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
10.‎

Йўловчилар ташиш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтириш мақсадида автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш.‎

2014 йил
‎I чорак ‎
«Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
11.‎

Аҳолига ва ташкилотларга, шу жумладан хусусий ташувчиларга пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш йўли билан (ҳаракатланадиган таркибни сақлаш учун ишлаб чиқариш бинолари ва ҳудудлар ижараси, автотранспортни қатновдан олдин техника кўригидан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тантанали тадбирларга ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатиш, реклама ва бошқа хизматлар) шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш, фойдани шаҳарда йўловчилар ташишдан кўрилган зарарларни қисман қоплашга йўналтириш.‎

Доимо‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
12.‎

Линиядан пул тушуми тушишининг реал прогнозини аниқлаш мақсадида шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ҳар бир йўналиши бўйича хронометражни тизимли асосда ўтказиш.‎

Тизимли равишда‎ Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент ‎шаҳар ҳокимлиги Йўловчи ‎транспортининг барча турлари ‎ҳаракатини лицензиялаш ва ‎мувофиқлаштириш ‎департаменти, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
13.‎

Ахборот-телекоммуникация технологияларини қўллаган ҳолда аҳоли учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, транспорт воситалари ҳаракати оралиқларига ва йўналишлар ҳаракати жадвалларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайдиган ҳаракатланадиган таркибни узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, шикоятлари ва таклифлари бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш учун СМС хабарларини қабул қилиш хизматини ташкил этиш.‎

2014-2015 йиллар ‎ Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги ‎Йўловчи ‎транспортининг барча ‎турлари ҳаракатини ‎лицензиялаш ва ‎мувофиқлаштириш департаменти, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
14.‎

Кейинчалик белгиланган тартибда реализация қилиш учун «3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК (собиқ троллейбус комплекси) ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шуъбаси»нинг мулкий комплексларини хатловдан ўтказиш ва консервациялаш.‎

2014 йил
‎I чорак ‎
Давлат рақобат қўмитаси, ‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
III. Транспорт корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, автобус саройларининг малакали ҳайдовчилар таркиби билан тўлдирилганлигини таъминлаш
15.‎

Қуйидагиларни кучайтиришга йўналтирилган «Тошшаҳартрансхизмат» АК тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш бўйича Низомни тасдиқлаш:
‎ҳайдовчилар таркибининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашдан, ҳаракатланиш хавфсизлиги ва маромига риоя этишдан, фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажаришдан, автотранспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркибидаги рағбатлантирувчи тўловларнинг ролини кучайтириш;
‎раҳбарларнинг ва ижро этувчи аппарат бошқарув ходимларининг идоравий мансуб ташкилотлар хўжалик фаолиятининг пировард натижалари ҳамда шаҳар транспортининг барқарор ишлашини ташкил этиш юзасидан масъулиятини кучайтириш. ‎

2013 йил
‎IV чорак‎
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ‎муҳофаза қилиш вазирлиги, ‎Молия вазирлиги, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
16.‎

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, унинг таркибий бўлинмалари ва ташкилотларининг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларини малакали, касбий тайёрланган кадрлар билан тўлиқ бутлашни таъминлаш. ‎

2014 йил
‎I чорак ‎
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, ‎Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ‎муҳофаза қилиш вазирлиги, ‎«Тошшаҳартрансхизмат» АК ‎
17.‎

Штатларни малакали ҳайдовчилар билан бутлашни таъминлаш учун Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти автобуслари ҳайдовчиларини махсус тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш.‎

2014 йил
‎II чорак ‎
Ички ишлар вазирлиги, ‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги ‎Йўловчи транспортининг барча ‎турлари ҳаракатини лицензиялаш ‎ва мувофиқлаштириш департаменти, ‎Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза ‎қилиш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК‎
IV. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш
18.‎

Автотранспорт воситаларини қатновдан олдин техник кўрикдан ҳамда йўловчилар, багаж ва юкларни автомобилда ташийдиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.‎

2014 йил
‎II чорак ‎
Ўзбекистон автомобиль ва дарё ‎транспорти агентлиги, Ички ‎ишлар вазирлиги, ‎Соғлиқни сақлаш вазирлиги ‎
19.‎

