Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 20.02.2001 йилдаги 84-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекйстон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 20.02.2001 йилдаги 84-сон
Date of entry into force
20.02.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наврўз байрами муносабати билан мамлакатимизда «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумхалқ «Наврўз» байрамини муносиб кутиб олиш, юртимиз табиатини соғломлаштириш, мамлакатимиз чиройига чирой қўшиш, аҳоли ўртасида табиат, она Ватанга муҳаббат туйғуларини кучайтириш, баҳорги ободонлаштириш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шу йилнинг 21 февралидан 21 мартгача мамлакатимизда «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги»ни ўтказиш бўйича Республика ташкилий гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика ташкилий гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч кун муддат ичида жойларда «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги»ни ўтказиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд боғлар, дарахт ва буталарга агротехник ишлов ва шакл бериш, барча йўлларни таъмирлаш, зовур ва ариқларни, дам олиш масканларини, бозор ҳудудларини, қабристонларни тозалаш, тартибга келтириш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларига тегишли ҳудудларда янги боғ-роғларни барпо этиш, дарахтларни режа асосида, сифатига алоҳида эътибор берган ҳолда, ўз вақтида экишни ташкил этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳрибонлик ва қариялар уйлари, болалар боғчалари, касалхоналар ҳудудларини янада ободонлаштириш, уларнинг атрофига манзарали ва мевали дарахтларни экишга алоҳида эътибор қаратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, уй-жой ширкатлари аъзолари иштирокида кўп қаватли уйларнинг ташқи кўриниши, уйларга кириш йўлаклари ҳамда бириктирилган майдонларни тартибга келтирсинлар ва кўкаламзорлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика «Маҳалла», «Соғлом авлод учун» ва «Наврўз» жамғармалари, «Экосан» халқаро жамғармаси, Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар бир ой мобайнида кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашар кунларини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Шредер номидаги илмий ишлаб чиқариш корпорацияси, Ўрмончилик илмий тадқиқот институти буюртма асосида манзарали ва мевали кўчатларни тегишли ташкилотларга ўз вақтида етказиб беришни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, «Маҳалла», «Нуроний», «Наврўз», Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармалари вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар иштирокида Наврўз байрами арафасида меҳрибонлик ва қариялар уйларига, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдам беришни кучайтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига аҳоли ўртасида тозаликка, атроф муҳитни ҳимоя қилишга эътиборни кучайтириш ва бу борада кенг ташвиқот ишлари олиб бориш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзтелерадио» компаниясига, республика оммавий ахборот воситаларига «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги»ни ўтказиш жараёнини кенг ва мунтазам равишда ёритиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир ўриинбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 20 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 20 февралдаги 84-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги»ни ўтказиш бўйича республика ташкилий гуруҳининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кароматов Ҳ.С.‎ Бош вазирнинг ўринбосари, гуруҳ раҳбари‎
Исаев А.Н.‎ Бош вазирнинг ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари‎
Ғуломова Д.М.‎ Бош вазирнинг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари‎
Тўлаганов К.Н.‎ Тошкент шаҳар ҳокими, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари‎
Гуруҳ аъзолари:‎‎‎ ‎
Аллаёров Н.Қ.‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими (келишув асосида)‎
Бобоев Ш.Ҳ.‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими (келишув асосида)‎
Алихўжаев О.‎А Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш ва қурилиш моллари саноати, транспорт ва алоқа мажмуи котибияти мудири‎
Боқибоев Э.Ж..‎ Республика «Нуроний» жамғармаси раиси‎
Болиев А.‎ Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши масъул котиби‎
Ворисов А.К.‎ Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий мажмуи котибияти мудири‎
Ёқубов Д.‎ Республика «Наврўз» жамғармаси раиси‎
Жалилов Ш.‎ Республика «Маҳалла» жамғармаси раиси
Жалолов А.А.‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазиринииг биринчи ўринбосари‎
Қалибеков И.Ж. Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуи котибияти мудири‎
Кўчимов А.‎ Республика Телерадиокомпанияси раиси‎
Мирзаев М.М.‎ Шредер номидаги илмий ишлаб чиқариш корпорациясининг раиси‎
Мурод Мухаммад Дўст‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Мусурмонова О.‎ «Соғлом авлод учун» жамғармаси раиси‎
Ниёзматов Б.И.‎ Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Республика Бош санитария врачи‎
Норбаева Т.К.‎ Вазирлар Маҳкамасининг оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуи котибияти мудири‎
Холмуҳамедов Ў.О.‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори‎
Хоназаров А.‎ Ўрмончилик илмий тадқиқот институти директори‎
Шодиметов Ю.Ш.‎ «Экосан» Халқаро жамғармаси раиси‎
Юсупова И.Т.‎ Болалар жамғармаси раиси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари мазкур гуруҳ таркибига кирадилар.