Ишдан ташқари вақтда транспорт воситаларини сақлаш жойлари, ҳайдовчиларни қатновдан олдин тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги шартлигини назарда тутувчи йўловчилар ташиш турлари бўйича намунавий лицензия битимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.‎

2014 йил
‎II чорак ‎
Ўзбекистон автомобиль ва дарё ‎транспорти агентлиги, Давлат солиқ ‎қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, ‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги ‎Йўловчи транспортининг барча ‎турлари ҳаракатини лицензиялаш ‎ва мувофиқлаштириш департаменти‎
20.‎

Шаҳар йўловчи ташиш транспортида чиптасиз юрганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан чиптасиз юрганлик учун жарима суммасини икки баравар кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш.‎

2014 йил
‎II чорак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё ‎транспорти агентлиги, Давлат солиқ ‎қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, ‎Тошкент шаҳар ҳокимлиги ‎Йўловчи транспортининг барча ‎турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти‎
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 — 2015 йиллар даврида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОМПЛЕКСИ

Т/р Тадбирларнинг номи Бажариш муддатлари Молиялаштириш манбалари Баҳолаш харажатлари (млн сўм)*

Масъул бажарувчилар

1. Компьютерлаштиришни ва АТ-инфратузилмани ривожлантириш
1.1.‎

Марказий аппаратда ва таркибий бўлинмаларда компьютер техникасини янгилаш

2013 — 2015 йиллар Ўз
‎маблағлари
380,0‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК
1.2.‎

Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги зарур даражасини таъминлаш мақсадида корпоратив тармоқни, шунингдек техник ва дастурий инфратузилмани яратиш

2014 йил
‎II чорак
Тижорат
‎банклари
‎кредитлари
450,0‎

«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Жами 830,0‎
2. Ишлаб чиқариш ва молия ресурсларини бошқариш бўйича ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш
2.1.‎

Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларда электрон ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш

2014 йил
‎III чорак
Ўз
‎маблағлари
95,0‎

«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

2.2.‎

Молия ресурсларини бошқариш бўйича ягона автоматлаштирилган дастурий таъминотни жорий этиш

2014 йил
‎II чорак
Ўз
‎маблағлари
50,0‎

«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

2.3.‎

Техник воситаларни, шу жумладан транспорт воситалари сони, уларнинг ҳолати, захира қисмлар ва бошқа моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш бўйича автоматлаштирилган тизимни яратиш ва жорий этиш

2014 йил
‎III чорак
Ўз
‎маблағлари
50,0‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
Жами 195,0‎
3. Ҳаракатланадиган таркибни бошқариш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган воситаларни ва дастурий
‎ комплексларни яратиш ва жорий этиш
3.1.‎‏

Навигация тизимларини жорий этишни ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини алоқа воситалари билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланадиган таркибнинг ҳаракатини узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш

2013-2014 йиллар Тижорат банклари кредитлари 0,54 млн.
‎долл. ‎

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Йўловчи ташиш
‎транспорти барча турлари ҳаракатини лицензиялаш
‎ва мувофиқлаштириш департаменти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ўз
‎маблағлари
150,0‎
3.2‎‏

Йўл варақаларини ҳисобга олиш ва автоматик қайта ишлаш бўйича дастурий таъминот жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида йўловчи ташувларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш

2014-2015 йиллар‏

Тижорат
‎банклари
‎кредитлари

0,4 млн
‎доллар‏
‎‏
Жами‎‏
150,0‎ млн сўм‎
0,94‎ млн АҚШ доллари‎
4. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ривожлантириш‎‎
4.1.‎

Йўловчиларга интерактив хизматлар кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда веб-сайтни такомиллаштириш

2013 йил
‎IV чорак
Ўз
‎маблағлари
15,0‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
4.2.‎

Ёзиб олиш функциясига эга бўлган «ишонч телефони»га қўнғироқларни ҳисобга олиш хизматларини жорий этиш

2014 йил
‎IV чорак
Ўз
‎маблағлари
20,0‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
4.3.‎

Шаҳар транспорти йўловчилари учун тегишли йўналишлар транспорт воситаларининг қаердалигини кузатиб бориш функциясига эга бўлган мобиль алоқани ташкил этиш

2015 йил
‎III чорак
Ўз
‎маблағлари
15,0‎ «Тошшаҳартрансхизмат», АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Жами

50,0‎
5. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
5.1.‎

Ахборот хавфсизлигининг зарур даражасини таъминлаш бўйича ички норматив ҳужжатларни (ахборот хавфсизлигининг корпоратив сиёсати, ахборот хавфсизлиги таваккалчиликларини бошқариш тўғрисидаги, ахборот хавфсизлигининг нохуш ҳодисаларини бошқариш тўғрисидаги низомлар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2013-2014 йиллар Ўз
‎маблағлари
45,0‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
5.2.‎

Ички норматив ҳужжатларни (корпоратив тармоқдан ва компьютер техникасидан фойдаланиш қоидалари, электрон шакллар ва ҳисобот бериш муддатлари бўйича низомлар ва бошқаларни) такомиллаштириш

2014 йил
‎I чорак
Ўз
‎маблағлари
-‎ «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Жами

45,0‎

Ҳаммаси

‎улардан:

1270,0‏
‎0,94

млн сўм‏
‎млн АҚШ доллари

ўз маблағлари ‎820,0‎

млн сўм ‎

тижорат банкларининг кредитлари 450,0‎
‎0,94

млн сўм
‎млн АҚШ доллари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Тадбирлар қиймати лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш босқичида аниқлаштирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир тасдиқланган чора-тадбирлар комплекси бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган мувофиқлаштирувчи гуруҳ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

1.‎ Қодиров Р.Ҳ. —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари
2.‎ Усмонов Р.Ж. —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокими, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.‎ Маматов Р.Т. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари
4.‎ Мирзамахмудов Ж.Т —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
5.‎ Абдуллаев М.Р. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
6.‎ Рустамов О.Б. —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
7.‎ Гаффаров С.Х. —‎‎

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни
‎ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

8.‎ Файзуллаев А.Н. —‎‎ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
9.‎ Шоваҳобов Ш.Ш. —‎‎ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари
10.‎ Одилов М.А. —‎‎ Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи
11.‎ Сайдалиев Х.А. —‎‎ Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи
12.‎ Содиқов Б.Г. —‎‎ «Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғи
13.‎ Айтубаев З.С. —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш
‎ва мувофиқлаштириш департаментининг бошлиғи
14.‎ Абраров З.З. —‎‎ «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси в.б.
15.‎ Ханов Н.М. —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси
‎масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, мувофиқлаштирувчи гуруҳ котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишидан шаҳар йўналишларига ўтиришлари учун Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб қуриладиган ва реконструкция қилинадиган йўловчи ташиш станциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига келадиган
‎йўловчи ‎ташиш транспортининг ҳаракат
‎йўналиши
Шаҳар атрофи йўналишларининг таклиф этилаётган автостанциялари
мавжуд охирги
‎пунктлардан
‎фойдаланиш
янгидан
‎ қуриш
реконструкция
‎қилиш –мавжуд
‎‎охирги пунктларни
‎ кенгайтириш
1.‎ Бекобод (Бекобод шаҳри, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Пискент,
‎Ўрта Чирчиқ туманлари)
Қўйлиқ М-1
2.‎ Олмалиқ (Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари, Оҳангарон, Паркент, Ўрта Чирчиқ,
‎Юқори Чирчиқ туманлари)
Бахт
3.‎ Тузел (Қибрай тумани) Тузел
4.‎ Чирчиқ (Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари) ТТЗ
5.‎ Ўнқўрғон (Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари) Аграр университети
6.‎ Чимкент (Зангиота, Қибрай туманлари) Уч қаҳрамон
7.‎ Келес (Зангиота тумани) Келес
8.‎ Тошкент минерал суви (Зангиота тумани) Тиббиёт шаҳарчаси
9.‎ Назарбек (Зангиота тумани) Бешқайрағоч
10.‎ Чиноз (Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари) Эркин
11.‎ Янгийўл (Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари) Чоштепа
12.‎ Янгийўл (Янгийўл тумани, Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани
‎томонидан)
Дўстлик-2
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчи ташиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчи ташиш тартиби тўғрисидаги ушбу Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва йўловчилар хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг юксак маданиятини, йўловчилар ташишни ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилишни таъминлаш тамойилларидан келиб чиқиб Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчилар ташишни бажариш бўйича автомобилда хусусий йўловчи ташувчилар учун ягона тартиб ва шартларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Йўналишли таксиларда йўловчилар ташиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчиларни фақат ўтириш ўриндиқлари бўйича ташиш, шунингдек муайян йўлда қатнайдиган автобусларга таққослаганда йўловчининг вақтини тежаш ҳисобига аҳолига юқори қулайликдаги транспорт хизматлари кўрсатиш мақсадида ташкил этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли лицензия, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси билан очиқ тендерлар натижалари бўйича белгиланган тартибда тузилган мунтазам йўналишларда йўловчи ташиш транспорти хизматлари кўрсатиш юзасидан шартнома (контракт) мавжуд бўлганда амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шаҳар йўловчилар ташиш транспорти тўғрисида», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари, Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар, шунингдек ушбу Низом билан тартибга солинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат йўналишли таксилар сифатида фойдаланиш учун ўз балансидаги ёки юридик шахслардан ижарага олинган автотранспорт воситаларига эга бўлган йўловчи ташувчилар — юридик шахслар томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Йўловчилар ташиш
Йўналишли таксиларда йўловчи ташиш турлари ва уларни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шаҳар йўналишли такси йўналишларини очиш (ёпиш) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксининг янгидан очиладиган ва фойдаланиладиган ҳар бир йўналиш учун Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси йўналиш паспорти тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксининг шаҳар йўналиши схемаси Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Йўналишли таксилар йўналишлари иш режими бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сутка, ҳафта кунлари, ойларнинг белгиланган даври мобайнида амал қиладиган доимий йўналишларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўча-йўл шохобчаларида олдиндан билиб бўлмайдиган вазиятлар юзага келганда, айрим участкалар, транспорт йўллари ва майдонлар ёпилганда жорий этиладиган вақтинчалик йўналишларга бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Йўналишли таксиларнинг йўналишлари шаҳар кўчаларининг ўтказиш имконияти пастлиги, йўловчилар оқимининг интенсивлиги ва автобусда йўловчилар ташишнинг норентабеллиги туфайли катта ва ўртача сиғимли автобуслардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмаган йўналишларда устун даражада ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Йўналишли таксиларда йўналишлар ҳаракати жадваллар ва ҳаракат жадвали бўйича ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Йўналишли таксиларда йўловчиларни ташиш йўналишлар схемаларига мувофиқ амалга оширилади. Йўналишли таксилар йўналишларини мунтазам қатнайдиган автобус йўналишлари билан қўшиш 50 фоиздан ортмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Йўналишли таксиларнинг шаҳар йўналишларида йўловчиларга йўлкира учун чипта ҳайдовчилар томонидан сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксиларда юрганлик учун тариф Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Департамент томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда шакллантирилади ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксиларнинг шаҳар йўналишларида бир нафар йўловчидан олинадиган тўлов, юриш масофасидан қатъи назар, белгиланган миқдорда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Йўналишли таксиларда йўловчилар тайёрловчи завод томонидан назарда тутилган ўриндиқлар сонига мувофиқ ташилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксида йўловчиларни ўтиришга мўлжалланган ўриндиқлар сонидан ортиқча ташиш қатъиян тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксини қайта жиҳозлаш фақат тайёрловчи завод томонидан назарда тутилган ҳолларда ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Йўналишли такси салонида йўналиш ҳаракати схемаси ва жадвали, автотранспорт воситасининг давлат рақами, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ва фотосурати ёпиштирилган, йўлкира қиймати, ташувчининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкасининг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган маълумот берувчи жадвалча бўлиши керак. Жадвалча автотранспорт воситаси салонида йўловчиларнинг ўқиши учун қулай тарзда жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Йўналишли таксиларда йўловчилар ташишга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолияти йўналишли таксилардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган йўловчи ташувчиларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фаолияти йўналишли таксилардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган йўловчи ташувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини амалга оширишда белгиланган лицензия талаблари ва шартлари бажарилишини, йўловчиларнинг хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг зарур қулайликлари ва шарт-шароитларини, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишли таксиларнинг техник ҳолати қатновдан олдин ўз вақтида кўрикдан ўтказилишини, даврий техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган иш ва дам олиш режимига риоя қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратадилар, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқ берадилар ва билимларини текширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни махсус кийим-бош билан таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт ходимларини жалб этган ҳолда ҳайдовчиларни мажбурий ва даврий тиббий кўрикдан ўтказишни, ҳайдовчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга биринчи ёрдам бериш кўникмаларини такомиллаштириш тадбирларини ташкил этадилар ва амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишли таксиларни бошқаришга фақат тегишли малакага, зарур иш стажига эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахсларни қўядилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари бус-бутун сақланишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксиларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Йўналишли таксиларнинг техник ҳолати, асбоб-ускунаси, фарқланиш белгилари ва уларни ахборот билан таъминлаш умумий ва махсус техник регламентларнинг ҳамда автотранспорт воситалари конструкциясининг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар ташиш, йўл ҳаракати ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича бошқа норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига қатъий жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Йўналишли таксилар линияга чиқиб кетишидан олдин уларнинг техник ҳолати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатновдан олдин кўрикдан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Йўналишли таксининг техник ҳолатини қатновдан олдин кўрикдан ўтказиш йўл варақасига белги қўйган ҳолда расмийлаштирилади ва ушбу кўрикларни ўтказишга вакил қилинган навбатчи механикнинг имзоси (штампи) билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўловчи ташувчи автотранспорт воситасининг фойдаланишга техник тайёрлигини олдиндан таъминлаш мақсадида йўналишли таксини қатновдан кейин техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Йўналишли таксиларга техник хизмат кўрсатиш ишлари тартиби ва уларни ўтказиш даврийлиги йўловчи ташувчи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт корхонаси (автобус саройи, комбинат, ихтисослаштирилган колонна ва бошқа ихтисосли корхона) томонидан ўтказиладиган йўналишли таксиларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича ишлар ва хизматлар йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳар бир йўналишли таксига автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича регламентда белгиланган ишлар бажарилишини ҳисобга олишга мўлжалланган сервис дафтарча расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сервис дафтарчада автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш ишларини ўтказиш санаси ва бажарилган ишларнинг таркиби, фойдаланилган узеллар ва деталларнинг номи кўрсатилади. Сервис дафтарчадаги ёзувлар кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш учун масъул бўлган шахснинг имзоси (штампи) билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксилар ҳайдовчиларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишли таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида «D» рухсат берувчи белги бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчилик стажига эга бўлган шахслар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Йўналишли таксилар ҳайдовчиларини қатновдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш автобус саройлари ёки «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси тузилмасига кирувчи бошқа автотранспорт корхоналари штатидаги тиббий ходимлар томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Линияда ишлаётган пайтда йўналишли таксиларнинг ҳайдовчилари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тендер контрактга мувофиқ ушбу йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳномага (шаҳодатномага);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли лицензия карточкасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракат жадвали ва йўналиш схемасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл варақасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чипталарни ҳисобга олиш варақасига эга бўлишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташувчининг ишлаб чиқариш базасига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Йўловчи ташувчининг автобус саройи ёки «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси тузилмасига кирувчи бошқа автотранспорт корхонаси ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш базаси (бино, тўхтаб туриш жойи, таъмирлаш цехлари) қуйидагиларни таъминлаш бўйича талаблар ва шартларга мувофиқ бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш базаси ҳудудида автотранспорт воситаларининг бут сақланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин хавфсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, техника хавфсизлигига, автотранспорт воситаларини қатновдан олдин техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш тартибига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари таъминланишини ҳисобга олган ҳолда ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш (чиқиш) учун махсус ажратилган жойни айланиб ўтиб ҳудудга кириш (ундан чиқиш) имконини бермайдиган девор ёхуд бошқа тўсиқлар мавжудлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналишли таксилар ишини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидагилар йўналишли таксилар ишини ҳисобга олувчи асосий ҳужжатлар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситасининг ишини тавсифлайдиган, линияга чиқишдан олдин белгиланган тартибда ўтказиладиган йўналишли таксининг техник кўрикдан ва ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги белгилар қўйилган ташувчи томонидан бериладиган йўл варақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи ташувчи томонидан бериладиган охирги тўхташ пунктларида йўналишли таксининг келиш-кетиш вақти ва бажарилган қатновлар тўғрисида диспетчернинг белгилари қўйилган чипталарни ҳисобга олиш варақаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компанияларини ва «Тошэлектротранс» давлат компаниясини тугатиш комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Розуқулов У.У. —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
Ханов Н.М. —‎ Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва
‎қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири,
‎комиссия раисининг ўринбосари
Камалов А.С. —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи
‎ўринбосари
Гафаров С.Х. —‎ Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Икрамов М.М. —‎ Адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Абдуллаев М.Р. —‎ Молия вазирининг ўринбосари
Мирзамахмудов Ж.Т. —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Шовахобов Ш.Ш. —‎ Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
‎ўринбосари
Рустамов О.Б. —‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Рахманов Б.С. —‎ Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари
Якубов Ш.И. —‎ «Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари
Ғанихўжаев Б.Ф. —‎ Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи директорининг
‎ўринбосари
Абраров З.З. —‎ «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси в.б.
Ахмедова А.Н. —‎ «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг бош бухгалтери
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатга тегишли улушлари (активлари) ва мол-мулки «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг устав фондига берилаётган акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р

Ташкилотнинг номи

Давлат улушлари
‎(активлари)
‎%
‎1 «Биринчи автокорхона» ОАЖ ‎95,30
2.‎ «2-автобус саройи» ОАЖ 93,68‎
3.‎ «3-автобус саройи» ОАЖ 98,35‎
4.‎ «4-автобус саройи» ОАЖ 96,01‎
5.‎ «5-сон автокорхона» ОАЖ 96,84‎
6.‎ «7-автокорхона» ОАЖ 96,52‎
7.‎ «8-сонли автосарой» ОАЖ 94,45‎
8.‎ «Oʼninchi avtosaroy» МЧЖ 100,00‎
9.‎ «12-автобус саройи» ОАЖ 93,24‎
10.‎ «18-автобус саройи» ОАЖ 96,99‎
11.‎ «Мерседес-Бенц» марказий хизмат кўрсатиш станцияси шуъба корхонаси 100,00‎
12.‎ «Биринчи автотаъмир сервис» шуъба корхонаси 100,00‎
13.‎ «Иккинчи автотаъмир сервис» шуъба корхонаси 100,00‎
14.‎ «Учинчи автотаъмир сервис» шуъба корхонаси 100,00‎
15.‎ «Транспорт хизматлари сифати устидан назорат қилиш бошқармаси» ДУК 100,00‎
16.‎ «Йўловчитранссервис» ягона хўжалик ҳисобидаги марказ» ДУК 100,00‎
17.‎ «2-трамвай депоси» ДУК, «3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК, ‎«Тоштатрасервис техник маркази» ДУК, «Йўл хизмати» ДУК, «Шаҳар электр ‎транспортига хизмат кўрсатиш шуъбаси» ДУКнинг мулкий комплекслари 100,00‎
18.‎ Қайта ташкил этилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг мулкий комплекси ‎(бино ва бошқа мол-мулки) 100,00‎
19.‎

Қайта ташкил этилаётган «Тошавтобустранс» акциядорлик ‎компаниясининг мол-мулки

100,00‎
20.‎

Қайта ташкил этилаётган «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик ‎компаниясининг мол-мулки

100,00‎
21.‎ Қайта ташкил этилаётган «Тошэлектротранс» давлат компаниясининг мол-мулки 100,00‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Давлат унитар корхоналари ва шуъба корхоналар уларнинг мол-мулки «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг устав фондига киритилгандан кейин «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг унитар корхоналарига айлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК ва «Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шуъбаси» ДУКнинг кимошди савдоларида сотиладиган мулкий комплекслари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р‎ Корхонанинг номи Мулкий комплекс
‎жойлашган манзил
Ҳудуднинг
‎ майдони, га
Фойдаланишга
‎топширилган
‎йили
Фаолият
‎тури
1.‎

«3-сон трамвай-троллейбус
‎депоси» ДУК

Тошкент шаҳри,
‎Мирзо Улуғбек тумани,
‎Темур Малик кўчаси, 3а
‎(собиқ троллейбус комплекси)
7,15‎ 1975‎ Трамвайда йўловчилар ташиш
2.‎

«Шаҳар электр транспортига хизмат
‎кўрсатиш шуъбаси» ДУК

Тошкент шаҳри,
‎Миробод тумани, Янги
‎Қўйлиқ, ‎40-уй
1,20‎ 1953‎ Трамвай йўлларида
‎улаш тармоқларига хизмат
‎кўрсатиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 46-сон, 604-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.06.2018 й., 09/18/434/1339-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)